ЙИҒЛАБ КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ
Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди: — Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг, — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий: — Қандай дардинг бор. Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг сенга ёрдам беришим мумкин, — деди. У одам: — Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди — йиғлайди, намоз ўқийди — йиғлайди. Ҳадиси Шариф ўқийди — йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга: — Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз: — Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар, Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик.
"Ҳикматли сўзлар" китобидан.
http://T.me/qalb_sozim

Telegram
✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
📖Қуръон оятлари
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
"БУ СЕНИНГ СЎНГГИ КУНИНГ"
Ҳотами Асом ҳазратлари намозга тураётганларида рўпарасида Каъбаи Мушаррафа, оёқларининг остида Сирот кўприги, орқаларида Азроил алайҳиссалом тургандай ҳис қилар эканлар. Ўқиётган намозларини энг сўнгги намозим, деб ўйларканлар. Қўрқув билан охиратга рағбат этиб, ихлос ила «Аллоҳу акбар», дея намозга турар эканлар.
Биз ҳам шу рамазонимизни энг охирги рамазонимиз деган идрок билан уни жонлантирайлик.
Робийа Адавиййа ҳар саҳар айтар эканки: «Бугун сенинг энг сўнгги кунинг, ибодатингни қилиб қол!..»
Ҳар кеча айтарканки:
«Бу кеча сенинг энг сўнгги кечангдир, энг сўнгги кечасини инсон қандай ўтқазса, ана шундай ибодат қил!..»
"Рамазон ва Тақво" рисоласидан.

📌Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилади:
✅«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, шу бир ҳарф учун унга савоб ёзилади. Савоб эса ўн баробар кўпайтириб берилади. “Алиф, лам, мим”ни бир ҳарф демайман, балки алиф — бир ҳарф, лам — бир ҳарф, мим — бир ҳарф”, дедилар» (Имом Термизий).
————————
Рамазон ойида Қуръонни хатм қилиш шу умматнинг суннатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳар Рамазон ойида Қуръонни хатм қилиб Жаброил алайҳиссаломга ўқиб берар эдилар. Ул зотдан кейин саҳобалар ҳам, тобеинлар ҳам бу суннатга содиқлик ила амал қилдилар ва кейинги умматга ҳам шу одатни қолдирдилар.

ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...
«Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб
тизилиб турасизлар. (Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. Махфий ва ошкора
қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон
ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган
кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. Менинг султонлигим
каби султонлик йўқдир. Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан
ифтор қилдираман. Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман. Мен Парвардигорман, Мени
танинглар. Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар. Мен сақловчиман, Мендан
сақлашимни сўранглар. Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар. Мен гуноҳларни
кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар. Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари
юринглар. Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар. Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.
Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
http://T.me/qalb_sozim
«Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб
тизилиб турасизлар. (Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. Махфий ва ошкора
қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон
ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган
кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. Менинг султонлигим
каби султонлик йўқдир. Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан
ифтор қилдираман. Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман. Мен Парвардигорман, Мени
танинглар. Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар. Мен сақловчиман, Мендан
сақлашимни сўранглар. Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар. Мен гуноҳларни
кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар. Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари
юринглар. Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар. Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.
Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
http://T.me/qalb_sozim
Telegram
✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
📖Қуръон оятлари
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар. (Имом Бухорий ривояти.)
———————
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ўқиган ва унга моҳир бўлган қорилар улуғ ва мукаррам фаришталар билан бирга бўлади, Қуръонни тутилиб-тутилиб ўқиган ва қироат унга машаққатли бўлган киши учун икки ажр бордир”, деб марҳамат қилдилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.)
———————
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

АЛЛОҲ КИБРЛИЛАРНИ СУЙМАС
«Эй Одам фарзанди! Аллоҳ гувоҳлик берадики, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Фаришталар,
илм эгалари адолатда барқарордир. Ҳакиму Азиз Зотдан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Аллоҳ
наздидаги (мақбул) дин Ислом (дини)дир. Кимки Исломдан бошқа динни хоҳласа, (бу «дини»)
ундан ҳеч қачон қабул этилмайди. Охиратда у кимса зиён кўргувчилардан бўлади. Аллоҳ барча
нарсаларнинг энг яхшиси жаннатда эканининг хабарини берди. Ким Аллоҳни холис ҳолатда
таниса, кейин У Зотта итоат этса, нажот топди. Ким шайтонни таниб, унга итоат этмаса,
саломат бўлди. Ким ҳақни таниб, унга эргашса, (хавф-хатарлардан) омон қолди. Ким ботилни
таниб, ундан сақланса, ғолиб бўлди. Ким шайтонни ва дунёни таниб, уларни тарк этса,
саодатга эришди. Ким охиратни таниб, кейин уни талаб қилса, ҳидоят топди. Албатта Аллоҳ
Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилади ва ёлғиз Унга қайтарилажаксиз.
Эй Одам фарзанди! Модомики, Аллоҳ таоло сенга ризқингнинг кафолатини берган экан,
нега бу йўлда узундан-узоқ ташвиш чекасан?! Ўрнини қоплаш Аллоҳдан экан, бахиллик нега
керак?! Иблис Аллоҳ таолонинг душмани экан, ғафлат нечун? Жаҳаннамда азоб бор экан, роҳат
нечун?! Аллоҳнинг савоби жаннат экан, гуноҳ қилиш нечун?! Барча нарса Менинг қазои
қадарим билан бўлар экан, сабрсизлик нечун?!
Бой берганларингизга ғам чекмаслигингиз учун қўлингизга кирганларига ҳам суюниб
кетманг. Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
http://T.me/qalb_sozim
«Эй Одам фарзанди! Аллоҳ гувоҳлик берадики, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Фаришталар,
илм эгалари адолатда барқарордир. Ҳакиму Азиз Зотдан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Аллоҳ
наздидаги (мақбул) дин Ислом (дини)дир. Кимки Исломдан бошқа динни хоҳласа, (бу «дини»)
ундан ҳеч қачон қабул этилмайди. Охиратда у кимса зиён кўргувчилардан бўлади. Аллоҳ барча
нарсаларнинг энг яхшиси жаннатда эканининг хабарини берди. Ким Аллоҳни холис ҳолатда
таниса, кейин У Зотта итоат этса, нажот топди. Ким шайтонни таниб, унга итоат этмаса,
саломат бўлди. Ким ҳақни таниб, унга эргашса, (хавф-хатарлардан) омон қолди. Ким ботилни
таниб, ундан сақланса, ғолиб бўлди. Ким шайтонни ва дунёни таниб, уларни тарк этса,
саодатга эришди. Ким охиратни таниб, кейин уни талаб қилса, ҳидоят топди. Албатта Аллоҳ
Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилади ва ёлғиз Унга қайтарилажаксиз.
Эй Одам фарзанди! Модомики, Аллоҳ таоло сенга ризқингнинг кафолатини берган экан,
нега бу йўлда узундан-узоқ ташвиш чекасан?! Ўрнини қоплаш Аллоҳдан экан, бахиллик нега
керак?! Иблис Аллоҳ таолонинг душмани экан, ғафлат нечун? Жаҳаннамда азоб бор экан, роҳат
нечун?! Аллоҳнинг савоби жаннат экан, гуноҳ қилиш нечун?! Барча нарса Менинг қазои
қадарим билан бўлар экан, сабрсизлик нечун?!
Бой берганларингизга ғам чекмаслигингиз учун қўлингизга кирганларига ҳам суюниб
кетманг. Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
http://T.me/qalb_sozim
Telegram
✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
📖Қуръон оятлари
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
ИЖОБАТЛИ ДУО
Рамазон ойининг фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар».
Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.
"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

ФОЙДАЛИ ИЛМНИ ИЗЛА
Музанийдан ривоят қилинади: «Тавҳид борасида қалбимга бирор нарса воқе бўлса, буни Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрар эдим. Бир куни унинг олдига бордим. У Мисрдаги масжидда экан. «Хаёлимга тавҳид борасида бир савол келяпти. Ҳеч ким сизчалик билимга эга эмаслигини биламан. Сиз шу масалага нима дейсиз?» деб сўрадим.
— Сен қаерга келганингни биласанми?
— Ҳа.
— Бу Фиръавнни ҳалок қилган жой. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада савол сўрашга буюрганмилар?
— Йўқ.
— У ҳақда саҳобалар гапиришганми?
— Йўқ.
— Осмонда нечта юлдуз борлигини биласанми?
— Йўқ.
— Бирорта юлдузнинг тури, қачон чиқиб, қачон ботиши, ботиши, нимадан яратилганини биласанми?
— Йўқ.
— Кўзинг кўриб турган нарсани билмайсан-ку, уни яратган Холиққа оид илм ҳақида сўрайсанми?
Кейин у мендан таҳоратга тегишли бир масалани сўраган эди, жавобида кетдим. У ўша масаланинг тўрт хил кўринишини ажратиб сўради. Уларнинг ҳам бирортасини билмадим. Шофеъий деди: «Ҳар куни беш марта ишинг тушадиган нарсанинг илмини ташлаб қўйиб, Холиқ таолонинг илмини ўзингга юклаб оласанми? Агар каллангга яна шунақа саволлар келса, Аллоҳга ва у Зотнинг ушбу сўзига қайт:
«Илоҳингиз ягона илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У Меҳрибондир, Раҳмлидир. Осмонлару ернинг яратилишида, кеча-кундузнинг алмашиб туришида, одамлар учун фойдали нарсалар ортилган кемаларнинг денгизда сузишида, Аллоҳ осмондан тушириб, у сабабли ўлик ерни тирилтирган сувда, турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) йўналтиришида ва осмон билан ер ўртасида бўйсундирилган булутларда ақлни ишлатадиганлар учун (бу борлиқнинг яратувчиси ягона Аллоҳ таоло эканига далолат қиладиган) аломатлар бордир»
(Бақара сураси, 163-164-оятлар).
Яратилган нарсалар Яратувчига далил бўлади. Ақлинг етмаган нарсанинг илмини ўзингга юклаб олма». Мен: «Тавба қилдим», дедим».
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Субҳаналлоҳ!
« ..Шоядки,
тақводор бўлсаларингиз». {Бақара : 183}
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг
http://T.me/qalb_sozim
« ..Шоядки,
тақводор бўлсаларингиз». {Бақара : 183}
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг
http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃
•🌺•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌺•🌸•Динимиз - Ислом
•🌺•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌺•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌺•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌺•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌺•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌺•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌺•🌸•Тилимиз - Тақвоhtt
•🌺•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌺•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌺•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌺•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума ва Рамазон муборак!
🌙✨РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

#Қуръонга_кўра_дуо
МУСО АЛАЙҲИС САЛОМНИНГ ДУОСИ
أَنتَ وَلِيُّنَا فَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَاۖ وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلۡغَٰفِرِين
“Анта валийюнаа фағфир ланаа варҳамнаа ва анта хойрул ғоофирийн”
“Сен валиййимизсан, бас, бизни мағфират қил ва раҳм эт. Сенинг Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан”
(Аъроф сураси 155 – оят).

АМАЛЛАРИМ ТЎХТАБ ҚОЛАЁТГАНИГА ЙИҒЛАЯПМАН
Абдуллоҳ ибн Наср айтади: «Ибн Дорисий касал бўлиб қолди. Уни кўргани борсак, олдида Яҳё ибн Умар, Ҳамдис Қаттон, Жабала ва Саҳнуннинг катта шогирдлари ҳам бор экан. Улар Ибн Дорисийнинг бош тарафида ўтиришар, у эса қиблага қараб сажда қилар, кўзларидан тинмай ёш оқарди. Яҳё ибн Умар унга: «Аллоҳ сени ислоҳ қилсин, нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Аллоҳга қасамки, ўлимдан қўрқиб йиғлаётганим йўқ. Ўлим шубҳасиз ичиладиган қадаҳ, Аллоҳ азза ва жаллага қайтишдир. Мен ҳам карамли ва раҳим Аллоҳга қайтаман. Мен ўлгандан кейин Қуръон тиловат қилиш, кечаси намоз ўқиш, таҳажжуд ўқиш, кундузи рўза тутиш роҳатларидан маҳрум бўлаётганимга, амалларим тўхтаб қолаётганига йиғлаяпман», деди. Кейин дўстларига баъзи нарсаларни васият қилди. Бир оздан сўнг калимаи шаҳодатни айтиб, жон таслим қилди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
http://T.me/qalb_sozim
Абдуллоҳ ибн Наср айтади: «Ибн Дорисий касал бўлиб қолди. Уни кўргани борсак, олдида Яҳё ибн Умар, Ҳамдис Қаттон, Жабала ва Саҳнуннинг катта шогирдлари ҳам бор экан. Улар Ибн Дорисийнинг бош тарафида ўтиришар, у эса қиблага қараб сажда қилар, кўзларидан тинмай ёш оқарди. Яҳё ибн Умар унга: «Аллоҳ сени ислоҳ қилсин, нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Аллоҳга қасамки, ўлимдан қўрқиб йиғлаётганим йўқ. Ўлим шубҳасиз ичиладиган қадаҳ, Аллоҳ азза ва жаллага қайтишдир. Мен ҳам карамли ва раҳим Аллоҳга қайтаман. Мен ўлгандан кейин Қуръон тиловат қилиш, кечаси намоз ўқиш, таҳажжуд ўқиш, кундузи рўза тутиш роҳатларидан маҳрум бўлаётганимга, амалларим тўхтаб қолаётганига йиғлаяпман», деди. Кейин дўстларига баъзи нарсаларни васият қилди. Бир оздан сўнг калимаи шаҳодатни айтиб, жон таслим қилди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
http://T.me/qalb_sozim
Telegram
✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
📖Қуръон оятлари
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
📚Ҳадислар
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
🎤Ҳикматли сўзлар
📑Ҳикоялар
🎬Таъсирли видеолар
🎧Нашида
Murojat un: @_@
ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
Ёсин сураси фазилатлари тўғрисида кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Уларда айтилишича, кимда-ким бу сурани ихлос билан ўқиса, ҳожати раво бўлади, хавф-хатарда бўлса хотиржамлик топади, камбағал бўлса бойликка эришади, маҳбус бўлса озодликка чиқади, қарздор бўлса қарзини осон узади .
📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ (розилиги)ни, охират кунини истаб тиловат қилса, гуноҳлари кечирилади. Уни ўликларингизга ўқинглар”.
📌 Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.
ЁСИН СУРАСИ ҚУЙИДАГИ ФАЗИЛАТЛАРГА ЭГА:
☘️ Ёсин – Қуръоннинг қалби;
☘️ Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
☘️ Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
☘️ Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
☘️ Тонгда ёки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.
📌 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар .
Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ёд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

☝️БEЛНИ МАҲКАМ БОҒЛАШ ВАҚТИ КEЛДИ!
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирса, белни маҳкам боғлаб, кечаларини ибодат билан ўтказар ва аҳлларини ҳам уйғотар эдилар». (Бухорий ривояти).
Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар ва:
تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ
«Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўнлигидан изланглар» дер эдилар»
(Муттафақун алайҳ)
🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу кунлар фазилати ва савобидан баҳраманд бўлишни ва Қадр кечасини топмоқликни насиб эт!

Эй Раббим Албатта Сен, афв қилгувчисан каримсан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт!🤲
Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), агар Лайлатул қадр, яъни қадр кечаси эканини билсам, нима деб айтаман», деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айт», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим Албатта Сен, афв қилгувчисан каримсан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт.)

🔹Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида
фарз қилингандир.(Нисо сураси; 103-оят)
---------
Тафсир👇🏼👇🏼👇🏼
Ҳар вақтда ҳам, ҳар намоздан кейин ҳам Аллоҳни зикр этиш тарғиб қилинади. Аммо бу одати каримада бу иш айниқса хавф намозидан кейин Зарур экани таъкидланмоқда.
🔸“Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг”
Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам, яъни ҳамма ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Ундан душман билан бўладиган жангда ғалаба – нусрат сўралади.
Уруш тугаб, хавф-хатар кетиб:
Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Чунки хавф намозини ўқишнинг ҳожати қолмади.
📚 "Тафсири Ҳилол" китобидан

РАМАЗОНДА ЎЗГАРИШ БОРМИ БИЗДА?
Бу ойнинг учдан иккиси келиб кетди. Бизда бирор ўзгариш борми, қараб кўринг-чи ўзингизни! Яхши мусулмон ҳолига келганлигингизга доир бирор ишоратлар, аломатлар кўриняптими? Ахлоқингиз, ибодатингиз, зеҳниятингиз, кўнглингиз, ақлингизда буни бир синчиклаб кўринг! Учдан иккиси келиб кетди, қолгани ҳам ҳаводек ўтиб бормоқда.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз «Аллоҳ таоло рози бўладиган амалларни, хайрларни бажариш борасидаги қуллик вазифаларингизни чиройли қилиб бажариб, сиз ҳам ўз бурчларингизни адо этинг!» деганлар.
Ғафлатда қолиб кетманг!
Азиз ва муҳтарам биродарларим! Ҳар бир ибодат, Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри, Исломнинг ҳар бир буйруқларида ҳикмат бор. Яъни ҳар бири ўз ўрнида, бирор сабаб билан инсонга фойда беради. Масалан, рўзанинг баданга, меъдага, руҳга, ақлга фойдаси бор, савоб жиҳатидан ҳам манфаати тегади. Рамазон ойининг муаззам фойдалари жудаям кўп.
"Рамазон ва тақво" рисоласидан.