Qora Qargʻa | Yangiliklar
224 subscribers
11.1K photos
8.03K videos
5 files
360 links
Eng tezkor va sara xabarlar va qiziqarli roliklar faqat bizda tashrif buyuring kanalga aʼzo boʻling.
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan @Qarga_Uzb

Guvohnoma N8907654311✓

Admin 👉 Uzb_085
Download Telegram
🕋 Бўлажак ҳожиларимиз муборак сафарни бошладилар!

🇺🇿Ўзбекистондан ҳаж сафари бошланди: зиёратчилар Мадинага кузатилмоқда


Бугун, 13 майдан бошлаб 28 майга қадар Ўзбекистондан ҳаж зиёратига йўл олувчи фуқаролар Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига кузатиб юборилади.

Зиёратчилар мамлакатнинг 9 та ҳудудидаги аеропортлар орқали парвоз қилишади.

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эртага Ўзбекистонда об-ҳаво кескин исийди — 43°С гача 🥵

14–16 май кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 42–43°C даражани ташкил этади.

Бу айниқса ёш болалар, кексалар ва юрак-қон томир хасталиклари борлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Дойимо ёнингизда сув олиб юринг, қуёшда кўп юрманг ва сояли жойда бўлишга ҳаракат қилинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️🍽Тошкентдаги "дом"нинг томида ноқонуний ресторан қурилгани фош этилди

Рейд давомида Яккасарой туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди.

Таъкидланишича, ресторан шаҳарсозлик меъёрлари ва амалдаги қонунчиликка зид равишда қурилган бўлиб, бинога жиддий зарар етказиш хавфини юзага келтирган.

👉 @Qarga_uzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

‼️Энди чет элдан депорт қилинган фуқароларга "загранпаспорт" вақтинча берилмайди

Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Депорти бор яқинларга юбориб қўйинг.

👉 @Qarga_uzb
⚡️Ўзбекистон фуқароларига Хитойга визасиз сафар қилиш имкони яратилди

2025 йил 1 июндан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз бориши мумкин бўлади. Ўзаро келишувга кўра, фуқаролар ҳар сафарда 30 кундан ошмаган муддатга визасиз сафар қилиши мумкин. Шунингдек, 180 кунлик давр ичида умумий 90 кундан кўп бўлмаслиги керак.

👉 @Qarga_uzb
Актёр Жерар Депардье судда ютқазиб, 1,5 йилга қамалди

Гап 2021 йилда “Яшил дарчалар” фильмини суратга олиш вақтидаги ҳолат ҳақида кетмоқда. Суд 54 ва 34 ёшли икки аёлнинг шикоятини кўриб чиқиб, Депардьени айбдор деб топган.

Улардан бири декоратор, иккинчиси режиссёр ёрдамчиси бўлган.

👉 @Qarga_uzb
Чорвоқда сув анча кўпайиб қолибди.

Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсининг бошланиш қисми айни кунларда.

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонга енгил автомобиль олиб кириш ўтган йилга қараганда 3 баробарга камайди.

👉
@Qarga_uzb
#Диққат #Огоҳлик

⚠️Диний контентга эҳтиёт бўлинг.

📵Самарқандда 18 ёшли бола ўз инстаграм саҳифасида “запретдаги“ диний вакилнинг гапини қўйгани учун 7 йилга қамалибди😳

Ушбу контент диний адоват қўзғовчи деб топилган.

❗️Ўша контент ҳозир ҳам унинг саҳифасида турибди, 1000 дан ошиқ одамлар бир-бирлари билан улашишган. Аслида сизни айбдор деб топиш учун контентни ўз саҳифангизга жойлашингиз ҳам шарт эмас, шунчаки шундай мазмундаги контентни бошқалар билан бўлишсангиз ҳам жавобгар бўлиб қолишингиз мумкин.

Шунинг учун интернетда ҳар бир контентни улашишга жуда ҳам эҳтиёт бўлинг.

ЯҚИНЛАРГА ТАРҚАТИБ, ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГ

👉
@Qarga_uzb
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади

Дунё бўйлаб 55 минг кишига бериладиган ушбу лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиқди.

Қайд этилишича, 2024 йилда ушбу визани қўлга киритиш учун тахминан 131 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.

👉 @Qarga_uzb
Мисрда ўзбек талабаларига нисбатан рейдлар ўтказилиб, ҳеч қандай сабабсиз қўлга олинаётгани айтилмоқда

Қалампир.узъга келиб тушган мурожаатга кўра, сўнгги кунларда Мисрда хорижий талабаларга нисбатан кенг кўламли рейдлар бошланди. Ушбу рейдлар, асосан, ўзбекистонлик талабаларга қаратилмоқда.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, талабаларнинг ҳужжатлари жойида бўлишига қарамай, уларни зўравонлик билан, уйларига бостириб кириб олиб кетишмоқда.

Мурожаатчи айни пайтда бу рейдлар нима сабабдан ўтказилаётгани ва нима учун айнан ўзбекистонлик талабалар нишонга олинаётганидан бехабар эканини билдирган. У кўпроқ одам бу ҳолатдан хабардор бўлиши ва тезроқ ечим топилиши умидида биз билан боғланганини таъкидлади.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.

👉 @Qarga_uzb
❗️Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини янада самарали ташкил этиш мақсадида Шота Руставели кўчаси бўйлаб тезкор автобус йўлагини (BRT – Bus Rapid Transit) қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур йўлак йўлнинг четки қисмида эмас, балки унинг ўртасидан ўтади. Бу эса илгариги трамвай изларини эслатади.

Автобус йўлаги қурилиши йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитларни яратишни кўзда тутади. Бекатлар шундай лойиҳалаштириладики, одамлар автобусларга хавфсиз ва осон тушиб-чиқа оладилар.

👉 @Qarga_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунга келиб ёпилиб кетган «Жаслиқ»нинг қанчалик даҳшатли манзил бўлганига кичик бир мисол.

👉 @Qarga_uzb
Эрондаги баъзи эски уйларда турли товушга эга иккита эшик тақиллатгичи бор - бири эркаклар учун, бошқаси аёллар учун.

Эркакларга ўз онаси, хотини, қизи ёки яқин қариндошларидан бошқа аёлларнинг юзини кўриш ман қилинади. Аёллар ҳам ўз юзини бегона эркакларга кўрсатмайди.

Айнан шунинг учун ҳам уйга ким меҳмон бўлиб келганини товушга қараб аниқлашган. Уйда аёллар чодра ёпинмаган, агар уйга эркак киши келса, аёл эшикни очиш олдидан юзини ёпиб олиши керак.

@Qarga_uzb
Куёв ва келин никоҳни рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза бермоқда, Тожикистон ССР, 1970-йиллар.

@Qarga_uzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ogoh bo'ling

Avtomobilga o‘tirmasdan oldin yon atrofini ko‘zdan kechiring...

@Qarga_uzb