✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
#ШИРКЛАР_АРО_ЖАВЛОН_УРИБ

Муттасил ширк, фитна-фасодни,
Кўрса одам эсдан оғади.
Ҳинд "Худо" деб билар жонзотни,
Менинг онам ҳар кун соғади.

Қай бир рассом чизган санамнинг,
На қулоқ, на бордир лисони.
Ҳар қаричи қақшар танамнинг,
Рус Худо деб билгач Исони.


Кўппак ўлса уруш бошланар,
Қандоқ бундоқ иримлар қилдинг?
Дайди итни кўзим ёшланар,
Тинчлик сақлар Худо деб билдинг...

Қара қадринг бўлди бир чақа,
Боғинг бойқуш кетибдир босиб.
Эшигингга қоқибсан тақа,
Дарвозангга исириқ осиб...

Бир савол бор оғудек тахир,
Лек қочмагил ушбу сўроқдан.
Сени ис(и)риқ асрарми ахир,
Асролмагач ўзин ўроқдан?

Кўравериб ё жабр-у ситам,
Ўрганиб қолдингми кўнгани?
Қалбим қандоқ тутмасин мотам,
Тавоф қилиб юрсанг тўнкани?

Шеърим энди тугатган чоғим,
Эшитилди эшикдан овоз:
"Пишириб олайин қуймоғим,
"Қараб туринг болага бироз"

Юрагимни забт этди ҳасрат,
Гарчи очдим гўдакка қучоқ.
Кўзларида кўрсамда ҳайрат,
Қўлларида кўргач кўзмунчоқ...


Абдураҳмон Мешаян


@qalb_sozim
#Қиссадан_Ҳисса_олинг!
АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ëғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман. Лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди:
— Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз.
— Мен бундан кўпроғига сота оламан.
— Тўрт баравар қилиб берамиз.
— Ундан ҳам кўпроғига сотаман.
— Беш баравар қилиб тўлаймиз.
— Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак.
— Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради?
— Аллоҳ таоло. У зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми?
— Йўқ.
— Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа қилдим.
Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР

— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...


📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

http://T.me/qalb_sozim
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлганлар борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас”, дедилар
(Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривояти).

http://T.me/qalb_sozim
Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар
(Имом Абу Довуд ривояти).

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

ХУРМО ҳақида...

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

@qalb_sozim
Бу ой – гуноҳлари кечириладиган вақтдир. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:

яъни: “Ким Рамазон ойида имон билан, савоб умидида рўза тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” (Муттафақун алайҳ).

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋

🌺 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌺 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌺 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃


http://T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
Роббимиз сиз билан ушбу кунда ғойибона бўлса-да, иймонлашишни насиб этибди , хаммамизга Аллоҳнинг раҳмати ва ҳидояти давомли бўлсин.
Аллоҳ барчамизга яхши фазилатларни ато этсин, кибр ҳаво, хасад, риё ва ёмон гумондан асрасин, гуноҳларимизни мағфират ва барчамизни гўзал хулқлилардан қилсин.
Холис Ўзи учун қилаётган ибодат-у, ҳайрли амалларимизни даргохида мақбул айласин, дуоларимизни ижобат қилсин.
Аллоҳ бу кунни ҳайрли ва барокатли қилсин.
Ўзининг ҳузуридаги даражангизни яна бир поғона кўтарилишига сабаб бўлувчи амаллар ва гўзал фазилатларга эришишингизни насиб қилсин Ин ша Аллоҳ !
Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод, дастурхонларимиз тўкин бўлсин. Аллоҳ барчамизни тоатида жамласин.



@qalb_sozim
БИРОВНИКИДА ЁТИБ ҚОЛИШ

744. Миқдом Абу Карийма омийдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кеча меҳмон қилиш ҳар бир мусулмонга вожиб ҳақдир. Бас, кимнинг ҳовлисида биров тонг оттирса, ўша унинг зиммасидаги қарздир. Истаса, талаб қилади. Хоҳласа, тарк қилади», дедилар».

Шарҳ:
Яъни мезбон учун ўз меҳмонини бир кеча зиёфат қилиб, ётоқ жой билан таъминлаш вожибдир.
Меҳмон ётиб қолган бўлса, унинг мезбонда ҳаққи бўлади. У истаса, ҳаққини худди қарзни талаб қилган каби талаб қилиб олиши мумкин. Талаб қилмаса ҳам, ўзининг иши. Баъзи уламолар: «Бу ҳукмга аввал амал қилинган ва у амалдан қолган», дейишган.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
РЎЗАНИНГ МАНФААТЛАРИ

Рўзадор савоб умидида очликка сабр қилиб қалби соф бўлиб бораётган, чанқоқ ва ташналик қийинчиликларига чидаб севинч кўз ёшларига муваффақ қилинаётган кишидир.
Рўзадор тутаётган рўзаси туфайли Аллоҳ таолонинг энг севикли бандалари қаторидан жой олаётган кишидир.
Шу сабабли ўтган барча улуғ инсонлар Рамазонни яхши ишларга мусобақалашиш фурсати деб билишган ва у келганда хурсандчилик кўз ёшларини тўкишган ва ундан айрилганда маҳзун бўлишган. Рамазон ана шундай солиҳ бандаларни тарбиялайдиган ой бўлиб, унинг тарбияланувчилари кўплаб манфаатларга эга бўладилар:
— Рўза энг кўп савоб бериладиган амалдир. Чунки ҳар бир қилинган солиҳ амалга ўшанча ё ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши ваъда қилинган. Аммо рўзага бериладиган савоб миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
— Рўза туфайли рўзадор танасидаги таом ва қон йўллари тораяди. Бу йўллар эса шайтон юрадиган йўллар бўлгани сабабли рўзадор шайтон йўлларини торайтирган бўлади;
— Рўза рўзадордан шаҳват ва шаҳвоний ўй-хаёлларни кетказиб унинг руҳиятини тиниқлаштиради;
— Рўза рўзадорга оч-наҳор юрган қанчадан-қанча эҳтиёжманд мусулмон қардошларининг ҳолатини ҳис қилдиради ва уларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди;
— Рўза нафсни тарбиялаш, қалбни поклаш ва барча аъзоларни гуноҳлардан тийишни ўргатадиган илм боғидир;
— Рамазон мусулмонларнинг ўзаро бирдамликларини ифодаловчи ойдир. Бу ойда улар баравар оғиз ёпадилар, баравар оғиз очадилар, ораларидаги дўстлик ва меҳр-мурувват ришталари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намоён бўлади;
— Рўза рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади. Чунки ҳадиси шарифда “Модомики, гуноҳи кабиралардан сақланилган бўлса, Рамазон (ўзидан олдинги) Рамазонгача бўлган гуноҳларга каффорот бўлади”, дейилган;
— Маълумки, гуноҳлар мусулмон киши учун худди заҳар баданга шикаст етказганидек зарарлидир. Заҳарланган танага заҳарни кетказувчи восита қанчалик муҳим бўлса, мусулмон киши учун ҳам Рамазон рўзаси шунчалик муҳимдир;
— Рўза рўзадорларнинг саломатликлари тикланишига сабаб бўлади. Чунки бу ойда ошқозон дам олади, қонлар тиниқлашади, нафс покланиб, хулқлар гўзаллашади;
— Рўза мухлис рўзадор ва Аллоҳ таоло ўртасидаги сирдир. Чунки банданинг рўза тутаётгани намоз, закот ва ҳаж сингари бошқа амаллардан фарқли ўлароқ Аллоҳ таолодан бошқага ошкор намоён бўлиб турмайди.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
КЎЗИНГНИ ЮМ ВА ЎЙЛА!

Кўзингни юм ва бу дунёнинг фонийлигини ўйла! Дунё кимга қолди? Неча-неча султонлар, олимлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам дунёга келдилар-у, оқибат яна охиратга кетдилар. Сен ҳам бир кун келиб кетасан. Сен ҳам марҳумлар каби қора тупроққа айланасан. Жон бераётганингни кўз олдингга келтир, вафот этганингдан кейин ювиб тараб, кафанга ўрашларини ўйла, жанозангни ўқилишинию қора тупроққа кўмилишингни ўйла! Ер остига, яъни қабрга амалларингдан бошқа бирор-нарса олиб кетолмаслигингни, Мункар ва Накир сени сўроққа тутишларини, қабр баъзилар учун жаҳаннам қаърига, баъзилар учун жаннат боғчасига айланганини, кейин қиёматни, қабрдан қайта тирилишингни ўйла! Маҳшар майдонида инсонлар титраб-қақшаб навбат кутаётганларини, эллик минг йил тик туриб, қуёшнинг жазирама ҳарорати остида қаро терга ботиб турганликларини ўйла! Кейин Аллоҳ таоло азамати ва жалоли ила Маҳкамаи Кубросини қуриб бандаларини ҳисоб-китоб қилишини ўйла! Сен ҳам ўша ҳисоб-китоб қилинганлар орасида дунёда қилган ишларинг учун жавоб берасан! Амал дафтаринг очилади. Савоблар, гуноҳлар — бари тарозуга қўйилади: ғийбатлар, туҳматлар, ёлғону найранглар бир томонда; тоату ибодатлар, ниёзу тазаррулар, эҳсон ва эзгу амаллар бир томонда. «Ўша кун ҳамма бир-биридан қочади: ака-укадан, отасидан, хотин эридан қочади. Ҳамманинг иши бошидан ошиб-тошади». (Абаса — 34-37).
Нима учун қочади? Ҳаққини талаб қилиб қолади, деб қочади, унга зулм қилгандир, ҳақсизлик қилиб қўйгандир?! Ана шу ҳаққини сўрайди, дея қўрқувдан қочади. Ушбу ҳисоб-китоб майдони бўлмиш Маҳкамаи Куброни унутма! Ўша кун инсонлар икки тоифага бўлинади: юзидан нур порлаб турган жаннат аҳли севинчидан сирот узра жаннатга учиб ўтади ва абадий саодатга эришади. Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, хаёлга келмаган чексиз неъматларга эришганларини ўйла! Ўша ондаги севинч-сурурни чин кўнгилдан ҳис этишга ҳаракат қил! Аҳли жаҳаннамнинг аламли аҳволини ҳам унутма! Азоб фаришталари инсоннинг сочу оёқларидан тортиб дўзахга улоқтиришларини, абадий оловда ёнаётганларни, терилар шилинганини, қатрондек қорайиб кетганини, аммо шунда ҳам одамнинг ўлмаганини, яна қайтадан унга янги тери кийдирилишини ўйла! Ўлсалар қутулган бўлардилар бу азоб-уқубатдан, аммо ўлим қайда, боз устига азоб енгилламайди, балки янада шиддатланаверади. Ана шунда: «Парвардигоро, бизни бу ердан чиқар, дунёга қайтар, ўзимизни тузатамиз, яхши ишлар қиламиз. Агар ундай қилмасак зулм қилгувчилардан бўламиз! Нима қилсанг ўзинг биласан», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Жиминг, сўзламанг», деб уларни бошқа гапиролмайдиган ҳолга келтиради. Ана шу ҳолатни ўйла!

"Тасаввуф ва нафс тарбияси" китобидан.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

http://T.me/qalb_sozim
Бировдан бир нарса сўрасак, бошимизни эгиб сўраймиз. Лекин Аллоҳдан бир нарса сўрасак, бошимизни юқорига кўтариб сўраймиз. Бировдан қўрқсак, ундан қочамиз. Аллоҳдан қўрқсак, У Зотга яқинлашамиз. Караминг нақадар кенг, Роббим!

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

🌙Рамазонда ютуққа эришганлар шундай кимсаларки, улар кундузи рўза, тунда сажда узра йиғлаган ва хушуъ қилган ҳолда бўладилар. Қуёш чиқишидан олдин ҳам қуёш ботганида ҳам тасбеҳ, таҳлил, зикр ва истиғфорга машғул бўладилар. Қўйингки, ҳар қандай яхшилик бўлса уни амалга оширадилар. Лекин шу билан бирга ўша амаллари қабул бўлмоқдами ёки йўқми, амаллари холис Аллоҳ учунми ёки йўқми, мана шу ҳолатдан хавф ражода бўладилар.

http://T.me/qalb_sozim
Бу Муборак ойда аллақачон рўзадорлигимиз сабабидан кунимизнинг аксарият қисмида ёмон одатларимиздан омондамиз. Келинг ушбу имкониятни қўлдан бой бермайлик ва рамазондан кейин ҳам бу одатларимизни тарк этишга ҳаракат қилайлик.

Муҳими, Аллоҳга умид ила кўпроқ дуо қилишимиз керак.

Зеро бу онлар - ғанимат онлар, кейинги рамазон чиптаси ҳеч кимга кафолатланмаган, жумладан сизга ҳам!

♻️Ва буни дўстарингизга, яқинларингизга, манфаат олиши мумкин бўлган ҳаммага улашинг.
«Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур». { Қуръон 51:55 }.

http://T.me/qalb_sozim
ХУРМОНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мия фаолияти учун фойдали. Сабаби, 2.2% оқсиллардан ташкил топган.

Юрак, жигар ва буюрак
фаолиятини яхшилайди.

А, В1, В6, В9, Е, К сингари витаминлардан таркиб топган.

Кун бўйи ишламаган ошқозонни таом истеъмоли учун тайёрлайди.

Чарчоқни чиқаради, кайфиятни кўтариб, жисмни тетиклаштиради.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🍃РАМАЗОНИНГ 14-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН🍃🌹🌙

🌸Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸Юрагингиз МЕҲРни,
🌸Жигарингиз ОҚИБАТни
🌸ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃


T.me/qalb_sozim
ЗИЙНАТЛАНГАН ЖАННАТ

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “Аллоҳ таолодан унаштиришни сўровчи борми, уни жуфтлаб қўяди”, – дея нидо қиладилар. Сўнгра оҳу кўз ҳурлар: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – дейдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”. Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
9/9-хадис

* وروينا في "صحيحيهما" عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: " من قال: لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك، وله الحمد، وهو على كل شئ قدير في يوم مائة مرة كانت له عدل عشر رقاب، وكتبت له مائة حسنة، ومحيت عنه مائة سيئة، وكانت له حرزا من الشيطان يومه ذلك حتى يمسي، ولم يأت أحد بأفضل مما جاء به إلا رجل عمل أكثر منه" وقال: "ومن قال سبحان الله وبحمده في اليوم مائة مرة، حطت خطاياه وإن كانت مثل زبد البحر".
 
9/9. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
 
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр»,

деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар.

Ва яна Расулуллоҳ: «Ким: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.📜

«Ал-Азкор» – дуо ва зикрлар китоби📚



@qalb_sozim