🌹КАЛБ ЁГДУСИ🌹
268 subscribers
23.8K photos
16.9K videos
438 files
3.62K links
Калбингизга нур олиб киргувчи канал.
Download Telegram
Ё Аллоҳим!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳим!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳим!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳим!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳим!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Амийн Я Роббил Аъламийн..


@qalbyogdusiiii
Quyosh ufqqa bosh qo'yar ekan, rangi qizaradi. Go'yo kunduzi ko'rganlaridan xijolat bo'lib...

@qalbyogdusiiii
Шундай "Номалар" бор, ҳеч қачон эгасига жўнатилмайди.

Шундай "Туйғулар" бор, изҳор қилинмайди.

Шундай "Инсонлар" бор, унутилмайди асло унутиб бўлмайди...


@qalbyogdusiiii
Ishqqa xaqqim bormi yo'qmi bilmadimu, ammo xaqqa ishqim borligini bilaman...

@qalbyogdusiiii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞ШИРИН ОРЗУИМ💞

@qalbyogdusiiii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!


@qalbyogdusiiii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 25 май юртимизда Сўнгги қўнғироқ куни. Барча битирувчиларни табриклаймиз. Бугунги байрам муборак азиз битирувчилар 🕊

Қўшиқни эшитиб ёшликни эслаймиз )


@qalbyogdusiiii
ЎЗИНГИЗНИ ЎЗГАРСАНГИЗ ҲАЁТНИ ЎЗГАРТИРАСИЗ.


1. Ғазабланманг. Ваҳима қилманг. Секинлашинг, нафас олинг, ўйланг.

2. Ҳеч ким сизга аҳамият бермайди. Ҳар ким ҳам худди сиз каби ўзлари билан овора.

3. Муҳим ҳодисадан олдин ҳеч қачон сочларингизни кесманг ёки бўяманг.

4. Бирор нарса ёмон ёки яхшилигини бир қарашда билиб бўлмайди

5. Одамлар сизга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, уларга ҳам шундай муносабатда бўлинг.

6. Бир нечта арзон нарсалардан кўра қимматбаҳо буюмларни сотиб олиш яхшироқ.

7. Аслида ҳаётда муҳим нарсалар жуда кам. Ўзингизга олдин савол беринг: “Бу ҳақиқатан ҳам муҳимми ёки фақат менми?“

8. Ғалабанинг калити мағлубиятдан омон қолиш ва олдинга силжиш қобилиятидир.

9. Ҳалол ва меҳрибон бўлинг.

10. Қизиқарли ҳаёлингизга эмас, балки сезгиингизга ишонинг.

11. Агар муаммо содир бўлган бўлса, текшириб кўринг - бу фалокатми?
Қандай текшириш керак:
ўзингизга айтинг:
а) бу ​​нарсанинг яхши томонини топиш.
б)Агар йўқ бўлса, унда кулгили тамонини топинг.

12. Ҳаёт бу ўт устида табиат қўйнидаги пикник эмас. Ҳамма нарса адолатли ва ажойиб бўлишини кутманг.

13. Баъзан эгилишга тўғри келади.

14. Ҳеч нарсадан афсусланманг. Эсингизда бўлсин: сизнинг шахсиятингизнинг хусусиятларини ва ўша пайтдаги дунёнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сиз бошқача йўл тутолмайсиз. Ўзгартиришингиз мумкин бўлган ягона нарса - бу ҳозирги кун, шунинг учун хатоларингиздан сабоқ олинг.

15. Агар сиз бирон бир нарсадан пушаймон бўлишни бошласангиз, ўйланг: “Мен буни қилишим керак эди“ - менга бу вазият қандай сабоқ бераяпти?
Мен бу вазиятдан нимани ўргандим, нимани тушуниб етдим.“


@qalbyogdusiiii
#Хайрли_кун

Инсон қалбини кўрган одам борми?

«Инсоннинг қалби бор, аммо у қаерда, ранги қандай, қаттиқми ёки юмшоқми»
-деган саволларни кўпчилик ўйлаб кўрмаган бўлиши мумкин.🤔

Қалб – меҳрнинг макони, Ишқ уйи, севги жилоланадиган маскандир. Худди ичингизда меҳр солиш учун идиш бордек. 🔮

Қалбингизни ҳис қилинг-чи? Меҳр идишингизни ичида нима бор? У тўлами?
Унинг ичида меҳр, Ишқ, севги, яхши кўриш, ишонч борми?

Ҳар бир инсон севишга ва севилишга ички эҳтиёж сезади. 💞

Бу эҳтиёж қондирилмагунича инсоннинг қалб косаси бўшлигича қолаверади.

Қорнингиз очганида қаттиқ нонни кўзингизга суриб еганингизни эсланг.

Бир қултум сув ичгингиз келиб чанқаганингизни эсланг.

Шу каби қалб очади, чанқайди, либосларини кийиб завқлангиси келади....

Қалб косаси меҳрга тўлмаган инсонни таниб олиш осон.
☝️Бу инсон кўп касал бўлади🤕, кўп гапиргиси келмайди🤐, ҳеч нарса ёқмайди🥴, агрессив булади😢, хечкимга очилмайди, ўзгалар дилини оғритади....

Шундай экан қадрлигим меҳр улашинг, меҳр кўринг..🥰


@qalbyogdusiiii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Чин юракдан сизга бугунги кунингиз учун гўзал тилакларни тиладим.

Бу кун давомида сизга :

~😘Меҳр
~❤️Муҳаббат
~🕊Яхши ниятлар
~🫠Миннатдорчилик
~💞Эътибор
~🤗Ширин сўзлар
~🥰Табассум................

Хамроҳингиз бўлсин АЗИЗЛАРИМ 🤗


@qalbyogdusiiii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!!!
Мехр ила байт битдим атай
Хушвақт эрур сизла хар онлар.
Энг аввало шу сўзим айтай
Хайрли тонг азиз инсонлар!!!
Узоқлардан холингиз сўраб
Хисларимдан гулдаста ўраб
Соғингандан кетяпман нураб
Хайрли тонг азиз инсонлар!!!
Онажоним опам синглим ҳам
Акам укам дўст қадрдонлар!!!
Сизлар борки ёруғдир олам
Хайрли тонг азиз инсонлар!!!


@qalbyogdusiiii
Занжабилли чой организмни тозалайди

☑️Жигарни тозалаб, ундан заҳарли моддаларни чиқариб юборади Жигарни ҳар йили бир-икки марта тозалаш зарур.

☑️Бу ҳаётий муҳим аъзо қонни филтрлаб туради ва қон-томир тизимидан зарарли ва заҳарли моддаларни чиқариб юбориш учун хизмат қилади.

☑️Занжабилли чой ичилганида ундаги занжабил ва долчин бирикмаси жигарни ҳимоялаб, тозалаб туради, бунинг натижасида у тозаланиб, енгил тортади ва ўз вазифасини фаол бажаришга ўтади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг!


@qalbyogdusiiii
#ибрат_учун

Отамнинг ҳикмати.

Бир аёл шундай хикоя қилади: Бўйим етгач, Отам олти йил мобайнида қўлимни сўраб келганларнинг барига рад жавобини берарди. У киши ҳар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан меҳмонхонамизда ўзи алоҳида суҳбатлашарди. Суҳбатлари одатда ярим соатга бориб бормасди. Совчи йигит кетиши биланоқ онам шошганча: бу сафар нима бўлди?, деб сўрардилар. Отам эса Менга унинг маҳри маъқул келмади, насибаси бизнинг оиламиздамасакан, деб жавоб қайтарардилар. Тўғриси вақт ўтгани сайин отамнинг бу гапларидан каттиқ қайғуга туша бошладим, гўёки бахтимга тўғаноқ бўлаётганидан ичимда у кишига нисбатан аччиқ пайдо бўла бошлади. Ўзимча Одам шу даражада ҳам моддий бўладими, биргина қизининг бахтини ўйлаган одам куёвдан имконсиз миқдорда маҳр талаб қилиш ақлданми?! деб ўзимга савол берардим. Шундай қилиб, гўё қандайдир мўъжиза юз бердию отам келганларнинг бирига розилик берди ва тўйимиз бўлиб ўтди. Аммо куёв менга қанча маҳр берганини отам бизга билдирмади. Ҳайрон қоларлиси турмуш ўртоғим ўзидан олдинги совчиларга нисбатан ўртаҳол балки камбағалроқ ҳам эди. У киши ҳам қанча маҳр берганини менга айтмади. Орадан ўн йил ўтди. Эримдан бирор бир ёмонлик ёки зулм кўрмадим. Аксинча менга фақат меҳр ва муҳаббат улашарди. Ёшим катталашаётган бўлишига қарамай кўринишим анча ёш кўринарди. Шубҳасиз бунинг сабаби эримнинг менга бўлган эътибори деб ўйлайман.
Отам қазо қилди... Таъзиялар тугагач эрим ёнимга келиб мени бағрига босиб: Кичкинагинам, ҳафа бўлма!, деди. Унинг кичкинагинам деган сўзидан ҳайрон бўлдим. У менга қараб яна Ҳа, кичкинагинам, ўшанда қўлингни сўраб сизларникига борганимда раҳматли отанг: Қизимга уйланиш учун қандай маҳр бероласиз, деб сўраган эди. Мен бироз ўйланиб: Эй амаки, менинг бойлигим кўп эмас, лекин қасам ичиб айтаманки қизингиз ҳаттоки сизни йўқотиб қўйса ҳам етимликни ҳис қилмайди, унга худди отанинг ўз қизига меҳр бергандек меҳр беришга ваъда бераман, деб жавоб бердим.
Шунда у кишининг юзига табассум югуриб: Қизимни сенга бердим, деган эдилар...


@qalbyogdusiiii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун азизлар .

💫💫💫💫💫💫💫💫💫


@qalbyogdusiiii
#шеърият

Бошга тушганин кўз кўрар экан
Унутманг, хаттоки гулда бор тикан.
Донолар ажойиб бир гапни айтган,
Аҳволинг ёмонми, сабр қил банда,
Ҳаммаси ўтади жон бўлса танда.

Ойни ҳам ўн беши қоранғу бўлар,
Сабр қил йиғлаган албатта кулар,
Елкангдан ташвишинг бир куни қулар,
Аҳволинг ёмонми, сабр қил банда
Ҳаммаси ўтади жон бўлса танда.

Кузатдим ҳаётдан хикмат изладим.
Яшашни осонроқ йўлин кўзладим.
Жумбоқни жавобин эшит сўзладим
Аҳволинг ёмонми, сабр қил банда,
Ҳаммаси ўтади жон бўлса танда...

Муаллифга рахмат


@qalbyogdusiiii
ҚИЗИҚАРЛИ

Ручкани йўқотсангиз = Ручка йўқ;

📝Ручка йўқ = Конспект қилмайсиз;
📝Конспект йўқ = Ўқимайсиз;
📝Ўқимасангиз = Имтиҳондан йиқиласиз;
📝Имтиҳондан йилқилсангиз = Диплом берилмайди;
📝Диплом берилмаса = Иш тополмайсиз;
📝Иш йўқ бўлса = Пул тополмайсиз;
📝Пул йўқ бўлса = Овқат бўлмайди;
📝Овқат емасангиз = Терингиз ёмонлашади;
📝Терингиз ёмонлашса = Хунук кўринасиз;
📝Хунук кўринсангиз = Севилолмайсиз
📝 Севилолмасангиз = уйланолмайсиз;
📝Уйланмасангиз = Болаларингиз бўлмайди;
📝Болаларингиз бўлмаса = Ёлғизланасиз;
📝Ёлғизлансангиз = Депресссияга тушасиз;
📝Депрессияга тушсангиз = Касал бўласиз;
📝 Касал бўлсангиз = Вафот этасиз!

Шунинг учун ҳеч қачон РУЧКАНГИЗНИ ЙЎҚОТМАНГ!


@qalbyogdusiiii
#Хайрли_кун

Ҳар дойим гўзал ният қилинг, «Мени Аллоҳ қўллайди, хали мен учун гўзал яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки бугунги ниятларингиз - келажагингизда намоён бўлади. Бу орзулар рўёби демакдир...

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!

ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!


@qalbyogdusiiii
#АНА_ХОЛОС

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганларга ишга келмасликка рухсат берилди.

Ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилинди.


@qalbyogdusiiii