#йирик_ҳисобда_ғалаба
⚡️Лочин финалда ўйнайди
Бугун университет яшил майдонида вилоят 2-лига мусобақаси ярим финал баҳслари доирасида Лочин ва Насаф 2005 жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Кескин курашлар остида ўтган беллашувда жамоамиз йирик 6-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эртага финал учрашувида Лочин ва Кўкдала жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.
Учрашув соат 14.00да бошланади. Барча футбол мухлисларини университет ўйингоҳида кутамиз.
👉@qarduuz 👈

⚡️OTM va maktab hamkorligi
OTM va maktab hamkorligi bilimli yoshlarni kashf qilish, ta'lim sifatini oshirishda muhim ahamiyatga ega. Matematika va kompyuter ilmlari fakulteti Amaliy matematika kafedrasi professor-o‘qituvchilari Chiroqchi va G‘uzor tumanlari maktablarida bo‘lib, yuqori sinf o‘quvchilari o‘rtasida kompyuter savodxonligi yuzasidan dars mashg‘ulotlarini olib bordilar.
Dars mashg‘ulotlarida operatsion tizimlar (microsoft windows), matn muharrirlari (microsoft office word), elektron jadvallar (microsoft office excel), taqdimot hujjatlari (microsoft office power point), internet tarmog‘ida ishlash ko‘nikmalari kabi mavzular bo‘yicha tushuncha berildi. O‘quvchilar o‘zlarini qiziqtirgan savollar bilan kafedra o‘qituvchilariga yuzlanishdi.

Forwarded from Edu.uz
#Talabaga_yengillik
TALABALARGA 50% CHEGIRMA
Respublika oliy ta‘lim muassasalarida tahsil olayotgan talabalarga qishki ta’til mobaynida mahalliy yo‘nalishdagi temiryo‘l qatnovlari uchun 50% chegirma e'lon qilindi.
Chegirmalar 22.12.2022-yildan 10.01.2023-yilgacha amal qiladi.
Chiptalarni sotib olish uchun pasport va talabalik guvohnomasi bilan temir yo‘l kassalaridan yoki chipta.railway.uz sayti orqali xarid qilishishingiz mumkin.
Qo’shimcha ma’lumotni Aloqa markazining 1005 raqami orqali bilishingiz mumkin.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

#Муҳим_тадбир
7-сонли талабалар турар жойида “Гиёҳвандлик аср вабоси” ва “Терроризмга қарши кураш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Педагогика факультети декан ўринбосари С.Йўлдошев, Технологик таълим кафедраси мудири, доцент Х.Махамов, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда факультетнинг ётоқхонада истиқомат қиладиган талаба-ёшлари иштирок этди.
“Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига раҳна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Экстремизм ва терроризм ҳозирги замонда энг хавфли ҳамда оқибатларини башорат қилиш қийин бўлган ҳодисага айланиб улгурди.
“Гиёҳвандлик аср вабоси” билан курашиш ғоясининг аҳамияти кафедра катта ўқитувчиси М.Астанова маърузасида акс этди. Шунингдек, кафедра доценти М.Хуррамовнинг “Терроризмга қарши кураш” мавзусидаги маърузасида терроризмни келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Тадбирда мавзуга доир видеоролик намойиш этилиб, савол-жавоблар асносида якунланди.

⚡️Эзгуликдан яшнасин кўнгил
“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Халқаро таълим дастурлари факультети профессор-ўқитувчилари, талабалари томонидан Қарши шаҳридаги 17-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасасида хайрия тадбири ташкил қилинди.
Талабаларнинг тайёрлаб борган бадиий чиқишлари мактаб ўқувчиларига бир олам қувонч ва шодлик бағишлади. Тадбир сўнггида мактаб тарбияланувчиларига турли совғалар улашилди.

Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#ғалаба_муборак_бўлсин
🏆Лочин жамоаси вилоят 2-лига мусобақаси ғолибига айланди
Якунига етаётган 2022 йил жамоамиз учун омадли кечмоқда. Дастлаб февраль ойида “Вилоят ҳокими кубоги” қўлга киритилган бўлса, ноябрь ойида “Вилоят кубоги” совринлар сафидан жой эгаллади. Бугун эса жамоамиз ҳаваскор ва ярим профессионал жамоалар ўртасида “Вилоят иккинчи лига” мусобақаси ғолибига айланишди.
Албатта бу ютуқлар замирида футболчиларимизнинг тинимсиз меҳнатлари, мураббийларимизнинг тўғри кўрсатмалари мужассам. Университет раҳбари сифатида жамоамизнинг ҳар бир учрашувини бевосита кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Баҳслар олдидан футболчиларни руҳлантираман, уларни қўллаб-қувватлайдиган катта жамоа борлигини уқтираман.
Кўп бора таъкидлаганимдек, футболчиларимизнинг келажагига ишонаман ва биз буюк ғалабаларга қодирмиз. Бугунги ғалаба билан университет жамоасини ва барча футбол ихлосмандларини самимий табриклайман. Муваффақиятлар давомий бўлсин!
Д.Набиев
Қарши давлат университети ректори
👉@rektor_qarshidu