This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚠️ Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси мушукни уриб кетгандан сўнг аёлни капотда судраб кетди
Ҳодиса 23 май куни соат 02:45 ларда Яшнобод туманидаги Оқдарё кўчасида содир бўлган.
Видеода — автомобиль тўсатдан йўлга чиқиб қолган мушукни уриб кетгани кўринади. Ушбу автомашина аёлни капотида олиб, тескари йўналишда ҳаракатланмоқда. Жабрланувчи аёлнинг сўзларига кўра, у ҳайдовчидан фақат мушукни ветеринар клиникага олиб боришни сўраган. Натижада, мушук оғир жароҳат олган, аёл эса кўкариш ва тан жароҳатлари олган.
@Qarga_uzb

⚜️ЭНГ ЯХШИ НЕЪМАТ
Исломдан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар бирортангиз биродаридан дўстликни сезса, уни маҳкам тутсин.
(Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу)
🍃 Юсуф ибн Ҳусайн айтади: "Мен Зуннун билан хайрлашаётган чоғимда унга: “Ким билан ҳамсуҳбат бўлай?”, дедим. У: “Уни кўришинг сенга Аллоҳни эслатадиган, унинг ҳайбати махфий ҳолатингга ҳам таъсир қиладиган, унинг суҳбати сенинг илмингни зиёда қиладиган, унинг амали сени дунёда зоҳид қиладиган, у билан бирга бўлишинг сени маъсиятдан қайтарадиган, унинг тили эмас, балки амали сенга насиҳат қиладиган киши бўлсин”, деб жавоб берди".
📚“Ҳикматлар чашмаси”дан
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

АЛЛОҲИМ, БУ БАНДАНГНИ МАҒФИРАТ ҚИЛ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ушбу жасадларингизни пок тутинглар, Аллоҳ сизларни поклаб қўяди. Ким пок ҳолида ухласа, унинг ёнида фаришта тонг оттиради. Туннинг бирон соати ўтмайдики, фаришта унинг ҳақига: "Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади", демаса", дедилар (Имом Табароний ривояти).
© Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

ТЕКИН 10 ТА МОШИНА БЎЙИЧА!
Боғланиш учун бугун соат 11:00 да тел рақамлар қўйилади.
Шароити йўқ, хақиқатдан эҳтиёжманд инсонлар мурожаат қилишади деган умиддамиз!

Ваъда қилинган 10 та ТЕКИН мошина!
Мурожаат учун телефон рақамлар:
(70) 010-38-64 (77) 265-51-56
(70) 010-23-62 (77) 265-21-82
Илтимос, оилангизда машина бўлса, шароитингиз жуда оғир бўлмаса, умуман машинаси йўқ, шароити оғир инсонларга йўл беринг, яъни рақамларни банд қилманг, шунда сиз ҳам бу яхшиликка хисса қўшган бўласиз!
Битта рақамда 2 та линия бўлади, учинчи одамга банд ёки ўчирилган беради, туша олмасангиз бирпасда нотўғри гумонга боришга шошилманг, биз сизлар учун қўлдан келганича ҳаракатдамиз!

#ибрат
Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:
— Вақт;
— Айтилган сўз;
— Имконият.
Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:
— Тинчлик;
— Умид;
— Ғурур.
Уч нарса қадрли:
— Севги;
— Ишонч;
— Ҳалоллик.
Уч нарса ўткинчи:
— Мансаб;
— Омад;
— Барқарорлик.
Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди:
— Меҳнат;
— Тўғрилик;
— Эришилган натижа.
Уч нарса одамни ҳароб қилади:
— Кибр;
— Ҳаром;
— Зулм.
Учта гапни айтиш қийин:
— Сени севаман;
— Кечир;
— Ёрдам бер.
Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:
— Вақт;
— Айтилган сўз;
— Имконият.
Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:
— Тинчлик;
— Умид;
— Ғурур.
Уч нарса қадрли:
— Севги;
— Ишонч;
— Ҳалоллик.
Уч нарса ўткинчи:
— Мансаб;
— Омад;
— Барқарорлик.
Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди:
— Меҳнат;
— Тўғрилик;
— Эришилган натижа.
Уч нарса одамни ҳароб қилади:
— Кибр;
— Ҳаром;
— Зулм.
Учта гапни айтиш қийин:
— Сени севаман;
— Кечир;
— Ёрдам бер.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайр сенга, хайр синфдош...
Кўнгил маҳзун, қувноқмиз бироқ,
Сўзлай деса лабларда титроқ, чалинмоқда сўнги қўнғироқ.
Хайр сенга, хайр синфдош!
Ортда қолиб кетди бебошлик,
Ўтиб кетди болалик, ёшлик.
Илк севганим эй қаламқошлик,
Хайр сенга, хайр синфдош!
Синфдошларга юбориб қўямиз.
👉 @Qarga_uzb

🇩🇪Германияда аёл 12 кишини пичоқлади
Гамбургда содир бўлган пичоқбозлик оқибатида камида 12 киши жароҳатланган, улардан уч нафари оғир аҳволда.
Воқеа поезд платформасида содир бўлган. Ҳужум қилган аёлни полиция ходимлари қўлга олган. Унинг айнан нима мақсадда бу ишга қўл ургани ҳозирча номаълум. Ҳодиса туфайли бош вокзалда поездлар ҳаракати бутунлай тўхтатилган.

⚡️Валиаҳд шаҳзода Бин Салмон Саудия Арабистонида спиртли ичимликларни босқичма-босқич қонунийлаштиришни буюрди. 🤦♂
2026 йилда сайёҳлик ҳудудларида алкогольли ичимликлар истеъмол қилишга биринчи бўлиб рухсат бериш режалаштирилган.
Белгиланган жойларда шароб ва пиво каби ичимликларга рухсат берилади.

Дунёдаги энг даҳшатли қамоқхона – Алкатрас оролида бўлган. Алкатрас оролидаги қамоқхона иссиқ сувли душ билан таъминланганди. Қамоқхона яратувчилари - бу билан маҳбусларнинг қочиб қутилиш истакларини йўққа чиқаришни ўйлашган. Негаки, доимий иссиқ душ қабул қилгандан кейин маҳбуслар совуқ сувга сакрашни хоҳламай қолишади. Ушбу қамоқхона 1963-йилгача фаолият олиб борган.
@Qarga_uzb
@Qarga_uzb
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

👨🏻🦳 Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75 ёшдан ошди
Бу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёш бўлган эди.
Сўнгги йиллардаги динамика:
🔸1991 йил — 66,4 ёш
🔸2000 йил — 70,8 ёш
🔸2010 йил — 73,0 ёш
🔸2020 йил — 73,4 ёш
🔸2024 йил — 75,1 ёш
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

Тошкент вилоятида бу йил 88 мингга яқин ўқувчи мактабни битирмоқда
Улардан 889 нафарига олтин, 223 нафарига кумуш медал берилган. 75 нафар ёш эса ОТМга муддатидан аввал қабул қилинган, 10 нафари эса дунёнинг ТОП-300 талик университетларига кирган, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги.