✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
МУҲИТНИНГ БОЛАГА ТАЪСИРИ

Ўқитувчи биринчи синф ўқувчилари билан илк дарсини ўтяпти:
Ким санашни билади?
Бир ўқувчи ўрнидан туриб санай бошлади:

- Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, валет, дама, қирол, туз...

Болани у улғаяётган муҳит шакллантиради. Бола карта, қимор ўйналаётган муҳитда ўсса, унинг жавоби юқоридагидай булиши табиий эмасми? Болада нима айб? Хўш, айб кимда?.. Болангиз қандай муҳитда вояга етаётганига диққат қилинг!

Нақшбандий тариқати устозларидан бири Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий айтадилар:
“... Фарзанд, айни пайтда имтихондир. “Унга яхши, рисоладагидек тарбия бердингми, яхши-ёмонни танитдингми, илм-маърифат ўргатдингми?..” Буларни қилмаган булсанг, сен ҳам гуноҳкор саналасан...

“Ғам-қайғусиз яшай десангиз II” китобидан.
Каналга
уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ

Оталари
: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.

Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.

Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланди.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
#Биласизми?

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1. Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

2. Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 573 йил март охири ёки апрель боши)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан (сут эмишдан) чиқарилдилар.

3. Ҳижратдан аввалги 13 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 610 йил февраль)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 40 ёш (шамсий 38 ёш-у тўққиз ойлик) бўлганларида рост тушлар кўришлари, Маккадаги бир тошнинг у Зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бошлади ва бу ҳолат олти ой давом этди.

4. Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи (нубувватнинг 13 йили / мил. 621 йил октябрь)
– Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди;
– беш маҳал намоз фарз қилинди.

5. Ҳижрий 1 йил, 1 рабиъул аввал, душанбага ўтар кечаси (мил. 622 йил 12 сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Ясриб (Мадина) сари ҳижратга чиқдилар.

6. Ҳижрий 1 йил, 8 рабиъул аввал, душанба куни (мил. 622 йил 19 сентябр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ясриб (Мадина) вилоятининг илк қишлоғи Қубога кирдилар.

7. Ҳижрий 1 йил, 8–12 рабиъул аввал (мил. 622 йил 19–23 сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Қубо қишлоғида «Тақво асоси»га масжид қурилди (Қубо номини олган бу масжид Ислом тарихида илк қурилган масжид ҳисобланади).

8. Ҳижрий 1 йил, 12 рабиъул аввал, жума куни (мил. 622 йил 23 сентябрь
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо қишлоғи билан Ясриб (Мадина) шаҳри ўртасидаги Бани Солим ибн Авф водийида биринчи жума намозини юз кишилик жамоат билан ўқидилар;
– жума намозидан сўнг Ясриб (Мадинаи мунаввара)га кирдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг бўш уйига жойлашдилар;
– «сўкиш, ҳақорат қилиш» маъноларидаги «Ясриб» номи «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деб, кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи мунаввара» деб, атала бошлади;
– бир неча кун ўтиб Мадинага Савда онамиз, Фотима, Умму Кулсум, Усома ибн Зайд ва Умму Айманлар ҳамда Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳум оиласи билан келишди;
– шундан кейин биринчи бўлиб Масжиди Набавийни қуриш ишлари бошланди.

9. Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 623 йил сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий бошлиқ юз кишилик, икки минг беш юз туядан иборат карвонига қарши йўлга чиқдилар. Разво ноҳиясининг Бувот деган жойигача бордилар ва бирон ёмонликка дуч келмасдан Мадинага қайтиб келдилар (бу Ислом тарихида «Бувот» ғазоти деб аталади);
– Курз ибн Жобир Фиҳрий бошлиқ мушрикларнинг кичик бир гуруҳи Мадина яйловларига босқин уюштириб, мусулмонларнинг чорва молларидан бир қисмини ҳайдаб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш нафар саҳоба билан уларнинг ортидан қувиб чиқдилар ва Бадр ноҳиясининг Сафавон водийигача бордилар. Бироқ Курзнинг гуруҳини топа олмай ортларига қайтдилар (бу Ислом тарихида «Сафавон», «Биринчи Бадр» ва «Кичик Бадр» ғазоти деб аталади).

10. Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (мил. 624 йил 3 сентябрь)
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бань Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
35. АЛ-ҒАФУР
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


http://T.me/qalb_sozim
​​Юсуф ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Дунёдаги энг азиз нарса ихлос (самимийлик)дир.
Неча маротаба қалбимдан риёни кетказишга жидду - жаҳд қиламан. У худди бошқа рангда униб чиқаверадигандек бўлаверади».

📗 «Мадариж ус - соликийн» 92/2.

http://T.me/qalb_sozim
​​🌿 Сажданинг масофаси жуда қисқа бўлса - да у дунё ва ундаги барча нарсадан кенгдир!

🌿 Биз ва Холиқимиз орасидаги масофа олис бўлишига қарамасдан, У бизга жон томиримиздан ҳам яқиндир. Гап масофа, маконда эмас!
Борлиқнинг Роббисига муножат ҳаловатида.

🌿 Бу ўлчов бирлигидаги узоқлик эмас! Балки Аллоҳ таолонинг «Мен, албатта, яқинман» (📚Бақара:186 оят) дейишида.

🌺 Аллоҳим, бизларни Сенга илтижо қилган, ва уларнинг чақириқларига Ўзинг «Лаббай» деган, истиғфор айтса, мағфират айлаган, Сенга яқинлашишга интилиб, Сен раҳм қилган бандаларингдан қилгин!

http://T.me/qalb_sozim
Ким зарра мисқоличалик яхшилик қилса...” ояти нозил бўлганида Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу сўради: 
– Ё Расулуллоҳ! Мен қиёмат куни ҳар битта амалимни кўраманми? 
– Ҳа. 
– Катталарини ҳам кўраманми? 
– Ҳа. 
– Кичикларини ҳам кўраманми? 
– Ҳа, (албатта кўрасан). 
– Унда ҳолимга вой!.. 
– Эй Абу Саид, хурсанд бўл! Зотан, (мўмин банданинг) савоблари ўн баравардан етти юз бараваргача кўпайтирилади. Аллоҳ хоҳлаган бандаси учун кўпайтириб беради. Гуноҳлар эса ўз мислича бўлади ёки Аллоҳ уларни авф этади. (Шуни унутма,) бирон киши ўз амали билан зинҳор нажот тополмайди! 
– Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари! Сиз ҳамми?! 
– Ҳа, мен ҳам. Илло Аллоҳ мени Ўз раҳмати ила ярлақаса, (шундагина нажот топаман ) 

📚 "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ УЙЛАРИДА
ЎЗЛАРИНИ ТУТИШЛАРИ ВА ТУРМУШДАГИ ХУСУСИЯТЛАРИ
.

Инсоннинг уйи унинг хулқи, одоб камолоти, муомаласи ва ички дунёси қанчалик софлигини намоён қилувчи ҳақиқий макондир. Хоналар ичида, деворлар ортида, ҳеч ким кўрмайдиган жойда ўз хизматкори ёки аёли билан бўлган муомалаларида киши табиатидаги бошқаларга маълум бўлмаган барча хусусиятлар юзага чиқади. Биз бу умматнинг Пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бир олий мақом ва даражада эканларига қарамай, ўз уйларида қандай ҳолатларда бўлганлари ҳақидаги сўзларга қулоқ тутайлик. Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда қандай ишлар қилганлари ҳақида сўралганида: “Одамлардан бири эдилар: кийимларини тозалар, эчки соғар ва ўзларига ўзлари хизмат қилар эдилар”, – деб жавоб берганлар. Имом Бухорий ривояти.
Дарҳақиқат, бу камтарлик, кибрга берилмаслик ва бошқаларга «юк» бўлмасликнинг олий намунасидир. Ўртоқлик ва ҳамкорликдаги олийжанобликдир. Қаранг, Одам болаларининг энг сараси ҳар қандай уй юмушларини ўзига ор билмаяпти!
Инсоннинг юриш-туриши ақлининг мезони ва қалбининг калитидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бошқалардан кўра энг кўп билган, у зотнинг ҳолатларини аъло даражада сифатлаб берган зот – Оиша розияллоҳу анҳодирлар. Чунки у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамиша ҳамроҳ эдилар.
“Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон ишларни қилувчи, ҳаёсиз сўзларни сўзловчи, бозорларда шовқин қилувчи эмас эдилар. Ёмонликка ёмонлик қайтармас, балки кенглик қилар ва кечирар эдилар”,- Имом Аҳмад ривояти.
Бутун оламга раҳмат қилиб юборилган у зоти шарифнинг хислатларидан яна баъзиларини бизга севимли набиралари Ҳусайн розияллоҳу анҳу сўзлаб берадилар: “Отамдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатдошлари билан бўлган муносабатлари ҳақида сўраганимда бундай дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо қувноқ, мулойим ва гўзал ахлоқли зот эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай ҳолатда ҳам одамларга самимий муносабатда бўлар эдилар: бирон-бир кимсани айбламасдилар, мазаммат қилмасдилар ёки сирларини билишга интилмасдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савобидан умид қилган сўзинигина сўзлар, гапирганларида саҳобалар бошларида қуш қўниб тургандек жим ўтиришар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини тугатганларидан кейингина гапирар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб гапира бошлаган саҳоба сўзини тинглар, саҳобалар кулган нарсаларга кулар, ажабланган нарсаларидан ажабланар, бирор нотаниш одамнинг қўпол сўзлари ва ноўрин талабларига сабр қилар, буни кўрган саҳобалар нотаниш одамни чеккага олиб чиқиб кетишини хоҳлаб, қўлларидан ушласалар: “Эҳтиёжини сўраган одамни кўрсангиз, унга кўмакчи бўлинглар!” – дер эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муносиб одамлардангина мақтов қабул қилар, сўзини тугатмагунча ҳеч кимнинг гапини бўлмас, ҳаддидан ошсагина, унинг сўзини қайтариқ ёки ўринларидан туриб кетиш билан бўлар эдилар” Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқорида зикр этилган гўзал хулқ-атворлари ҳақида бирма-бир фикр юритиб кўрсангиз, ўзингиз учун ибрат, фойда оласиз, албатта. Чунки улар яхшиликлар мажмуасидир!

http://T.me/qalb_sozim
​​Дуода борини сўрайверинг...

Мусо алайҳиссалом дуо қилганларида бирданига кўп нарсаларни сўрадилар.

قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي

25. У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил..

وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي

26. Менинг ишимни осон қил..

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

27. Тилимдаги тугунни ечгин..

يَفْقَهُوا قَوْلِي

28. Сўзимни англасинлар..

وَاجْعَلْ لِي وَزِيرًا مِنْ أَهْلِي

29. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер..

هَارُونَ أَخِي

30. Оғам Ҳорунни..

اشْدُدْ بِهِ أَزْرِي

31. У билан белимни қувватла..

وَأَشْرِكْهُ فِي أَمْرِي

32. Уни ишимга шерик айла..


Кейин Мусо алайҳиссалом бу сўровлардан мақсад нималигини баён қилдилар.

كَيْ نُسَبِّحَكَ كَثِيرًا

33. Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун..

وَنَذْكُرَكَ كَثِيرًا

34. Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун..

Натижа нима бўлди?

Натижа дуоларнинг барчаси бирданига ижобат бўлди.

قَالَ قَدْ أُوتِيتَ سُؤْلَكَ يَا مُوسَىٰ

36. У зот: «Эй Мусо, сенга сўраганинг берилди», деди.

Хулоса:

Демак юқорида ўтган оятлардан қуйидаги қисқа хулосаларни олишимиз мумкин.

°Сўрашда чегара йўқлиги;
°Керакли нарсаларни сўраш;
°Сўралаётган нарсалар зикр, тасбеҳ ва ибодатга кўмакчи бўлиши кераклиги;

Аллоҳ хоҳласа барча дуоларни бир лаҳзада ижобат қилиши ва ҳоказолар...

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
ҚАБР АЗОБИДАН САҚЛОВЧИ СУРА

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ““Таборак” сураси қабр азобидан сақловчидир”, деганлар . “Таборак” сураси Аллоҳнинг изни билан мўмин бандани гўр азобидан ҳимоя қилади. Кези келганда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: шу маънода айтилган ҳадисларга ишониб, “Истаганча яшаб, вафотидан кейин бир марта Таборакни ўқиб қўйса, жаннатий бўларкан”, деб ўйлаш тўғри эмас. Аслида бундай ҳадислар қалбимизга қувонч бағишлайди. Уларни ўқиб кўнглимиз бироз бўлсаям таскин топади. Аммо бошқа муҳим вазифаларни унутиб, бор эътиборимиз маййит ҳузурида “Ёсин” сурасини қироат қилишга, марҳум дафн этилгандан сўнг “Таборак”ни ўқишга қаратилмайди. Муҳими – ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш. Агар Аллоҳ рози бўладиган тарзда ҳаёт кечирсак, У Зот бизни қабрда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатдан асрайди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саҳобалардан бири қабр устига чодир тикди. Лекин ўша ерда қабр борлигини билмасди. Шунда гўр ичида бир одам “Таборак” сурасини охиригача ўқиганини эшитди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бориб: “Эй Расулуллоҳ, чодиримни қабр устига қурдим. Лекин у ерда қабр борлигини билмабман. Ўша жойда бир одам “Мулк” сурасини охиригача ўқиганини эшитдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У тўсувчидир, қутқарувчидир. Ўша (сура бандани) қабр азобидан сақлайди”, деб марҳамат қилдилар ”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Банда қабрга қўйилгач, унинг олдига оёқ томонидан келинади. Шунда оёқлари: “Сиз учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан туриб “Мулк” сурасини ўқирди”, дейди. Шундан сўнг кўкрак (ёки қорин) томонидан келинади. У: “Сизлар учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан “Мулк” сурасини ўқирди” дейди. Кейин бош томонидан келинади. Боши ҳам: “Сизлар учун мен томонга йўл йўқ, сабаби у мен билан “Мулк” сурасини ўқирди”, дейди. (“Таборак” сураси) тўсувчидир, бандани қабр азобидан сақлайди. У Тавротда ҳам “Мулк” сурасидир. Ким уни кечаси ўқиса, кўп ва хўп (иш) қилибди ”.
Бу ривоятдан қуйидаги хулосалар чиқади:

1. Қабр азоби – ҳақ.

2. Қабрда азоб фаришталари банданинг оёқ, кўкрак, бош томонидан келиб азоблайди.

3. “Таборак” сураси бандани гўр азобидан сақлайди.

4. Кимда-ким “Таборак” сурасини ўқиб юрса, унинг аъзолари қабрда тилга киради, ҳаётлик чоғида қилган савобли ишларини эслаб, бандани азобдан ҳимоя қилади.

5. “Таборак” сурасини кечаси, айниқса таҳажжуд намозларида ўқишнинг фазилати улуғ.
Яна Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким “Таборак” сурасини ҳар кечада ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла уни қабр азобидан сақлайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида “Таборак” сурасини
(қабр азобидан) тўсувчи, деб атардик. Чиндан ҳам, Аллоҳнинг Китобида шундай сура бор. Ким уни ҳар кеча ўқиса, кўп яхшилик қозонибди ”.

📚"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#ТЎРТ_НАРСАДАН_САҚЛАНИНГ:

Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:

1.Аллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.

2.Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.

3.Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Аллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ.

Ҳадис:
"Ҳасадчининг роҳати йўқдир".

4.Аллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.
"Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят).

"Маҳзун бўлма" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
​​Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Жаннатда юзта даража бордир. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқадир. Унинг устида Арш бўлади. Агар Аллоҳдан сўрайдиган бўлсангиз, Фирдавсни сўранг дедилар».

Термизий ва Бухорий ривоят қилган.📚

Аллоҳим! Ўзинг бизга Фирдавсни ато қилгин! Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
🔺 Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

🔺 Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

🔺 Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

🔺 Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

«Умумий насиҳатлар»дан
Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
КИШИ БИРОДАРИНИ ЯХШИ КЎРСА, УНГА БИЛДИРИШИ

Миқдом ибн Маъдийкарибдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар».

Шарҳ:
Мусулмон киши биродарига муносабатини «Биродар, мен сизни яхши кўраман», деб билдириб қўйиши керак экан.
Бу иш ўша иккинчи одамни ҳам эътиборсиз қолдирмай, улар ўртасида ўзаро муносабатларнинг яхшиланишига сабаб бўлади. Натижада бутун жамият аъзолари ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат алоқалари мустаҳкамлаб, кенг тарқалади.
Индамай юрса, муомала ҳам шунга яраша бўлади, ҳатто аста-секин муҳаббат қўйган одамнинг ҳам биродаридан кўнгли совиб қолиши мумкин экан. Аммо кўнглидаги меҳрини изҳор қилса, бу муносабатлар икки томонлама мустаҳкамланиб, алоқалари ривожланиб кетади.
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim