✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#Ибрат

«Мен ҳам отамнинг севимли қизиман!»

Синглимни турмушга берганимизга уч ой бўлди. Тўйни ўтказиб уйга қайтаётганимизда отам кўзларида ёш билан дедилар:
- Қизни узатиш ўғилни уйлантиришдан фарқ қилар экан. Ўғлингни уйлантирганингда ўзингни зиёда бўлгандек ҳис қилар экансан. Қизингни узатганингда эса бир парчанг камайганини ҳис қилар экансан.

Отамнинг бу гаплари қулоғим остида жаранглайди. Қачон унутсам бир воқеа содир бўлиб уни менга эслатади.

Бир неча кун олдин бир узук кўрдим. Унда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган эди. Сир эмас, мен кўзига араб хати ёзилган узукларни яхши кўраман. Ўша жумлаларнинг сирини, унинг ортидаги қиссани билгим келаверади.

Муҳими узукда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган ва бу узук ота томонидан қизининг никоҳ тўйида қизга совға қилинган эди.

Бу менга отамнинг юқоридаги гапларини эслатди. Бир парчам узиладиган кунни эслаб қизларимга қарайман.

Узук қиссасидан узилиб бўлишим билан бир хабар ўқидим. Американинг Виржиния штатида яшовчи 44 ёшли бир ота ҳар куни бир дастрўмолга одоб ва ахлоққа ундовчи бир жумла ёзиб қизи мактабда овқатланадиган қутичага солиб қўйишга одатланади.

Бир куни ота аҳволи оғирлашаётганини ҳис қилади. Шифокорга борса унга саратон ташхисини қўйиб саноқли умри қолганини айтишади. Шунда у қолган умрини ғанимат билиб қизи учун саккиз юзта рисола битади. Уларни хотинига бериб ўрта мактабни битиргунича ҳар куни биттадан қизининг сумкасига солиб қўйишини васият қилади.

Дарҳақиқат, ота вафот қилди, аммо қизига битган рисолалари ёдгорлик бўлиб қолди.

Тўғри, оналарнинг фарзандларига бўлган меҳрларини шоирлар куйлашади, адиблар ёзишади. Оналар ҳақиқатда ҳақли бу мақтовларга. Олдингилар шундай дейишар эди. Биз ҳам уларга тобемиз бу мавзуда.

Аммо оталарга қани таъриф? Қаламлар уларга одатда қиё боқмайди. Чунки улар эркакда. Эркак аёлга нисбатан чидамли ва ҳисларини яширишга куч топа оладиганроқ бўлади. Фақатгина ошкор муҳаббатнигина кўра оладиганлар сўқирлардир.

Отанинг қизига бўлган муҳаббатини Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан 1400 йил аввал минбардан туриб эълон қилиб қўйганлар:
- "Қизим менинг бир парчам. Уни нотинч қилган мени нотинч қилибди. Унга азият берган менга азият берибди".

Бир эр хотинига азият беришга одатланган эди. Аммо қизчасини эркалар, уни жуда яхши кўрар, у билан ўйнар эди. Хотини унга:
- Уни турмушга берганингиздан кейин эри уни хорласа нима қиласиз?- деди.

Эр:
- Уни ўлдираман, деди.

Шунда хотин:
- Менинг ҳам отам яхши кўрадилар. Мен ҳам севадиган отанинг қизиман, деди.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоролик #Ибрат

Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир.
Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, қулаб ўлди. Магар Аллоҳ хоҳлаганларгина қолди. Сўнгра унга яна бир бор пуфланди. Бас, тўсатдан улар туриб интизор бўлурлар.
Ва ер Робби нури ила ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди. Улар орасида ҳақ ила ҳукм чиқарилди. Уларга зулм қилинмади.

═══════ ❁✿❁ ═══════

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

Кўр бўлган фитначи аёл ҳақида

Эр-хотин ҳаётида учинчи одамнинг бўлиши кўп нарсаларнинг бузилишига олиб келади. Айниқса, учинчи одам эр-хотиннинг бирига ён босадиган бўлса, яхши оқибат кутиб бўлмайди. Гоҳида муаммонинг асосий сабабчиси шу учинчи киши бўлади. У одам эр ёки хотинни ислоҳ қиламан, деган даъво билан турли нарсаларни таклиф қилган бўлади. Шу билан анча муаммо ва қийинчиликлар юзага келади.

Усмон ибн Ато айтади: “Абу Муслим Ҳаловоний ҳовлисига киришида салом берар эди. Ҳовлининг ўртасига етганида такбир айтар эди. Аёли ҳам такбир айтар эди. Уйининг олдига етганларида ҳам такбир айтар эди. Аёли ҳам такбир айтар эди. Сўнгра уйига кириб, кийим-бошларини ечар, аёли эса таом келтирарди, сўнгра бирга таом ердилар.

Бир куни келиб такбир айтди. Аёли жавоб бермади. Сўнгра уйининг олдига келганида яна такбир айтиб, салом берди. Аёли жавоб бермади. Уйнинг чироғи ўчган. Аёли эса жим ўтирибди. Қўлида бир чўпни ушлаганича ер чизар эди. Уни кўрган Абу Муслим: “Сенга нима бўлди?” деди. Аёли: “Ҳамма инсонлар яхши яшашяпти, сиз бўлса фақирсиз. Агар Муовияга борганингизда, бизга хизматчи тайинлар эди. Бирор нарса берса, шу билан яшаб турар эдик”, деди. Шунда Абу Муслим: “Ё Аллоҳ. Ким менинг аёлимни йўлдан урган бўлса, унинг кўзини кўр қилгин”, деди.

Ровий айтади: “Бир аёл келиб Абу Муслимнинг аёлига: “Сен Абу Муслимнинг хотини бўлсанг, эринг билан гаплаш. Муовияга айтса, сизларга хизматчи тайинлар ва бирор нарса берар эди”, деди.

Шу гапни айтган аёл уйида, уйнинг чироғи эса ёниқ эди. Тўсатдан унинг кўзи кўрмай қолди. Аёл: “Чироқларинг ўчдими?” деди. Атрофдагилар: “Йўқ”, дейишди. Аёл айтди: “Албатта, биз Аллоҳникимиз. Кўзим кўрмай қолди”, деди-да, Абу Муслимнинг олдига борди. Абу Муслим бу аёлнинг ҳолига ачиниб, Аллоҳ таолога узоқ дуо қилди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло унга кўз нурини қайтарди.

Сўнгра Абу Муслимнинг аёли ҳам аввалги ҳолатига қайтди”.

“Исломда оила: муаммо ва ечимлар” китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

РИВОЯТ

Ривоят қилинадики: «Мисрда султон учун солиқ йиғувчилар дирҳам ва динорларни (олтин ва кумуш тангаларни) тарозуда тортиш учун жомеъга тўпландилар. Жомеънинг бир чеккасида ўтирган бир фақир киши улардан ярим танга сўради. Улар ҳеч нарса бермадилар. Чиқаётганларида эса беш юз динор солинган халтани унутиб қолдирдилар. Фақир халтани олди-да, тупроқ остига қўйиб қўйди. Халтанинг эгаси қайтиб келди-да, унга: “Эй фақир, шу ерда беш юз динор солинган халтани унутиб қолдирибман, уни кўрмадингми?” – деди. “Кўрдим”, – деди ва халтани унга қайтариб берди. Эгаси халтани очиб, фақирга эллик динор берди. Фақир: “Менга керак эмас”, деди. Халтанинг эгаси деди: “Боя ярим танга сўраган эдинг-ку, энди эллик динорни олмаяпсан?!”. Фақир деди: “Боя фақир бўлганим учун эҳтиёжимга сўраган эдим. Энди эса динимни дунёга сотишни хоҳламайман. Чунки мен сенинг ҳамёнинг учун ишончли киши бўлдим (Омонатдорлик учун сендан пул эмас, Аллоҳдан ажр оламан, демоқчи). Бас, динимни дунё учун сотмайман! Эртага яна оч юравераман!”. Фақир яна айтар эдики: “Динини дунёси учун сотган кишининг ҳолига вой!”.

Абдулмажид Исҳоқ,
Абул Футуҳ Ғаззолийнинг ”Баҳрул маҳабба” асаридан

http://T.me/qalb_sozim
​​#Ибрат

Ажиб саволга ажиб жавоб

Кунларнинг бирида журналист шайхга савол берди.

Журналист: Шайх жаноблари Аллоҳ таолони бизнинг намоз ўқишимизга, рўза тутишимизга, ҳаж қилишимизга ва бундан бошқа ибодатларимизга ҳожати борми?

Шайх: Йўқ, албатта.

Журналист: Унда нима учун намоз ўқишимизга, рўза тутишимизга, ҳаж қилишимимизга, закот беришимизга, ҳалол бўлган нарсаларни истеъмол қилишимизга-ю, ҳаром нарсалардан сақланишимизга ва гуноҳ-маъсиятлардан узоқ бўлишимизга буюради?

Шайх: Бу саволингизга жавоб ўзингизни ҳаётингизда мавжуд-ку.

Журналист: Қандай қилиб?

Шайх: Фарзандларингиз борми?

Журналист: Ҳа, алҳамдуллиллаҳ.

Шайх: Сизнинг уларни сизга бирор-бир егулик ёки кийим-кечак олиб келишларига эҳтиёжингиз борми?

Журналист: Йўқ.

Шайх: Нима учун?

Журналист: Чунки ўзимнинг топганим етарли, ундан ташқари тижоратим ҳам бор. Мен аксинча фарзандларимга бериб турман.

Шайх: Демак сизнинг уларни моддий ёрдамларига эҳтиёжингиз йўқ, шундайми?

Журналист: Ҳа.

Шайх: Сиз уларни ўз ҳолига ташлаб қўясизми ёки хабар олиб турасизми?

Журналист: Албатта доимо уларнинг ҳолидан хабардор бўлиб турман. Бошларига кулфат ёки бирор-бир мушкулот тушса, ёнларида туриб, унинг ечимига ёрдам бераман.

Шайх: Нима учун сиз бундай қиласиз?

Журналист: Ахир улар менинг фарзандларим. Мендан бошқа ким уларга қалбан ёрдам қилиши мумкин?

Шайх: Сизга охирги саволим: Энг меҳрибон зот ким?

Журналист: Албатта бизни яратган Аллоҳ.

Шайх: Энди бир ўйлаб кўринг! Сиз сабаб бўлиб дунёга келган фарзандларингизга шунчалик меҳрибонлик қилиб, касал бўлмасин, оч қолмасин, ёмон инсонга айланиб қолиб, инсонлар орасида шарманда бўлмасин деб, шунчалар куйинасизу, сизу бизни яратган Зот бизни бу дунёда ҳам охиратда ҳам Ўзига маҳбуб банда бўлишимиз учун эҳтиёжи бўлмаса-да намоз ўқишимизга, рўза тутишимизга, ҳаж қилишимимизга, закот беришимизга, ҳалол бўлган нарсаларни истеъмол қилишимизга-ю, ҳаром нарсалардан сақланишимизга ва гуноҳ-маъсиятлардан узоқ бўлишимизга буюришидан ажабланасиз? Бу бизга нисбатан Аллоҳнинг меҳрибонлигидир.

Журналист: Кўзига ёш олиб, бўлди, энди тушиндим деди-да, шайхга раҳмат айтди.

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

Ҳамма уни бахил дер эди, аммо...

Шайба ибн Нуъома айтади: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ бахиллик билан ном чиқарган эди. Вафот топган вақтида эса, у кишининг мадиналик аҳли байтлардан юзта оилани боққан ҳолатда топдилар".

Муҳаммад ибн Исҳоқ бундай дейди: "Мадиналик кўплаб оилалар тўқ ва фаравон яшашар, аммо бу тўқликлари қаердан келаётганини билишмас эди.

Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ вафот этгандан сўнг, тунлари уларга етказиладиган моддиётларни йўқотиб қўйишди". Абу Ҳамза Сумолий бундай деган: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ тунда нонлар тўла қопни орқалаб, Мадина аҳлига тарқатар ва "Махфий садақа Ҳақ азза ва жалла ғазабини сўндиради", дер эди".

Амр ибн Собитдан ривоят қилинади: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ вафот этганида у кишини ғусл қилишни бошлашди. Елкалари ва белларидаги қорайиб кетган изни кўриб "Бу қандай из?", деб сўрашди.

"Бу инсон тунда елкаларига ун тўла қопни ортиб, Мадина аҳлига тарқатар эди. Из ўшаники!", деб жавоб берилди.

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

Абдуллоҳ ибн Масъуднинг гўзал “қарғиши”

”Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу рўзғорнинг камлари учун бозор-ўчар қилгани чиққан эди, пулини ўғирлатиб қўйди. Буни эшитган одамлар ўғрини қарғай бошлашди. Шунда ибн Масъуд уларни бу ишдан қайтарди ва дуо қилди:

— Эй Аллоҳ! Агар ўша олган одам муҳтожликдан олган бўлса, олганига барака бергин. Агар муҳтож бўлмай туриб олган бўлса, шу ўғирликни ҳаётидаги энг охиргиси қил!

http://T.me/qalb_sozim
#ИБРАТ

Бир аёл беш яшар ва етти яшар фарзандларини илм олиш учун мадрасага берибди.Улар куръонни тез узлаштириб,чиройли кироатда укий бошлашибди.Бир кун уйда дарсларини такрор киб туришса кичик укаси акасига караб кулибди.Акасини жахли чикиб нимага куласан деса,укаси фаришталарни каранг бир бирларини устларига чикиб осмонга караб чикиб кетишяпти дебди.Жахли чиккан акаси нимага мени устимдан куласан мен курмаяпманку деса,буни эшитган онаси мени кечир углим,мен сени бир кун тахоратсиз эмизганим учун уканг курган фаришталарни сен курмаяпсан бу мени айбим дебди.Энди хурматли оналар хулоса сизлардан..сиз фарзандингиз динда етук олим,охиратда бошингизга тож кийдиришлари учун кандай мехнат килдингиз..

Уланиш учун↙️


http://T.me/qalb_sozim
#ибрат

☝️🏼Ўлим тириклар учун ибратдир

Сулаймон Тоий айтади: "Адулвоҳид ибн Зайдни Ҳавшабнинг жанозасида
кўрдим. Ҳавшаб дафн қилингач, у шундай деди:" Эй Абу Бишр, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен бундай кун келишидан огоҳ эдинг. Эй Абу Бишр, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен ўлимдан ташвишда эдинг. Лекин Аллоҳга қасамки қўлимдан келса, сенинг ўлимингдан кейин ишга қаттиқ киришаман". Шундан кейин Абдулвоҳид ибн Зайд илм учун астойдил ҳаракат қилди.

📚"Солиҳлар гулшани" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
​​#Ибрат

Ичкаридаги роҳатдан ташқаридаги машаққат афзал

Елкасида оғир юк ташиб, ризқини топадиган бир ҳаммол намозларида ҳар доим:
— Эй Аллоҳим, менга нима берсанг, хайрлисини бер, битта нон бўлса ҳам хайрлисини эҳсон эт, — деб дуо қиларди.

Ҳаммолнинг доим бир хил дуони такрорлаши атрофидаги кишиларнинг эътиборини тортарди. Ниҳоят бир куни:
— Нимага доим бир хил дуони такрорлайсан? Ноннинг хайрсизи ҳам бўладими? — деб сўрашди.

— Менинг бошимга тушганларини билганларингда сизлар ҳам шу дуони такрорлаган бўлардинглар.
— Нима экан бошингга тушган, айт, биз ҳам билайлик.
— Мен елкамда оғир юк ташиб, нон топадиган одамман. Бир куни оғир юк кўтариб тепалик томон чиқар эканман, қаттиқ чарчаганимдан юкни ерга қўйиб, пешона теримни артиб туриб, ичимдан бир фарёд отилди:
“Эй Роббим, еяётган нонимни жуда қийнаб беряпсан. Шу биргина нонни меҳнат, заҳматсиз ўтирган жойимда топишимни насиб қилгин!”

Бу дуо оғзимдан чиқар чиқмас, бирдан қаршимда икки кишининг жанжаллашаётганига кўзим тушди. Орага тушиб, уларни ажратмоқчи бўлдим. Улардан бири зарба бериб, юзимни қонатди. Бу жанжал устига келган миршаблар мени ҳам уларга қўшиб ҳибсга олди. Маҳкама қарори чиққунча қамоқда ётдим. У ерда менга ҳар куни нон бериларди. Ётган жойимда текинга бериладиган бу нонни ғам-алам ичида еёлмасдим. Ўзимга айтардимки: “Мана, на елкангда юк ташийсан, на пешонангдан тер оқади. Ўтирган жойингда меҳнат-машаққатсиз келган бу нонни еёлсанг-чи!”.

Шунда билдимки, ташқарида (озодликда) меҳнат қилиб, пошона терим билан топган ноним, ҳибсда, ётган жойимда текинга бериладиган нондан лаззатли ва ҳузурбаш экан. Мен нотўғри дуо қилган эканман. Шу кундан бошлаб дуони ўзгартирдим. Аллоҳдан меҳнат-машаққат билан бўлса-да хайрлисини бер — деб сўрайдиган бўлдим.

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

"МЕН ЎЛИМГА ЭМАС, ЮРАККА ДАВОМАН"

Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
— Эй, Ҳаким!... Мен юрак дардига давоман, - дебди.
Луқмони ҳаким бояги гиёҳни уйига олиб келиб қайнатаётса, бир бола чопиб келиб: — "Менинг онамни юраги хуруж қилиб қолди", дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...

Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди. Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб:
— Сен ёлғончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади? Онам ўша куниёқ оламдан кўз юмди", дебди.

Ўша куни Луқмони Ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ териб юрса, ўша гиёҳ;
— Мен юрак дардига давоман, - деди... Луқмони ҳаким;
— Эй, гиёҳ! Сен ёлғончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг, - деса, гиёҳ:
— Эй, Луқмон! Мен ўлимга эмас , юракка давоман. Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида!- дебди.

Азизлар, ўлим ҳақдир, ундан ҳеч бир жонзот қочиб қутула олмаган, вақти соати етса, барибир Аллоҳга қайтурмиз.

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

«Бировнинг ҳаққига зулм қилганларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилмас»

XX аср мужаддиди, улуғ аллома, ҳакимул-уммат, мавлоно Ашроф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ «Бировнинг ҳаққига зулм қилганларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилмас» деган мавзуда ўзлари бошдан кечирган бир воқеани ҳикоя қилиб берадилар: «Одатда бомдод намозидан кейин тафсир илми билан машғул бўлардим. Бу борада «Баёнул-Қуръон» номли тафсир китобини ёзишга киришган эдим. Бир куни аҳли аёлим эрталаб қаергадир бориб келиш ижозатини олди-да, соат саккизда товуқларга ем бериб қўйиш кераклигини эслатди. Мен «хўп» деб, ўз ишим билан овора бўлаверибман. Бироз ўтгач, китоб ёзиш асносида хаёлимга келиб турган фикрларни қоғозга тушира олмай қолдим. Худди билган нарсаларим йўқ бўлиб қолгандек эди. Тафсир борасида янги фикр келмай қолгач, шояд бошқа ишга киришсам, фикрлар очилиб кетар, деган хаёлда халқдан келган саволларга ёзма жавоб беришга киришдим. Бироқ, таажжубки, бунда ҳам саволларга жавоб беришга, биламан деб ўйлаган нарсаларимни қоғозга туширишга қийналдим. Гўёки фикрларимни бир қора булут тўсиб тургандай эди. Қўрқиб кетдим. Наҳот мен учун Аллоҳнинг раҳмат эшиклари ёпилиб қолган бўлса, нима хатога йўл қўйдим?! Шу пайт ич-ичимдан «Сен Аллоҳнинг махлуқотига зулм қиласан-у, яна Аллоҳнинг раҳматидан умид қиласанми?», деган фикр келди. «Астағфируллоҳ» деб дарҳол ўрнимдан турдим, товуқхонага бориб уларга ем бердим, Роббимга истиғфорлар айтиб, тавба қилдим: «Роббим, мен ожиз бандангнинг билмай қилган хатосини Ўзинг афв қил!». Шундан сўнг хонамга кириб, «Бисмиллаҳ» деб қаламни ушладим. Алҳамдулиллаҳ, фикрлар ёмғирдек ёғилиб кела бошлади. Бояги булутдан эса асар ҳам йўқ эди».

Энди бировнинг ҳаққига ойлаб, йиллаб зулм қилганлар қандай қилиб топган нарсаларини, мол-мулкларини Аллоҳнинг раҳмати, инъоми деб билиши мумкин

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат_____

Ҳазрати Оиша р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан сўрадилар:
-"Эй Aллоҳнинг Расули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайғамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман"...

Бу жавобдан Ҳазрати Оиша р.а онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...

Ҳазрати Оиша р.а айтадилар:
"Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб.
Улар
қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган
эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.
Meнга__
"Oиша кел, қара" деди.
Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим.
Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн ҳам менга бўлган хурматларини кўриш
учун "йўқ" деявердим...
Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини ҳам билдирмасдилар".
(Бухорий ривояти).
Росулуллоҳ с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан
овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини
ҳохлар ва сўнгра Уларнинг лаблари теккан жойдан ичардилар.
Баъзан гўшт еган
пайтларида хам Оиша онамизнинг eган
парчадан олиб ердилар..
Пайғамбаримиз с.а.в жуфтига доим ҳурмат билан муомала қилар эдилар ...
Эркалатиб, маҳсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар...
Oиша онамизни
"Kўзимнинг қароси" дер эдилар...
Баъзан
"Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин"
дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли ҳузур оладиган жуфт
эдилар...
Баъзан, оғир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша онамизга___
"Қўлингни бер Oиша ичимиз
ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар...
Уларни доим ҳимоя қилардилар...
Ёмонлардан, ёмон кўзлардан ҳимоя қилардилар...
Ҳеч қаттиқ гапирмас эдилар...
Ҳафа қилмас эдилар...
Ҳеч йиғлатмас эдилар...
Ҳеч ерга уриб хақоратламас эдилар...
Уй ишларида ҳам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини
таъмирлатардилар...
Aёлларига хар томонлама ҳурмат кўрсатар, ҳамма ишларини аёллари билан маслаҳатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида ҳам доим
бирга бўлар эдилар...

Aллоҳ барчамизга шундай
севиб, эъзозланишни насиб айласин...

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌹

.
http://T.me/qalb_sozim