✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

Мол-дунѐйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.
Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.
Кеч ѐтиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.
Фазода нималар бўлаѐтганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
Шошилишни ўргандик, сабрни ѐддан чиқардик.
Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз!

🤲Аллоҳим бизни динини маҳкам ушлаган солиҳу-сиддиқларингдан қил!

http://T.me/qalb_sozim
​​​​#тарбия

Фарзандлар беш тоифа бўлади:

1️⃣. Ота-онасининг буюрганини қилмайди, булар оқпадарлар!
2️⃣. Ота-она буюрганини ёқтирмай, хоҳламай қилади, бундайлар савоб олмайди.
3️⃣. Ота-онанинг буюрганини қиладию ортидан миннат ҳам қилади, озор беради "уф" тортади, "бақир-чақир" қилади. Бундайлар "гуноҳкорлардир".
4️⃣. Ота-онанинг буюрганини кўнглидан чиқариб астойдил бажаради, бундайлар савоб олади.
5️⃣.Ота-онасининг хоҳиш-истакларини улар бунга буюрмасидан аввал бажо келтиради. Булар қобил фарзандлардир, бундайлар жуда кам бўлади.

Охирги икки тоифанинг умрлари баракали, ризқлари кенг, қалблари мусаффо бўлади, ишлари ҳамиша ўнгидан келади. Бу Аллоҳнинг фазлидир.

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
Ота-онасига истиғфор айтишнинг фазилати

Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб, «Булар менга қаердан келди?» дейди. Шунда унга: «Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди», дейилади.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:

— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...

— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?

— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.

— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.

Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.

— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.

Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”

Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.

Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:

— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.

— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?

— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.

— Вазирликни берсам-чи?

— Уни ҳам қабул этмайди.

— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?

— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.

— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.

Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:

— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.

— Кераги йўқ.

— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.

— Йўқ.

— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.

— Йўқ.

Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:

— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?

Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:

— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” деганимда эди нелар бӯлган бўларди...

T.me/qalb_sozim
ҚЎЛ ВА ЮРАК

Ўғилларни дафн этиш ўнг қўлдан айрилиш кабидир. Қизларни дафн этиш юракни суғуриб ташлаш кабидир.

Шарҳ
: Ўғил болалар бeлга қувват, ота-онанинг суянган тоғи ва оиланинг моддий фаровонлигига кафил фарзандлардир. Улардан айрилиш инсон учун энг зарур таянч бўлган ўнг қўлдан ажраб қолиш кабидир.
Қиз болалар эса ота-оналарга табиий меҳрибонликлари боис уларнинг қалбларида абадий яшайдилар. Уларни йўқотиш ота-оналар учун бамисоли юракдан айрилиб қолишдир.
Қўл ҳам, юрак ҳам инсон учун қанчалик зарур бўлса, ота-она, оила ва жамият учун ўғил фарзанд ҳам, қиз фарзанд ҳам шунчалик зарур. Улардан ҳар бирининг ҳаётда ўзига хос ўрни бор. Ўғил болаларнинг ўнг қўлга ва қиз болаларнинг юракка ўхшатилиши Исломда аёлларга муносиб эътибор берилишига яна бир далилдир.

"Жавомиъул калим" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Язид ибн Асомдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайранинг шундай деганини эшитдим: «Сизлардан бирингиз ўз биродарининг кўзига тушган гардни кўради. Лекин ўз кўзидаги хас ёки чўпни унутади».

Шарҳ: Бу бировнинг айбини кўриш осон, бироқ ўз айбини кўриш қийин, деганидир. Бировда салгина айб бўлса ҳам кўрасан, ўзингдаги катта айбни ҳам кўрмайсан. Киши ҳар доим ҳам ўз айбини кўрмайди. Агар ўз айбини кўрса, кўзига шох киргандек, алам тортади.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
☪️ Таҳоратсиз киши ҳақида!

- Таҳоратсиз киши Қуръони каримни ёки Aллоҳ таоло сўзлари ёзилган қоғозни ушлаши
жоизми?
- Йўқ, аммо муқовасини ушлаши мумкин.

- Таҳоратсиз киши Қуръони карим оятларини ўзича ўқиши мумкинми?
- Мумкин, лекин таяммум билан ўқиш ундан яхшироқдир.

- Таҳоратсиз кишининг масжидга кириши, қабристонни зиёрат этиши мумкинми?
- Мумкин.

"Ибодати исломия"дан.

http://T.me/qalb_sozim
#Билиш_шарт!

Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.


Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).


Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...

"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...

"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...


http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
72. АЛ-МУАХХИР.


🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

http://T.me/qalb_sozim
​​Беш нарса беш нарса орқали билинади:

1. Дарахт – меваси пишганда
2. Аёл – эри камбағаллашиб қолганида
3. Ростгўй киши – қийинчилик вақтида
4. Мўмин – синов келганида
5. Сахий – унга одамларнинг ҳожати тушганида...


http://T.me/qalb_sozim
Гуноҳ қилишдан олдин Аллоҳнинг қудрати ҳақида эслаб қўй.

– Аллоҳ гуноҳ қилаётганингни кўриб турганини, гуноҳнинг жазоси ва оқибати ҳақида эслаб қўй.
– Ҳар бир ҳаром лаззат бирпасда унутилиб, йўқ бўлиб кетишини, лекин гуноҳи ва исноди абадий қолишини эслаб қўй.
– Ўлим ва унинг талвасасини эсга ол, чунки ўлим ҳар қандай лаззатни кесади, у ҳар қандай ибтидонинг интиҳосидир.
– Қабр ва унинг зулматини эсга ол, чунки қабрда дунё ҳаётида қилиб ўтган амалингдан бошқа ҳамроҳинг бўлмайди.
– Ҳисоб китобни ва унинг шиддатини эсга ол, чунки Аллоҳга намойиш қилинадиган Қиёмат куни тарихинг, амал дафтаринг ва бутун тана аъзоинг очилган ҳолда келасан.
Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳ олдида) кўрикдан ўтасизлар – бирон сирингиз махфий қолмас»
(Ҳаққо сураси, 18 оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

Яқинларга хам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Намознинг фазилати ва унга аҳамият бериб қизиқтирилган ҳадислар жуда ҳам кўп. Лекин уларни иҳота қилиб, тўла англаш бироз мушкул бўлгани сабабли, бу ўринда қисқа ва қизиқарли ҳадисларни келтирамиз:
1. "Аллоҳ инсонларга ўз динларида биринчи фарз қилган нарса – намоздир. Охири қоладигани ҳам намоздир. Аввал ҳисоб-китоб қилинадигани ҳам намоздир".
2. "Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг".
3. "Киши билан ширк ва куфр орасидаги фарқ – бу намозни тарк қилишликдир".

(Муслим ривоятлари).
4. "Намоз диннинг устунидир".
5. "Намоз шайтоннинг юзини қорайтиради".
6. "Намоз нурдир".
7. "Сажда изини дўзах ютмоқлигини Аллоҳ ҳаром қилди".

8. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқI» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.
9. "Бирор банданинг ҳолати Аллоҳ уни саждада кўрганидан кўра маҳбуброқ эмас. Унинг юзи тупроқдалигидаёқ мағфират қилинади".
10. "Банда Раббисига энг яқин бўладиган пайт саждадаги вақтидир".
11. "Жаннатнинг калити намоздир".
12. "Диндаги намознинг ўрни худди жасаддаги бошнинг ўрнига ўхшайди".
13. "Кимки чиройли таҳорат қилиб, сўнгра туриб икки ракат ёки тўрт ракат (ровий шак қилдилар) намоз ўқиса, унда рукуъ ва хушуъларини чиройли қилиб, Аллоҳга истиғфор айтса, унинг гуноҳларини Аллоҳ кечиради".
14. "Кимки беш вақт намозни рукуъ ва саждаларига риоя қилиб, ўз вақтида адо этса ва Аллоҳ томонидан ҳақ эканлигини билса, жаннатга киради. Ёки жаннат вожиб бўлади. Ёки дўзах ҳаром бўлади".

15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал афзал?" деб сўралганда, у зот: "Аввалги вақтида ўқилган намоз", дедилар.
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқ?" дейилганда, у зот: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.
17. "Кимки субҳи намозига борса, иймон байроғи билан борибди. Кимки бозорга борса, шайтон байроғи билан борибди".
18. "Пешиндан олдин ўқилган тўрт ракат намоз саҳарда ўқилганнинг мислидек".
19. "Кимки пешиндан олдин тўрт ракат намоз ўқиса, гўёки кечаси таҳажжуд ўқигандек бўлади".

20. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, "Эй Муҳаммад, хоҳлаганингизча яшанг, албатта сиз ўлувчисиз. Хоҳлаганингизча амал қилинг, сиз у билан жазоланувчисиз. Хоҳлаган кишингизни яхши кўринг, сиз ундан ажралувчисиз. Билингки, албатта мўминнинг шарафи кечаси қоим бўлиши ва унинг иззати инсонлардан беҳожат бўлишидадир", деди.
21. "Кечаси қоим бўлишни ўзингизга лозим тутинг, чунки у сизлардан олдинги солиҳ кишиларнинг одати ҳамда Раббингизга яқин қилувчидир. Ва хатолар учун каффоратдир. Ва гуноҳлардан маън қилувчидир. Ва жасаддан дардни ҳайдовчидир".


📚“Фазоилул аъмол” китобидан

http://T.me/qalb_sozim
Қизинг хотинингдан туғилган ...

Роҳиблардан бири мусулмон уламоларидан бирини уйига таклиф қилиб, дастурхонида узум тортиқ қилди. Мусулмон узумдан еди. Роҳиб шароб олиб келди. Мусулмон: Бу ─ ҳаром!,─ деди.
Роҳиб: Сиз мусулмонларга ҳайронман, бу (узум)ни ҳалол, бу (шароб)ни эса ҳаром дейсизлар. Ахир шароб узумдан тайёрланади─ку!,─ деди.
Мусулмон: Сенинг хотининг борми?,─ деди.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб хотинини олиб келди.
─ Қизинг борми?,─ деди устоз.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб қизини ҳам олиб келди.
─ Аллоҳ таоло сенга хотинингни ҳалол, қизингни эса ҳаром қилди. Ҳолбуки, қизинг хотинингдан туғилган,─ деди устоз.
Устознинг сўнгги гапларини эшитиши биланоқ насроний роҳиб: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»─ дея шаҳодат келтирди.


http://T.me/qalb_sozim
​​​​❗️РИСОЛАДАГИ ЭРНИНГ 19 ҚОИДАСИ

Қуйидаги қоидаларга риоя этган эркак жуфти ҳалолини бахтиѐр қилади, оиласига тотувлик,
бахт-саодат олиб келади:

🍀1. Аѐлингизга меҳрибон бўлинг. Зеро, меҳр-муҳаббатнинг аҳамияти беқиѐс.

🍀2. Муносабатлар софлигига эътибор беринг. Ҳар куни муҳаббатга тўла сўзларни айтишни канда қилманг. Бу изҳор аѐллар учун жуда муҳим.

🍀3. Aѐлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Пaшшa бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқидa ўйлaмaймиз... Аѐл кун бўйи тинмaйди. У эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр ҳам унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг. Аѐлингиз қилгaн ҳaр бир яxшилик фaрқигa бoринг, эътибoр бериб туринг.

🍀4. Бахтли никоҳ асоси садоқат, дўстлик, бир-бирини тушунишдир.

🍀5. Aѐлингизни кўргaндa доим тaбaссум қилинг, уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир. Aѐлингиз бунгa мунoсиб.

🍀 6. Эркак кишига “талоқ” сўзини айтиш ҳуқуқи берилган. Аммо буни эсдан чиқарган яхши. Вазият ажрашишгача бориб етганда, иложсиз қолгандагина, талоқ қилиш мумкин.

🍀7.
Aѐлингиз учун кийининг, ҳaр дoим тoзa ҳoлдa бўлинг, ўзингизга хушбўй нарсалардан сепинг. Эр aѐлини дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaнидек, aѐл ҳaм эрининг кийинишини истaйди.

🍀8. Оилангиз учун вақт ажратиш биринчи галдаги вазифангиз бўлсин. Чунки завжангиз, болаларингиз сиз билан кўпроқ бирга бўлишни исташади.

🍀9. Муаммоларни имкон қадар босиқлик билан ҳал қилинг. Айб аѐлингизда бўлган тақдирдаям, “Ҳаммасига сен айбдорсан”, деб айтманг, кечиримли бўлинг.

🍀10. Рафиқангизни заифа эканига кўпам урғу берманг. Барча муносабатларда унга ишонч билан қаранг.

🍀11. Доим эътиборли бўлинг. Янги кўйлаги, пиширган таомларини мақташни унутманг. Аѐлингиз тaoм тaйѐрлaйди, уй тoзaлaйди, бoшқa юмушларни бажарaди. Бaъзaн унинг қилгaн ҳамма ишлaри учун эшитадигaн рaҳмaти: “Oвқaтнинг тузи паст!” дeгaн сўз бўлaди...

🍀12. Уй юмушларига кўмаклашинг. Аѐлингиз таъби хира бўлиб турганда уй ишларига кўмилиб қолишига йўл қўйманг.

🍀 13. Бирон сабаб бўлмасаям совға-саломлар улашиб туринг. Совғанинг баҳосидан кўра эътибор аѐл учун муҳим.

🍀14. Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг, аѐлингизни тaъминлaб қўйинг. Гоҳида эркaклaр aѐллaри тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бундай қилиш нотўғри.

🍀15 Баъзида хотинингиз қариндошларининг айрим ишлари сизга ѐқмайди. Шундай пайтда бунинг учун хотинингизни айбламанг. Акс ҳолда муносабатлар дарз кетади.

🍀16. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан алоқаларга чуқур киришиб, оилангизни унутиб қўйманг. Сиз оилада шундай муҳит яратингки, уйга қайтишингизни аѐлингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам интиқиб кутишсин.

🍀17. Уйда гапириш оҳангига эътибор беринг. Буйруқ бериш, ҳақорат қилиш, сўкиниш умумий иқлимни бузади, фарзандларингизга салбий таъсир кўрсатади.

🍀18. Ота-онангиз олдидаги мажбуриятларингиз жуда кўп. Уларни бажаринг, бироқ рафиқангиз ҳуқуқларини ҳам унутиб қўйманг.

🍀19. Уйда суннат амалларни бажаринг. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос суннат амаллар эркак кишининг касб-корига барака, хонадонига бахт-саодат олиб келади

📚Бахтли ҳаѐт cари китобидан

http://T.me/qalb_sozim
​​​​❗️СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ

Дунѐда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аѐл бўлмаса керак.
Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунѐ
саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аѐл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади. Қуйидаги тавсиялар аѐлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади.

🌹 1. Тингланг, итоат этинг.
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.

🌹 2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.

🌹 3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.

🌹 4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аѐлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг.

🌹 5. Яхши кайфият билан қарши олинг.
Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аѐли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!

🌹 6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.
Барча аѐллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади.

🌹 7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиѐжини қондиришга ҳаракат қилинг.

🌹 8. Оиласи учун қилаѐтган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.
Жаннатий аѐлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун
қилаѐтган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш,
унга миннатдорчилик билдириш аѐлнинг саодат калитидир.

🌹 9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаѐт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.

🌹 10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.

🌹 11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.

🌹 12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг.

📚Бахтли ҳаѐт cари китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз

❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️
Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг

http://T.me/qalb_sozim