Qora Qargʻa | Yangiliklar
229 subscribers
11.4K photos
8.36K videos
7 files
384 links
Eng tezkor va sara xabarlar va qiziqarli roliklar faqat bizda tashrif buyuring kanalga aʼzo boʻling.
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan @Qarga_Uzb

Guvohnoma N8907654311✓

Admin 👉 Uzb_085
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зоминда йўл бўйида айиқ юргани акс этган видео тарқалди

Зомин миллий табиат боғи назоратчилари ҳудудни тунда назорат қилиш чоғида айиққа дуч келган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Расмга қаерига сеҳр қилинган бўлса ўша жойига зиён етган

Ижтимоий тармоқларга расм қўядиганларга жўнатиб қўямиз

👉 @Qarga_uzb
❗️Ички ишлар ходимининг қонуний талабини бажармаганлик учун жарима миқдори оширилади

Сўнгги вақтларда ички ишлар органлари (ИИО) ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари ортгани таъкидланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагича ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда:
ИИО ва Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун БҲМ 5-12 баравари миқдорида жарима (амалда 1 баравари);
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда БҲМ 12-30 баравари миқдорида жарима (амалда 15 баравари) ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.

👉 @Qarga_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди

Қоидабузар ҳайдовчи ЙПХ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш орқали тўхтатилган. Машина салонидан пичоқ топилган ва ҳайдовчи транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨ТЕЗКОР ЧАҚИРУВ

Тунда вояга этмаган қиз ўзини катта каналга ташлаётган вақтида ППХ ходимлари ушлаб қолдилар

Ҳолат Наманган вилоятида содир бўлган
🦠❗️ Коронавируснинг янги тўлқини дунёни қамраб ола бошлади, — NYP.

Март ойида Хитойда аниқланган NB.1.81 штамми аллақачон Гонконг ва Осиёнинг бошқа қисмларини қамраб олган - ҳозир у АҚШга, жумладан, Нью-Йоркка етиб борган. Гонконгда кексалар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда, Хитойда эса касалхонага ётқизилганлар сони икки баравар кўпайди.
🛬❗️Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулаб тушгани айтилмоқда

Yonhap агентлиги хабарига кўра, авиаҳалокат Жанубий Кореянинг Пхохан шаҳрида содир бўлган. Қулаган самолёт Денгиз кучларига тегишли бўлиб, унда 4 киши бўлган.

Ҳозирча воқеа бўйича бошқа тафсилотлар эълон қилинмади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойилмисиз

⚡️Кеча тўйи бўлган Абдуқодир Ҳусанов терма жамоа билан бирга БАА йиғинига учиб кетмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ" саралаш босқичи 9- тур учрашувини ўтказиш учун БААга учиб кетди!
⚡️АҚШ федерал суди Трампнинг тарифларини конституцияга зид деб топди ва уларнинг амал қилишини блоклади.

👉
@Qarga_uzb
ХУШХАБАР

⚡️Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлашда ортиқча эгалланган ҳудуд 30 кв метрдан ошмайдиган ҳолларда ўзбошимчалик билан эгалланган деб ҳисобланмайди ва солиқ органларига ўзбошимчалик билан эгалланган ер сифатида юборилмайди.
Сирдарёда 19 ёшли қиз йигитининг хиёнатидан хабар топиб, уни пичоқламоқчи бўлди.

Жанжал ва рашк жазавасида у севгилисига икки марта пичоқ урган. Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли жабрланувчи ҳаёти сақлаб қолинди.

Судда йигит ўзига ҳужум қилган қизга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди. Шундай бўлсада, қонунга кўра, қиз жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5,3 млрд сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди

Мамлакатга сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон давлат қарзи 42,4 млрд доллардан ошди

2025 йилнинг январь–март ойларида давлат қарзи 2,2 млрд долларга кўпайди.

📊 Ҳозирги ҳолат:
▪️ Жами давлат қарзи — 42,4 млрд $
▪️ Шундан ташқи қарз — 35,5 млрд $ (84%)
▪️ Ички қарз — 6,9 млрд $.

📈 Сўнгги 6 йилда биринчи чоракларда давлат қарзи ўсиш динамикаси:
2019 — 17,8 млрд $
2020 — 18,3 млрд $
2021 — 23,2 млрд $
2022 — 26,1 млрд $
2023 — 29,7 млрд $
2024 — 35,3 млрд $
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа

1. Кофирлар.
"Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас".
(Оли имрон сураси, 32 оят).

2. Тажовузкор бўлганлар.
"Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).

3. Бузғунчилар.
"Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).

4. Хиёнат қилувчилар.
"Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).

5. Золимлар.
"Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят).

6. Исрофчилар.
"У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят).

7. Такаббурлик қилиш.
"Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят).

8. Ҳовлиқиш
"Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).

9. Мутакаббир ва мақтанчоқлик.
"Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).

10. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар.
"Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди" (Нисо сураси, 148 оят).

Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

Эшиги очиқ қолган Кобалтдан 50 МЛН сўмни ўғирлаб кетишибди

Кобалти борлар - эҳтиёт бўлинг. Машинани завод пульти узоқ масофасан яхши ишламай қолиб сизни қимматга тушириши мумкин!


Кобалтчиларга ташлаб қўйинг