Qarshi davlat universiteti
10.5K subscribers
20K photos
1.35K videos
319 files
6.49K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
⚡️3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини “Халқаро матбуот эркинлиги куни” деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Бугунги ахборот асрида матбуотга бўлган талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бораётганлигини очиқ эътироф этиш жоиз.

Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин. Жамиятимиз ривожи йўлида хизмат қилаётган соҳа фидойиларини чин дилдан самимий қутлайман! Эзгу фаолиятингизда ютуқ ва омад ёр бўлсин!

Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори


👉@qarduuz 👈
#Матбуот_эркинлиги_куни
#Тақдирлаш

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов "3 май — Халқаро матбуот эркинлиги куни" муносабати билан соҳа ривожига ҳисса қўшган ва қўшиб келаётган журналистларни "Вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Эшпўлат Жабборов ҳам бор.

Устозни ушбу юксак эътироф билан чин дилдан қутлаймиз!

👉@qarduuz 👈
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

👉@qarduuz 👈
⚡️Эртадан туман маҳаллаларида маданий ва кўнгилочар тадбирлар бошланади

5 майдан 15 майгача давом этувчи ушбу маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларга пойтахтдан 200 дан ортиқ таниқли санъат усталари ташриф буюришмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу санъаткорларнинг ҳаммаси бўлиб камида 40 дан ортиғи Қарши тумани маҳаллаларида шоу-концерт дастурларини ўтказишади. Шунингдек, 10 дан ортиқ миллий фильмлар намойиши ҳамда актёрлари билан учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу шоу-концерт дастурлари ва миллий фильмлар намойишларининг аниқ саналари ва жойлари тўғрисида ўз маҳаллангиздаги ёшлар вакили билан боғланиб маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, @Smartmahallabot боти орқали барча маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар вакилларининг рақамларини билиб олиш мумкин.

Каналга уланинг
👉https://t.me/qashqadaryo_trk
♦️#Соҳир_сатрлар

ҲАЙИТ

Ҳайит кунларида жанглар ҳам тўхтаб,
Қиличлар қинига қайтиб киргувси.
Мўминлар эгизак жонларга ўхшаб,
Ўзгага боққан чоқ ўзни кўргувси.

Умидвор ҳар кимса топиб кушойиш,
Қоронғу дилларга ёқиб тургай нур.
Уйқуда фароғат, юртда осойиш,
Дуолар ижобат, ниятлар манзур.

Адоват, ҳасадни касб этган инсон,
Майли шоҳ ё гадо, ё сайид бўлсин.
Илоё, барига бахш этсин иймон,
Ўтар ҳар лаҳзаси бир ҳайит бўлсин.

Абдулла Орипов

👉@qarduuz 👈
Бугун "Туркистон" санъат саройида журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVI миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда телевидение, радио, босма ОАВ, интернет-журналистика йўналишларида ҳамда чет эллик журналистлар томонидан эълон қилинган энг яхши материаллар учун "олтин қалам"лар ўз эгаларини топди, рағбатлантирувчи номинацияларнинг ғолиблари ҳам тақдирланди.

Ушбу маросимда меҳмон сифатида иштирок этиб, Бош миллий мукофотни ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб деб топилган эгасига топширганимдан ҳурсандман.

Умуман олганда, биз мамлакатимизда йилдан-йилга журналистларимизнинг савияси, профессионал даражаси, улар яратаётган контент, тайёрлаётган материалларнинг сифати ва салмоғи янада яхшиланиши тарафдоримиз. Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар дастури ва очиқлик сиёсати ҳам шуни тақозо этади.

Шундай экан, "Олтин қалам"нинг барча ғолиб ва совриндорларига, мукофот учун танловда иштирок этганларга келгуси фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилайман!
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈 2021-2022 ўқув йилида мамлакатимизда жами талабаликка қабул қилинганларнинг 60 фоизи хотин-қизлардир;

👩🏻 Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

✔️2022-2023 ўқув йилидан эътиборан магистратура босқичида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари Давлат бюджетидан тўлаб берилади;

➡️2022-2023 ўқув йилидан бошлаб базавий контракт асосида ўқишга кирган хотин-қизларга контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади;

👩🏻‍🎓 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб докторантурага хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади;

📌 Хотин-қизлар учун ажратиладиган грантлар сони келгуси йилларда 3 бараварга оширилиб, 6 мингтага етказилади;

📊 Бугунги кунда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчиларнинг 44 фоизини аёллар ташкил этади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️Talaba ko‘rgazmasi: Liboslarda aks etgan ranglar

Qarshi davlat universiteti hamda viloyat Badiiy Ijodkorlar uyushmasi hamkorligida 28-29 aprel kunlari San’atshunoslik fakulteti Rangtasvir (dastgohli) yo‘nalishi 3-kurs talabasi Guli Erkinovaning “Liboslarda aks etgan ranglar” nomli shaxsiy ko‘rgazmasi bo‘lib o‘tdi. Shu munosabat bilan tashkil etilgan tadbirda so‘z olganlar muallif yaratgan asarlarda o‘zgacha ruh, ko‘tarinki kayfiyat, yoshlarga xos shukuh mujassamligini e’tirof etib, Guli Erkinovaning ijodiga ulkan zafar tilashdi.

Ko‘rgazmada zamonaviy va milliy liboslarning eskizlari va liboslarning o‘zi, undan tashqari XIX asr yevropa liboslarining eskizlari taqdim etildi. Rangtasvir yo‘nalishida namoyish etilgan asarlar, asosan portret janriga mansub bo'lib, unda yosh musavvir o‘tkir bo‘yoqlardan unumli foydalangan. Tadbirda Badiiy Ijodkorlar uyushmasi viloyat bo‘limi tomonidan Guli Erkinovaga diplom va esdalik sovg‘alari topshirildi.

👉@qarduuz 👈
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир: Қизларимизни ўқитайлик!

Вазир Абдуқодир Тошқулов “Маданият ва Маърифат” телеканалининг “Бор гап” ток-шоусида хотин-қизларни таълим олиши борасидаги бор гапни айтди

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фарзанд тарбияси - аёл учун бу ҳам битта лавозим", - А.Тошқулов

#вазир #бор_гап #токшоу

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
А.Тошқулов ҳозирда ёшларимизнинг интеллектуал имкониятларидан ўзлари ҳам, устозлари ҳам етарлича фойдаланмаётганлигини танқид қилди

#вазир #бор_гап #токшоу

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари томонидан шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш масаласида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Talabalar bandligini ta'minlash muhim masala

✔️Islohotlar Qarshi davlat universiteti misolida
...

👉@qarduuz 👈