"Қамчиқавтойўл ИЙФК" ДМ
2.62K subscribers
9.44K photos
764 videos
2 files
220 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмининг 171-250 км.лар оралиғида қор ёғмоқда .
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор, туман. Йўлларда кўриш даражаси 300 метрни, ҳаво ҳарорати-3 даражани, намлик эса 78% ни, шамол тезлиги 4-8 м/с. ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” байрами тадбири ўтказилди.
"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан корхонада меҳнат қилиб келаётган 19 нафар опа-сингилларимизни қутлов тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда корхона директори А.Изатуллаев 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан самимий қутлаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларига файзу барака, доимо оилалари, халқимиз ардоғида бўлишини тилади. Тадбир сўнгида барча гўзал опа – сингилларимизга эсдалик совғалар улашилди.
#RASMIY
А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисми 196.2 км.қисми"Тошкент-Водий" йўналишида нефт маҳсулоти ташувчи махсус юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги тўсиққа ўрилиши натижасида ЙТХ содир бўлган. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Баҳор байрами "Наврўзи олам" муносабати билан Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари тарқатилди.
Баҳор байрами "Наврўзи олам" муносабати билан Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари тарқатилди.