Jaydari gaplar
253 subscribers
51 photos
39 videos
51 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
📣 Тошкентда 5 ташаббус ҳаракати давом этмоқда. Бугун соат 12:30 да QALAMPIR.UZ интернет нашри таъсисчиси тадбирда маъруза қилиб, ёшлар билан мулоқот ўтказади.

📡 Маросимни QALAMPIR ЖОНЛИ ЭФИРида томоша қилинг.

👉 https://www.instagram.com/qalampir.uz/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун жадал ўзгариб бораётган дунёга профессионал журналистлар сув ва ҳаводек лозим. Қани улар? Агар уларни ЎзЖОКУ тарбиялаб, етиштириб берса, нур устига аъло нур. Шу боис Марказий Осиёда ягона бўлган университет билан доимий ҳамкорликни олиб бориш мақсадида меморандум имзоладик. Меморандумда ЎзЖОКУ талабалари QALAMPIR.UZ таҳририятида амалий билим ва кўникмаларини ошириши, иш билан таъминланишлари назарда тутилган.

📌Айни вақтда QALAMPIR.UZ таҳририятида бошқа университетларга қараганда ЎзЖОКУ талабалари анчайин фаол. Университетнинг 8 нафар талабаси айни вақтда иш билан таъминланган.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Ҳокимлик ашаддий танқидчисига эшигини очди. Ҳамон ҳайратдаман! Наҳотки, дерсиз. Ўзим ҳам шундай дедим.

Оммавий ахборот воситаларига эшиклар ёпиқ туради. Улар унча-бунчага очилмайди. Очишмайди. Аммо Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун мени пойтахт марказида ўтаётган 5 ташаббус ҳаракати фестивали доирасида ёшлар билан мулоқотга чақирди.

Медиа соҳаси вакилларига кўпчилик қизиқмайди, ҳеч ким келмаса керак, деб ўйлагандим. Йўқ, анчагина одам тўпланди. Мулоқот ҳам узоқ давом этди. Бу ерга тўпланган ёшлар суҳбатга шунчаки йўл-йўлакай кирмагани ёки зўрлаб олиб келинмагани сезилиб турарди. Заказ саволлар ҳам йўқ эди. Ҳақиқатан журналистикага қизиққан ёшларни, улар орасида ҳали мактаб ўқувчиси бўлган бир ўсмир ва бир қизчани кўриб, қувондик. Қачонлардир ўзим ҳам журналистикага худди шундай тадбирларда савол бериб кириб келганман. Фақат у даврларда журналист бўлиш анча қўрқинчли эди. ОАВ ходимларининг обрўси ҳам, даромади ҳам бугунчаликмасди.

👨🏻‍💻Хуллас гапни қисқа қилай. Уйга кетишим керак. Ҳали ҳам офисда ўтирибман. Ёшлар билан ўтган мулоқотни Instagram’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

Ушбу учрашувни ташкиллаштирган Тошкент шаҳар ҳокимлигига миннатдорлик билдираман.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Озарбайжон Миллий Мажлиси Маданият қўмитаси раҳбари Ганира Пашаева буюк ўзбек адиби Абдулла Қаҳҳор вафот этган кун муносабати билан Instagram'даги саҳифасига адибнинг суратини жойлаштириб, уни ёд этди. Озарбайжонлик депутатга қойил қолса арзийди. Ўзбек адибига ва ўзбек халқига ҳурмат учун ташаккур.

Хўш, Ўзбекистонда Қаҳҳорни кимдир ёд этдими? Айтайлик Эркинжон Зохидов. У ким дейсизми? Тўғриси ўзим ҳам энди билдим. Окамлар Олий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раҳбари эканлар. Instagram'да бормилар ё йўқ, бунисини билмадим. Ҳар ҳолда ўзларини танимай турганимизда Instagram'ларини топиш амри маҳол бўлса керак.

Сенатда ҳам Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси бор. У ерда бир ярим йилдирки Бахтиёр Сайфуллаев раҳбар. Лекин негадир улар ҳам Қаҳҳорни хотирлаганлари, уни бошқаларга ҳам эслатганларига ишонмайман.

Олий Мажлис ва Сенатнинг юқорида номи айтилган қўмиталарига аъзо бошқа депутат ва сенаторлар ҳам Қаҳҳорни эслатиш тугул, эсламагандир. Эҳ...

👉🏻 @qamariddin_shayxov
Менга кеча 5 ташаббус ҳаракати фестивали доирасида ўтган ёшлар билан мулоқотда “Qalampir’нинг сариқ матбуот дейилишига қандай қарайсиз?”, деган савол билан мурожаат қилишди. Уларга жавобим қуйидагича бўлди:

Журналист сифатида алоҳида айтаманки, мен энг ёмон кўрган гап бу – “сариқ матбуот”. Матбуотнинг “қизил”, “сариқ” ёки “яшили” бўлмайди, у матбуот. У матбуотлик вазифасини бажаряптими, ўзининг белгиланган принциплари ва қоидаларига риоя қилган тартибда ишлаяптими, уни муҳокама қилиш ноўрин. QALAMPIR.UZ “Сариқ” ёки “қизил”, майли нима дейишса ҳам, улар учун “сариқ” матбуот бўлса, биз бундан хурсандмиз. Чунки бу номни оладиган медиалар дунёда саноқли. Aгар QALAMPIR Ўзбекистоннинг “сариқ” матбуоти бўлган бўлса, бу биз учун фахр. Нима учун биз буни иснод деб қабул қилишимиз керак?
⚡️Энергетика соҳасида нимадир ўзгаргани, ўзгараётганини сезяпсизми? Шахсан мен сезмаяпман. Нега? Чунки уйимиз кеча тушда электр энергиясидан узилгани, бу ҳақда туман электр узатувчиларига, шаҳар электр тармоқлар раҳбариятига шахсан хабар берганимга қарамай, ҳамон чироқ ёнгани йўқ. Камида 16 соатдан бери свет берилмаяпти.

🤦🏻‍♂️"16 соат светсиз ўтирсанг ўтирибсан-да, қишлоқларда кунлаб, ҳафталаб свет бўлмайди", деб оғзимга урманг. Зотан пойтахтдаги вазият ўзгармас экан, вилоятларда баттар бўлиб бораверади.

💡Охирги вақтларда газ ва свет билан боғлиқ муаммолар вилоятлардан пойтахтга ҳам кўчган. Ҳудудий электр тармоқлари, Ҳудудгазтаъминот каби йирик корхоналар ташкил этилса-да муаммолар ўша-ўша. Мана айтайлик ёзнинг кунида 16 соатдан бери светсиз ўтирибмиз.

🔥Энг қизиғи шундаки, свет ва газдагилар ундоқ қилдик, бундоқ қилдик деб оғиз кўпиртиришни, Энергетика вазирлиги узундан узун ўзини мақтайдиган баёнотлар беришни севади. Қани натижа? Уйимизга газ учун янги "ақлли" ахмоқ қилувчи ҳисоблагич ўрнатилганига икки ойдан ошди. Биринчидан, абонент сифатида уй эгаларидан рухсат сўралгани йўқ, шартнома ҳам тузилмади, счетчикнинг техник имкониятлари таништирилмади. Шунчаки келиб, мажбуриятдек ўрнатиб кетилди. Қандай ишлатиш ҳам тушунтирилмади. Ўрнатилгандан буён қарздорлик бўлмаса ҳам бир неча бор ўчди. Баъзан суткалаб газсиз қолган кунларимиз бўлди. Энг қизиғи, янги счетчикдаги муаммоларни ўша газчиларнинг ўзи ҳам билиб турибди. Лекин дами ичида. Шўрлик нима қилсин, тепадан келган буйруқ.

🧮2019 йилнинг сентябридан то 2020 йилнинг февралигача газ учун ўртача 1,5 миллион сўм тўлаган бўлсам. Март ойидан майгача 600 минг сўм тўладим. Сизга ҳеч нарса ажабланарли туюлмаяптими? 15 ой учун 1,5 миллион (эски счетчик билан. Орқага айлантирилмаган) 2 ой учун 600 минг. Пул тўлашга тўлаб қанча вақт газсиз ўтирдик. Бир неча бор Ҳудудгазтаъминот марказий аппарати, шунингдек Энергетика вазирлиги, туман газ таъминотга мурожаат қилишимга қарамай, ҳали ҳам қайта ҳисоб-китоб қилингани йўқ. Бошимизга бир уриб, мана шу счетчикни ишлатишга мажбурсан дейилаётгандек.

📲Бугун ҳамма соҳани рақамлаштириш йўлида кетиляпти. Тамом, розимиз. Лекин газ ва свет ўчиши ҳақидаги маълумотларни ҳам SMS орқали етказиш мумкинми? Қачонгача булар ўзининг фойдасига келганда бу хизматларни ишлатадию абонентнинг фойдасига келганда сувга тушгандек ўтираверади. Газ ва свет учун тўланмаган қарздорликнинг ҳар бир кунига пеня мавжуд. Вақтида етказиб берилмаган, туйқусдан ўчган ва маиший техникаларнинг куйишига, катта кучланишда берилган электрдан ёнғин келиб чиқишига нега компенсациялар тўланмаслиги керак? Нега?

😎Хуллас газ ва свет билан боғлиқ аҳволимиз шу. Тошкентдаги уйлар 16 соатдан бери светсиз ўтирибдими, 🤣ПРОСТО ПОЗОР!

🔌Телефонимда заряд тугаяпти. Свет келиб қолса, алоқага чиқаман.
20 соат бўлди. Ҳамон электр йўқ. Браво Ҳудудий электр тармоқлари, браво МинЭнерго. Позор!!!

Телефонимни эса Акфа Спа-медлайн - бассейнга келиб зарядга қўйдим. Уйда чироқ бўлмаганда шунақа жойларга бориш ярашади😁
Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

💡 Toshkent shahar Elektr tarmoqlari korхonasi АЖ хабар беришича, 5 июнь куни соат 07:00 дан 18:00 га қадар электр тармоқларини кўчириш ишларининг 2-босқичи олиб борилади. Ушбу ишлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иш жараёнида “Бешқўрғон” ва “ДОК” нимстанцияларининг фаолияти тўлиқ тўхтатилади. Шу сабабли, бу вақт ичида (5 июнь куни соат 07:00 дан 18:00 гача) бир қатор истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан узилади:

“ДОК” нимстанцияси
Саноат сектори:

—VED IVPEX МЧЖ;
— Medex Textile ХК МЧЖ;
— Zelal Tekstil МЧЖ;
— INTER MEBEL МЧЖ;
— ААТКО TREDING ХК;
— Wide tent system МЧЖ;
— Osiyo batareya МЧЖ;
— LAHISAM PHARMACEUTICALS МЧЖ;
— DOOR AND WINDOW PRODUCTIS МЧЖ;
— Grand Plast Elite МЧЖ;
— «Ижод-Ижод» ХК;
— «Керамике плюс» ҚК МЧЖ;
— Nice Ceramics МЧЖ;
— «ОҚЧИННИ» ХК;
— «Шинконтракторг» ШК;
— «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖ;
— Asian Stell Group МЧЖ;
— Art Strong Servis МЧЖ;
— «Берад Мутко ЛТД» ХК МЧЖ;
— Golden Grant Production МЧЖ;
— «Тошкент Мебель» МЧЖ;
— Grand Lab ҚК МЧЖ;
— «Ирон Караван» МЧЖ.

Турар жой сектори:

— Иброҳимов, Парпи Турсунбоев, Қорасарой, Чуқурсой, Шифокор, Генерал Ғофуров кўчалари;
— Оҳунбобоев даҳаси;
— Иброҳим ота, “Тараққиёт”, Мирпўлатов, “Қорасарой”, Ориф Хотамов ва Ҳасанбой маҳаллалари;
— АТС-248;
— 21-сонли поликлиника.

«Бешқўрғон» нимстанцияси

Саноат сектори:

— «Жаҳонгир сервис» МЧЖ (Ғишт заводи);
— «Раупхон» ОАЖ;
— «67-Кўприк Қурилиш Отряди»;
— Saniso Group МЧЖ;
— Caina Toll Buitding Engineering МЧЖ.

Турар жой сектори:

— Юнусобод-6, 7, 8, 9, 10 даҳалари;
— Ш.Қозоқбоев кўчаси;
— «Собиробод», «Уч Қаҳрамон», «Чинор», «Шодлик», Ғайратий, «Туркистон», «Астрабод», Ш.Қозоқбоев ва Беруний маҳаллалари;
— Ҳасанбой даҳаси.

АО Toshkent shahar Elektr tarmoqlari korхonasi ноқулайликлар учун узр сўрайди.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
😂
Энергетика вазирлигининг жуда бети қотиб кетмаган экан. “Свет” нега кўп ўчаётгани бўйича мағрур баёнот берибди.

🤦🏻‍♂️Баёнотни ўқиб думалаб тушдим. “Свет” тез-тез ўчишига шамол айбдормиш.😂

🌪Қани ўша шамол, биз тарафларга юборинглар, нафас олволайлик. ☀️Иссиқдан ўлиб қолай деяпмиз.

Хуллас халқда бир гап бор, лекин жуда қўпол. ...... ....... арпа уни баҳона😂

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти. Тошкент – Москва йўналишида самолёти кечикканлар халқаро аэропортга кираверишда бетонлар устида ухлаяпти. Нега? Чунки ичкарида жой танқис, одам кўп, ҳаво йўқ. Нега? Чунки ётиш тугул, ўтиришга ер йўқ. Мана сизга монополиянинг кучи. Тўғри, бошқа халқаро аэропортларда ҳам бундай ҳолатга дуч келинган, аммо у ерда одамлар кўчага бетон устида эмас, аэропорт кутиш залида ётади.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
🏃🏻‍♂️Пиёда юрибмиз. Ёнимизга бир машина келиб жуда хавфли тормоз олиб тўхтади. Ҳайдовчи йигит тушиб, машинанинг нариги олд эшигини очди ва аёлга қараб бақирди.

- Туш дедим сенга. Туш...

Аёл тинмай йиғлар, ёлворарди. Бу мен куни кеча гувоҳ бўлган воқеа. Ва улар адашмасам эр-хотин эди.

🌏Дунёнинг кўп мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам аёллар зўравонлик, тазйиқ, таъқиб ва таҳдидга учрайди. Улар орасида ўсмир ва вояга етмаган қизлар ҳам бор. Бундай қийноқларни кўрганда бехосдан қўлингиз мушт бўлиб тугилади, аммо ўзимиз ҳам шундай ваҳшийлашиб қолишимиз ҳеч гап эмас.

Ўзбекистонда ҳам аёллар зўравонлик қурбони бўлиб келади. Нафақат уйида, балки жамоат жойида, ишхонасида... Ва кўплар сукут сақлайди, андиша қилади, кўкарган кўзларнинг айбдори одатда эшик ва йиқилиб тушиш бўлади.

Биз Ўзбекистонда зўравонлик ва тазйиққа учраган, қурбон бўлган аёллар хотирасига ҳурмат юзасидан офисимизда алоҳида бурчак ажратдик. Ҳар кун, ҳар дақиқа ёлғиз, маъсум, бегуноҳ, ожиза, хўрланган аёллар ва хотин-қизларнинг ёнидамиз. Биргамиз!

*Аммо аёллар ҳам ўзига, тилига, хатти-ҳаракатларига эрк бермаслиги, ўрнини билиши керак.

❗️Ушбу бурчакни тайёрлашда яқиндан ёрдам берган #uzbfashion ва #ganyausman га миннатдорлик билдираман.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Бугун журналистни танқидий материали учун у ё бу модда билан, туҳмат асносида ёки автомобили, сумкасига бирор нарса ташлаб қўйиш орқали айблаш эҳтимоли жуда юқори. Бундан қўрққан журналистлар ҳам оч қорним, тинч қулоғим қабилида иш тутишга ўтиб оляпти. Сўз эркинлигидан шаллақилик билан эмас, балки барча омилларни тўғри кўрсатган ҳолда, оғир ва вазмин фойдаланишга эндигина ўрганган жамият яна йўқотилиш хавфи остида.  
Шу боис журналистларнинг дахлсизлик ҳуқуқи масаласини кўриб чиқиш долзарб бўлиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасига аъзо ёки АОКАдан расмий рўйхатдан ўтган бирор таҳририят ходими сифатида фаолият юритаётган журналистларни ҳуқуқ-тартибот органларига асоссиз чақириш амалиётига буткул нуқта қўйиш вақти келди. Нима учун бундай ваколат фақат депутатларда ёки адвокатларда бўлиши керак? Тўғри, депутатларни халқ сайлайди, улар кенгашларда ва Олий Мажлисда халқнинг манфаатларини ҳимоя қилар, адвокатлар эса инсон ҳуқуқлари учун майдонга чиқар. Лекин, тўртинча ҳокимият бўлган журналистлар-чи? Улар адвокатларчалик хизмат қилмайдими, давлат ва жамиятга наф келтирмайдими? Давлат ва жамиятни боғлаб турган журналистларда нима учун дахлсизлик ҳуқуқи йўқ? 
“Бор, қонунни очиб ўқи”, дерсиз. 1997 йилда қабул қилинган “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 8-моддасида “Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди”, деб ёзиб қўйилган. Бироқ, бу қонун охирги марта қачон ишлади? Журналистни шунчаки туҳмат билан айблаш осон бўлган бугунги даврда ушбу модда аллақачон маънан эскирмадими? Қолаверса, моддада журналистнинг профессионал касб дахлсизлиги эмас, балки бошқалар қатори шахсга оид дахлсизликлардан фойдаланиш ҳуқуқи борлиги ҳақида сўз боради. Бу ўзингни ўзинг ҳимоя қилиб ол, дегандек гап. 
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎗Ғанимат — Мурод Хонтўраев хотирасига бағишланади

📌“Осиё айиғи”ни
оила аъзолари, устозлари, дўстлари ва шогирдлари даврасида хотирлаймиз. Хонтўраевни орамиздан олиб кетган ЙТҲнинг яна бир иштирокчиси сўзларига қулоқ тутамиз.

❗️Бугун соат 19:00 да QALAMPIR’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилинг.

👉YouTube каналимизга аъзо бўлинг
🎗Мурод Хонтўраев ҳақида тайёрланган "Ғанимат" фильмини ҳозироқ QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

📌Унда “Осиё айиғи”ни оила аъзолари, устозлари, дўстлари ва шогирдлари даврасида хотирлаймиз. Хонтўраевни орамиздан олиб кетган ЙТҲнинг яна бир иштирокчиси сўзларига қулоқ тутамиз.

👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=4Kl4afgdg70

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube |Qalampir FM | Sport
🇹🇷Лалели. Истанбулнинг қоқ маркази. Ўзбекистонлик олиб-сотарлар ва иш излаб борганлар айнан шу ерга жойлашади. Суратдаги эълон ҳам айнан Лалели марказида ёзиб қолдирилган.

▪️Мен ҳар сафар Истанбулга борганимда, Лалели ва Аксарай кўчаларида бўлиб, соатлаб одамларни кузатаман. Одатда "MADO" ва "Simit sarayi" кафеларида бир неча соат ўтираман. Туркман, қозоқ, қирғиз, тожик ва ўзбеклар. Уларни дарров танийман: юриш-туриши, либоси, пардози, қош-кўзи бегона эмас.

▪️Суҳбатга тортаман, гаплашиб, ишлаш ва яшаш шароитлари билан қизиқишга ҳаракат қиламан. Кўплари терговчидек сўроқ қилишимдан қўрқиб, қочиб кетишади. Боиси аксариятининг яшаш ва меҳнат қилиш учун Oturma izni (яшаш рухсатномаси) йўқ.

▪️Ўтган йили Истанбулга сафарим чоғида 7 соат Лалелидаги қаҳвахонада ўтирдим. Инстаграмдан жонли эфир қилдим. Бир аёл уланди.

▪️"14 йилдан буён Истанбулдаман. Оила, бола-чақа, тўй, ўқишга киритиш, уй қилиш, рўзғор дарди билан келганмиз. 14 йилдирки, уйимга боролганим йўқ, 14 йилдан буён қўлим меҳнатда, дамсиз ишлайман. Бу йиллар ичида бола ҳам боқдим, бетоб онахонга ҳам қарадим. Ўзим олий маълумотлиман. Эрим бор, болаларга у бош.

▪️Нега Туркиядалигимни сўрасангиз, Ўзбекистонда эркаклар дангаса бўлиб кетган. Ундоқ десам, тузук иш ҳам йўқ. Топиш-тутуши рўзғорга етмайди. Етмаса, иш йўқ бўлса, ўғрилик қилмайди-ку. Болалар катта бўляпти. Ейман, кияман, ўқийман, дейди. Камига тўй-ҳашам бор. Шунга кетдим.

▪️Лекин мени бир нарса хафа қилади. Аёл кишига чет элда ишлаш қийин. Мен шундай бўлсин, деб орзулабманми?! Тақдир шу ерларга отди бизни. Лекин одамлар оғзига келганини гапиради. Истанбулга бориб, фоҳишалик қиляпти, дейишади аёллар ҳақида. Четга чиқиб фоҳишалик қилмай, ҳалол пул топиш мумкин эмасми? Мусофирни, айниқса, мусофир аёллар дардини ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.

▪️14 йил аввал ўзим келдим, кейин жиянларим, сингилларимга ҳам иш топдим. Ҳозир кўпчиликмиз.

▪️Доллар кўтарилиб кетган. Аввал маошимиз катта эди. Ойликни лирада олганимиз учун долларга алмаштирганимизда 300-400 бўляпти. Аввал 800 лик ишларда ҳам ишлаганман.

▪️Ишчи кўпайгани сари, иш берувчилар ҳам чертиб-чертиб оладиган бўлган. Бу ернинг ҳам ўзига яраша талаби бор", деган эди ўша аёл.

▪️Истанбул марказида ўзбек тилида ёзилган эълонни кўриб, шу суҳбат эсимга тушди.

▪️Маълумот учун, бугун 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик дунёнинг турли бурчакларида меҳнат қилмоқда.

▪️Кузатувчиларим орасида чет элда меҳнат қилаётганлар борми? Сиз қаердасиз? Нима иш қиляпсиз? Шароитингиз қандай?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Вакцина олдингизми? Бу шу кунларда менга энг кўп берилаётган савол.

Хўш, сиз вакцина олдингизми?

Мен ҳали-бери вакцина олмоқчимасман. Балки умуман олмасман. Бунга эса етарли гумонларим бор.

Мен ўтган 1,5 йил давомида коронавирус билан боғлиқ жараённи диққат билан кузатдим. Ўзим ҳам касалланиб, Зангиотагача кириб чиқдим. Ҳақиқий аҳволни кўрдим.

Илмий мақолаларни ўқидим. Илм одамлари, вирусологлар билан мулоқотда бўлдим.

Ўшанда коронавирусга чалинган одам катта эҳтимол билан вафот этади дейилди. Касал кўпайиб, вафотлар ортгани сайин улар коронавирусдан эмас, йўлдош касалликлари бўлгани учун ўлди, дейишни бошлашди.

Коронавирус 26 даражадан ортиқ иссиқда ёки иссиқ ҳавода йўқолиб кетаркан дейишди. Ҳатто, Президентга ҳам шундай доклад бериб, уни ҳам шу ҳақда гапиртиришди. Ҳарорат +50 га ҳам чиқди, коронанинг йўқолишидан дарак бўлмади. Аксинча, икки чиллада ҳам касаллар сони кескин кўпайди.

Бу орада дезинфекциялардан ҳам яхши соққа қилиб олинди. Кейин у ҳам фойдасиз бўлиб чиқди.

Уйда ўтирсак, вирус тарқалмайди, дейилди. Барибир тарқалди. Икки ўртада иқтисоднинг бели букилди. Ҳозир ҳам 20:00 дан кейин кафеларнинг ишламаслиги оқибатида қанча-қанча тадбиркор-рестораторларнинг шўрига шўрва тўкиляпти. Гўё куни билан юқмаган коронавирус айнан 20:00 дан кейин юқади.

Короравирусни даволашнинг миллий тажрибаси яратилди, дейилди. Соғайганлар гуллар билан кузатилди. Лекин ҳақиқий вирус июнь-июль ойларига келиб тарқалди. Унда гул ўрнига, больницадан чиқаётган одамнинг устига ҳам хлор пуркаб чиқаришди. Менда шундай бўлган.

Аввалига пневмония касали коронавирус сифатида тан олинмади. Рўйхати юритилмади. Пневмониядан вафот этганлар коронавирусдан вафот этганлар рўйхатига киритилмади. Бугун эса умуман бошқа ҳолат.

Даволаш бўйича бир нечта протоколлар тақдим этилди. Бири иккинчисини рад этди. Мутахассислар дориларни тажрибадан ўтказишга вақт йўқлигини айтишгача борди.

Инновацион Соғлиқни сақлаш миллий палатаси протоколдаги айрим дориларни рад этди, тақиқлади. Масалан, плаквенил бўйича роса баҳс бўлди. Улар тақиқлаб турган пайтда плаквенилдан кенг фойдаланилди.

Аввалига уйда даволанишга уринганлар хиёнатда айбландию лекин касал кўпайиб, тизгин қўлдан чиққач, уйда даволаш мумкин дейишга ўтилди.

Хуллас бундай мисоллар кўп, кечаги гап бугунга тўғри келмайди.

Яқинда вакцина олиш ниятида антитана ва ПЦР тест топширдик. Уч кишига 1,5 млн сўм бўлди. Тест жавобларидан қониқмадим. Айниқса, антитана тести менда умуман коронавирус бўлмаган, деган жавобни кўрсатди.

Шу куннинг ўзида учта мутахассис билан гаплашдим. Бири ҳозир вакцина олмай туринг, сизда симптомлар кечяпти ва бу коронавирус бўлиши ҳам мумкин деса, иккинчиси олсангиз бўлаверади, деди. Яна бошқаси келинга тавсия қилмаймиз, деди. Нурмат Отабеков эса мен билан суҳбатда вакцинани деярли ҳамма олиши мумкинлигига урғу берди. Хуллас вазият шунақа.

Демоқчиманки, вакцина бўйича уч-тўрт мутахассисдан ҳар хил гапни эшитдим. Аниқ хулоса йўқ. Устига-устак вакцина олганлар ҳам коронавирусга чалинаётган экан. Вакцина олганларда эса касаллик енгил ўтади, деган гапга ҳам унча ишонмадим. Бундан аввал ҳам коронавирусга чалинган одамда келаси сафар касаллик енгил ўтади, дейилганди.

Хуллас ҳозирча вакцина олмоқчи эмасман. Бу фикрлар ҳеч кимни чалғитиш, вакцинадан қайтариш учун ёзилмади. Олиш-олмаслик ўзингизга ҳавола…
▪️Ўзбекистонда аёллар нафақат зўравонлик қурбони бўлади, балки зўравонлик ҳам қилади. Яна ўз жинсдошига. Яна ўз онасига.

❗️Видеодаги ушбу воқеа Қашқадарёда бўлгани айтилмоқда.

▪️13 июль куни Х.О. онаси, 1-гуруҳ ногирони М.А.ни Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими биноси олдига ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган.

▪️Х.О. онасини шу манзилда қолдириб, ўз ишлари билан кетиб, қайтиб келгач, онасига “нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?!” деб таҳқирлаган ва урган.

▪️Ўзбекистонда кўплаб кексалар, хусусан онахонлар, ногиронлар кўпинча ўз фарзандлари томонидан таҳқирланиб, калтакланадилар ва аксар ҳолларда бу ишлар енг ортида қолиб кетаверади. Энг ёмони маҳалла ва қўни-қўшни бундан бохабар бўлса ҳам бефарқ.

▪️Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, кекса отахон ва онахонларни ҳақиқий маънода ҳимоя қилиш, уларни муштумзўр фарзандлар чангалидан юлиб олиб чиқиш, кексалар, болалар ва ногиронларни тиланчиликка мажбурлашга барҳам бериш вақти келди.

▪️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида мазкур йўналиш бўйича алоҳида комиссия тузиш керак. Вазиятни уйма уй юриб ўрганилмас экан, кексалар, ногиронлар оёқости бўлаверади. Улардан осон пул топиш ва товламачилик мақсадида фойдаданишда давом этишади.

P.S.: Кўчада шунча таҳқирланаётган онахонни уйда нималар кутаётганини тахмин қилиш қийин эмас.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Рози-ризоликсиз дунёмиздан мактуб

Сарсонмиз. Болаликдан кимимиз фазогир, кимимиз доктор, кимимиз ҳарбий бўлишни орзу қилганмиз. Аммо саноқлиларимиз бу мақсад йўлидан оғмай, алданмай, адашмай боролдик. Сарсонмиз. Мақсадсиз, майда ҳавасларга ўралган дунёмизни янада "идеал"лаштириш фонида сарсонмиз.

Ёшлар даврасидаман. Мақсад нима? Жавоблар тартибли ва анъанавий. Уйланиш, оила қуриш, машина олиш, уйни таъмирлаш, тўйга ҳаракат... Шуям мақсадми?

Маишийлашиб кетганмиз.

Уйланиш керак. Нима учун? Уйланиш кераклиги учун. Кимга уйланиш ҳақида эса фикр йўқ. Оила бобида илм йўқ.

Пул топиш керак. Нима учун? Пул топиш кераклиги учун. Қандайлигининг аҳамияти йўқ. Пул топиш керак, холос. Фақат кўп бўлсин.

Ўқишни битириб олиш керак. Амаллаб шу даҳмазадан қутулиш, дипломни олиб, ғирт чаласавод бўлиб, ишга кириш керак. Яхши ишга. Катта ишга. Кўтариладиган ишга. Қандай кириш, уни олдинда нималар кутаётгани ҳақида ўйлаб ҳам ўтирилмайди.

Ҳалол бўлиш керак. Қандай қилиб? Ойликли ишга кириб, фақатгина бировнинг молини ўғриламай, ишга бориб-келиш ҳалолликми? Кўпчилигимиз “ҳа”, деймиз. Ҳалолликнинг бошқа мажбуриятлари-чи? Қанчалик ҳалолмиз? Қанчалик иш вақтида ҳиёнат қилмаяпсиз иш берувчининг ҳақига? Унинг тузини еб, бошқа охорга мўралаётганлар қанча орамизда?!

Минг афсус.

Алдаяпмиз, алданяпмиз, сарсонмиз, саргардонмиз...