✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
​​📚ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Ёсин сураси фазилатлари тўғрисида кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Уларда айтилишича, кимда-ким бу сурани ихлос билан ўқиса, ҳожати раво бўлади, хавф-хатарда бўлса хотиржамлик топади, камбағал бўлса бойликка эришади, маҳбус бўлса озодликка чиқади, қарздор бўлса қарзини осон узади .
📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳ (розилиги)ни, охират кунини истаб тиловат қилса, гуноҳлари кечирилади. Уни ўликларингизга ўқинглар”.
📌 Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.

ЁСИН СУРАСИ ҚУЙИДАГИ ФАЗИЛАТЛАРГА ЭГА:
☘️ Ёсин – Қуръоннинг қалби;
☘️ Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
☘️ Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
☘️ Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
☘️ Тонгда ёки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.

📌 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар .
Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ёд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔉 Пайғамбар алайҳиссалом умматларни огоҳлантирган уч ҳолат!!!

👤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
​​☪️📌 « АСТАҒФИРУЛЛОҲ»

🤲 Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿 «Астағфируллоҳ»

🤲 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

http://T.me/qalb_sozim
#бу_ҳаром

Чап қўл билан таом ема!
📖Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».
📝Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
------------------
📖Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
«Қодир эмасман», деди у.
«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», дедилар у зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
📝Муслим ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
ЗИКРНИ ТАРК ЭТМА!

“Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ
(барча нарсадан) улуғроқдир”
(Анкабут сураси, 45-оят).

Абу Алиййуд Даққоқ раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: “Аллоҳнинг зикри, динга қувват берувчи рукндир. Зикр ибодатдир, мўмин Аллоҳ (розилиги)га зикрда бардавомлик билан етишиши мумкин” (Аллоҳ розилиги учун илм олиш, намоз, Қуръон ўқиш зикрдир).
Шайх Абул Мавоҳибиш - Шозалий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: “Аллоҳни зикр этиш намоз каби вақтга боғлиқ эмас. Зеро, намозни баъзи ҳолларда ўқиш жоиз эмас. Зикр ҳожатхонадан ўзга ҳар қандай жой ва ҳолда давом эттирилаверади”.
Ким Аллоҳни давомли зикр этишга муваффақ бўлса, илоҳий фармоннинг ҳаққини адо қилган ҳисобланади.
Зеро, зикр Аллоҳнинг дўстлигидир. Ким зикрдан узоқ турса, дўстликдан айрилган саналади.


"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
СОБИТҚАДАМЛИК БАЁНИ

قال الله تعالى: إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ تَتَنَزَّلُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَلَٰئِكَةُ أَلَّا تَخَافُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَبۡشِرُواْ بِٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ (٣٠) نَحۡنُ أَوۡلِيَآؤُكُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَفِي ٱلۡأٓخِرَةِۖ وَلَكُمۡ فِيهَا مَا تَشۡتَهِيٓ أَنفُسُكُمۡ وَلَكُمۡ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ (٣١) نُزُلََا مِّنۡ غَفُورِِ رَّحِيمِِ (٣٢)

«Албатта Парвардигоримиз Аллоҳдир, деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир»
(Фуссилат сураси, 30-32—оятлар).


"Риёзус солиҳийн" китобидан.


http://T.me/qalb_sozim
ТАБАССУМ САҲИФАСИ

Бир киши хотинини синамоқ мақсадида уйига йиғлаб кириб келди.

- Дадаси, нима бўлди? - деб чўчиб тушди хотин.
- Подшо фармон чиқарибди. Иккита хотини борлар уйида ўтирар экан, битта хотини борлар урушга кетар экан, - деди эр.
Бу хабарни эшитиб, хотин ҳам йиғлай бошлади.
- Сен нега йиғлаяпсан? - деб ажабланди эр.
- Дадаси, майли, урушга бораверинг, ўлсангиз, шаҳид кетарсиз, - деди хотин.

Яқинларга хам улашинг...

http://T.me/qalb_sozim
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят)

http://T.me/qalb_sozim
Ҳақиқий орзу-ҳавас нималигини биласизми?

«Эҳ, кошкийди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам» (Наба сураси, 40-оят).

«Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам»! (Фажр сураси, 24-оят).

«Эҳ, қанийди (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!» (Ал-Ҳаққо сураси, 25-оят).

«Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам» (Фурқон сураси, 28-оят).

«Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда» (Аҳзоб сураси, 66-оят).

«Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам» (Нисо сураси, 73-оят).

Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.

http://T.me/qalb_sozim
"Дунё ишлари чала қолади" деб Роббингни тарк этма! Зеро, мозорлар ишлари чала қолганлар билан тўладир...

Жалолиддин Румий

T.me/qalb_sozim
#Қалб_тубидан

"Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхшиларингиздир!"

Борди-ю, оиланг ва фарзандларинг сен билан бахтиёр бўла олмаётган, шодлана олмаётган эканлар, билки, халқинг ва сен яшаётган жамият ҳам ҳаргиз сен билан бахтли бўлолмайди. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: "Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхшиларингиздир!".

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

📖 "Қалб тубидан" китоби

T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
📌"Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади", деб айтганларини эшитдим.
🔖Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

📚"Риёзус солиҳийн китобидан"

http://T.me/qalb_sozim
#Бу_ҳаром #хамр

🔹Аллоҳ таоло:
📌«Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз», деган (Моида, 90).
---------------------
🍀Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарларида туриб хутба қилиб:
«Хамрнинг ҳаром қилингани нозил қилинган пайтда у беш нарсадан олинар эди: узумдан, хурмодан, буғдойдан, арпадан ва асалдан. Ақлни тўсган нарса хамрдир. Уч нарса борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ажрамасдан туриб, улар ҳақида бизга аҳднома беришларини истардим: бобо, калола ва рибонинг баъзи боблари»,
деди».
📖Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
----------------------
🍀Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Мен сизларни идишлардан қайтарган эдим. Албатта, идиш бир нарсани ҳалол ҳам қилмайди, ҳаром ҳам қилмайди. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир», дедилар».
📖Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

http://T.me/qalb_sozim
#сабр

Ривоят қилишларича, бир киши Умар ибн Хаттоб родияллоҳу анҳуга хотинининг хулқи ёмонлигидан шикоят қилиш учун келди. Умарнинг эшиги ёнига келиб, чиқишини кутиб турди. Шу пайт Умарга хотини қаттиқ-қаттиқ гапираётганини эшитди. У киши эса ҳеч бир сўз қайтармай, жим турарди.

Ҳалиги киши: "Амирал мўминин бўлатуриб, яна шунчалик шиддати ва салобати билан Умарнинг ҳоли шу бўлса, менинг аҳволим нима бўларди?" деб изига қайтди.

Шу вақт Ҳазрати Умар уйидан чиқдилар ва ҳалиги кишининг қайтиб кетаётганини кўриб ёнига чорладилар-да: "Нима эҳтиёжинг бор?" деб сўрадилар.

У: "Эй амирал мўминин, хотинимнинг хулқи ёмонлигидан, тили узунлигидан сизга шикоят қилиш учун келган эдим. Қарасам, сизнинг хотинингиз ҳам шундай экан. Ўзимча, амирал мўмининнинг ҳоли шу бўлса, менинг аҳволим нима бўларди, дедим" дея жавоб берди.

Шунда Умар: "Эй биродар, хотинимнинг менда бир қанча ҳақлари бўлгани боис бу қилиғига сабр қилдим. Зеро, у овқатимни пиширади, нонимни ёпади, кийимларимни ювади, боламни эмизади. Ҳолбуки, буларнинг барчаси ҳам унга вожиб эмас. У сабабли қалбим таскин топади, ҳаромдан сақланаман. Шу боис сабр қилдим", дедилар.

У: "Эй амирал мўминин, менинг хотиним ҳам шундай", деган эди, Умар родияллоҳу анҳу: "Эй биродар, сабр қил. Бу озгина муддат, холос", дедилар.

(Имом Заҳабий "Гуноҳи кабиралар" китоби)

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim