✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
Ҳакимларнинг биридан "Энг яхши аёл" ҳақида сўралганида, Ҳаким зот шундай жавоб берган экан:
Энг яхши аёл Раббисини рози қилган, беш маҳал намозини ўқиган, бир ой рўзасини тутган, (қодир бўлса) ҳаж қилган, эрини рози қилган, уйидан (эрининг изнисиз) чиқмаган, эр-хотин орасидаги сирларини яширган, кўчада юрганда оёқ кийими кўринмаган, овози (бегоналарга) эшитилмаган, қадди-қомати билинмаган, қавм-қариндошлари ичида шарафли, ўз нафсига кўра эса ҳокисор бўлган, фарзандлари учун мадраса, эри учун либос бўлган, эридан бирон яхшилик кўрса раҳмат айтган, ёмонлик кўрса сабр қилган, уйга кирганда табассум ила қарши олиб, кўнглига сурур, севинч бағишлаган, уйдан чиққанда эса чиройли кузатиб, келгунича интизорлик ила кутган, унга (аёлига) боққанда кўзини қувонтирадиган, сафарда бўлиб уйдан ғоиб бўлганда мол-мулкини ва номусини муҳофаза қилган, ётоққа чорлаганда бош тортмаган, унда бирон айб кўрса яширган, хато кўрса уни тўғрилаган ва яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган аёлдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

— Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

— Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

— Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

— Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

— Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

— Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

— Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

— Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

— Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

— Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

— Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

— Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

— Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

— Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.


📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
8. МАШАҚҚАТ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар бир намоздан олдин мисвок қилиш (оғиз ва тишларни тозалаш)га буюрган бўлар эдим", дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

***
Ислом – поклик, озодалик динидир. Шунинг учун мусулмонларни ҳар бир ибодатга киришишидан олдин тозаланиш, ғусл, таҳорат, покланишга буюради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари сабабли уларга ҳар таҳоратда мисвок қилишни буюрмаганларининг ўзиёқ бу ишга қанчалар аҳамият берилганини кўрсатиб турибди. Сийрат китобларидан маълумки, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларига қадар мунтазам мисвок қилганлар.


http://T.me/qalb_sozim
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ГЎЗАЛ НАСИҲАТ

Икки ака-ука намоз ўқиш учун масжид ҳовлисига киришди. Шу пайт чеккароқда нотўғри таҳорат олаётган кексароқ бир кишига кўзлари тушди. Лекин «Таҳоратингиз чала, отахон», деб уни уялтириб қўйишдан андиша қилиб, бошқача усулда унга ҳақиқатни англатмоқчи бўлишди. Икковлон ҳалиги одамнинг икки ёнидан жой олишди. Кичиги таҳоратни мукаммал қилиб адо этди. Каттаси ҳам худди кичиги каби тўла-тўкис равишда бажарди. Ҳалиги одам уларнинг мақсадларини фаҳмлади ва таҳоратининг камчиликларини тўғрилаб олди. Кейин:
— Аллоҳ таоло ажрингизни берсин, менга ажойиб насиҳат қилдингиз. Сизлар ўзи ким бўласизлар? – деб сўради. Йигитлардан бири:
— Али ибн Абу Толибнинг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайнлармиз, - деб жавоб қилди.


"Саодат қучганлар ибрати" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ГЎЗАЛ ҲАЁТ

Саодатга эришиш сабабларининг энг каттаси Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Бу эса исбот талаб қилмайдиган энг буюк ҳақиқатдир.
Аммо Аллоҳга ишонмайдиган, бундай хазинага эга бўлмаган кимсаларга саодатга элтувчи ҳар қанча сабаблар, турли маълумотлар ва фойдали маслаҳатлар тақдим этилса, уларга бунинг ҳеч қандай фойдаси тегмайди. Ундай кимсалар унинг фойдасини излаб овора ҳам бўлмасинлар!
Саодатнинг асл моҳияти Аллоҳни Робб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар, Исломни дин деб иймон келтиришдир.
"Эркакми ё аёлми — кимда ким мўмин бўлган ҳолида бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этамиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз" (Наҳл сураси, 97-оят).

Демак, инсон Аллоҳ ваъда қилган мукофотга эришиши учун икки шарт бор: Аллоҳга иймон ва солиҳ амал.
"Албатта, иймон келтириб, эзга (иш)ларни қилган зотлар учун Раҳмон (уларнинг қалбида ўзига нисбатан) дўстликни пайдо қилади" (Марям сураси, 96-оят).

Бунда ҳам икки фойда бўлиб, улар дунё ва охиратдаги гўзал, саодатли ҳаёт ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги улкан ажрдир.
"Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам башорат (хушхабар) бордир". (Юнус сураси, 64-оят).


"Тақвим 1442, 24-бет" қўлланмасидан.

http://T.me/qalb_sozim
У БОР ЖОЙДА ҲАҚ БОРДИР

"Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт" (Наҳл сураси, 102-оят).

Эй Муҳаммад! Сен уларга Қуръонни Аллоҳ таоло ҳузуридан руҳул қудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил алайҳиссалом олиб тушганини айт. Мушриклар туҳмат қилаётганидек, Қуръонни сен уйдириб — тўқиб олганинг йўқ. Қуръон, улар ўйлаганидек, одамларни масхаралаш учун туширилган эмас. У мўминларни собитқадам қилиш учун туширилган. Қуръон таълимотларига амал этиб яшаган мўминларнинг икки дунёда ҳам қадами собит бўлади. У мусулмонларни ҳидоят йўлига бошлайди.

Қуръон мусулмонлар учун хушхабардир. У мусулмонларга исломий ҳаёт кечирганлари учун икки дунё саодатига муяссар бўлишлари ҳақида хушхабар беради. Қуръони Карим ҳақ ила тушгандир. Унинг бутун борлиғи ҳақдир. У бор жойда ҳақ бордир.


"Тафсири Ҳилол" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
☝️🏾Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

📖Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».

📝Термизий ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1.сўзлаганда рост гапиринглар,
2.ваъда берсангиз, вафо қилинглар,
3.омонат қўйилса, уни адо этинглар,
4.фаржларни (ҳаромдан) сақланглар,
5.кўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар,
6.қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тўхтатинглар»
Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Убода ибн Сомит (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон ризқни камайтиради»
Ибн Ҳиббон ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин»
Абу Довуд ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

T.me/qalb_sozim
#Ҳадис_164

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»

Муслим ривояти
(Жарир розияллоҳу анҳудан)

📚@Sahih_Hadis_Muslim ☪️
«Kim meni tushida ko'rsa, darhaqiqat meni ko'ribdi. Zero shayton meing suratimga kira olmaydi»*

Ulamolar Rasululloh sollallohu alayhi vasallamni tushda ko'rish haqida quyidagi tavsiyani aytishgan ekan, «Kim «Riyozus solihiyn» kitobini o'qisa va unga amal qilishga harakat qilsa, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamni tushida ko'radi».

👉 Kitobga buyurtma berish

👉 Kitobning elektron nashri

*Hadis

T.me/qalb_sozim
ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗЛИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтифот қилдилар: "Жамоат бўлиб ўқилган намоз (фарз ва таровеҳ) ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража фазилатлидир".
(Бухорий, "Азон", 30; Муслим, "Масажид", 245-247).

Бир кимсанинг жамоат билан ўқиган намози шу намозни уйида ёки тижоратхонасида ўкишидан йигирма беш даража фазилатлидир. Бу шундайдир: киши чиройли таҳорат олиб фақат намоз ўқиш ниятида, бошқа нарсани кўзламай жомеъга борса, қўйган ҳар бир қадами эвазига мақоми бир даража ортади ва бир гуноҳи ўчирилади. Намоз ўқиб бўлгач, сўзлашгунча малаклар: "Аллоҳим, уни афв эт, Аллоҳим, унга марҳамат қил", деб унинг учун истиғфор айтадилар. Намозни кутган киши намозда ҳисобланади"
(Бухорий, "Азон", 30; Муслим, "Масжид", 248).


Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ИЛМНИНГ АВВАЛИ

Анкабут сурасининг 49-оятида Аллоҳ таоло:
«Йўқ! У (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларидаги аниқ оятлардир», дея марҳамат қилади. Бундан Қуръон ҳофизлари аҳли илмлардан экани маълум бўлади. Чунки илмнинг аввали Аллоҳ таолонинг Китобини ёд олиш ва тушунишдир.
Валид ибн Муслим: «Биз Авзоий билан бирга ўтириб қолганимизда, у орамизда бирор ёш болани кўриб қолса, унга: «Ҳой бола! Қуръонни ўқидингми?» дер эди. Агар ўша бола «Ҳа», деса, Авзоий: Нисо сурасининг 11-ояти:
«Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида тавсия қиладир»ни ўқи», дер эди. Агар ўша бола: «Йўқ», деса, унга: «Илм талаб қилишдан олдин Қуръонни ўрган», дер эди. Авзоий ўша болани мерос оятларини ўқишга буюришининг сабаби, бу оятлар бир-бирига ўхшаш ва қийин бўлиб, уни ақлли, зеҳнли кишигина пухта ёд ола билар эди».


"Қуръон ёдлаш фазилатлари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
САҚЛАНИШИНГ КЕРАК!!!

Ҳалол бўлмаган нарсаларга назар ташлашдан сақланиш керак. Чунки уларга қараш қалбни маънан ўлдирувчи ўқдир, унга зулм қилув чи султондир.

Ҳикмат аҳлининг бу хусусдаги баъзи сўзлари шундай: «Ўнгда-сўлда дуч келганга назар ташлайверишинг кўп афсусларга сабаб бўлади».

Ўнгу сўлга қарайвериш ғайриахлоқий ҳодисаларни юзага келтиради, инсонни разил қилади, жаҳаннамда узоқ муддат қолишга боисдир. Кўзларингга эгалик қил. Агар уларни эркин қўйиб юборсанг, ахир бир кун сени ёмонликка олиб боради. Гар уларга эга экансан, бошқа барча аъзоларингга ҳам эга бўла оласан.

Абу Ҳомид Ғаззолий

♻️ АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ УЧУН ТАРҚАТИНГ

http://T.me/qalb_sozim