Qora Qargʻa | Yangiliklar
222 subscribers
11.7K photos
8.58K videos
7 files
407 links
Eng tezkor va sara xabarlar va qiziqarli roliklar faqat bizda tashrif buyuring kanalga aʼzo boʻling.
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan @Qarga_Uzb

Guvohnoma N8907654311✓

Admin 👉 Uzb_085
Download Telegram
Европанинг беш давлати болалар учун TikTok ва YouTube’ни тақиқлашни таклиф қилди

Франция, Греция, Дания, Словения ва Кипр расмийлари 15 ёшдан кичик болаларга TikTok, YouTube, Instagram каби оммабоп ижтимоий тармоқларга киришни чеклаш таклифини илгари сурди. Улар бу ташаббус орқали болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишни мақсад қилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Spark’нинг маст ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди.

Сергели туманида маст ҳолатдаги Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун ушлаб олишган.

Бироқ эркак ҳамкорлик қилишдан бош тортиб, ўзининг маст эмаслигини ва пиёданинг ўзи айбдор эканлигини таъкидлаган. Кейинроқ ўтказилган текширув ҳайдовчининг ҳақиқатан ҳам маст ҳолатда бўлганлигини тасдиқлаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Якутск шаҳрига учаётган самолёт бортида йўловчи ёнидаги пауербанк ёниб кетди.

Якутия ҳаво йўллари авиакомпанияси хабарига кўра, йўловчи аёлга тегишли пауербанк туташни бошлаган ва бирдан ёниб кетган.

Йўловчилар ва стюардессалар биргалашиб, уни ўчиришга муваффақ бўлган.
Москва вилоятларида кучли дўл ёғди

Айтилишича, дўл Митищи ва Королёв шаҳарчаларида кузатилган.

Синпотикларнинг тахминларига кўра, Москванинг ўзига момақалдироқ яқинлашмоқда.

Пойтахтда кучли шамол эсиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

«Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги раҳбари Азим Латипов мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда фаоллигини намоён этган.
"Романовлар сулоласининг 300 йиллиги" га атаб машҳур заргар Карл Фаберже томонидан ясалган Фаберже тухуми. Унинг ичида Россиянинг 1613-1913-йиллардаги чегаралари акс этган айланувчи механизмли глобус бўлган.

@Qarga_uzb
Бухоро амирининг шоҳона араваси, Бухоро, 1896-1898-йиллар.

@Qarga_uzb
⚡️Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 137-километрида ёғингарчилик натижасида тоғдан келган сел оқибатида тош ва шағал аралашмалари йўлни қоплаган.

Йўлнинг ушбу қисмида икки томонлама ҳаракат вақтинча фақат «Тошкент – Водий» йўналишида ташкил этилган.

Йўл очилиши бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

👉 @Qarga_uzb
#Тезкор

⚡️🦠 Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги ўта хавфли вирус аниқланди — олимлар уни COVID-19дан ҳам хавфлироқ деб баҳоламоқда
.😨

Ҳозирча вирус кўршапалакларда яшамоқда, аммо унинг бир штамми одамни ҳам юқтириши мумкинлиги аниқланган. Қизиғи, бу вирус айнан Ухандаги лабораторияда аниқланган — худди 2019 йилда пандемия бошланган бўлиши мумкин бўлган ўша лабораторияда.

Ҳозирда HKU5 вируси олимлар томонидан диққат билан кузатиб борилмоқда — янги пандемия хавфи истисно қилинмаяпти.

👉 @Qarga_uzb
«Ўзбеккосмос» экин майдонларини ноқонуний ёқаётган ер эгаларини огоҳлантирди

«Ўзбеккосмос» агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида 2 000 га яқин далаларда сомон ёқиш ҳолати аниқланган ва бу ҳолатлар ҳуқуқ органларига юборилган.

👉 @Qarga_uzb