Qora Qargʻa | Yangiliklar
227 subscribers
11.4K photos
8.29K videos
7 files
380 links
Eng tezkor va sara xabarlar va qiziqarli roliklar faqat bizda tashrif buyuring kanalga aʼzo boʻling.
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan @Qarga_Uzb

Guvohnoma N8907654311✓

Admin 👉 Uzb_085
Download Telegram
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади

Дунё бўйлаб 55 минг кишига бериладиган ушбу лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиқди.

Қайд этилишича, 2024 йилда ушбу визани қўлга киритиш учун тахминан 131 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.

👉 @Qarga_uzb
Мисрда ўзбек талабаларига нисбатан рейдлар ўтказилиб, ҳеч қандай сабабсиз қўлга олинаётгани айтилмоқда

Қалампир.узъга келиб тушган мурожаатга кўра, сўнгги кунларда Мисрда хорижий талабаларга нисбатан кенг кўламли рейдлар бошланди. Ушбу рейдлар, асосан, ўзбекистонлик талабаларга қаратилмоқда.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, талабаларнинг ҳужжатлари жойида бўлишига қарамай, уларни зўравонлик билан, уйларига бостириб кириб олиб кетишмоқда.

Мурожаатчи айни пайтда бу рейдлар нима сабабдан ўтказилаётгани ва нима учун айнан ўзбекистонлик талабалар нишонга олинаётганидан бехабар эканини билдирган. У кўпроқ одам бу ҳолатдан хабардор бўлиши ва тезроқ ечим топилиши умидида биз билан боғланганини таъкидлади.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.

👉 @Qarga_uzb
❗️Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини янада самарали ташкил этиш мақсадида Шота Руставели кўчаси бўйлаб тезкор автобус йўлагини (BRT – Bus Rapid Transit) қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур йўлак йўлнинг четки қисмида эмас, балки унинг ўртасидан ўтади. Бу эса илгариги трамвай изларини эслатади.

Автобус йўлаги қурилиши йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитларни яратишни кўзда тутади. Бекатлар шундай лойиҳалаштириладики, одамлар автобусларга хавфсиз ва осон тушиб-чиқа оладилар.

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунга келиб ёпилиб кетган «Жаслиқ»нинг қанчалик даҳшатли манзил бўлганига кичик бир мисол.

👉 @Qarga_uzb
Эрондаги баъзи эски уйларда турли товушга эга иккита эшик тақиллатгичи бор - бири эркаклар учун, бошқаси аёллар учун.

Эркакларга ўз онаси, хотини, қизи ёки яқин қариндошларидан бошқа аёлларнинг юзини кўриш ман қилинади. Аёллар ҳам ўз юзини бегона эркакларга кўрсатмайди.

Айнан шунинг учун ҳам уйга ким меҳмон бўлиб келганини товушга қараб аниқлашган. Уйда аёллар чодра ёпинмаган, агар уйга эркак киши келса, аёл эшикни очиш олдидан юзини ёпиб олиши керак.

@Qarga_uzb
Куёв ва келин никоҳни рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза бермоқда, Тожикистон ССР, 1970-йиллар.

@Qarga_uzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ogoh bo'ling

Avtomobilga o‘tirmasdan oldin yon atrofini ko‘zdan kechiring...

@Qarga_uzb
#Дахшат

⚡️ Уч ёшли қизалоқ картошка фридан заҳарланиб вафот этди.😨

9 май куни оила Ленинград вилоятидаги «Зира» кафеcига тамадди қилиш учун кирган. Таомлангандан бир соат ўтиб, қизалоқнинг аҳволи ёмонлашган — иситмаси кўтарилган, ошқозон-ичак муаммолари бошланган.

Болани зудлик билан вертолётда Санкт-Петербургқа етказишган, афсуски, уни сақлаб қолиб бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўткир овқатдан заҳарланиш сабаб бўлган. Жиноят иши қўзғатилган.

❗️Болаларга картошка фри берманг!
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди

Қизилтепа туманида яшовчи 4 нафар шахс электр токидан фойдаланган ҳолда Зарафшон дарёсидан қарийб 400 дона балиқ овлаган. Улар орасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган балиқ тури ҳам бор. Суд ҳукми билан балиқчилар озодликдан маҳрум қилинди. Улардан 6,3 млрд сўм моддий зарар ундириш ҳам белгиланди.

@Qarga_uzb
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди

Уругвайнинг собиқ президенти, Эл Пепе номи билан ҳам танилган Хосе Мухика 90 ёшга тўлишидан бир неча ҳафта олдин саратон касаллигидан вафот этди. У ё энг камбағал ёки энг саховатли давлат раҳбари сифатида эсда қолган.

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энергия тарифлари ислоҳоти: давлат эҳтиёжманд оилаларни ёлғиз қолдирмайди!

Энергетика соҳасидаги бозор механизмларига ўтиш жараёнида Президент томонидан аҳолининг муҳтож қатлами ҳақида унутилмади.
 
Кимларга ёрдам берилади?
 
• Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётганлар;
• “Камбағал оилалар” реестрига киритилганлар;
• Реестрда бўлмаса-да, кам таъминланганлик мезонларига тўғри келадиган ва оила аъзоси бошига тушадиган ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилалар.
 
Давлат қандай ёрдам беради?
 
Электр энергияси учун: ойига 150 кВт/соатгача бўлган базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисмига тўловда фарқни давлат тўлаб беради.
 
🔥 Табиий газ учун: қишда – ойига 250 куб метргача, ёзда – ойига 150 куб метргача фойдалансангиз, базавий нарх ва оширилган нарх орасидаги фарқ давлат томонидан компенсация қилинади.
 
Бу хабарни яқинларингизга улашиб қўйинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кафил бўлганларга руҳан зарба берамиз😂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Яқинларни янги тонг билан кўнгилларини шод этинг!

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вазн йўқотиш учун кунлик тартиб.

6:00 да ўрнингиздан туринг

7:00 да кўк чой ичинг

9:00 да тонги нонушта қилинг.

12:00 да тушлик қилинг.

16:00 да спорт билан шуғулланинг.

18:00 да кечки таомни истеъмол қилинг.

20:00 да енгил таомланинг.

22:00 да уйқуга ётинг