✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
17 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
9. АЛ-АЗИЙЗ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


http://T.me/qalb_sozim
#Қуръоний_дурдоналар

Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар.
Сўнгра, албатта, улар жаҳиймга кирувчилардир.


Мутоффифун сураси, 15-16-оятлар.

Руҳий алам баданга бериладиган аламдан кўра оғирроқдир. Тафаккур қилиб кўринг! Аллоҳ таоло Ўзини кўриш неъмати берилмаслик азобини дўзах азобидан муқаддам қўймоқда.

Аллоҳим, карим юзингга назар солиш лаззатидан бизни маҳрум қилма!

http://T.me/qalb_sozim
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмо ёғочига суяниб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қўйилиб, ёғочни тарк этганларида, унинг зорлангани эшитилди. (Минбардан) тушиб уни бағирларига босгандилар, у тинчланди.
Маҳзунни, у хотинми, фарзандми ё бошқа тирик жонзотми, бағирга босиб тинчлантириш, суннат амалга айланди.


http://T.me/qalb_sozim
Уч эзгу амални қилиш учун оғир меҳнат ҳам, пул ҳам керак бўлмайди:

1. Одамларга табассум қилиш;
2. Саломни кенг ёйиш;
3. Ширинсўзлик.


http://T.me/qalb_sozim
Мусо алайҳиссалом кўзлари ва қўлларини осмонга кўтариб, қавмларини сув билан сероб қилишини сўраб Роббиларига дуо қилдилар. У киши дуо қилганларида тили забонсиз тошдан сув отилиб чиқишини билмагандилар.

« (Эй бани Исроил), Мусо ўз қавми учун сув тилаганида: «Асоингни тошга ургин», дедик. Бас, ундан 12 чашма отилиб чиқди – ҳар бир қабилага (улар 12 уруғ эдилар) ўз суви маълум бўлди. (Ва уларга дейилди:) «Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар. Ер юзида бузғунчилик жиноятларини қилманглар» (Бақара сураси, 60 оят).

Бундан олинадиган фойда:
Гоҳида муаммодан қутулиш сизнинг ақлингизга сиғмаган, ўйламаган томондан келади. Сиз эса чиндилдан дуо қилиб, гўзал таваккалга ва Аллоҳга ишонч билан умид қилишга машғул бўлинг. Шунда ўйламаган томонингиздан нажот келади.

http://T.me/qalb_sozim
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Энг яхши макон масжидлардир. Энг ёмон макон бозорлардир", дедилар.
Энди ўзингизга савол беринг қаерда кўпроқ бўлмоқдасиз.☝🏻🌙

Албатта улашинг

http://T.me/qalb_sozim
БИР ДАҚИҚАДА 6100 ТА ЯХШИЛИК.😳

Бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта бемалол ўқиш мумкин бўлади.Фотиҳа сурасида 122 та ҳарф бор.

Бир ҳарфга эса 10 та яхшилик ваъда қилинган. 122х10=1220 та яхшилик Фотиҳа сурасини бир марта ўқишга берилади.

Агар сиз 5 марта бу улуғ сурани ўқисангиз, 1220х5=6100 та яхшиликга эришасиз. Бунча яхшиликни сиз бор йўғи бир дақиқада қўлга киритасиз.

Агар сиз ҳар куни бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта ўқиб олсангиз, номаи аъмолингизга қуйидагича яхшиликлар ёзилиб боради:

Бир кунда – 6100 та яхшилик.
Бир ойда – 6100х30=183000 та яхшилик.
Бир йилда – 183000х12=2196000 та яхшилик.
25 йилда – 54900000 та яхшилик.

Далил: Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўқишга бир яхшилик бор. Ҳар бир яхшилик ўнта яхшиликга тенгдир” деганлар.

"Яхшиликлар тоғи" китобидан


http://T.me/qalb_sozim
✔️ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1. Имон билан яхши ишлар пок ҳаѐт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъѐр бузилишига йўл
қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ѐки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаѐлларга, ѐмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг.
Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаѐтингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаѐт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ѐмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиѐн етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиѐда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ѐддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаѐтган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

Бахтли ҳаёт сари 📚

Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!📲

http://T.me/qalb_sozim
🕋КАЪБАТУЛЛОҲ ЁНИДА ҚАД КЎТАРГАН УЛКАН МИНОРА - “АБРАЖУЛ-БАЙТ”

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қад кўтарган соатли минора (Makkah Clock Royal Tower) баландлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Унинг баландлиги 601 метр (яъни, 120 этажли уй) бўлиб, бино 1,5 млн. квадрат метрга тенг еттита минорани ўз ичига олган “Абражул-Байт” комплекси таркибига киради. Мазкур иншоот қурилиш ишлари 2004 йилда бошланиб, 2012 йилнинг июнь-июль ойлари якунланган ва бу ишга 1,6 млрд. АҚШ доллари сарф қилинган. Мажмуани бунёд этиш ишлари 1907 йилда асос солинган ва ҳозирда бош қароргоҳи Канаданинг Торонта шаҳрида жойлашган Fairmont Hotels and Resorts қурилиш компанияси амалга оширган.

Миноранинг тўрт томонида жойлашган ҳар бир соатнинг диаметри 43 метрга тенг, бу эса янги жаҳон рекорди ҳисобланади. Мисол учун, Лондондаги “Биг-Бен” соатининг диаметри 6,9 метрга тенгдир. Бундай соатнинг миллари ҳам табиийки улкандир. Жумладан, дақиқаларни кўрсатадиган миллар узунлиги 22 метр бўлса, сония миллари 17 метрга тенгдир. Милларнинг ҳар бир 7,5 тонна вазнга эга. Соатларни барпо этган Швейцариянинг Straitec муҳандислик компанияси уларнинг 500 йил давомида ҳеч ҳам бузилмай ишлашига кафолат берган.

Қоронғу тушиши билан минора соатларида чироқли иллюминациялар ёқилади. Уларни 30 км узоқликдан ҳам кўриш мумкин. Миноранинг энг юқори қисмида эса 35 тонна оғирлигидаги ярим ой шакли жойлашган.

Таъкидлаш лозим-ки, “Абражул-Байт” турар-жой комплекси ҳамдир. Оддий уйлар билан бир қаторда бу ерда беш юлдузли мехмонхона ҳам фаолият кўрсатади. Шунингдек, бинода ресторанлар, конференциялар учун мўлжалланган заллар, савдо-сотиқ марказлари, автомобиль тураргоҳлари ва иккита вертолёт қўниши учун махсус майдончалар қурилган. Бинода 76 та лифт ишлаб туради. Мазкур шароитлар комплексда бир вақтнинг ўзида 100 минг одам истиқомат қилишига имкон беради.

T.me/qalb_sozim
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАЁТЛАРИДАН РАҚАМЛАР:
-----------7⃣--------------
☝🏾Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари сони еттита бўлган. Хадича онамиздан: Қосим, Абдуллоҳ, Зайнаб, Умму Кулсум, Руқайя, Фотима. Мория Қобтийядан: Иброҳим (р.а.). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида вафот этган;

Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижрат Макка даврининг еттинчи йили бўлган.


💎Инсониятнинг энг яхшисига яқинроқ...


T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
Динни қийинлаштирманг!

🔹Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 📌«Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, севинтиринглар, нафрат қилдирманглар», дедилар».

📝( Бухорий ва Муслим ривояти)
——————————-
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ.

Суннатни ёйинг

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
МУСУЛМОН КИШИНИНГ НОХУШ ХАБАРНИ ЕТКАЗИШИ

Тўсатдан содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса ёки дўстинг ёхуд танишингнинг бирор яқини вафот этгани каби ҳолатлар ҳақида хабар етказаётганингда эшитувчига нисбатан ўта мулойим бўл. Мусибатни енгилроқ қабул қиладиган сўзларни ишлат. Бировнинг вафот топганлигини айтмоқчи бўлсанг, унга дабдурустдан “бугун фалончи вафот қилди”, деб айтма, балки “Эшитишимча фалончи қаттиқ бетоб бўлиб қолибди. Аҳволи борган сари оғирлашибди. Айтишларича, у қазо қилибди. Аллоҳ раҳматига олсин”, дегин.
Бир кишининг вафот этгани ҳақидаги хабарни маълум қилишда унинг аниқ исмини айт. Чунки суҳбатдошингга “Бугун ким вафот қилганини биласанми?” ёки “Бугун бир одам вафот қилибди”, деб айтсанг, унинг хаёлига биринчи навбатда ўзининг касал ёки ёши катта ё бўлмаса, ўспирин яқинларидан бири келиб, хавотир олади. Юқоридагига ўхшаш ноўрин саволлар у инсонни баттар эсанкиратиб қўяди. Шу сабабли гапни вафот этган кишининг исми билан бошласанг, эшитувчига анча тушунарли бўлади ва ортиқча қўрқув ҳам пайдо қилмайди. Натижада, хабари берилаётган воқеа ҳеч кимни даҳшатга туширмай, шунчаки нохуш маълумот сифатида қабул қилинади.
Кўнгилсиз ҳодиса ҳақида хабар бермоқчи бўлсанг, бунинг учун муносиб вақтни танла. Ҳаргиз таомланиш вақтида, уйқудан олдин ёки беморлик ҳолатидаги ёхуд қўрқиб турган кишига бу ҳақида сўз очма. Бундай ўринларда ҳикмат ва зийраклик билан иш тутиш энг гўзал ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло йўлбошчинг ва ишларингнинг ҳомийси бўлсин.

📚"Мусулмоннинг 35 одоби" китобидан.
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
КИМ ЁЛҒИЗ?

Абдуллоҳ ибн Муборак розияллоҳу анҳу ҳеч уйидан чиқмай ёлғиз ўтирарди.
- Ёлғизликдан сиқилмайсизми? – дея ундан сўрашганида шундай жавоб қилди:
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дўстлари билан бирга эканман, нега ёлғиз бўлайин?
Ибн Муборак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва дўстлари билан биргаман деганида Қуръон тиловат қилиш, ҳадисларни ўқиш ва зикр билан машғул бўлишини назарда тутган экан.

Байҳақий. “Аз-зуҳд-ул кабир”дан.
Каналга аъзо бўлиш:
👇

http://T.me/qalb_sozim
Роббимиз ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз.
Аъроф сураси, 23-оят.
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
ДУДУҚ БОЛАНИНГ СЎЗЛАШИ
🌱 🌸 🌱 🌸 🌱 🌸 🌱 🌸 🌱
Фаҳд ибн Атия ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ўн ёшдан ошган тилсиз, дудуқ болани келтириб: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари, дуо қилинг, бу боланинг тили чиқсин”, дейишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болага қараб: “Мен кимман”, деган эдилар, бола у зотга қараб: “Сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз”, дея жавоб берди. Шу билан боланинг тили хатосиз сўзлай бошлади, дейилади.
Бир куни янги туғилган болани барокат бўлсин, деган ниятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қучоқларига қўйишди. У зот болага қараб: Мени танияпсанми? деб сўрадилар. “Сиз Расулуллоҳ бўласиз”, деди бола. “Аллоҳ сенга барака ато этсин, тўғри топдинг”, дедилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом. Сўнг болага Муборак, дея исм қўйдилар.

“Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) машҳур мўъжизалари” китобидан.
Каналга
уланиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim