✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
РЎЗА МАКРУҲ БЎЛГАН КУНЛАР

– Қайси кунлар рўза тутиш макруҳ бўлади?
– Икки ҳайит кунларида, Қурбон ҳайити кунидан кейинги уч кунгача, ёлғиз жума кунида ва ёлғиз шанба кунида рўза тутиш макруҳдир.

– Жума ва шанба куни ёлғиз тутмай, бир кун-икки кун қўшиб тутса, масалан, пайшанба ва жума куни ёки шанба ила якшанба куни нафл рўза тутса, макруҳ бўладими?
– Макруҳ бўлмайди, дуруст бўлади.

– Ният билан нафл рўзага киргандан сўнг шу рўзани бузиш дурустми?
– Дуруст эмас, макруҳдир.

– Зиёфатга чақирилгани сабабли ёки уйига меҳмон келгани сабабдан нафл рўзани бузса бўладими?
– Зиёфат қилган киши кўнгли қолгудек бўлса ёки меҳмон бўлган кишининг кўнглига оғир келгудек бўлса, заволдан, яъни офтоб оғишидан илгари бўлса, бузмоқ дуруст бўлади. Aммо заволдан сўнг рўзани бузиш яхши эмас, бузмаган афзал.

– Бир киши тутган нафл рўзасини бузса, нима қилиши керак бўлади?
– Бузилган рўзасининг қазосини тутиши лозим.

"Ибодати исломия"дан.

http://T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрар эдилар.

🔹Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни еб кўриб, ёқтириб қолдилар. Кейин мен олдимдаги қовоқни емай, у кишининг олдиларига суриб қўйдим»
Бухорий ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг


http://T.me/qalb_sozim
Аллоҳнинг бандаларга меҳрибонлиги!!!

Аллоҳ таоло бандаларига азбаройи меҳрибонлигидан яхшилик эшикларини кўпайтириб қўйган. Кимдир илм олиб, илм бериб яхшиликка эришади. Кимдир, ҳалол касб-кор қилиб яхшиликка эришади. Кимдир, ибодат ва Қуръони карим тиловатини кўп қилишлик билан Аллоҳнинг розилига эришади. Яна кимдир одамларнинг оғирини енгил қилиш билан жаннатга киради. Кимдир нафл рўза тутишда пешқадам бўлса, яна кимдир таҳажжуд намози ўқишда тиришқоқ бўлади. Кимдир, одамларга қиладиган чиройли муомаласи ва одоби билан Аллоҳ назарига тушса, кимдир хайр-саховати билан мартабаси баланд бўлади.

http://T.me/qalb_sozim
​​3 МИЛЛИОН САВОБ🌟

☝️Қуръон ўқишга дангасалик қилган пайтингизда ушбу муҳим фойдани эсланг:

Қуръондан бир бет ўқисангиз, 5000 (5 минг) савоб оласиз;
Бир пора ўқисангиз 100.000 (юз минг) савоб оласиз;
Бир марта хатмга 3 миллион савоб оласиз.

Шайх муҳаддис Абдулкарим ал-Хузойр ҳафизаҳуллоҳ

♻️Қуръон ўқишга тарғиб қилинг

http://T.me/qalb_sozim
🌙Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

🔹«Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар, бордию, бундай қилмайдиган бўлсангизлар, Аллоҳ таоло сизларга бир балони юборади. Сўнгра дуо қилсангизлар ҳам, дуоларингиз қабул қилинмайди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

http://T.me/qalb_sozim
📌Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўради. Бас, у зот:
«Яхшилик ҳусни ҳулқдир. Ёмонлик – кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар кўриб қолишини ёқтирмаган нарсанг», дедилар».

📝Шарҳ:
Ҳақиқатан, бу яхшилик ва ёмонликни фарқлашнинг энг осон, лекин буюк бир ҳикматга эга бўлган ўлчовидир.

Инсоннинг ҳулқи гўзал бўлса, нафақат инсонлар ўртасида, оила аъзолари билан, балки ҳайвонот ва наботот олами, ҳатто атрофидаги асбоб-анжомлари билан ҳам ҳусни ҳулқ билан муомалада бўлади.

Ёмонлик ҳам юқорида айтилгандек. Ким бўлишидан қатъи назар, ёмонлик қилган кишининг кўнгли ғаш бўлади. Биров кўрмасин, дейди. Ҳатто ўта кетган ичкиликбозлар ҳам ичкиликни яшириб ичади. Сотиб олса, бир нарсага ўраб, қўлтиғига қистириб олиб чиқишади. Бу ҳам ўша ичкиликнинг ёмонлигини ўзи билганлигидандир.
——————

http://T.me/qalb_sozim
📖Қуйидаги хушхабарлар намоз учун уйқудан кечган кишиларгадир. Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган ушбу ҳадисда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қоронғуда масжидларга юриб борувчи кишиларга Қиёмат куни мукаммал нур бўлишлигини башорат қилинглар", деганлар.
-----------------
📌Яна бир хушхабар шуки, бомдод намозининг икки ракат суннати дунё ва ундаги бор нарсадан яхшилиги ҳақида қуйидаги ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Бомдод намозининг икки ракат суннати дунё ва ундаги нарсадан яхшидир", дедилар (Имом Муслим ривояти).
-----------------
http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
Ширин тилаклар....
Ассалому алайкум.....
Хайрли тонг....

Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо,
Қалбингиз мунаввар нурларга ўранг,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гўзал кунларизга шукрона айтинг.

Ўткинчи хисларла яшаманг асло,
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси, ғанимат дийдор,
Гўзал кунларизга шукрона айтинг.

Умрингиз энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс, кибир, разолат йўлидан қайтинг,
Аллохга минг бора ҳамду сано деб,
Гўзал кунларизга шукрона айтинг.

Шунчаки яшаманг рўёолар ютиб,
Бағритош диллардан мухаббат кутиб,
Азиз инсонларнинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларизга шукрона айтинг.

Яшамоқ бахт эрур, тириклик хилқат,
Қаранг нур ёғар осмондан қат _ қат,
Умирлар ўткинчи, кунлар ғанимат,
Гўзал кунларизга шукрона айтинг.
АЛХАМДУЛИЛЛОХ....
АЛХАМДУЛИЛЛОХ....
АЛХАМДУЛИЛЛОХ....



@qalb_sozim
ОХИРАТДАГИ ЧЕКСИЗ ЛАЗЗАТ

Инсон дунё лаззатлари ичида энг тотлисини висол деб ҳисоблайди, висол лаззати эса ярим дақиқа давом этади, холос. Висол Охират лаззатларининг кичик бир кўринишидир. У бир луқма таом таъмига ўхшайдики, агар таом ёқса, ҳаммасини сотиб оласиз ва тўйгунча ейсиз. Ярим дақиқалик висол лаззати Охиратдаги чексиз, боқий, дунё лаззатлари каби одат тусига кирмайдиган абадий лаззатнинг рекламасидир, агар реклама сизни қониқтирса, маҳсулотнинг ҳаммасини сотиб оласиз. Висол рекламаси сизга ёқдими, унда сармоянгизни тўпланг-да, унинг ҳаммасига харидор бўлинг!

"Ислом динига умумий таъриф" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
🔹Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур.
(Йаасийн сураси; 65-оят)
------
Тафсир👇🏼👇🏼👇🏼
Мазкур жиноятчиларнинг жиноятини исбот этиш учун талашиб-тортишиб ўтириш шарт эмас. Бошқа гувоҳ олиб келишнинг ҳам ҳожати йўқ. Ёлғон гапиришни одат қилиб олган оғизларидан турли гапларни эшитиб ўтиришга ҳам биров муҳтож эмас.

📚"Тафсири ҳилол" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Неъматларни исроф қилманг!

🔹Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Исроф қилмаган ҳолингизда енглар, ичинглар, кийининглар, чунки Аллоҳ Ўз неъматларини бандаларида кўришни хоҳлайди”
Имом Аҳмад ривояти
———————————-
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

Суннатни ёйинг

http://T.me/qalb_sozim
#Бақара_сураси 18-оят тафсири

18. Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар.

Ўзларидан ўтган мунофиқлик оқибатида улар яхшиликни эшитмайдиган кар, гапира олмайдиган соқов ва кўрмайдиган кўр бўлиб қолганлар. Энди улар нифоқ йўлидан қайтмайдилар.

http://T.me/qalb_sozim
#ҳикмат

☝️🏾ЭНГ КАТТА БОЙЛИК АЛЛОҲ ТАОЛОДАН УМИД ҚИЛИШ ВА ИНСОНЛАРДАН ҲЕЧ НАРСА КУТМАСЛИК.
©
Салама ибн Динор
------
Аллоҳим, бизни Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма🤲🏼

http://T.me/qalb_sozim
Вабо- Ислом умматига раҳматдир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил алайҳиссалом олдимга иситма ва вабо билан келди. Иситмани Мадинада ушлаб қолди ва вабони Шомга жўнатди. Вабо умматимга шаҳидлик ва раҳматдир. Иймонсизларга эса азобдир”.

Имом Аҳмад ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Оиша, майда гуноҳлардан эҳтиёт бўл! Чунки унинг Аллоҳ томонидан бир талабгори бор", дедилар.
Дорамий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишди.

Изоҳ: Ибн Қоййум ушбу ҳадисни шарҳлаб: "Гуноҳинг асоратини ўша вақтдаёқ кўрмасанг бунга мағрур бўлиб, эътиборсиз қолма. Чунки қирқ йил ўтиб ҳам у (гуноҳ)нинг зарарини кўришинг мумкин", деб айтдилар.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
СУКУТНИНГ ТУРЛАРИ

1. Олдингда турган кишига гапириш манфаат бермаслигига кўзинг етса, айниқса у кекса одам бўлса, бундай сукут «эҳтиром» дейилади.

2. Сен учун азиз бир кишининг эътиборини муҳим нарсага қаратмоқчи бўлсанг-у, у сенга беътибор бўлса, бундай пайтдаги сукут «алам» дейилади.

3. Бир киши сенга озор етказса, ёлғиз йиғлаш учун кетганингдаги сукут «қаҳр» дейилади.

4. Қалбинг заифлашиб, муаммони кўтара олмагандаги сукут «бўғилиш» дейилади.

5. Қаршингдаги киши озор берувчи сўзлар айтгандаги сукут «қувват» дейилади, чунки ғазабини тийишга кучи етган одам чинакам кучлидир.

📚"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim