✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
КИШИ БИРОДАРИНИ ЯХШИ КЎРСА, УНГА БИЛДИРИШИ

Миқдом ибн Маъдийкарибдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар».

Шарҳ:
Мусулмон киши биродарига муносабатини «Биродар, мен сизни яхши кўраман», деб билдириб қўйиши керак экан.
Бу иш ўша иккинчи одамни ҳам эътиборсиз қолдирмай, улар ўртасида ўзаро муносабатларнинг яхшиланишига сабаб бўлади. Натижада бутун жамият аъзолари ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат алоқалари мустаҳкамлаб, кенг тарқалади.
Индамай юрса, муомала ҳам шунга яраша бўлади, ҳатто аста-секин муҳаббат қўйган одамнинг ҳам биродаридан кўнгли совиб қолиши мумкин экан. Аммо кўнглидаги меҳрини изҳор қилса, бу муносабатлар икки томонлама мустаҳкамланиб, алоқалари ривожланиб кетади.
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
36. АШ-ШАКУР
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

http://T.me/qalb_sozim
📌 ДОНИШМАНДНИНГ ЎГИТИ

Донишмандлардан бири ўз дўстларига шундай насиҳат қилди:

🌷 Жахл ўтини чидам;

🌷Бардош суви билан ўчиринг;

🌷Қаҳру ғазаб тиканларини сабр-тўзим ўти билан ёндиринг;

🌷Сийнангиз ҳасад дуди билан хиралашмасин;

🌷Кўнглингиз лавҳида адоват нақшлари ўрин олмасин;

🌷Жон оғритар воқеалар юз берганда телба-девоналардек ҳаракат қилишдан;

🌷Бошингизга қаттиқ мусибат тушганда умидсизлик гирдобидан сакланинг.

🌷Ҳар ишингиз ўз андозасидан ташқари чиқмасин, ҳисобли иш тутинг;

🌷Ҳаражатингиз даромадингиз чегарасидан ошмасин;

🌷Чиқимингиз киримингизга қараб булсин.

Одамга сабр гар кўрингай заҳар,
Чидам ниҳояти жонга бўлгай шакар.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз II" китобидан.
Каналга
уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚Имом Бухорий ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

✔️ Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

✔️ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

✔️ Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

✔️ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

✔️ Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

✔️ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

✔️ Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

✔️ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

✔️ Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

✔️ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

✔️ Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

✔️ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

✔️ Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

✔️ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз!


http://T.me/qalb_sozim
Сен: «Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.

﴾Анъом сураси: 162-оят﴿
•┈┈•❀•┈✿┈•❀•┈┈•

✍🏻Тафсири Ҳилол китобидан

http://T.me/qalb_sozim
​​‍ “Эй Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!”

(Имом Муслим, Абу Довуд ва имом Табароний “Авсат”да Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган).📚

Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ёмонликлардан қандай паноҳ сўраш кераклигини ўргатмоқдалар.

“Неъматинг завол топишидан...” Яъни, Ислом ва имон неъмати, менга берган бошқа кўплаб неъматларинг барҳам топиши ва улардан айрилишдан паноҳ сўрайман!

“Офиятинг алмашинишидан...” Яъни, соғлигим касаллик, тинчлигим нотинчлик, бойлигим камбағалликка алмашинишидан паноҳ сўрайман!

“Тўсатдан келувчи азобингдан...” Яъни, мен ожиз банданг гуноҳлар гирдобига тушиб қолиб, Сен томондан бирдан келувчи ғазабинг ва интиқомингга гирифтор бўлишдан паноҳ сўрайман!

“Ва барча азобингдан...” Яъни, Сенинг ғазабингни қўзғайдиган ишларни содир этиб, азобингга йўлиқишдан паноҳ сўрайман!

Яқинларингизга ҳам улашинг
#Табассум

Бола онасидан сўради:
– Неча ёшимда сиздан рухсат сўрамасдан уйдан чиқишим мумкин?

Онаси:
– Болам, ҳали даданг ҳам у ёшга етгани йўқ. ))☺️

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃

T.me/qalb_sozim
Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳдан қўрқиб йиғлаганларида, кўзёшларини қўллари билан артиб, уни юзлари ва бутун жасадларига суртардилар. Ва: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан етиб келган: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаганда чиққан ёш теккан ўринларга, дўзах ўти тегмайди", дердилар

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим.

Умар ибн Хаттоб

T.me/qalb_sozim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Абдулҳамидхон_2

Абдулҳамидхон-2 нинг Росулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббати

"Подшох бўлиш ўрнига Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳовлисини супургувчи бўлсайдим кошки..''

Жуда таъсирли..

T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

🌸ЖАННАТ КАЛИТЛАРИДАН БИРИНИ БИЛАСИЗМИ?🌸

📖Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу
анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: 📌«Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ:
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар».

📝Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
​Имом Ғаззолий ўзларининг «Иҳё» ларида шундай ёзганлар:

☝️ «Бир мусулмоннинг хатосини билсанг, унга буни танҳо қолган вақтида айтгин. Шайтон оздириб, уни ғийбат қила кўрма. Унга насиҳат қилмокчи бўлсанг, унинг айбини билганинг учун унга ҳақорат кўзи билан қарама. Мақсадинг уни гуноҳдан холи қилиш бўлсин, бунда сен гўё ўзингдан ноқислик содир бўлгандек хафа бўл.

Бу ҳолда сен уч ажрга —
▪️насиҳат қилиш,
▪️биродаринг камчилигидан ғамнок бўлиш ва
▪️уни динда собит бўлишига кўмаклашиш ажрига эга бўласан.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿 Kimki boshini to‘shakka qo‘yganida Allohni zikr qilsa, keyin shu holatda uxlab qolsa, to uyg‘onguncha u zikr qiluvchi, deb yoziladi.

Ibn Umar roziyallohu anhu


http://T.me/qalb_sozim
Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг буюгидир

Франциянинг таниқли олимларидан Ламартиннинг мана бундай сўзлари бор:

«Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг буюгидир. У киши ҳам Пайғамбар, ҳам нотиқ, ҳам даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалблар ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом-раҳбар, давлат арбоби, ер юзининг йигирмата минтақасида pисломий салтанат қура олган Муҳаммад алайҳиссалом ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки, у ўлчовларга сиғса?!»

Франциянинг таниқли олими Ламартин

http://T.me/qalb_sozim