✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
#кун_ояти

🔸Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг Ғайбини билувчи Зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўрувчи Зотдир.
(Ҳужурот сураси; 18-оят)
------

http://T.me/qalb_sozim
Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, замонда бўлаётган ҳамма иш Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунинг учун замондан шикоят қилиш мумкин эмас.
Одатда одамларга бирор зиён етса, «Қандай замонга қолдик ўзи?» дея замонни сўкишга ва ундан шикоят қилишга ўтадилар. Аслида замонда содир бўлаётган вокеа-ҳодисаларнинг, ўзгаришларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Шунинг учун замонни сўкиш, ундан норози бўлиш Аллоҳ азза ва жалланинг иродасига қарши чиқиш, Унга куфр келтириш билан тенгдир. Аслида замоннинг ўзгариб туриши ҳам Аллоҳ таолонинг синовидир. Бас, мўмин-мусулмон киши ҳар қандай замонда ҳам иймонни пок сақлашга жидду жаҳд қилмоғи керак.
Кўпинча инсон бошига етган мусибатга ўзи ҳам сабабчи бўлади. Баъзида ғафлатда қолади. Гоҳида керакли чора-тадбирни кўрмайди. Сабаб бўладиган нарсаларни қилмайди. Қилинмаслиги лозим бўлган ишни қилади ва ҳоказо. Бундай пайтда замондан шикоят қилиш ўз айбини замонга тўнкашдан бошқа иш бўлмай қолади.

http://T.me/qalb_sozim
НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ

📖Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди.

📌«Бас, у киши:
«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».


📝Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
-----------
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.

♻️ Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.

(Бақара сураси; 286-оят)
----------

🔸Тафсирни ўқиш учун линкни босинг 👇🏼👇🏼👇🏼
https://telegra.ph/Tafsir-08-17

http://T.me/qalb_sozim
ГУНОҲЛАР ОҚИБАТИ

Гуноҳ-маъсиятлар кўпгина зарарли оқибатларга олиб келади:

1. Банда билан Парвардигори ўртасида парда тортилади. "Шубҳа йўқ, улар ўша куни Парвардигорларидан (дийдори) тўсилувчидирлар" (Мутоффифун сураси, 15-оят).

2. Доимий қайғу. "Қурган бинолари (бузиб ташлангач) то юраклари ёрилгунга (ўлгунга) қадар қалбларида шак бўлиб қолур" (Оли Имрон сураси, 151-оят).

3. Қалбда қўрқинч ва алам бўлади.
"Аллоҳ ҳужжат нозил қилмаган (бут, санам каби) нарсаларни Унга шерик қилганлари учун кофирларнинг юракларига ваҳима соламиз" (Тоҳа сураси, 124-оят).

4. Бахтсиз ҳаёт кечиради:
"Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, (кофир бўлса) бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирамиз" (Моида сураси, 13-оят).

5. Юракда зулм ва қўполлик томир отади.
"Ва юракларини шафқатсиз (меҳрсиз) қилиб қўлдик" (Оли Имрон сураси, 106-оят).

6. Юзда тундлик ва қоралик пайдо бўлади.
"Юзи қорайганларга (ҳужжат исботи учун бундай дейилади): "Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми?" (Моида сураси, 66-оят).

7. Халқнинг қалбида унга қарши нафрат бўлади.
Ҳадис: "Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз".

8. Ризқи тор бўлади.
"Агар улар Таврот, Инжил ва Парвардигорлари томонидан уларга туширган нарса (Қуръон)га риоя қилишганида, тепаларидан (маънавий), оёқлари остидан (моддий) таъминланган бўлур эдилар" (Бақара сураси, 90-оят).

9. Раҳмон ғазабланади, имон камаяди, ғам андуҳлар тушади.
"Бас, ғазаб узра ғазаб билан қайтдилар" (Мутоффифун сураси, 14-оят).
"Йўқ (ундай эмас)! Балки уларнинг юракларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир" (Бақара сураси, 88-оят).
"Дилларимиз (Ислом учун) ёпиқ", дейдилар" (Ҳуд сураси, 6-оят).

"Ўкинма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам эслатинг!Каналга уланиш учун !👇👇
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


http://T.me/qalb_sozim
⚡️⚡️⚡️#Албатта_ўқинг!

✍️ Умар ибн Абдулазиз ўгитлари!

🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷

☺️🌷 Камтарлик илмга, кечириш сабрга ярашади. Бу дунёда бундан ортиқ ярашадиган нарсанинг ўзи йўқ.

🌱🔸 Эй инсонлар, қалбингизни гўзал қилинг, юзингиздан нур ёғилиб турсин. Ҳаётда тирик мурда бўлиб, бирор яхшилик қилмай яшаган одамнинг аҳволига вой.

🌱🔸 Ўзини жаҳолат ботқоғидан қутқазиб, илм олишга интилмаган киши Аллоҳ марҳаматидан маҳрум бўлади.

🌱🔸 Ўғлим, ғафлат уйқусидан уйғон. Ўлим қачон келишини билмайсан. Шунинг учун савоб ишларга шошил, токи охиратинг обод бўлсин.

🌱🔸 Билиб-билмай амал қилишдан сақланинг.

🌱🔸 “Билмайман” деб тан олишни билиш илмнинг ярмини эгаллаш билан баробар.

🌱🔸 Суҳбатлашганда Қуръоннинг гўзал оҳанги билан суҳбатлашинг. Агар бунга қийналсангиз, энг ширин ва чиройли сўзлар билан суҳбатлашинг. Аллоҳ хушмуомала кишиларни севади.

🌱🔸 Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоядир. Ким Аллоҳга шукр этса, У унга зиёда қилади.

🌱🔸 Шошқалоқлик, жаҳл ва нафсдан ўзини қўриқлай олган бандага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

🌱🔸 Ризқингизни ҳалол йўл билан топинг. Ҳалол йўлдан юрсангиз, сизга оид ризқни тоғлар тўсиб қўйса ҳам, албатта, сизнинг олдингизга келади.

🌱🔸 Аллоҳдан паноҳ тиланг, токи қиёматда сизни марҳамат қилинганлардан айласин.

🌱🔸 Дунё ҳеч кимга вафо қилмайди. Аввал сизни шоҳ қилади. Дунёга берилиб кетгач эса сизни гадога айлантиради.

🌱🔸 Ўз қадрингни бил. Яхши кунингда ҳамдам, ёмон кунингда душман бўладиган риёкор билан эмас, балки савобнинг қадрига етадиган, нафс бандаси бўлмаган, оғир кунда ҳам дўстини ўйлайдиган инсон билан дўст бўл.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!↙️
♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!

http://T.me/qalb_sozim
Имом Ғаззолий “Иҳёу улумид дин” асарида бир ибратли ҳикояни келтиради.

Бир камбағал киши донишмандлардан бирига фақирлигидан шикоят қилади. Арзини тинглаган донишманд: “Икки кўзинг кўр бўлиб қолади, лекин ўн минг дирҳамга эришасан. Шуни хоҳлармидинг?” деб сўрайди. Камбағал: “Йўқ! Асло!” деб жавоб беради. “Тилдан қолсанг-у, лекин ўн минг дирҳамга эга бўлсанг, севинармидинг?” деб давом этади донишманд. Камбағал яна ўша жавобини такрорлайди. Шунда донишманд дейди: “Яратган инъом этган эллик минг дирҳамдан қадрлироқ неъматларга эга бўлиб туриб нолигани уялмайсанми?”

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
Forwarded from ASRI SAODAT 🌙 (🍃موَ حِدَۃ🍃)
ASRI SAODAT 🌟🌙
🍃بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم..


Assalomu alaykum kanalimizga hush kelibsiz siz bu kanalda -
🤲 Duolar
📿 Zikrlar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🗞 Rivoyatlar
💽 Maruzalarni kuzatib borishingiz mumkin.
https://t.me/islom_Dinini_Birga_Organamiz
#кун_ҳадиси
☝️🏾Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

📖Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».

📝Термизий ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


http://T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
АБДУЛЛОҲ ИБН УМАРНИНГ ЎГИТЛАРИ

Абу Нуаймдан:
"Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) бундай дер эди:
- Ҳеч бир банда йўққи, дунё неъматларидан бирор нарсани қўлга киритгач, Аллоҳ наздида маъқул кимса бўлса ҳам, Аллоҳ наздидаги даражаларида бир камайиш бўлмасин".

☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️
Мужоҳиддин:
"Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) билан бирга бир хароба ёнидан ўтдик. Абдуллоҳ менга:
- Харобадан сўра, эгасига нима бўлган? - деди.
Мен ҳам харобага:
- Сенинг эгангга нима бўлди? - дедим.
Абдуллоҳ бундай жавоб берди:
- Эгаси кетибди, аммо амали қолган".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ИМОН ҲАЁТ ДЕМАКДИР

Ҳақиқий баҳтиқаролар ким? Имон хазиналари ва ишонч захираларидан бебаҳра қолганлар! Улар абадий баҳтсизлик, ғазаб ва хўрликка маҳкум. "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг - бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят)
Инсон нафсини фақатгина оламлар парвардигори Аллоҳга имон келтиришгина бахтли қилади, поклайди, хурсанд этади, ғам-андуҳини кетказади. Фақат имон билангина ҳаёт таъмини тотиш мумкин, холос.
Худосизлар агар имон келтирмаса, кишанлар, занжирлар, зулмат ва фалокатдардан ўзларини қутқаришнинг ягона йўлини суиқасд деб биладилар. Имонсиз ҳаёт нақадар бахтсизлик. "Ва худди аввал-бошда имон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз".
(Анъом сураси, 110-оят.)
Машаққатли узоқ тажрибалардан кейин ақл санамларни хурофот, куфрни лаънат, даҳрийликни ёлғон, пайғамбарларни тўғрисўз, Аллоҳни ҳақ деб билиб, мулк ва ҳамд Унинг учун ва У ҳамма нарсага қодир эканини англаб етди. Энди олам Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига тўлиқ имон келтириши ва бунга қониқиш ҳосил қилиши лозим.
Саодатингиз, роҳатингиз ва хотиржамлигингиз имонингиз қуввати ҳамда ҳароратига қараб бўлади. "Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз".
(Наҳл сураси, 97-оят.)
Улар Раббилари ваъдасига ишонишди, Уни чин юракдан севишди, қалбларида бошқа йўлга ўрин қолмади. Натижада фалокатлар вақтида хотиржам, қазо олдида қалблари сокин бўлди ва улар қадарга рози бўлдилар. Шунинг учун оятда эслатилган покиза ҳаётга эришдилар. Чунки улар Аллоҳни парвардигор, Исломни дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламни пайғамбар ва элчи деб рози бўлдилар.

"Ўкинма" китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
НЕЧУН ЙИҒЛАМАЙСИЗ?

Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қиларди. Одамлар унга яқинроқ бўлиш учун сиқилишиб ўтиришарди. Ҳасан Басрий: «Эй биродарларим! Менга яқин бўлиш учун сиқилишяпсизлар. Эртага қиёмат куни тақводорлар Аллоҳга яқинлаштирилиб, золимлар Аллоҳдан узоқлаштирилганда ҳолимиз қандай бўлар экан?» деб, ҳўнграб йиғлаб юборди-да, беҳуш йиқилди. Ҳамма ўтирганлар юм-юм йиғлашарди. Ҳасан Басрий ўзига келиб, яна одамларга юзланди ва шундай нидо қилди: «Дўзахдан қўрқиб йиғламайсизларми? Билиб қўйинглар, ким Аллоҳнинг жамолини кўриш шавқида йиғласа, агар охиратда Аллоҳ таоло раҳмати ва мағфиратини дариғ тутмаса, уни Ўзига қарашдан маҳрум қилмайди. Осийларга эса Унинг азоби қаттиқдир. Эй биродарларим! Қиёмат кунидаги чанқоқликдан қўрқиб йиғламайсизларми?
У кунда барча махлуқотлар тўпланади. Лаблар сувсизликдан бир-бирига ёпишиб қолганда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан бошқа ҳеч қандай сув топилмайди. Ундан ҳам маълум бир қавмгина ичади, бошқаларга ундан ичиш ман қилинади. Билиб қўйинглар, ким ўша куннинг чанқоғидан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унга Фирдавс булоқларидан ичишни насиб қилади. Агар қиёмат куни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан сув ича олмасам, ҳолимга вой!»
Сўнг Ҳасан Басрий йиғлаганча бир воқеани сўзлаб берди: «Бир куни бир ибодатгўй аёлнинг олдидан ўтиб қолдим. У: «Илоҳим, Сенга бўлган шавқимдан бу ҳаётдан зерикиб кетдим», дер эди. Мен унга: «Амалинг билан нажот топишингга ишончинг комилми?» дедим. Аёл: «Аллоҳга бўлган муҳаббатим ва Унга етишишга бўлган шавқим билан овунаман. Мен Уни яхши кўра туриб, у мени азоблайди деб ўйлайсанми?» деди. Мен унга шундай деб турганимда, олдимга ўз аҳлимдан бир ёш бола келиб қолди. Мен болани кўтардим, қучоғимга олиб, юзидан ўпдим. Аёл менга: «Бу болани яхши кўрасанми?» деди. «Ҳа», дедим. Аёл йиғлаб: «Агар одамлар эртага уларни нималар кутаётганини билганларида эди, кўзлари қувонмас, қалблари дунёдаги бирор нарса билан лаззатланмас эди», деди. Шу пайт аёлнинг ўғли келиб қолди. Унинг исми Зоғим эди. Аёл унга: «Эй Зоғим, эртага қиёмат куни Маҳшарда онам мени кўради деб ўйлайсанми?» деди. Йигит қаттиқ бақириб юборди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Мен унинг юраги ёрилиб кетди деб ўйладим. Онаси ҳам унинг тепасида йиғлай бошлади. Унинг йиғлашини кўриб, мен ҳам йиғлаб юбордим. Йигит ўзига келгач, онаси: «Эй Зоғим!» деди. Йигит: «Лаббай, онажон», деди. Онаси: «Ўлимни яхши кўрасанми?» деди. У: «Ҳа», деди. Онаси: «Нима учун, ўғлим?» деди. Йигит шундай деди: «Сиздан яхшироқ Зотга етишиш учун. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир. У Зот мени қорнингизда, зулматдалигимда озиқлантирди. Мени тор йўл орқали чиқарди. Агар хоҳлаганида, ўша тор йўлдан чиқаётганимда ҳам мени ўлдириши мумкин эди. Оғриқнинг зўридан сизни ҳам ўлдириши мумкин эди. Лекин Ўзининг лутфу марҳамати туфайли менга ҳам, сизга ҳам осон қилди. Аллоҳ азза ва жалланинг «Бандаларимга хабар бергинки, Мен Ғофуру Роҳимман... Азобим эса аламли азобдир...» (Ҳижр сураси, 49-50-оятлар) деганини эшитмаганмисиз? Кейин у «Шўрим қурсин, агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топмасам, ҳолимга вой!» деб, йиғлаб-йиғлаб, охири ерга йиқилди. Онаси унга яқинлашиб, бошини силай бошлади. Бола эса ўлиб бўлган эди. Онаизор: «Оҳ Зоғим ўғлим, оҳ Мавлосининг қурбони!» деб тинмай йиғлайверди, ниҳоят, бир марта қаттиқ оҳ тортиб, ерга йиқилди. Бориб, уни қимирлатиб кўрсам, у ҳам жон таслим қилибди. Уларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Cафардан қайтсангиз аввало масжидга киринг!

🔹Абу Саълаба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтганларида олдин масжидга кирар, икки ракат намоз ўқир, сўнг қизлари Фотимага учрар, шундан кейингина уйларига кетар эдилар.

📖Имом Табароний ривояти———————————-
Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

Суннатни ёйинг

T.me/qalb_sozim
#ҳикмат

Ким Аллоҳдан қўрқса, унга ҳеч ким зарар етказа олмайди. Ким Аллоҳни қўйиб, бошқадан қўрқса, унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. 💐💐💐

©Фузайл ибн Иёз

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

T.me/qalb_sozim
ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

.T.me/qalb_sozim