Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Навқирон Ўзбекистон” амалий санъат кўргазмасида университет талабаси ғолиблар сафида эътироф этилди
Хабар берилганидек, “Навқирон Ўзбекистон” Республика ёш ижодкорларнинг амалий санъат кўргазмаси 23 июндан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида бир ҳафта давомида намойиш этилди.
Кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 70 нафар ижодкор ёшлар 840 дан ортиқ ижодий ишлари орқали ўз истеъдодларини санъатсеварлар эътиборига ҳавола этди.
Кўргазма доирасида ижодий танлов ташкил этилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов иштирокчиларининг маҳорати ва ижоди турли номинацияларда муносиб баҳоланди.
Эътиборлиси, кўргазмада иштирок этган Қарши давлат университети Санъатшунослик факультетининг 3-курс талабаси Шариф Раупов “Энг моҳир ёш заргар” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
👉 @qarduuz 👈

Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qabul2022
#magistratura
📌 Xabaringiz bor 1-iyuldan e'tiboran 2022/2023-o'quv yiliga magistratura mutaxassisliklari uchun hujjatlarni onlayn qabul qilish boshlangan.
📹 Ushbu videoqo'llanma orqali magistr.edu.uz platformasida onlayn hujjat yuborish tartibini bilib olishingiz mumkin.
Bizni kuzating: 👉@eduuz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби ташкил этилади
“2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-303-сон, 01.07.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарор билан 2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш дастури, тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти тасдиқланди.
🔰 Дастур доирасида қуйидагилар ташкил этилади:
🔹Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида замонавий муз саройи;
🔹Тошкент вилоятида қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари учун 60 ўринга мўлжалланган Олимпия тайёргарлик маркази;
🔹Тошкент шаҳрида Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби.
💰2023 йилдан ҳар йили қишки Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари (республика спорт мусобақалари, халқаро спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари) учун 15 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.
📌 Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қонунчиликда кўрсатилган миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
🔘 Шунингдек, қуйидаги ҳудудлар тегишли спорт турларига ихтисослаштирилади:
➖Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри – фигурали учиш, хоккей, шорт-трек, кёрлинг, парахоккей, паракёрлинг спорт турларига;
➖Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудлари – тоғ чанғиси, сноуборд, фристайл, ski-альпинизм, паратоғ чанғиси, парасноубордга.

⚡️Муддатидан олдин университет талабаси бўлган мактаб битирувчилари тақдирланди
Жорий йилнинг 5 июль куни Қарши давлат университетида муддатидан олдин талабаликка тавсия этилган мактаб битирувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган университет ректори, профессор Д.Набиев олий таълим муассасаси талабасига айланган мактаб битирувчиларини самимий қутлади. Давлатимиз раҳбарининг таълим тизимига қаратаётган улкан эътиборлари натижасида билимли ёшлар сафи кенгаяётганлигини мамнуният билан қайд этди.
Батафсил ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.

#матбуот_анжумани
✅ Журналист ва блогерлар диққатига!
▪️2022 йилнинг 7 июль куни соат 11-00да Қарши давлат университети масъуллари иштирокида “Қарши давлат университетида 2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
▪️Барчангизни матбуот анжуманига таклиф этамиз.
▪️Манзил: Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси 22-уй,
"Журналистлар уйи" биноси биринчи қават.
☎️ Мурожаат учун тел: 75-227-52-35; 94-333-09-13
✍️ Қарши давлат университети ахборот хизмати

#akademik_litsey
⚡️Akademik litseylarga qabul 10-iyulga qadar uzaytirildi
🔰Davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish jarayonlarini muvofiqlashtirish boʻyicha davlat komissiyasining tegishli bayoniga muvofiq akademik litseylarga hujjatlar qabul qilishning oxirgi kuni joriy yil 10-iyul etib belgilandi.
🔚 Akademik litseylarga 2022/2023-oʻquv yili uchun hujjat topshirish istagida boʻlganlar 10-iyul soat 24:00 ga qadar onlayn tarzda litsey.edu.uz elektron platformasi orqali roʻyxatdan oʻtishlari mumkin.
✔️MA'LUMOT UCHUN: Akademik litseylarga hujjat topshirgan abituriyentlar
10-iyulga qadar elektron platforma orqali onlayn ariza holatini tekshirishi va oʻzgartirishlar kiritishlari mumkin.

#Муносабат
⚡️Ижтимоий ҳамжиҳатлик ва миллатлараро тотувликни асраш – давр талаби
1-2 июль кунлари Нукусда содир бўлган ташвишли воқеалар тобора мураккаблашиб, кескинлашиб бораётган бугунги дунёда ижтимоий барқарор-лик ва ҳамжиҳатликни асраш масаласи нақадар жиддий вазифага айланаётга-нини яна бир бор намойиш этди. Кейинги йилларда бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Қорақалпоғистон диёрида ҳам кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга ўтган йилги ташрифи чоғида маълум қилинганидек, саноатни ривожлантиришга йўналтирилган икки юздан ортиқ лойиҳалар бажарилди, “Қорақалпоқ цемент”, “Техник глобал”, “Нукус полимер”, “Вегатекс глобал” каби ўнлаб корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари оширилди.
Аҳолининг кўплаб ижтимоий муаммоларини тизимли бартараф этиш чоралари кўрилди, фуқароларни ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қиладиган қувур ва иншоотлар барпо қилинди. Қорақалпоқ давлат санъат музейининг қайта жиҳозланиши, ўлкашунослик музейи ва иқтидорли болалар мактаби биноларининг қад кўтариши, истироҳат боғи ва спорт мажмуасининг бунёд этилиши ўлка турмушини янада жонлантирди. Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг ташкил этилиши, Навоий давлат кончилик институти, Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти филиалларининг иш бошлаши қорақалпоқ ёшларининг таълим олиш имкониятларини янада кенгайтирди.
Бироқ июлнинг илк кунларида бўлиб ўтган воқеалар ушбу зафарларни “ҳазм қила олмайдиган”, барқарорликни издан чиқаришга мойил бўлган, асрлар давомида ҳамжиҳатликда умргузаронлик қилиб келган икки халқ орасига нифоқ солишга интиладиган давралар мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу давралар Ўзбекистонда ҳар қандай эътироз ва таклифларни баён этишнинг қонуний ва таъсирчан ижтимоий механизмлари яратилган бир шароитда жамоатчиликни ноқонуний намойишларга чақирди ва шунинг билан жиддий тартибсизликларнинг юзага келишига сабаб бўлди.
Бугун давлат раҳбарининг тезкор ва самарали чоралари, икки қардош халқнинг бирдамлиги ва якдиллиги шарофати билан вазият барқарорлашди. Лекин ижтимоий барқарорлик ва ҳамжиҳатликни, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари жипслигини, миллатлараро тотувликни асраш вазифаси долзарб-лигича қолмоқда. Ижтимоий зиддиятлар, ихтилофлар, таҳлика ва таҳдидларни бошидан ўтказган Яқин Шарқнинг қатор мамлакатлари, қўшни давлатларнинг аччиқ тажрибаси биздан бу вазифага масъулиятли ёндашишни, огоҳлик ва ҳушёрликни оширишни, бир-биримизга нисбатан сабрли-оқибатли бўлишни, турли воқеа ва жараёнларга қонуний йўллар билан муносабат билдиришга одатланишни талаб этмоқда. Шу муносабат билан биз барча ватандошларни огоҳ ва хушёр бўлишга, диёримизнинг энг ардоқли қадриятлари – тинчлик ва осойишталик, хотиржамлик ва бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувликни кўз қорачиғидек асрашга чорлаб қоламиз.
Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор