Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди. У анчадан буён комада ётган эди.
Марҳум 64 ёшда эди. Айни вақтда Олмазор туманида, хусусан Рустам Қосимов истиқомат қилган “Юқори Бешқўрғон” маҳалласида Президент Шавкат Мирзиёев ташрифига ҳозирлик кўрилмоқда. Йўллар асфальтланиб, атроф ободонлаштирилмоқда.
Рустам Қосимовнинг оғир касалликдан вафот этгани айтилган. Бироқ, бу қандай касаллик эканига аниқлик киритилмаган.

Назарбеков виждонли вазир. Ибодатли вазир. Мен бунга у эндигина Маданият вазири лавозимига тайинланганида идораси столида Қуръони Каримни кўрганимда яна бир бор амин бўлгандим.
💵Тўғри, ҳали қўл остидаги ўғриларнинг қўлини “кесолмаган”дир. Ҳали маданият соҳасида коррупцияни томири билан ўпирмагандир. Муҳими, ўзи ҳалол. Балиқнинг боши муҳим, ахир.
Бугун бирга ифтор этдик. Маданият вазирлигида мақом бўйича танлов ғолиблари тақдирланди. Ифтордан кейин бир неча дақиқадан кейин Назарбеков бирозга столни тарк этди. 🕋Сездик, ибодатга йўл олди. Бюрократия уни эътоқидидан айирмади, айирмасин.
🏛Хушхабар бор. Маданият вазирлиги ҳозирги биносидаги фаолиятини давом эттиради. Кетмайди. Бинога кўз тикканлар тирсагини тишлаб қоладиган бўлди.
#jaydarigaplar #shayxov
Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov

🇺🇿Бугун 9 майни Хотира ва қадрлаш куни номи остида СССРнинг фашизм устидан ғалабаси ғояси билан нишонланаётгани устида баҳслар талай. Бу кунни Хотира ва қадрлаш куни сифатида белгилаган Президент Каримовнинг 9 май хусусида аниқ тўхтами бўлган ва иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага Ўзбекистон ҳисса қўшган деб эмас, балки бу ғалаба урушда қатнашган барча халқларники, деб эътироф этган. Яъни у ғалаба русларники бўлиб, ўзбек халқи фақат ёрдамчи куч бўлган деган ғоявий камситишни тан олмаган.
🇰🇬У бу борада Қирғизтон Президенти Атамбоев билан ҳам жиқиллашиб қолганди.
🇺🇳Бугун кўплаб мамлакатлар раҳбарлари БМТ ва унинг Хавфсизлик кенгаши тобора кучсиз ташкилот бўлиб бораётгани, кичик давлатларнинг куни державаларнинг қош-қовоғига қараш билан ўтаётганини айтмоқда. Каримов эса бу ҳақда 2015 йил 🇷🇺Путиннинг қаршисида туриб гапирган. Гап шундаки, Россия ҳамиша Хавфсизлик кенгашининг асосий иштирокчиси, сўнгги сўзни айтадиган аъзоси бўлиб келган.
#jaydarigaplar #shayxov
Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🇰🇬У бу борада Қирғизтон Президенти Атамбоев билан ҳам жиқиллашиб қолганди.
🇺🇳Бугун кўплаб мамлакатлар раҳбарлари БМТ ва унинг Хавфсизлик кенгаши тобора кучсиз ташкилот бўлиб бораётгани, кичик давлатларнинг куни державаларнинг қош-қовоғига қараш билан ўтаётганини айтмоқда. Каримов эса бу ҳақда 2015 йил 🇷🇺Путиннинг қаршисида туриб гапирган. Гап шундаки, Россия ҳамиша Хавфсизлик кенгашининг асосий иштирокчиси, сўнгги сўзни айтадиган аъзоси бўлиб келган.
#jaydarigaplar #shayxov
Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😂Байрам муборак!
👮🏻♂️Сирдарё вилоятида ўтган тадбир ана шу қизиқ кадр билан ёдда қолди. Ҳоким Мирзаевнинг ортида турган Мудофаа, Прокуратура, Ички ишлар ва божхона бошлиқларининг бирдамлигига кўз тегмасин!🤪
Мадҳияга қандай туриш бўйича иккиланиш 30 йилда ҳам давом этаётган бўлса, оххооооо ҳали кўп қовун пишиғи бор.

🇹🇯Марказий Осиёда 20 йилдан ортиқ Президентлик қилиб келаётган фақат Имомали Раҳмон қолди. Мустақил Тожикистон тахтининг учинчи вориси 27 йил буён от устида. У шу кеча-кундузда 🇷🇺Россияга бориб, Путин билан учрашди.
Сўнгги вақтларда Тожикистон чегара ҳудудларида вазият анча кескин. Биргина қирғизлар билан можаролар қандай оқибатларга олиб келганидан хабарингиз бор.
🚧Тожикистон жойлашуви нуқтайи назаридан оғир ҳудуд саналади. Чегарасининг кўп қисми Афғонистон билан туташ. Айниқса, АҚШ Толибон билан битимга кўра, мамлакатдан ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетишни бошлагандан буён Раҳмон хавотирга тушиб қолган. 🇦🇫Афғонистондаги вазият яна кескинлашаётганидан безовта Раҳмон “катта оғаси” Путин билан маслаҳатлашгани борган.
Путин Раҳмонни тинчлантиришга уриниб, Россия Тожикистонни ёлғиз қолдирмаслигини, мамлакатда Россиянинг 201-базаси фаолият олиб бораётгани ва айни вақтда ушбу базани кучайтириш ишлари кетаётганини айтган.
Раҳмоннинг хавотири ўринлими?

Нақадар севамиз урушни... Нақадар севамиз мустамлака кунларимизни... Қон-қонимизга чўчқа ёғию ароқ нақадар сингиб кетган... Қадаҳлар жаранги она алласидек қадрдон бизга. Унутолмаймиз. Унутолмаганимиз етмагандек, фарзандларимизга ҳам эъзозлашни ўргатамиз.
Раққоса Паризода қизлари билан уруш йилларини хотирлаб, фотосессия қилибди.
Раққоса Паризода қизлари билан уруш йилларини хотирлаб, фотосессия қилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Каттаконлардан ҳеч хафа бўлманг. Биз нима бўлсак, улар ҳам шу. Ўзлаштириш, талон-торож қилиш, эга чиқиш, бузиш, йўқ қилиш кўпимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Бугун Ғалаба майдонига йиғилган одамлар Президент, Парламент ва Ҳукумат аъзолари томонидан қўйилган гулларни ана шундай ўғирладилар. Энг қизиғи, улар фарзандларига, эртанги келажакка, таъбир жоиз бўлса, эртанги амалдорларга шундай ўрнак бўлдилар.
Унутманг: Биз ким бўлсак, амалдорлар ҳам ўша!
Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Бугун Ғалаба майдонига йиғилган одамлар Президент, Парламент ва Ҳукумат аъзолари томонидан қўйилган гулларни ана шундай ўғирладилар. Энг қизиғи, улар фарзандларига, эртанги келажакка, таъбир жоиз бўлса, эртанги амалдорларга шундай ўрнак бўлдилар.
Унутманг: Биз ким бўлсак, амалдорлар ҳам ўша!
Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
👳🏻♀️Энг қутлуғ байрамни дунёнинг бир бурчагидаги мусулмонлар очликда, яна бир учидагилар нотинчликда, яна бошқа тарафда азон овозидан йироқ, чинда эса зулм билан нишонламоқда.
⚔️Бугун кўплаб мамлакатларда мусулмон олами сиёсий ва дунёвий фитналарнинг жабрланувчиси бўлиб қолмоқда.
🆘Афғонистондан Суриягача, Ливандан Фаластингача узатилган қўллар, урилган муштлар, отилган ўқлар мусулмонлар кўксига қадалмоқда.
✅Айни кунлар мусулмонлардан янада бирдамлик, биродарлик, фитналарга нисбатан огоҳликни, босиқлик ва ақл билан иш тутишни талаб этади.
🇺🇿Шукр Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози тинчлик ва осудаликда, тўкис адо этилди.
🍓Бугун ёшу қари дастурхон атрофига тўпланган. Оилаларда хотиржамлик, қувонч ҳукмрон. Ўзи зиёда қилсин.
🤲Тўкин дастурхон бошида мискин ва мазлумлар ғамини унутмайлик. Айём муборак бўлсин!
Ҳурмат билан биродарингиз Қамариддин Шайхов!

Telegram
Jaydari gaplar
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.
👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
FREEDOM - эркинлик соялар остида бўлмаслиги керак. Эркинликка соя солиндими, тамом у бошқа дардларни юзага чиқаради.
Буни оддий мисолда тушунтирай. Ҳали суяги қотмаган гўдак ҳам эркинлик истайди. Уни қўл-оёғини сиқиб йўргакланг ё бешикка боғланг, чириллай-чириллай ухлайди. Унга эса алла айтилади, тебратилади, кейин ухлатилади. Ухлаганда эса кўп ишлар битирилади.
Энди эса эркинликнинг чегараси қаерда бўлиши керак деган саволга жавоб топиш лозим. Мен сизга айтсам, эркинликнинг меъёри бошқаларнинг эркинлигига дахл қилингунгача. Хўш, бу меъёрни ким белгилайди? Албатта, қонунлар ва суд. Агар бошқа одамнинг эркинлиги сизнинг эркинлигингизга дахл қилса ва буни расмийлар, суд тизими панада жим кузатса, томошабин бўлса, адолатсизлик келиб чиқади ва бир кишининг эркинлиги бошқаларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.
Хуллас сиз ухламанг! Ухлатишларига, алла айтишларига йўл қўйманг! Сергак туринг.
Эркинлигингиз йўргакда бўғилмасин, алла айтишларига муҳтож қолмасин.
Сиз эркинликни қандай тушунасиз?
#freedom

Photo
Ҳаммаси хаёлдан бошланади. Биз ҳам аввалига хаёл қурдик. Ўшанда QALAMPIR’нинг номи бор эди, холос. 2015 йилнинг январи. QALAMPIR лойиҳасига асос солинди. Ишни аввало мазкур номга монанд логотип тайёрлашдан бошладик. Ўз-ўзидан ғоялар туғилаверди. Одамларга юзлашиш, уларнинг ғояларини ўзимизники билан бирлаштириш мақсадида ижтимоий тармоқларда флешмоб ўтказдик. Бир неча кунда ижтимоий тармоқ QALAMPIR ёзуви туширилган суратларга тўлиб кетди. Флешмобда 150 нафарга яқин таниқли шахслар иштирок этди. Ўшанда 2015 йилнинг апрели эди. Аммо биз QALAMPIR номи остида қандай фаолият юритиш ҳақида қатъий қарор қабул қилмаган эдик.
Илҳом манбаимиз одамларнинг ўзи бўлди. QALAMPIR номи ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиши билан "бу янги интернет-сайт бўлса керак" деган изоҳлар ёғилди. Бу айни муддао эди. Одамлар эҳтиёжи бор нарсани ўзи айтди ва бизга йўл кўрсатди.
Хаёл қуришда давом этдик. Вақт ўтди. Турли қийинчиликларни енгиб 2015 йилнинг 11 ноябрь куни QALAMPIR.UZ интернет-нашрини ишга туширдик.
Ўшанда жамоамиз жуда тор, молиявий имкониятларимиз ҳам ҳаминқадар эди. Аммо, хаёлларимиз бор эди ва у бизни янги марралар сари илдам қадам ташлашга, мутлақо бажарамиз, уддасидан чиқамиз, қоқиламиз, лекин йиқилмаймиз дейишга ундади. Биз бажардик! Уддаладик!
Ҳисобот бермоқчи эмасмиз. Фалонча мақола чиқардик, фалон муаммони ҳал қилдик... Зотан бу мақтанадиган ишлар эмас, балки бурчимиз. Биз одамларнинг ёнида бўлиш, тўғри сўзни айтишдек олий мақсадни гарданимизга олиб йўлга чиқдик. Бу манзилда қандай бораётганимизга эса баҳони сиз берасиз.
Танқиддан қўрқмаймиз, пичоқни аввал ўзимизга уришни энг тўғриси деб билувчиларданмиз. Шу боис энг оғир танқидингиз бизнинг яна ва яна ўз устимизда ишлашимизга, хаёллар қуришимизга туртки бўлади. Бу хаёллар ушалганда, натижасини кўрсатганда эса унда Сизнинг ҳам ҳиссангиз бўлади. Ишонинг!
Бугун YouTube’даги саҳифамизга “кумуш белги”, Telegram’даги саҳифамизга эса “verified” белгисини олдик. Сайтимизни эса кунига 400 мингдан зиёд фойдаланувчи кузатиб келяпти. Ижтимоий тармоқлардан биргина Instagram’нинг ўзида 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчимиз бор. Бир вақтлар булар хаёл эди.
Бугун ўтган 6 йил ва келажак ҳақида хаёллар қуряпмиз. Биз ҳаммаси хаёл қилишдан бошланишига ишонамиз!
@qalampir

ХХ асрда бошланган экологик фожиа бугун айш-ишрат учун сабабга айланиб бораётгандек. Орол муаммоси шунчаки экологик инқироз эмас, балки минтақанинг келажаги учун хавф. Ушбу ҳудудда яшаётган халқ, туғилаётган чақалоқлар, улғаяётган насллар учун унинг зарарини тарозига қўйиб ўлчаб кўриш имкони бўлганда эди...
Ўзбекистон Ҳукумати 30 йилдирки Орол муаммосини дунёга овоза қилади. Ислом Каримов ҳам, Шавкат Мирзиёев ҳам БМТ олий минбарида туриб Орол денгизи қуриши, минтақадаги экологик инқирозга дунё эътиборини қаратди.
Бутун дунё экологик муаммо ва унинг ечими устида бош қотираётган бир пайтда Оролнинг қуриб-қаҳшаган ерларида “Стихия” деб номланган дискотека ўтказилибди. Етиб келган суратларга қараганда, энди айрим кимсалар Орол муаммосидан айш-ишрат йўлида фойдаланмоқда.
Очиқ-сочиқ, эмо услуби кийинган, юз кўзига, баданига сурат чиздирган, лабию қошига сирға таққан тутруқсиз ёшлар Оролни қандай қутқаради? Ё бундай фаҳшга тўлган ишратлардан кейин Орол суви тўлиб қоладими?
Тадбир ким томонидан ўтказилгани ҳозирча номаълум. Бироқ, ушбу ишратдан Туризм ва спорт вазирлигининг хабари борга ўхшайди. Вазирликнинг YouTube’даги саҳифасида ушбу айш-ишратнинг ёпиқ саҳналари тасвирланган видео эълон қилинди.
Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Ўзбекистон Ҳукумати 30 йилдирки Орол муаммосини дунёга овоза қилади. Ислом Каримов ҳам, Шавкат Мирзиёев ҳам БМТ олий минбарида туриб Орол денгизи қуриши, минтақадаги экологик инқирозга дунё эътиборини қаратди.
Бутун дунё экологик муаммо ва унинг ечими устида бош қотираётган бир пайтда Оролнинг қуриб-қаҳшаган ерларида “Стихия” деб номланган дискотека ўтказилибди. Етиб келган суратларга қараганда, энди айрим кимсалар Орол муаммосидан айш-ишрат йўлида фойдаланмоқда.
Очиқ-сочиқ, эмо услуби кийинган, юз кўзига, баданига сурат чиздирган, лабию қошига сирға таққан тутруқсиз ёшлар Оролни қандай қутқаради? Ё бундай фаҳшга тўлган ишратлардан кейин Орол суви тўлиб қоладими?
Тадбир ким томонидан ўтказилгани ҳозирча номаълум. Бироқ, ушбу ишратдан Туризм ва спорт вазирлигининг хабари борга ўхшайди. Вазирликнинг YouTube’даги саҳифасида ушбу айш-ишратнинг ёпиқ саҳналари тасвирланган видео эълон қилинди.
Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Telegram
Jaydari gaplar
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.
👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
🤦🏻♂️Кеча бир тик-токер “юлдуз”и ⭐️билан гаплашиб қолдим. Ойига 2 минг доллар пул таклиф қилинган ҳамкорликка кўнмабди. “Мен бундан анча кўп топаман”, дейди. Қандини урсин. Шу баҳона тик-токка кириб кўрсатган кароматларидан бахобар бўлай, дедим. Кўрганларим мен учун бачканаликнинг чўққиси эди. У мақтанганидек, “просмотр” бомба. Комментларни-ку айтманг. Қарсак чалиб, қўллаб-қувватлаётган минглаб. “Подписчик”лар ярим миллиондан кўп.
🍓Болалигим эсимга тушди. 13 ёшимдан трамвайга миниб икки оғиз сўзи ўқиш учун радиога борардим. Давлат радиосига кириб-чиқиш жуда қийин эди. Воз кечиб кетмаганмиз. Тинмай китоб ўқирдик, устимизда ишлардик. Яхши одам бўлиш, жамиятда ўрнини топиш, пулдорликнинг асосий омили илм, ўқиш, ўрганиш ва унга амал қилиб яшашда, деб уқтирилганди. Ишонганмиз. Аввал ном топасан, кейин ноннинг ўзи сени қидириб келади, дейишарди. Шундай ҳам бўлди. Номни эса ўғриликсиз, бировнинг ҳаққини емай, бачканалик қилмай, ота-онамиз ва шаънимизга доғ туширмай топдик. Кам бўлмадик. 4 йил университет таълимини олдик. Бу энг асосий ҳаётий принцип эди. Кун келиб шахсий медиамни ташкил этганимда ана шу билимлар ас қотди. Яратган илмимизга яраша одамлар билан танишишимиз, мулоқот ўрнатишимиз ва уни янада оширишимизга йўл кўрсатди. Рисқимизни ҳам шундан етказди.
🌶6 йил бўлди QALAMPIR.UZ очилганига. Шукр, тренддамиз. Ва Яратган бизни бу кунга илм сабаб олиб келди. Бироқ, бугунги жамият ўқимишлиларни рад этаётгандек. Мактаб ва университетда илм бераётган ўқитувчининг ўртача ойлиги 3-4 миллион бўлаётганда 2 баҳога ўқиган ўқувчиси ўз домласи бир йилда топадиган пулини бир ойда топиб турса, жамият эса ўқитувчини эмас, ўша бемазани қўлласа, қани адолат?
❓Сиз нима дейсиз? Изоҳларда бемалол баҳслашишимиз мумкин.
👉🏻 Жайдари гаплар каналига уланиш
🍓Болалигим эсимга тушди. 13 ёшимдан трамвайга миниб икки оғиз сўзи ўқиш учун радиога борардим. Давлат радиосига кириб-чиқиш жуда қийин эди. Воз кечиб кетмаганмиз. Тинмай китоб ўқирдик, устимизда ишлардик. Яхши одам бўлиш, жамиятда ўрнини топиш, пулдорликнинг асосий омили илм, ўқиш, ўрганиш ва унга амал қилиб яшашда, деб уқтирилганди. Ишонганмиз. Аввал ном топасан, кейин ноннинг ўзи сени қидириб келади, дейишарди. Шундай ҳам бўлди. Номни эса ўғриликсиз, бировнинг ҳаққини емай, бачканалик қилмай, ота-онамиз ва шаънимизга доғ туширмай топдик. Кам бўлмадик. 4 йил университет таълимини олдик. Бу энг асосий ҳаётий принцип эди. Кун келиб шахсий медиамни ташкил этганимда ана шу билимлар ас қотди. Яратган илмимизга яраша одамлар билан танишишимиз, мулоқот ўрнатишимиз ва уни янада оширишимизга йўл кўрсатди. Рисқимизни ҳам шундан етказди.
🌶6 йил бўлди QALAMPIR.UZ очилганига. Шукр, тренддамиз. Ва Яратган бизни бу кунга илм сабаб олиб келди. Бироқ, бугунги жамият ўқимишлиларни рад этаётгандек. Мактаб ва университетда илм бераётган ўқитувчининг ўртача ойлиги 3-4 миллион бўлаётганда 2 баҳога ўқиган ўқувчиси ўз домласи бир йилда топадиган пулини бир ойда топиб турса, жамият эса ўқитувчини эмас, ўша бемазани қўлласа, қани адолат?
❓Сиз нима дейсиз? Изоҳларда бемалол баҳслашишимиз мумкин.
👉🏻 Жайдари гаплар каналига уланиш
Telegram
Jaydari gaplar
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.
👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌏Дунё бўйича ҳар йили 19 ёшгача бўлган болаларнинг қарийб 400 000 нафари саратон хасталигига чалинади. Ўзбекистонда эса йилига 800 нафар болага ушбу оғир касаллик ташхиси қўйилади. Минг афсуски, Ўзбекистонда саратонга чалинган болаларнинг 70 фоизигина керакли муолажаларни олади, холос.
👦🏻Бемор болажонларга умид беринг, уларнинг ҳаётда қолишига ҳисса қўшинг. Ҳозироқ ezguamal.org сайтига киринг ва Юксалиш умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликдаги хайрия лойиҳасида иштирок этинг. Қанча бўлишидан қатъи назар саратонга чалинган болалар учун хайрия қилинг. Ҳар тийин болаларга умид беришини унутманг. Энг муҳими, қилинган хайриялар ҳақидаги ҳисоботлар сайтга жойлаштириб борилади.
❗️Ушбу челленжни Сабина Бекмуродовадан қабул қилиб олдим ва фарзанди бор ҳаммага топшираман.
Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻 @qamariddin_shayxov

Forwarded from Qalampir.uz I расмий канал
📣 Тошкентда 5 ташаббус ҳаракати давом этмоқда. Бугун соат 12:30 да QALAMPIR.UZ интернет нашри таъсисчиси тадбирда маъруза қилиб, ёшлар билан мулоқот ўтказади.
📡 Маросимни QALAMPIR ЖОНЛИ ЭФИРида томоша қилинг.
👉 https://www.instagram.com/qalampir.uz/
📡 Маросимни QALAMPIR ЖОНЛИ ЭФИРида томоша қилинг.
👉 https://www.instagram.com/qalampir.uz/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун жадал ўзгариб бораётган дунёга профессионал журналистлар сув ва ҳаводек лозим. Қани улар? Агар уларни ЎзЖОКУ тарбиялаб, етиштириб берса, нур устига аъло нур. Шу боис Марказий Осиёда ягона бўлган университет билан доимий ҳамкорликни олиб бориш мақсадида меморандум имзоладик. Меморандумда ЎзЖОКУ талабалари QALAMPIR.UZ таҳририятида амалий билим ва кўникмаларини ошириши, иш билан таъминланишлари назарда тутилган.
📌Айни вақтда QALAMPIR.UZ таҳририятида бошқа университетларга қараганда ЎзЖОКУ талабалари анчайин фаол. Университетнинг 8 нафар талабаси айни вақтда иш билан таъминланган.
Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻 @qamariddin_shayxov
📌Айни вақтда QALAMPIR.UZ таҳририятида бошқа университетларга қараганда ЎзЖОКУ талабалари анчайин фаол. Университетнинг 8 нафар талабаси айни вақтда иш билан таъминланган.
Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻 @qamariddin_shayxov
Ҳокимлик ашаддий танқидчисига эшигини очди. Ҳамон ҳайратдаман! Наҳотки, дерсиз. Ўзим ҳам шундай дедим.
Оммавий ахборот воситаларига эшиклар ёпиқ туради. Улар унча-бунчага очилмайди. Очишмайди. Аммо Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун мени пойтахт марказида ўтаётган 5 ташаббус ҳаракати фестивали доирасида ёшлар билан мулоқотга чақирди.
Медиа соҳаси вакилларига кўпчилик қизиқмайди, ҳеч ким келмаса керак, деб ўйлагандим. Йўқ, анчагина одам тўпланди. Мулоқот ҳам узоқ давом этди. Бу ерга тўпланган ёшлар суҳбатга шунчаки йўл-йўлакай кирмагани ёки зўрлаб олиб келинмагани сезилиб турарди. Заказ саволлар ҳам йўқ эди. Ҳақиқатан журналистикага қизиққан ёшларни, улар орасида ҳали мактаб ўқувчиси бўлган бир ўсмир ва бир қизчани кўриб, қувондик. Қачонлардир ўзим ҳам журналистикага худди шундай тадбирларда савол бериб кириб келганман. Фақат у даврларда журналист бўлиш анча қўрқинчли эди. ОАВ ходимларининг обрўси ҳам, даромади ҳам бугунчаликмасди.
👨🏻💻Хуллас гапни қисқа қилай. Уйга кетишим керак. Ҳали ҳам офисда ўтирибман. Ёшлар билан ўтган мулоқотни Instagram’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
Ушбу учрашувни ташкиллаштирган Тошкент шаҳар ҳокимлигига миннатдорлик билдираман.