✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!

﴾Духон: 38-оят﴿

Осмонларга назар солинг! Шунча нарсалар нима учун яратилди? Шунчаки ўйин билан, беҳудага яратилдими?! Ерга назар солинг! Шунча мавжудот нима учун яратилди? Ўйин учун, бекордан-бекорга яратилдими?! Ёки уларни яратишдан бирор мақсад, ҳикмат бордир?! Инсоннинг фойдаси учун борлиқни ва ундаги нарсаларни яратишнинг нима кераги бор эди?! Уларнинг барчасини инсон учун хизматкор қилиб қўйишнинг нима фойдаси бор эди?!

Йўқ! Бу ишларнинг ҳаммасида ҳикмат бор. Аллоҳ таоло осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни, жумладан, инсонни ўйнаб яратгани йўқ.
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•
✍🏻Тафсири Ҳилол китобидан

http://T.me/qalb_sozim
Эй, инсон!
Ҳаддингни бил!
Тижорат аҳли бўлмасанг дўкон очма!
Ҳол аҳли бўлмасанг оғзингни очма!
Улуғлар бор мажлисда аҳком ўқима!
Кўрларнинг бозорида ойна сотма!
Карларнинг орасида ғазал айтма!
Уста бўла олмаётган экансан, ҳеч бўлмаса одобли бўл!

Жалолиддин Румий

http://T.me/qalb_sozim
#эр #итоат

Оиша родияллоҳу анҳо айтадилар:

"Эй аёллар жамоаси! Агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди".

Улуғ имомлардан бири Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

"Бир солиҳа аёл эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпиб, жаннатнинг саккиз эшигини очади".

"Бахтиёр оила" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субҳаналлоҳ, инсон гапиргандаги мўжизавий ҳолат!

هَٰذَا خَلْقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِى مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِينَ مِن دُونِهِ

Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар.[31:11]

http://T.me/qalb_sozim
“Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги исрофгарчилигимизни (бандачиликдаги хатоларимизни) кечир...”
(Оли Имрон сураси, 147-оят).

http://T.me/qalb_sozim
“Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

http://T.me/qalb_sozim
#ота_она
💐Ота-онаси ҳаёт бўлган даврда фарзанд бажариши лозим бўлган баъзи амаллар:

ота-онасига итоат қилиш
ота-онага лаббай деб, буюрган ишларини малолланмасдан, гўзал тарзда бажариш;
ота-онага доимо яхшилик ва эҳсонда бўлиш.
ота-онага камтарлик ва камсуқумлик билан муомала қилиш.
ота-оналарнинг рухсатларисиз сафарга чиқмаслик.
-----------------
💐Ота-онаси вафотидан сўнг фарзанд бажариши лозим бўлган баъзи амаллар:

ота-онанинг ҳаққига дуо ва истиғфорларни доим айтиш;
ота-онанинг дўстлари билан алоқани узмай, уларга яхшилик қилиш орқали ҳурматларини жойига қўйиш;
ота-оналарнинг васийятларини бажариш;
ота-она сабабли қариндош бўлганлар билан силаи раҳм қилиш.
-----------------
🤲🏼🤲🏼🤲🏼Аллоҳ таоло ҳаёт бўлган ота-оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин, ўтганларини эса, Ўз раҳматига ғарқ айласин!

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📌"Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими дедилар. "Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди", дейишди.
"Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади", дедилар у зот».
🔖Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

📚"Руҳий тарбия" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
📖Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

📌“Бир-бирини яхши кўрган (йигит ва қиз) иккиси учун (орадаги муҳаббатни зиёда қилишда) никоҳга тенг келадиган (бошқа нарса)ни топа олмайсиз”.
🔖Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
#ДАСТУРХОН_ДУОСИ

Овқат тановул қилиб бўлингач, дастурхон атрофида айтиладиган дуо.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар ёки ичимлик ичсалар, “Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн”, дер эдилар”. Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривоят қилишган. Маъноси: “Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”.

http://T.me/qalb_sozim
ҚАЧОНГАЧА?...

“Эй одам фарзанди! Мени кимга шикоят қиляпсан? Ҳолбуки, шикоят қилишинг (учун) Менга баробар зот йўқ! Қачонгача Мени унутасан, ҳолбуки буни сендан талаб қилмадим?! Қачонгача менга итоатсизлик қиласан, ҳолбуки Мен бандага зулм қилгувчи эмасман?! Қачонгача неъматларимни инкор қиласан? Қачонгача Китобларимни арзимас санайсан, ҳолбуки сенга тоқатингдан ташқари нарса юкламадим?! Қачонгача Менга хунук муомалада бўласан, Мени инкор қиласан, ҳолбуки Мендан ўзга Парвардигоринг йўқ?!
Агар бемор бўлсангиз, Мендан бошқа қайси табиб дардингизга шифо беради?! Мендан норози бўлиб, қазои қадаримдан нафратландингиз. Самодан устингизга шаррос ёмғир ёғдирган Менман. Сиз эса: “Мана бу юлдуз туфайли бизга ёмғир ёғди”, деб Менга куфр, ўша юлдузга иймон келтирдингиз. Мен сизларга раҳматимни тақдирга мувофиқ белгилаб, ўлчаб, санаб, тортиб, тақсимлаб бергувчи Зотман. Агар сизлардан бирортангизга уч кунлик ризқ келса ҳам, “Менинг аҳволим ёмон, яхши эмас”, дейди. Неъматимга аниқ ношукрлик қилади. Ким молидан закот беришга қарши бўлса, Китобимни таҳқирлабди. Кимки намоз вақтини билатуриб унга ҳозир бўлмаса, Мендан ғофил қолибди”.

“Ҳадиси қудсий”дан.
Каналга аъзо бўлиш:

http://T.me/qalb_sozim
«Bizga Alloh yozib qo'ygan narsadan o'zgasi zinhor yetmas» (Tavba surasi, 51-oyat).

http://T.me/qalb_sozim
Баъзи эркаклар аёлларига хизматкор сифатида муносабатда бӯлишади

Сиз кимнинг уммати эканлигингизни, кимга эргашиш кераклигини унутиб қӯйдингизми?

Оиша розияллоҳу ривоят қилган ҳадисда бирон марта аёлларига қӯлини кӯтармаган, аёллари хафа бӯлса уларни рози қилган оламлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматисиз!


Аёл фақат сизга ӯз фойдангиз учун керакми?

Ажийб, қӯпол муносабатларда бӯлиб, сӯнг, мехр истайсиз?!

- талаб қилишдан аввало, тақдим этинг 🍃

http://T.me/qalb_sozim
​​МЎЪЖИЗА...!

_Нима учун қулоқнинг суви аччиқ, кўзнинг суви тузли, оғизнинг суви чучук?!
Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳамда бандаларига бўлган чексиз меҳрибонлигига бир қаранг-а! Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги, кўз сувининг тузли, оғиз сувининг эса чучук бўлишлиги ҳикмати нимада экан?
Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги ҳикмати:
Аллоҳ Таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу-ҳашоратлардан сақлашга кўмаклашар экан... Масалан, агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган маҳалимизда чумолию, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлишлиги ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва ўзга зарарли нарсалар кириши мумкин. “Тузли сув” шу нарсалардан асрайдиган жуда фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу захоти кўзимизнинг ёшланиши аниқ... Демакки, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлишлиги ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эга. Агар оғизнинг суви аччиқ ёки тузли бўлганида – масалан ширин нарсаларнинг таъмини билолмас эди...

Аллоҳ Таоло – барча ғойибни билувчи, бандаларига меҳрибон, ҳар нарсага қудратли ва ҳикматли Роббимиздир...!

http://T.me/qalb_sozim
Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

T.me/qalb_sozim
Эй фарзанд! Ҳимматни улуғ қилиш керак!
Ҳимматни руҳга, мағлубиятни нафсга боғла, ўлим эса баданда бўлсин. Чунки сенинг манзилинг қабрдир. Қабр аҳли қачон уларга етиб боришингни ҳар лаҳза кутарлар.
Огоҳ бўл! Уларнинг ҳузурига зоди роҳиласиз боришдан огоҳ бўл!

"Эй фарзанд" китобидан T.me/qalb_sozim