Jaydari gaplar
259 subscribers
51 photos
39 videos
51 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
🇹🇷Лалели. Истанбулнинг қоқ маркази. Ўзбекистонлик олиб-сотарлар ва иш излаб борганлар айнан шу ерга жойлашади. Суратдаги эълон ҳам айнан Лалели марказида ёзиб қолдирилган.

▪️Мен ҳар сафар Истанбулга борганимда, Лалели ва Аксарай кўчаларида бўлиб, соатлаб одамларни кузатаман. Одатда "MADO" ва "Simit sarayi" кафеларида бир неча соат ўтираман. Туркман, қозоқ, қирғиз, тожик ва ўзбеклар. Уларни дарров танийман: юриш-туриши, либоси, пардози, қош-кўзи бегона эмас.

▪️Суҳбатга тортаман, гаплашиб, ишлаш ва яшаш шароитлари билан қизиқишга ҳаракат қиламан. Кўплари терговчидек сўроқ қилишимдан қўрқиб, қочиб кетишади. Боиси аксариятининг яшаш ва меҳнат қилиш учун Oturma izni (яшаш рухсатномаси) йўқ.

▪️Ўтган йили Истанбулга сафарим чоғида 7 соат Лалелидаги қаҳвахонада ўтирдим. Инстаграмдан жонли эфир қилдим. Бир аёл уланди.

▪️"14 йилдан буён Истанбулдаман. Оила, бола-чақа, тўй, ўқишга киритиш, уй қилиш, рўзғор дарди билан келганмиз. 14 йилдирки, уйимга боролганим йўқ, 14 йилдан буён қўлим меҳнатда, дамсиз ишлайман. Бу йиллар ичида бола ҳам боқдим, бетоб онахонга ҳам қарадим. Ўзим олий маълумотлиман. Эрим бор, болаларга у бош.

▪️Нега Туркиядалигимни сўрасангиз, Ўзбекистонда эркаклар дангаса бўлиб кетган. Ундоқ десам, тузук иш ҳам йўқ. Топиш-тутуши рўзғорга етмайди. Етмаса, иш йўқ бўлса, ўғрилик қилмайди-ку. Болалар катта бўляпти. Ейман, кияман, ўқийман, дейди. Камига тўй-ҳашам бор. Шунга кетдим.

▪️Лекин мени бир нарса хафа қилади. Аёл кишига чет элда ишлаш қийин. Мен шундай бўлсин, деб орзулабманми?! Тақдир шу ерларга отди бизни. Лекин одамлар оғзига келганини гапиради. Истанбулга бориб, фоҳишалик қиляпти, дейишади аёллар ҳақида. Четга чиқиб фоҳишалик қилмай, ҳалол пул топиш мумкин эмасми? Мусофирни, айниқса, мусофир аёллар дардини ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.

▪️14 йил аввал ўзим келдим, кейин жиянларим, сингилларимга ҳам иш топдим. Ҳозир кўпчиликмиз.

▪️Доллар кўтарилиб кетган. Аввал маошимиз катта эди. Ойликни лирада олганимиз учун долларга алмаштирганимизда 300-400 бўляпти. Аввал 800 лик ишларда ҳам ишлаганман.

▪️Ишчи кўпайгани сари, иш берувчилар ҳам чертиб-чертиб оладиган бўлган. Бу ернинг ҳам ўзига яраша талаби бор", деган эди ўша аёл.

▪️Истанбул марказида ўзбек тилида ёзилган эълонни кўриб, шу суҳбат эсимга тушди.

▪️Маълумот учун, бугун 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик дунёнинг турли бурчакларида меҳнат қилмоқда.

▪️Кузатувчиларим орасида чет элда меҳнат қилаётганлар борми? Сиз қаердасиз? Нима иш қиляпсиз? Шароитингиз қандай?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Вакцина олдингизми? Бу шу кунларда менга энг кўп берилаётган савол.

Хўш, сиз вакцина олдингизми?

Мен ҳали-бери вакцина олмоқчимасман. Балки умуман олмасман. Бунга эса етарли гумонларим бор.

Мен ўтган 1,5 йил давомида коронавирус билан боғлиқ жараённи диққат билан кузатдим. Ўзим ҳам касалланиб, Зангиотагача кириб чиқдим. Ҳақиқий аҳволни кўрдим.

Илмий мақолаларни ўқидим. Илм одамлари, вирусологлар билан мулоқотда бўлдим.

Ўшанда коронавирусга чалинган одам катта эҳтимол билан вафот этади дейилди. Касал кўпайиб, вафотлар ортгани сайин улар коронавирусдан эмас, йўлдош касалликлари бўлгани учун ўлди, дейишни бошлашди.

Коронавирус 26 даражадан ортиқ иссиқда ёки иссиқ ҳавода йўқолиб кетаркан дейишди. Ҳатто, Президентга ҳам шундай доклад бериб, уни ҳам шу ҳақда гапиртиришди. Ҳарорат +50 га ҳам чиқди, коронанинг йўқолишидан дарак бўлмади. Аксинча, икки чиллада ҳам касаллар сони кескин кўпайди.

Бу орада дезинфекциялардан ҳам яхши соққа қилиб олинди. Кейин у ҳам фойдасиз бўлиб чиқди.

Уйда ўтирсак, вирус тарқалмайди, дейилди. Барибир тарқалди. Икки ўртада иқтисоднинг бели букилди. Ҳозир ҳам 20:00 дан кейин кафеларнинг ишламаслиги оқибатида қанча-қанча тадбиркор-рестораторларнинг шўрига шўрва тўкиляпти. Гўё куни билан юқмаган коронавирус айнан 20:00 дан кейин юқади.

Короравирусни даволашнинг миллий тажрибаси яратилди, дейилди. Соғайганлар гуллар билан кузатилди. Лекин ҳақиқий вирус июнь-июль ойларига келиб тарқалди. Унда гул ўрнига, больницадан чиқаётган одамнинг устига ҳам хлор пуркаб чиқаришди. Менда шундай бўлган.

Аввалига пневмония касали коронавирус сифатида тан олинмади. Рўйхати юритилмади. Пневмониядан вафот этганлар коронавирусдан вафот этганлар рўйхатига киритилмади. Бугун эса умуман бошқа ҳолат.

Даволаш бўйича бир нечта протоколлар тақдим этилди. Бири иккинчисини рад этди. Мутахассислар дориларни тажрибадан ўтказишга вақт йўқлигини айтишгача борди.

Инновацион Соғлиқни сақлаш миллий палатаси протоколдаги айрим дориларни рад этди, тақиқлади. Масалан, плаквенил бўйича роса баҳс бўлди. Улар тақиқлаб турган пайтда плаквенилдан кенг фойдаланилди.

Аввалига уйда даволанишга уринганлар хиёнатда айбландию лекин касал кўпайиб, тизгин қўлдан чиққач, уйда даволаш мумкин дейишга ўтилди.

Хуллас бундай мисоллар кўп, кечаги гап бугунга тўғри келмайди.

Яқинда вакцина олиш ниятида антитана ва ПЦР тест топширдик. Уч кишига 1,5 млн сўм бўлди. Тест жавобларидан қониқмадим. Айниқса, антитана тести менда умуман коронавирус бўлмаган, деган жавобни кўрсатди.

Шу куннинг ўзида учта мутахассис билан гаплашдим. Бири ҳозир вакцина олмай туринг, сизда симптомлар кечяпти ва бу коронавирус бўлиши ҳам мумкин деса, иккинчиси олсангиз бўлаверади, деди. Яна бошқаси келинга тавсия қилмаймиз, деди. Нурмат Отабеков эса мен билан суҳбатда вакцинани деярли ҳамма олиши мумкинлигига урғу берди. Хуллас вазият шунақа.

Демоқчиманки, вакцина бўйича уч-тўрт мутахассисдан ҳар хил гапни эшитдим. Аниқ хулоса йўқ. Устига-устак вакцина олганлар ҳам коронавирусга чалинаётган экан. Вакцина олганларда эса касаллик енгил ўтади, деган гапга ҳам унча ишонмадим. Бундан аввал ҳам коронавирусга чалинган одамда келаси сафар касаллик енгил ўтади, дейилганди.

Хуллас ҳозирча вакцина олмоқчи эмасман. Бу фикрлар ҳеч кимни чалғитиш, вакцинадан қайтариш учун ёзилмади. Олиш-олмаслик ўзингизга ҳавола…
▪️Ўзбекистонда аёллар нафақат зўравонлик қурбони бўлади, балки зўравонлик ҳам қилади. Яна ўз жинсдошига. Яна ўз онасига.

❗️Видеодаги ушбу воқеа Қашқадарёда бўлгани айтилмоқда.

▪️13 июль куни Х.О. онаси, 1-гуруҳ ногирони М.А.ни Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими биноси олдига ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган.

▪️Х.О. онасини шу манзилда қолдириб, ўз ишлари билан кетиб, қайтиб келгач, онасига “нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?!” деб таҳқирлаган ва урган.

▪️Ўзбекистонда кўплаб кексалар, хусусан онахонлар, ногиронлар кўпинча ўз фарзандлари томонидан таҳқирланиб, калтакланадилар ва аксар ҳолларда бу ишлар енг ортида қолиб кетаверади. Энг ёмони маҳалла ва қўни-қўшни бундан бохабар бўлса ҳам бефарқ.

▪️Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, кекса отахон ва онахонларни ҳақиқий маънода ҳимоя қилиш, уларни муштумзўр фарзандлар чангалидан юлиб олиб чиқиш, кексалар, болалар ва ногиронларни тиланчиликка мажбурлашга барҳам бериш вақти келди.

▪️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида мазкур йўналиш бўйича алоҳида комиссия тузиш керак. Вазиятни уйма уй юриб ўрганилмас экан, кексалар, ногиронлар оёқости бўлаверади. Улардан осон пул топиш ва товламачилик мақсадида фойдаданишда давом этишади.

P.S.: Кўчада шунча таҳқирланаётган онахонни уйда нималар кутаётганини тахмин қилиш қийин эмас.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Рози-ризоликсиз дунёмиздан мактуб

Сарсонмиз. Болаликдан кимимиз фазогир, кимимиз доктор, кимимиз ҳарбий бўлишни орзу қилганмиз. Аммо саноқлиларимиз бу мақсад йўлидан оғмай, алданмай, адашмай боролдик. Сарсонмиз. Мақсадсиз, майда ҳавасларга ўралган дунёмизни янада "идеал"лаштириш фонида сарсонмиз.

Ёшлар даврасидаман. Мақсад нима? Жавоблар тартибли ва анъанавий. Уйланиш, оила қуриш, машина олиш, уйни таъмирлаш, тўйга ҳаракат... Шуям мақсадми?

Маишийлашиб кетганмиз.

Уйланиш керак. Нима учун? Уйланиш кераклиги учун. Кимга уйланиш ҳақида эса фикр йўқ. Оила бобида илм йўқ.

Пул топиш керак. Нима учун? Пул топиш кераклиги учун. Қандайлигининг аҳамияти йўқ. Пул топиш керак, холос. Фақат кўп бўлсин.

Ўқишни битириб олиш керак. Амаллаб шу даҳмазадан қутулиш, дипломни олиб, ғирт чаласавод бўлиб, ишга кириш керак. Яхши ишга. Катта ишга. Кўтариладиган ишга. Қандай кириш, уни олдинда нималар кутаётгани ҳақида ўйлаб ҳам ўтирилмайди.

Ҳалол бўлиш керак. Қандай қилиб? Ойликли ишга кириб, фақатгина бировнинг молини ўғриламай, ишга бориб-келиш ҳалолликми? Кўпчилигимиз “ҳа”, деймиз. Ҳалолликнинг бошқа мажбуриятлари-чи? Қанчалик ҳалолмиз? Қанчалик иш вақтида ҳиёнат қилмаяпсиз иш берувчининг ҳақига? Унинг тузини еб, бошқа охорга мўралаётганлар қанча орамизда?!

Минг афсус.

Алдаяпмиз, алданяпмиз, сарсонмиз, саргардонмиз...
Ферузага нисбатан қилинган туҳмат энг аввало менга, QALAMPIR.UZ’га, унинг барча ходимларига, журналистлар жамоатчилигига ва айниқса, аёл журналистларга, барчага қилинган туҳмат. Унинг ўрнида исталган одам бўлиши ва исталган шахснинг суратини порнографик видеога жойлаштириб тарқатиш мумкин бўлган даврда яшаяпмиз. Аммо улар бундай арзон усуллар билан ниятларига етолмайдилар, етолмадилар. Халқ ўз қаҳрамонларини танийди.

Ферузага қилинган туҳмат миллатлар аёлларга нисбатан жиноятдир. Демак, исталган аёлни таҳқирлаш, шаъни осонгина булғашлари мумкин.

#men_feruzaman
#мен_ферузаман
📌Туташ ёшларга хос эмас. Ёшлар ёниши керак. Мен бугун ана шундай ёшлар даврасида бўлдим.

▪️Журналист бой бўлмайди, дейишади. Журналистнинг бири икки бўлмаслиги ҳақида талай фактлар бор. Аммо Аллоҳ юқтирса ҳеч гап эмас. Ном ҳам, нон ҳам топасиз. Топдик, топиб юрибмиз. Аллоҳ ўзимиздан орттириб, бошқаларга етқазишга ҳам сабабчи қиляпти. Журналист ўзини бошқалардан паст кўришни, майда давраларда юришни бошладими, дунёқараши ҳам майдалашиб бораверади. Ўзига бўлган ишонч, сўзида, туришида, либосида сезилиши керак. Шарт!

ЎзЖОКУ талабалари учун ташкил этилган медиа-лагерда кичик семинар ўтказдим. 1,5 соатга мўлжалланган дарсимиз анча чўзилди. Ёш журналистларнинг илмга чанқоқлиги, қалби қайноқлиги, юраги ва кўзи ёниб турганидан хурсандман. Эсдақоларли саволлар кўп бўлди. QALAMPIR қадрлайдиган қадриятлар ҳақида сўрашди.

▪️Садоқат, ҳалоллик, адолат, масъулият, виждон, ирфон - булар бизнинг қадриятларимиз. Аммо ходимларимиз сафига ҳар доим ҳам бундай одамлар қўшилмайди. Вақтида уларга ўргатиб, мустақил қадам қўйишларига сабабчи бўлганимиз ва учирма қилганимиздан мамнунмиз. Ҳар ҳолда виждонлари уйғоқ, буни рад этишмайди. Хурсанд бўламизки, ҳозир бошқа таҳририятларда бизнинг ўқувчиларимиз, бизнинг одамларимиз, кўзимиз, қулоғимиз бор. )

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида ўтирибман. Чарчоқ бор, бир жойда ўтириш осонмас. Лекин Президентга менданам қийин. 3,5 соатдан бери тик оёқда нутқ қилди, эшитди. Ва яна давом этяпти.
▫️Президент сайлови олдидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. QALAMPIR.UZ кутилаётган Президент сайлови, очиқ, ошкора, халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилинган ҳолатда адолатли ўтишига умид қилади. Ушбу жараёнда доимий кузатувчи бўлиб бевосита фаолият олиб боради.

Президент сайлови – умуммиллий ҳаракат. Биз сайловга бориш орқали эртанги кунимизни белгилаймиз. Фалончи бўлади, пистончи сайланади, дейиш осон. Фамилиянгиз ва исмингизни ҳеч ким сиздан тортиб ололмайди. Ҳеч ким сизнинг ўрнингизга овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Сандиқ қаршисига боринг, ўзингиз истаган номзодни танланг. Бормай, қатнашмай, сиёсатни, сиёсатчиларни муҳокама қилишни эса хаёлингизга ҳам келтирманг. Аввал билет, кейин концерт!

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
❗️ЭкоПартия қайси келажак учун жавобгар? Дарахтлари кесилган, чўлу биёбонга айланган келажакками? Шундоқ ҳам улар дарахтлар кесилиши, яшил майдонлар йўқ бўлишига жим қараб тургани етмагандек, яна сайловолди тарғибот материали сифатида дарахтлар маҳсули бўлган қоғоз календарлардан фойдаланмоқда.

Сизга келажакни ишонса бўладими?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Машаллаҳ! Ўзи бергувчи. Ўзигагина таъзим, Ўзигагина шукр.

▫️Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги мен учун икки карра қувончли бўлиб келди. Куни кеча Президент фармони билан “Шуҳрат” медалига лойиқ кўрилган эдим. Орадан кўп ўтмай, Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонига ҳам номзодим кўрсатилгани айтилди. Бугун мен бошчилигимда жамоам аъзолари Суннатилла Абдуллаев, Феруза Нажмиддинова, Азизжон Тураповга ушбу мукофотлар топширилди.

▫️Айни вақтда ҳаёжоним чексиз. Ҳали “Шуҳрат” медалини қўлимга олиб улгурганимча йўқ.

▫️Мен ва мен орқали
QALAMPIR.UZ жамоаси ушбу мукофотга лойиқ кўрилгани учун миннатдорлик билдираман. Тўғрисини айтаман, танқидий чиқишларимиз ортидан бизни доим ёмон кўришларига жуда ишонамиз. Шунга қарамай, Президент томонидан мукофотланиб, Ҳукумат томонидан эътироф этилаётганимиз, Ўзбекистон ҳақиқатан очиқлик ва ошкоралик йўлини танлаганини кўрсатади. Бугун берилаётган мукофотларни журналистларни сотиб олиш мазмунида баҳоламаслик керак. Зотан, медаллар оғзимизга эмас, кўксимизга тақиляпти.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Мустақиллик байрамида Президент Мирзиёевнинг Ислом Каримовни тилга олгани ва мониторларда Каримов фаолият олиб борган 27 йилга доир кадрлар кўрсатилгани катта воқелик эмас. Бу тарих. Бир шахс эмас, халқ тарихи. Истаймизми-йўқми халқ буни бошдан кечирди.

Кўп йиллар бундай байрам тадбирлари сценарийси фақат бир шахс кайфиятидан келиб чиқиб тайёрланганига ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун мониторларда Каримовнинг кўрсатилиши кўпчиликка эриш туюляпти. Айримларни чексиз қувонтиряпти. Аммо бу шахсий байрам эмас. Халқ, мамлакат мустақиллиги айёми. Шундай экан байрам ҳам унинг ҳар қайси қатламига мос ва хос тарзда ўтиши табиий ҳол. Жамиятда Каримов давридан аламзадалар қаторида унинг юритган сиёсатини донолик сифатида баҳолайдиганлар талайгина. Тадбирлар режасини тузиш, Президентнинг нутқини тайёрлашда халқнинг бу қарашлари, албатта, инобатга олинади, олинди.

Қолаверса, Мирзиёев яшаб ўтилган тарихдан қўрқмайди.
Ўз сиёсати, ислоҳотлари Биринчи Президентнинг ғоялари олдида кучсиз ва муаллақ эмаслигига ишонади. Халқнинг кўп қисми ҳам ишоняпти.

Каримовга келсак, унинг фаолиятини, Президентлик даврини, хато ва камчиликларини ойлаб, йиллаб муҳокама қилиш мумкин. Албатта, қарама-қарши қўйиш мумкин бўлган ютуқлар ҳам талай. Бу ўринда Ислом Каримов даврига мос раҳбар бўла олди, дейиш билан кифояланиш энг тўғриси.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Мирзиёев тарихдан қўрқмаяпти

2000-йилларда Мустақиллик байрамини телевизордан бутун оила даврасида катта ҳаяжон билан томоша қилардик. Гулбаҳор Эрқулованинг "Бибихоним" қўшиғи, "Йўл бўлсиней" ёдимда қолган. Финалда Юлдуз қайси қўшиқни айтаркин, деган баҳслар бир ой аввал бошланарди.

Бу йилги байрам сценарийси мени яна ўша йилларга қайтарди. Тадбирнинг яна мустақиллик майдонига ўхшаш очиқ осмон остида ўтказилиши, унда тарихга катта эътибор берилиши, Амир Темурдан тортиб, Улуғбек хазинасининг саҳнада акс эттирилиши Мирзиёевнинг халқ онгини хақиқатан уйғонишга чорлаётганидан далолат.

Мен уни мақташдан йироқман. Ҳақиқат шуки, биз тарихни ўргатмадик. Ўргата олишмади. Тарихдан қўрқишди. Халқнинг қалбида жасорат олови ёнишидан, у тўлқинга, кучга, денгизга айланишидан қўрқишди. Ҳамон қўрқишади, қўрқитишади. Мирзиёевнинг яна шу қўрқувларни юлиб олишга бўлган ҳаракатлари мени қувонтиряпти.

Жадидларни оқладик.
115 нафар. Бу осон эмас. Бу кремль юритган 70 йиллик сиёсат, иттифоқчи ва охирги 30 йилда ундан базўр мустақил бўлиб чиққан Ўзбекистоннинг кучли тепкиси, зарбаси. Ўз мустақиллигини руслар қатағон қилган жадидлар билан майдонда, халқни уйғонишга чорлаб нишонлаши эса, бугунги Ўзбекистоннинг рус оғалар таъсиридан буткул қутилгани ё улар қора варақларга ёзган тарихни ертиб ташлаётганини англатади. Бу албатта шахсий фикр.

Бир сўз билан айтганда, бугун Мирзиёев жадидлардан ҳам, буюк тарихий шахслардан ҳам қўрқмаяпти. Мен Озарбайжонга борганимда, жадидларимизни уларчалик билмаслигимдан уялганман. Чунки ўргатилмаган, ўрганишимизга йўл берилмаган, қўрқилган, қўрқитилган. Жадидларнинг сиёсий фаоллиги ҳақида миқ этилмаган, фақат ёзувчи, шоир, театр асосчиси сифатида таништирилган, холос. Мирзиёевнинг уларни юзага чиқариши, тарихий адолатни тиклаши, ўзидан аввалги Президентни ҳам доим хотирлаб боришини ҳақиқий жасорат, дейиш мумкин.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганига бугун 5 йил тўлди.

Бугун мамлакат бўйлаб хотира тадбирлари ўтказилиши кутилмоқда. Оқсарой қароргоҳида ўтадиган маросимда Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримова ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиши кутилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Qalampir.uz журналистига таҳдид қилган прокуратура ходимига чора кўрилмади. Унга “одоб дарси” ўтилган

Qalampir.uz сайти журналистига таҳдид қилган прокуратура вакили узр сўраш билан қутулиб қолган. Таҳририят бу ҳақда ўз баёнотида маълум қилди.

👉 https://kun.uz/42069798

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Алишер Қодировнинг Президентликка қодирлиги ҳақидаги баннер шаҳар кўчаларидан олдиртирилаётган эмиш. Шу ростми?
"Миллий тикланиш"нинг номзоди Президентликка қодирлигига урғу берилган баннерлар олиниб, ўрнига бошқаси жойлаштирилаётгани рост экан. Буни баннернинг ранги билан боғлашяпти. Аммо гап фақат ранг билан боғлиқмасдек. Янги баннерда креатив ёндашув йўқолган. Анънавий!

😂Қодиров нимаю Абдуҳалимов нима дегандек бу баннерда.
Қодиров қайта ва қайта ўзгартириш ҳақида гапиряпти. Сайловолди бош шиори ҳам Инсон ва жамиятни ўзгартириш. Негадир у ишни сайловолди баннерларини ўзгартиришдан бошлади.

Биринчи ўзгариш, яъни анъанавий баннерларга берилган тепки жамият бу ўзгаришларга тайёрмаслигини кўрсатди чоғи, Қодиров жамиятнинг ўрнига баннерини ўзгартиришни маъқул кўрди.
Мени ажаблантираётгани бошқа масала: Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Намангандаги учрашувда Афғонистон билан чегарада ўзбекистонлик ҳарбий ҳалок бўлганини айтмаса, бу факт яширилганча қолиб кетармиди?!

Нега Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар, Чегара қўшинлари ва округ Матбуот хизматлари жим? Нега бу ҳақдаги ахборотни Президент Мирзиёевдан эшитяпмиз? Бу ахборотни халққа етказиш ўша ташкилотларнинг вазифаси эмасми?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Албатта, бошқалар қатори Ўзбекистонга келган актёрлар менга ҳам қизиқ. Айниқса, Ўзжан Дениз ва Назан Кесал. Лекин ундан ҳам кўпроқ, уларнинг келиши бюджетдан қанча маблағ совурилишига сабаб бўлгани кўпроқ қизиқ.

Яна бир гап: аввал кино ривожланиши керак. 24 йиллик танаффусдан кейин чалажон киносаноат учун зўрма зўраки фестивал қилиниши қанчалик тўғри?!

Биз икки-уч йилда йўқ бўлиб кетадиган тадбирлардан чарчамадикми?

Гулнора даврида ҳам Тошкени халқаро кинофестивали тикланди деб “Олтин гепард” фестивалини ўйлаб топишганди. Гулноранинг ортидан “Олтин гепард” ҳам занглади. Буниси қанча давом этаркин?!

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Кеча, 4 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилигидаги делегация билан учрашдим.

Шерман хоним билан мулоқот Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг жамиятга таъсири хусусида бўлди.

Америка Президент Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

Суҳбатда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, матбуот ва сўз эркинлиги, журналистлар хавфсизлиги ва диний эркинликни таъминлаш борасида Ҳукумат томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Сайлов бутун дунёда медиа учун хирмон кўтарадиган, номзодларга ажратилган маблағлардан ўзига тегишлисини оладиган пайт. Бироқ, Ўзбекистонда галдаги ўтказилаётган сайловларда бу умуман сезилаётгани йўқ.

Президент сайловига 18 кун қолганига, ҳар бир номзоднинг оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботига 3 млрд 97 млн сўм, 5 номзодга қарийб 15,5 миллиард ажратилганига қарамай, кўпгина интернет-нашрлар, жумладан KUN.UZ ва QALAMPIR.UZ билан деярли шартномалар тузилмаган.

Кеча Марказий сайлов комиссиясидан қўнғироқ бўлди. Сайлов тарғиботига кўпроқ эътибор қаратишимиз сўралди. Лекин, яна текинга. Пулдан дарак йўқ.

Номзодлар тарғиботига ажратилган пуллар қани? Ё бунда ОАВга ялиниб, бошини силаб иш битириш назарда тутилганми?

Хуллас, 3 миллиарддан 15,5 миллиард қаерга кетаётгани қизиқ?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov