#диққат #тарқатинг
‼️Электр тарифларида аҳоли учун фойдали бўлган баъзавий меъёр киритилди
1 майдан бошлаб электр энергияси учун янги тариф нархлари жорий қилинмоқда. Аммо, Ҳукумат ташаббуси сабаб аҳолининг катта қисми учун электр нархи ошгани сезилмайди.
Чунки тарифлар графигига аҳоли учун қулай бўлган янги банд 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача баъзавий меъёр киритилди.
Шу вақтга қадар истеъмол қилинган электрэнергиясининг 201 кВтдан 1000 кВтгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳисобланарди. Энди эса 201 кВтдан 500 кВтгача бўлган меъёр киритилган бўлиб, бу оралиқдаги электр истеъмоли учун 800 сўмдан тўлайди! Яъни, бу қисми учуннарх 100 сўмга арзонлашди.
Қизиқ факт! 1 майга қадар 500 кВт/соат электр истеъмоли учун бир ойда 360 минг сўм тўлаган бўлсангиз, 1 майдан кейин ҳам 500 кВт/соат электр учун 360 минг сўм тўлайсиз!
Бу хабарни электр нархи ошишидан хавотирга тушган яқинларингизга юбориб қўйинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025-йил 11-май- Оналар кунида Малайзиянинг Перак штатида жойлашган Герик-Жели Шарқ-Ғарб йўлида юракни оғритадиган фожиа юз берди
Она фил билан йўлни кесиб ўтаётган ёш фил боласи юк машинаси томонидан уриб кетилиб ҳалок бўлди. Энг таъсирли жиҳати она фил боласини ташлаб кетишни рад этди ва соатлаб унинг ёнидан кетмади.
👉 @Qarga_uzb

Тошкентни водий билан боғловчи йўлдаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушди.
Ангрен шаҳрида А373 Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон йўлидаги «Қорабоғсой» кўприги четидаги охирги оралиқ қурилмаси, яъни пиёдалар йўлаги қулаб тушди.
Автомобиль йўллари қўмитаси хабарига кўра, кўприк 1969 йилда қурилган ва 1995 йилда таъмирланган. Ҳозир эса кўприк ҳолати қониқарсиз.
Шу сабабли А373 йўлига мос янги кўприк қуриш учун ушбу йўналиш бўйича автомобиллар ҳаракати чекланиб, ҳаракатланиш вақтинча Д019 автомобиль йўлига ўтказилган.

Самарқанддаги бир қатор маҳаллалар газсиз қолди.
14 май куни соат 20:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар «Сартепо» массивида юк автомашинаси 159 диаметрли газ қувурини уриб кетган.
Ҳодиса сабабли Саъдий Шерозий, Гулистон, Ҳофиз Шерозий, Ботир Зокиров, Хўжасоат, Янгиқўрғон ҳамда Шодлик маҳаллаларида 15 май куни соат 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Qora Qargʻa | Yangiliklar
Video
Сергелида дўконнинг томида ёнғин чиқди.
15 май куни соат 10:15 да Сергели тумани Қипчоқ кўчасида жойлашган дўконнинг томида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:21 да воқеа жойига етиб борган ва 11:04 да ёнғин ўчирилган.
Ҳозирда тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
15 май куни соат 10:15 да Сергели тумани Қипчоқ кўчасида жойлашган дўконнинг томида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:21 да воқеа жойига етиб борган ва 11:04 да ёнғин ўчирилган.
Ҳозирда тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 6-синфда ўқийдиган боласига машина ҳайдашга рухсат берган онага чора кўрилди
Онанинг айтишича, у боласи машина ҳайдашни ўрганиб қўйиши фойдадан ҳоли бўлмайди деб ўйлаганмиш.

Рақобатчилардан қўрқманг! Ҳар кимнинг ўз ризқи бор
Бир савдогар донишманд ҳузурига келиб, ўзининг оғир аҳволидан шикоят қилди:
- “Шаҳарда менга рақобатчи пайдо бўлди. Моллари хилма-хил, нархи арзон. Мижозларим мени тарк этишяпти. Бу аҳволда касодга учрашим мумкин. Эй донишманд, маслаҳат бер...”
Донишманд ғамгин савдогарга диққат билан боқиб, сўради:
“Отни суғоргани дарёга олиб борсанг, у сув ичишдан аввал ер тепиниб пишқиради. Бунинг сабабини биласанми?”
Савдогарнинг жаҳли чиқиб, донишмандга деди: “Ҳузурингга оқилона маслаҳат сўраб келсам, сен менга аллақандай бемаъни савол беряпсан!”
“Ҳозир буни ўзинг тушуниб оласан, – деди донишманд. От дарёга энгашганида, сувда ўзининг аксини кўради. Уни рақиб – бегона от, деб ўйлаб, ҳайдамоқчи бўлади, пишқириб, ер тепинади. Отдан фарқли ўлароқ, дарё суви ҳаммага етишини Сен яхши биласан-ку…”
“Менинг бошимдаги мушкул савдоларга онгсиз отнинг нима алоқаси бор?!”
“Эҳ, дўстим, Яратганнинг неъматлари ҳаммага етишини англамаган ўша онгсиз от аслида – сенсан! Сув олдида ер тепинаётган отга ўхшаб, тасаввурингдаги рақобатчини қўрқитишга, ҳайдашга уриняпсан. Пул ва бойлик ҳаммага етади. Бор, ишингни ҳалол ва виждонан бажаравер. Топган-тутганинг ва ризқинг Аллоҳнинг сенга инояти. Уни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Рақобатчиларинг – сувдаги аксинг кабидир”.
Бир обидга: “Бир бурда нон бир динор экан” дейилди. Шунда у киши: “Аллоҳга қасамки, мен бунга парво қилмайман. Агар буғдойнинг бир донаси бир динор бўлса ҳам мен Роббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади” деб жавоб берган экан.
Эй инсон унутма! «Сен учун» деб ёзилган нарса заиф бўлишингга қарамай сенга келади. «Сен учун эмас» деб ёзилган нарсага кучли бўлишингга қарамай ета олмайсан. На чумоли заиф бўлгани учун оч қолади ва на шер панжаси қувватининг зўрлиги билан доим қорин тўйдира олади.
Ҳамманинг ўз ризқи бор.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир”.
(Ҳуд, 6).
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
- “Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади”.
(Имом Табароний “Авсат” ва “Соғийр”да)
Ризқингни ошиғу кам қилиб бўлмас,
Оз-кўп деб кўнгилга ғам қилиб бўлмас.
Бу ишлар сен-менинг қўлимиздаги
Мум эмас-да, эзиб хам қилиб бўлмас.
Умар Хайём
Саидаброр Умаров тайёрлади

❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади.
➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшаб хам била олмайсан!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

❗️Оиламиз доим тинч бўлсин!
Ота-она бўлса файз бор,
Дуолари бўлар мададкор.
Улар борки бизлар бахтиёр,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Ёр-у фарзанд, ўғил-қизларим,
Менинг ортда қолар изларим.
Ёруғ қилиб юринг юзларим,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар, бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!
Оила аъзоларингизга юборинг!
Obuna bo'ling @Qarga_uzb
Ота-она бўлса файз бор,
Дуолари бўлар мададкор.
Улар борки бизлар бахтиёр,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Ёр-у фарзанд, ўғил-қизларим,
Менинг ортда қолар изларим.
Ёруғ қилиб юринг юзларим,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар, бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!
Оила аъзоларингизга юборинг!
Obuna bo'ling @Qarga_uzb
20 ёшда — бой бўлишни,
30 ёшда — бахтли бўлишни,
40 ёшда — ёш бўлишни,
50 ёшда — соғлом бўлишни,
80 ёшда — ҳеч бўлмаса яна бир йил яшашни истаб қоламиз...😢
Ўзингизни асранг.
Ҳаёт бир марта берилади.
Obuna bo'ling @Qarga_uzb
30 ёшда — бахтли бўлишни,
40 ёшда — ёш бўлишни,
50 ёшда — соғлом бўлишни,
80 ёшда — ҳеч бўлмаса яна бир йил яшашни истаб қоламиз...😢
Ўзингизни асранг.
Ҳаёт бир марта берилади.
Obuna bo'ling @Qarga_uzb
#хайвонот_олами
Бўрилар хақида беш ҳақиқат.
1. Бўри ваҳшийлар туркумига кириб, хайвонларнинг шоҳи хисоблансада, ўлимтик емайди.
2. Бўри бошқа хайвонлар каби онаси, синглиси каби махрамлари билан хеч қачон қўшилмайди.
3. Бўри вафодордир, у битта бегона урғочи бўри билан жуфтлашиб, умр бўйи у билан яшайди ва жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси хам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир ота-онадан дунёга келадилар.
4. Бўрилар жуфтлари вафоти этса уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар, баъзан бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик ўз-ўзини ўлдиришгача бориб, камдан-кам холларда хаёт қолган жуфти яшаб қолади.
5. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея хам номланади. Сабаби, хайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.
© Абдурахим Аламов
📌 @Qarga_uzb

‼️ Сурхондарёда 17 ёшли ўсмир ўзи Тошкентдан Термизга йўловчи сифатида келган Cobalt машинасини олиб қочди. Йигит онлайн қимор ўйинидан 2000 доллар қарз бўлган. У машинани гаровга қўйиш орқали қарзини ёпмоқчи бўлган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳодиса 7 май куни юз берган. Машинани олиб қочгандан сўнг ўсмир Жарқўрғон туманида ички ишлар ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, айланма йўллар орқали қочиб, яширинишга уринган. Cobalt йўлни ёпиш учун қўйилган дарвозани ҳам уриб кетган.

☀️ Қуёшда қолдирилган автомобиль салонидаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин
🚘 Суратда қуёш таъсирида салон ичидаги ва ташқарисидаги ҳаво ҳарорати солиштирилган👆
☀️Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик автомобиль ичида жуда тез тўпланади.
‼️Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли транспорт воситасини соя ва салқин жойларда қолдиришингизни сўраб қоламиз.

Ливияда норозилик намойишлари туфайли аҳоли ўққа тутилмоқда
Триполи шаҳрида Бош вазир Абдул Ҳамид Дбайбага қарши норозилик намойишлари бостириш мақсадида намойишчилар дастлаб ўққа тутилган.
Бироқ бугун тонгда аҳоли яна бутун Триполи бўйлаб қайта жонланди.

ОГОҲ БЎЛИНГ!
Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳлантиради: айрим фирибгарлар электрон почта орқали "солиқ қарзи" ҳақида ёлғон хатлар юбормоқда.
Бу хатларда тасдиқланмаган маълумотлар, шубҳали ҳаволалар, файл юкламалари ва зарарли илова файллари бўлиши мумкин.
Эҳтиёт бўлинг!
Бундай хатларга ишонманг, ҳаволаларни очманг ва файлларни юклаб олманг.