✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


http://T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
ФИТНАДАН УЗОҚ БЎЛ!

Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаййдан ривоят қилинади: «Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва «Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин», деб дуо қилдим. Тушимда дунё ва охират ўртасидаги деворни кўрдим. Девордан ошиб ўтсам, бир жамоа келиб, «Биз фаришталармиз», дейишди. Мен: «Шаҳид бўлганлар қаерда?» деб сўрадим. Улар: «Бир неча даража кўтарил», дейишди. Бир даража юқорилаб, иккинчисига келсам, у ерда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Иброҳим алайҳиссалом бор эканлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга: «Умматим учун истиғфор айтинг», дер эдилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Сиз уларнинг сиздан кейин нима қилганларини билмайсизми? Улар бир-бирининг қонини оқизишди, имомларини ўлдиришди. Қанийди улар дўстим Саъд каби иш тутган бўлишса», деди. Уйғониб, кўрган тушимни Саъдга айтиб бердим. У жуда хурсанд бўлди ва: «Иброҳим алайҳиссаломга дўст бўлмаган одам зиёнга учрайди», деди. «Сиз қайси тоифадансиз?» деб сўрадим. «Мен уларнинг бирортаси билан ҳам эмасман», деди. «Мен нима қилай?» дедим. «Қўйларинг борми?» деб сўради. «Йўқ» десам, «Қўй сотиб олгин-да, фитна йўқолгунча узоқроқда бўл», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
БУНИНГ АЖАБЛАНАРЛИ ЖОЙИ ЙЎҚ

Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Таймий Солиҳ Муррийдан ривоят қилади: «Аёлим дардга чалиниб, фалаж бўлиб қолди. Унга Қуръон ўқиган эдим, тузалиб кетди. Бу воқеани Ғолиб Қаттонга сўзлаб бердим. Шунда у: «Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Аллоҳга қасамки, агар бир ўлик Қуръон ўқилгани учун тирилиб кетганини айтганингда ҳам ажабланмас эдим», дедилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
☝️ЭСЛАТМА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича
ҚАРОРИ

http://T.me/qalb_sozim
Рамазон ҳали шу ерда. Ибодатларда астойдил бўлайлик!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🍃РАМАЗОНИНГ 26-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН🍃🌹🌙

🌸Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸Юрагингиз МЕҲРни,
🌸Жигарингиз ОҚИБАТни
🌸ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
═══════════════

http://T.me/qalb_sozim
🔻 “LAYLATUL QADR” KECHASI ALOMATLARI:

Ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
“U ochiq, issiq ham, sovuq ham boʻlmagan kecha. Uning tongida quyosh qizgʻish, zaif boʻlib chiqadi”, dedilar (Ibn Xuzayma rivoyati).

Bu kecha Alloh taoloning amri bilan farishtalar yerga tushib, tong otguncha insonlar haqiga duo qiladi. Qurʼoni karimda bunday deyiladi: “U (kecha)da farishtalar va Ruh (Jabroil) Parvardigorlarining izni bilan (yil davomida qilinadigan) barcha ishlar (rejasi) bilan (osmondan yerga) tusharlar. U (kecha) to tong otgunicha salomatlikdir” (Qadr surasi, 4–5-oyat).
@qalb_sozim
Ҳой, кўзлари уйқу истаган дўстим! Рамазоннинг охирги кечаларини исроф қилма!
Сени кутиб турган миллионлаб ажр-мукофотларни бой бериб қўйма.

Лайлатул қадрни қидиришда давом эт!
Имкониятдан фойдалан.

Билгин кейинги Рамазон ҳеч кимга кафолатланмаган - жумладан Сенга ҳам!

http://T.me/qalb_sozim
Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт.
(Тур сураси; 49-оят)
--------
Тафсир👇🏼👇🏼👇🏼
Демак, ҳар Доим Аллоҳга боғлиқ бўлмоқ зарур.

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда
Пайғамбар алайҳиссалом: “Ким бир мажлисда ўтириб, ҳар хил гапларни гапирса, ўрнидан туришдан олдин, “Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка” деса, Аллоҳ ушбу мажлисдаги гуноҳларини кечиради”, деганлар.

Имом Молик Зуҳрийдан қилган ривоятларида Ибн Матъамнинг отаси айтадики: “Пайғамбар алайҳиссаломнинг шом намозида “Ват-Тур” сурасини ўқиётганларини эшитдим. У кишидан кўра овози ширинроқ ва қироати яхшироқ одамни кўрмаганман”.

📚"Тафсири Ҳилол" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши олтмиш йил намоз ўқийди, аммо унинг намози қабул қилинмайди. (Бунинг сабаби) эҳтимол у рукуъни мукаммал адо қилгану, саждани мукаммал адо қилмаган бўлади. Эҳтимол саждани мукаммал тарзда адо қилгану, рукуъни мукаммал адо қилмаган бўлади», деб айтдилар.

Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»даги ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
Тарбиядаги энг улуғ, фазилатли услублардан бири - фарзандларга салоҳият тилаб дуо қилишдир.

Бу хусусда Фузайл ибн Иёзнинг дуолари қуйидагича эди: “Аллоҳим, албатта Сен огоҳсанки фарзандимни аҳлоқ-одобли бўлиши учун кўп ҳаракат қилмоқдаман. Лекин бунга қурбим етмаяпти. Эй Аллоҳ! Уни менга (қалбини ҳидоятингга буриб) одобли қилиб бергин!”.

http://T.me/qalb_sozim
Қадр кечасининг 7 та аломати.

1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.

4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.


http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🎁РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

☝️🍃🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌹🍃🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙🌹🎁🍃РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✔️☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

═══════════════

T.me/qalb_sozim
ҚУРЪОН ШУНДАЙ БУЮК КАЛОМКИ...❗️❗️❗️

Қуръон билан Жаброил алайҳиссалом шараф топдилар.
Қуръон билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шараф топдилар.
Қуръон билан Рамазон ойи шараф топди.
Қуръон билан Қадр кечаси шараф топди.
Қуръон билан бу уммат шараф топди.

❗️Агар Қуръонни ўзимизга тутсак, Қуръонга вафодор ва муҳуббатли бўлсак, Қуръон ўқисак, Қуръонга эътиборли бўлсак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло ҳар биримизни шарафимизни Иншааллоҳ кўтаради.❗️

❗️Бу албатта, ўзимизнинг хизматимизга ва меҳнатимизга, ихлосу садоқатимизга боғлиқ экан.📌

http://T.me/qalb_sozim
Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!🍂🌸🍂🌸
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, насиб қилаверади.
🌸🍃🌸🍃

💐«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»
(Тавба сураси, 51-оят)
📚"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

http://T.me/qalb_sozim