Qora Qargʻa | Yangiliklar
222 subscribers
11.3K photos
8.2K videos
7 files
373 links
Eng tezkor va sara xabarlar va qiziqarli roliklar faqat bizda tashrif buyuring kanalga aʼzo boʻling.
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan @Qarga_Uzb

Guvohnoma N8907654311✓

Admin 👉 Uzb_085
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Топ ва Тутти – Ғаройиб саёҳат (1987)...

Obuna bo'ling @Qarga_uzb
Саркарданинг айёрлиги

Холид Ибн Валид, Холид ибн ал-Валид (? — 642-йил) — қурайшийлардан бўлган ислом саркардаси. Дастлаб Муҳаммад (с.а.в)нинг ашаддий рақибларидан бўлиб, айниқса, мусулмонлар жамоаси учун муваффақиятсиз тугаган Уҳуд жангида алоҳида хизмат кўрсатган. Бироқ, Расулуллоҳ с.а.в. нинг қариндошлари бўлган Маймунага уйланганларидан сўнг, исломни қабул қилиб мусулмонларнинг энг жасур саркардаларидан бирига айланган. Сурия (Шом)даги Муъта жангидан сўнг у "Сайфуллоҳ" ("Аллоҳнинг қиличи") фахрий номини олган. Пайғамбар вафотларидан кейин сохта пайғамбар Мусайлима издошларини шафқатсиз жазолаган.

Бир куни у душманлари кўз ўнгида ўзининг кучини кўрсатиш учун заҳар ичади. Заҳар унга таъсир қилмаган, негаки у болалигидан озроқ миқдорда заҳар ичиб келганди. Буни кўрган, душманлари таслим бўлган экан.

Ҳимс шаҳрида вафот этган. Аллоҳ таоло Холид Ибн Валиддан рози бўлсин.

Obuna bo'ling @Qarga_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
90, 99 yillar xitlari

Obuna bo'ling @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👨‍👩‍👧‍👦 15 май - Халқаро оила куни!

Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарларни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади. Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз.

👉 @Qarga_uzb
🇦🇲Арманистон парламентида яна жанжал. Бу сафар собиқ президентнинг ўғли билан

Арманистон Миллий Мажлиси вице-спикери Акоп Аршакян билан собиқ президент Роберт Кочаряннинг ўғли, мухолифат депутати Левон Кочарян ўртасида даҳанаки жанжал юзага келиб, у депутатлар ўртасида муштлашувга айланиб кетди.

Ўз чиқиши давомида Кочарян Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва спикер Ален Симонянга айбловлар ёғдирган.

Кочаряннинг баёнотларидан ранжиган Аршакян ўзини тутолмай жанжал чиқарган.

👉 @Qarga_uzb
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

Ижтимоий тармоқларда пенсионерларга пенсия пулларининг бир қисми тангада тўланаётгани ҳақида видео тарқалди. Видео муаллифининг Kun.uz'га айтишича, унинг бобосига 170 дона 200 сўмлик танга берилган ва бундай ҳолат бир неча бор такрорланган. “Кексаларнинг ёшини инобатга олишса бўларди”, дейди у.

Obuna bo'ling @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

‼️Электр тарифларида аҳоли учун фойдали бўлган баъзавий меъёр киритилди
 
1 майдан бошлаб электр энергияси учун янги тариф нархлари жорий қилинмоқда. Аммо, Ҳукумат ташаббуси сабаб аҳолининг катта қисми учун электр нархи ошгани сезилмайди.
 
Чунки тарифлар графигига аҳоли учун қулай бўлган янги банд 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача баъзавий меъёр киритилди.
 
Шу вақтга қадар истеъмол қилинган электрэнергиясининг 201 кВтдан 1000 кВтгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳисобланарди. Энди эса 201 кВтдан 500 кВтгача бўлган меъёр киритилган бўлиб, бу оралиқдаги электр истеъмоли учун 800 сўмдан тўлайди! Яъни, бу қисми учуннарх 100 сўмга арзонлашди.
 
Қизиқ факт! 1 майга қадар 500 кВт/соат электр истеъмоли учун бир ойда 360 минг сўм тўлаган бўлсангиз, 1 майдан кейин ҳам 500 кВт/соат электр учун 360 минг сўм тўлайсиз!
 
Бу хабарни электр нархи ошишидан хавотирга тушган яқинларингизга юбориб қўйинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025-йил 11-май- Оналар кунида Малайзиянинг Перак штатида жойлашган Герик-Жели Шарқ-Ғарб йўлида юракни оғритадиган фожиа юз берди

Она фил билан йўлни кесиб ўтаётган ёш фил боласи юк машинаси томонидан уриб кетилиб ҳалок бўлди. Энг таъсирли жиҳати она фил боласини ташлаб кетишни рад этди ва соатлаб унинг ёнидан кетмади.

👉 @Qarga_uzb
Тошкентни водий билан боғловчи йўлдаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушди.

Ангрен шаҳрида А373 Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон йўлидаги «Қорабоғсой» кўприги четидаги охирги оралиқ қурилмаси, яъни пиёдалар йўлаги қулаб тушди.

Автомобиль йўллари қўмитаси хабарига кўра, кўприк 1969 йилда қурилган ва 1995 йилда таъмирланган. Ҳозир эса кўприк ҳолати қониқарсиз.

Шу сабабли А373 йўлига мос янги кўприк қуриш учун ушбу йўналиш бўйича автомобиллар ҳаракати чекланиб, ҳаракатланиш вақтинча Д019 автомобиль йўлига ўтказилган.

👉 @Qarga_uzb
Самарқанддаги бир қатор маҳаллалар газсиз қолди.

14 май куни соат 20:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар «Сартепо» массивида юк автомашинаси 159 диаметрли газ қувурини уриб кетган.

Ҳодиса сабабли Саъдий Шерозий, Гулистон, Ҳофиз Шерозий, Ботир Зокиров, Хўжасоат, Янгиқўрғон ҳамда Шодлик маҳаллаларида 15 май куни соат 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

👉 @Qarga_uzb
Qora Qargʻa | Yangiliklar
Video
Сергелида дўконнинг томида ёнғин чиқди.

15 май куни соат 10:15 да Сергели тумани Қипчоқ кўчасида жойлашган дўконнинг томида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:21 да воқеа жойига етиб борган ва 11:04 да ёнғин ўчирилган.

Ҳозирда тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.