Qora Qargʻa | Yangiliklar
222 subscribers
11.3K photos
8.19K videos
7 files
373 links
Eng tezkor va sara xabarlar va qiziqarli roliklar faqat bizda tashrif buyuring kanalga aʼzo boʻling.
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan @Qarga_Uzb

Guvohnoma N8907654311✓

Admin 👉 Uzb_085
Download Telegram
#ана_холос

⚡️Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафтада 37,9 млрд сўмлик газ ва свет ўғирлангани маълум бўлди

Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 92 та ҳолат аниқланди.

👉 @Qarga_uzb
⚡️Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди 

Наманган вилояти Поп туманида эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бош прокуратура “Дарё”га бу бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 17 май куни соат 11:30 ларда Поп туманида содир бўлган. 1997 йилда туғилган Р.Б. Поп тумани, “Қўшминор” МФЙ, Гагарин кўчасидаги савдо дўконига келиб, турмуш ўртоғи — 1999 йилда туғилган Х.Н. билан аввалдан бўлган оилавий келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашган.

Шу вақт у савдо дўкони олдига ўрнатилган нон сотиш учун мўлжалланган пештахта устида бўлган хўжалик пичоғи билан аёлига ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда аёл ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланди.

👉 @Qarga_uzb
#Ибрат

Аёлимнинг озгина кайфияти йўқ эди. Шундай пайтларда унга "Сизни яхши кўраман" деб смс-хабар юбориб тураман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман.

Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар... Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега ҳеч онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон ўзларига айтганман деб, ўзимни койидим.

Ростдан ҳам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса онамизга..!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Владимир Путин ўзбек миллий кийими - чопонни кийиб кўрмоқда. Россия Федерацияси бош вазирининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи. Тошкент, 17.12.1999-йил.

@Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📆🚗1 июндан ҳайдовчиларни билиши керак бўлган ўзгаришлар

Президент топшириғи билан автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартиби янада такомиллаштирилади.

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юраги бўшлар кўрмасин

Ярим кечаси рулда ёлғиз кетаётган йигитни кимсасиз жойда ғайринусха аёл тўхтатибди,(балки ақлан телба аёлдир) 😳

Яқинларга юбориб қўямиз, кечаси мошинада хам ёлғиз юрманглар, ҳолат Воха томонларда бўлибди

👉 @Qarga_uzb
КИМ ИККИ ОЯТНИ ЎҚИСА

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

💬 Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида: “Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади. Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечани ибодат билан бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади”, дейишган.

💬Бошқа бир қавлда: “Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга кифоя қилинади”, дейилган.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошни ювиб дархол кўчага чиқманг, акс холда маълум вақт ўтгандан кегин қуйидаги касалликларга чалинишингиз мумкин.

Яқинларга юбориб қўямиз
💥 Бугун 20-май – Мустаҳкам дўстлик куни.

Яқин дўстлар билан суҳбатлашиб депрессиядан чиқишга ёрдам бериши, инсонни руҳий касалликлардан асраши исботланган.

Бугун яқин дўстлар билан йиғилиб, самимий суҳбатлашиш, ўтган воқеаларни эслаш ва улар билан вақт ўтказиш учун яхши имконият.

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойнинг Шензжен шаҳридаги заводлардан бирида одамлар ўрнини тўлиқ роботлар эгаллади.

👉 @Qarga_uzb
АҚШда икки бошли илон аниқланди.

Lampropeltis californiae илони узунлиги 1,5 метргача етади ва одамларга хавф туғдирмайди. Улар калтакесаклар, кемирувчилар ва бошқа илонлар билан озиқланади.

Судралиб юрувчи 7 ойдан бери муваффақиятли яшаб келмоқда. Иккинчи бош нафас олади, атрофга қарайди, тилини чиқаради, бироқ озиқланмайди.

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар фақат ИККИ МЕТРЛИК ЖОЙДА дам олади!

Эркаклар биз лидерлармиз, биринчи оиламизни порядка қилайлик кейин ҳамма нарса порядка бўлишни бошлайди.

Эркакларга юбориб қўямиз


This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни тополмасам... Онажон сизни!

Сарсон кунларимдан келсаму қайтиб,
Қувониб очсаму эшигингизни,
Шу бўм-бўш хонада нафасим қайтиб,
Сизни тополмасам... Онажон сизни!

@Qarga_uzb
⚠️ Қатиқ саратон касаллигидан қутқарадиган ягона сут маҳсулоти сифатида тан олинди

📌Тадқиқотларга кўра, қатиқ ошқозон яраси касаллиги, сурункали гастрит ва ошқозон саратонига олиб келадиган бактериялар билан боғлиқ касалликларнинг аломатларини йўқ қилишга ёрдам беради. Қатиқ, шунингдек, танани «ёшартиради»: қонни тозалайди, кислота мувозанатини ва ошқозон-ичак тракти микрофлорасини нормаллантиради. Ичимлик иммунитетни мустаҳкамлайди

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@Qarga_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?

Ерости сувларидан фойдаланадиган тадбиркорлар августгача сув ҳисоблагич ўрнатиши керак. Акс ҳолда белгиланган ставканинг 5 баробари миқдорида солиқ тўлайди. Масалан, автомобил ювиш шохобчалари учун сув солиғи 1 кубометр учун 15 минг сўм бўлса, ҳисоблагич бўлмаганда 75 минг сўмдан ҳисобланади. Суткасига 5 кубометрдан кўп ерости суви ишлатадиган жисмоний шахслар ҳам ҳисоблагич ўрнатиши керак.
#ибрат

Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган эсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.

Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан олақол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди...

@Qarga_uzb
Ишчилар темирйўлни қордан тозалашмоқда, Аляска. 1904-йил.

@Qarga_uzb
Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.

– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.

– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.

– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.

– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
– Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.

– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
– Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.

– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.

– Она муҳаббатини туғилгандан бошлаб биласиз.
— Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз.
Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор килиб туринг
Ўзбекистондаги туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлари бўйича тақсимланиши эълон қилинди

2025-йилнинг январ-апрел ойларида, республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:
шаҳар жойларда – 136 060 нафар;
қишлоқ жойларда – 130 418 нафар.

👉 @Qarga_uzb
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади.