✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
Ифтордан аввал, саҳарликдан кейинги бу икки вақт ниҳоятда муҳим саналади.

Охиратда одамзод уч нарсадан пушаймон бўлади:
1. Ҳофизи Қуръон бўлмагани учун.
2. Таҳажжудга турмагани учун.
3. Шомда ифтордан аввал,
тунда саҳарликдан кейин:

"Субҳаналлоҳу биҳамдиҳ ва субҳаналлоҳу аъзийм" - дея Аллоҳга тасбеҳ айтмагани учун қаттиқ пушаймон бўлади.

Бу ниҳоятда муҳим: рўзанинг ифтордан аввалги вақти Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг даргоҳидаги барча эшикларни очиб: "Бандам, нима истайсан?! Сўра, тилагин!" дейдиган лаҳзаларидир. Бу лаҳзалардан муносиб фойдаланиб қолинг.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки, бу онлар айнан сўрайдиган, истайдиган лаҳзалардир!

@qalb_sozim
-Qur'onning to'rttan biriga teng keladigan sura qaysi?
-"Kafirun" surasi.

-Qur'onning uchdan bir qismiga teng keladigan sura qaysi?
-"Ihlos" surasi

-Qur'oni Karimning eng buyuk surasi qaysi?
-"Fotiha" surasi.

-Fosh qiluvchi sura qaysi?
-"Tavba" surasi.

-Qur'onning teng yarimida joylashgan sura qaysi?
-"Kahf" surasi.

-"Banu Isroil" degan sura qaysi?
-"Isroil" surasi.

-(Qitol) ya'ni kurash deb nomlangan sura qaysi?
-"Muhammad" surasi.

-Qur'onning kelinchagi nomini olgan sura qaysi?
-"Ar-Rohman" surasi.

-(Qur'onning qalbi) deb nomlangan sura qaysi?
-"Yosin" surasi.

Qalbning shifosi "Qur'on" qiroatidir!

Qur'on tilovatida bardavom bo'ling.


@qalb_sozim
ҒАФЛАТДАН САҚЛАН
Ғафлатдан сақлан, чунки у зикрдан қочишдир, намозни тарк этишдир, Қуръондан юз ўгиришдир, фойдали илмдан юз буришдир. Булар ғафлат сабабларидир, кейин булар қалбни қўрс қилар, қалб ҳам шунга ўрганар, кейин у яхшиликни билмас, ёмонликдан тонмас, Аллоҳнинг динидан бирон нарсани ўрганмас, у қўпол, маҳзун, қайғули, бахтсиз бўлиб қолар. Бу эса дунёдаги ғафлатнинг оқибатларидир. Энди Охиратдагиси қандай бўлди? Демак, ҳозироқ бу ғафлат сабабларидан сақлан. Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намлансин. Унга тасбеҳ, таҳлил, такбир, таҳмид, истиғфор айт, ва ҳар он, турганда ҳам, ўтирганда ҳам Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ўқи. Ана шу пайтда сени қамраб олган саодатни топасан. Бу эса зикрнинг таъсиридир. “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур”.
(Раъд сураси, 28-оят).
Табассум қилишинг учун бахтли бўлишни кутма, балки бахтли бўлишинг учун табассум қил.

Шайх Оиз Қорний.
ФАРЗЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ АЪРОБИЙ КИШИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули! Мени, агар уни қилсам, Жаннатга кирадиган амалга далолат қилинг", деди. У зот: "Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмай ибодат қиласан, фарз намозни ўқийсан, фарз қилинган закотни берасан ва Рамазонда рўза тутасан", деб айтдилар.
У: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бунга зиёда ҳам қилмайман ва ундан камайтирмайман (ҳам)", деди. У кетгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кимни Жаннат аҳлидан бўлган одамни кўриш севинтирса, бунга қарасин"

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). "Жаннат аҳли ва жаннат амаллари" китобидир.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
ҲАСАДЧИГА БЕШТА АЗОБ

Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. У ҳасад қилувчи кишига бешта азобни олиб келади: ғами тугамайди, мусибат олади-ю унга ажр келмайди, ёмонликни олиб келади, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади, унинг учун тавфиқ эшиклари ёпилади. Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига эмас, ҳасадгўйнинг ўзига етади.

Абу Лайс Самарқандий

http://T.me/qalb_sozim
Таъсирли воқеа

Бир шайх билан онлайн тарзда рўза ҳақида савол-жавоб бўляпти. Саволлардан бири Шайхни "КАРАХТ" аҳволга тушириб қўйди...

– Ассалому алайкум Шайх! (қалтироқ овозда зўрға гапирар эди).

— КОНДИЦИОНЕРЛИК хонада нозу~неъматлар билан саҳарлик қилиб ўтирган Шайх жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

– Мен Сомали (Африка давлати) дан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, (бироз сукут қилиб, инграган ҳолда😢) ИФТОРлик ҳам, САХАРЛИК ҳам қилмаяпмиз...
"Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ". Бизнинг тутаётган рўзамиз ДУРУСТМИ?!

– Илтимос, жавоб берсангиз! Жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, ?!!

— Шайх бу саволга жавоб БЕРА ОЛМАДИ... Чунки, ҳўнг~ҳўнг йиғлаётган эди😢...

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌸🌟РАМАЗОНИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ.🌟🌸🌙

🌹Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹Жигарингиз ОҚИБАТни
🌹ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ муборак
🌹бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌺🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌺🌸•Динимиз - Ислом
🌺🌸•Қибламиз - Каъба
🌺🌸•Айёмимиз - Жума
🌺🌸•Фарзимиз - Намоз
🌺🌸•Қарзимиз - Закот
🌺🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌺🌸•Амалимиз - Савоб
🌺🌸•Тилимиз - Тақво
🌺🌸•Нафратимиз - Зино
🌺🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌺🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌺🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim
​​​Ибратли ҳикоя
(Бўлган воқеа)

МАСЖИДДА ЙИҚИЛГАНДИ

Фотиҳдаги «Хирқаи Шариф» жомеъ масжидида рамазон ойи муносабати билан ажойиб намойиш бўлади.
Мусулмонлар учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Увайс Қараний роҳимаҳуллоҳга ҳадя қилган хирқалари тамошага очилади.
1938 йил сентябр ойи...
Рамазон кунлари эди...
Масжиддан пешин намозини ўқиб чиқсам икки аскар эшик олдида турибди.
Ҳайрон бўлдим.
Аскарлардан:
«Тинчликми?!», - деб сўрасам:
«Отатурк келяпти», - дейишди.
У замонлар Истанбул у қадар гавжум эмасди.
Отатуркни яқиндан кўриш илинжида масжидда кутдим.
Бироз ўтиб усти очиқ машинада Отатурк келди.
Ёнида расмий кийим кийган минг боши Жалолбей бор.
Отатурк хирқаи шарифнинг олдига келиб: «Бу нима?! Нимага бу матога сиғиняпсизлар?!», - деди.
Унга гап қайтаришга журъатимиз йўқ, жим турибмиз...
Қаршимизда турган Отатурк, ахир!
Имом: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак хирқалари, унга сиғинмаймиз, балки ҳар рамазонда уни халқ кўрсин, дея очамиз», - деди.
Отатурк эса ижирғаниб: «Бекорчи гап гапирма!»,-дея чиқиш тарафга шахдам юра кетди.
Чиқишда бир қоқилиб боши билан чунонам йиқилдики, ўрнидан туролмай қолди.
Мингбоши Жалолбей аскарларни чақирди, уни кўтариб олиб кетишди.
Шу ҳодисадан икки ой ўтар-ўтмас Отатурк ўлди...
Ўлимига жигар серроз касалини сабаб қилиб кўрсатишди. Лекин мен ҳодисанинг тирик гувоҳиман. Отатурк ўша жомеъда йиқилган бўйи ўрнидан турмади...

Алий Йилдирим Хўжа роҳимаҳуллоҳ

Отахон бу ҳодисани айтиб берганида 109 ёшда эканлар.

Таржимон Ғолиб Сафо


http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


http://T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
ЙИҒЛАБ КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ

Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди: — Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг, — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий: — Қандай дардинг бор. Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг сенга ёрдам беришим мумкин, — деди. У одам: — Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди — йиғлайди, намоз ўқийди — йиғлайди. Ҳадиси Шариф ўқийди — йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга: — Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз: — Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар, Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик.

"Ҳикматли сўзлар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
"БУ СЕНИНГ СЎНГГИ КУНИНГ"

Ҳотами Асом ҳазратлари намозга тураётганларида рўпарасида Каъбаи Мушаррафа, оёқларининг остида Сирот кўприги, орқаларида Азроил алайҳиссалом тургандай ҳис қилар эканлар. Ўқиётган намозларини энг сўнгги намозим, деб ўйларканлар. Қўрқув билан охиратга рағбат этиб, ихлос ила «Аллоҳу акбар», дея намозга турар эканлар.
Биз ҳам шу рамазонимизни энг охирги рамазонимиз деган идрок билан уни жонлантирайлик.
Робийа Адавиййа ҳар саҳар айтар эканки: «Бугун сенинг энг сўнгги кунинг, ибодатингни қилиб қол!..»
Ҳар кеча айтарканки:
«Бу кеча сенинг энг сўнгги кечангдир, энг сўнгги кечасини инсон қандай ўтқазса, ана шундай ибодат қил!..»

"Рамазон ва Тақво" рисоласидан.

http://T.me/qalb_sozim
📌Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳа­диси шарифда бундай дейилади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, шу бир ҳарф учун унга савоб ёзилади. Савоб эса ўн баробар кўпайтириб берилади. “Алиф, лам, мим”ни бир ҳарф демайман, балки алиф — бир ҳарф, лам — бир ҳарф, мим — бир ҳарф”, дедилар» (Имом Термизий).
————————
Рамазон ойида Қуръонни хатм қилиш шу умматнинг суннатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳар Рамазон ойида Қуръонни хатм қилиб Жаброил алайҳиссаломга ўқиб берар эдилар. Ул зотдан кейин саҳобалар ҳам, тобеинлар ҳам бу суннатга содиқлик ила амал қилдилар ва кейинги умматга ҳам шу одатни қолдирдилар.
————————
http://T.me/qalb_sozim
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...
«Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб
тизилиб турасизлар. (Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. Махфий ва ошкора
қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон
ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган
кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. Менинг султонлигим
каби султонлик йўқдир. Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан
ифтор қилдираман. Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман. Мен Парвардигорман, Мени
танинглар. Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар. Мен сақловчиман, Мендан
сақлашимни сўранглар. Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар. Мен гуноҳларни
кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар. Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари
юринглар. Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар. Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.
Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

http://T.me/qalb_sozim