✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
Аллоҳ таолонинг раҳмати ғазабидан ғолибдир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги китобга «Раҳматим ғазабимдан албатта илгаридир», деб ёзди», дедилар».

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16551

http://T.me/qalb_sozim
Ҳар бир дарднинг давоси бордир

Буюк ватандошимиз Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар».

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16583

http://T.me/qalb_sozim
☝️Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимда барака бер", деб дуо қилар эди. Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.
У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.

🤲Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Агар Аллоҳ ва расули сизни яхши кўришини хуш кўрсангиз, уч хислатни муҳофаза қилинглар:

1. Ростгўйлик, рост сўз.
2. Омонатга риоя қилиш, ўз ўрнида адо қилиш.
3. Яхши қўшничилик.

Чунки, қўшнига озор бериш худди қуёш қаттиқ музни эритиб юборгани каби яхшиликларни эритиб, ўчириб юборади.

Табароний ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
Зикр ва илм мажлислари қалбларни бирлаштиради, софлаштиради. Нафсларни поклаб, руҳларни гўзаллаштиради. У худди қалб ва ақлларни даволовчи шифохона каби бўлиб, у Аллоҳ сари элтувчи йўлда ўта зарур ҳисобланмиш уч аркон, устун устига бино қилингандир.
1. Жамланиш - ижтимоъ.
2. Қулоқ тутиш- истимоъ.
3. Эргашиш- иттибоъ.

http://T.me/qalb_sozim
Олтинга тенг сўзлар

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Ким илмни охират(да Аллоҳ ризосига эришиш) учун талаб қилса, ўрганган илми уни (хокисор, камтар) синиқ қилади, қалби эса (Роббисидан) қўрқув ва хушуъда бўлиб, ўз нафсини устидан (ўзини тутиб олган) кузатувчи бўлиб қолади.

http://T.me/qalb_sozim
САВОБ

«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур».

Сув ичганда «Бисмиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик.
Ўнг қўлинг билан ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
Ўтириб ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
Уч нафасда ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
Ичиб бўлгач, «Алҳамдулиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик.
Мана, бешта яхшилик бўлди. Уни ўнга кўпайтирсак, элликта яхшилик бўлади...


"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ҚУВВАТ ВА ЗАИФЛИК

Баъзилар бу калималарни тескари ҳолларда қўллайди
:

ЗАИФЛИК вақтида: Банда қайсидир амалда заифлик қилаётганида Роббига бандалигини изҳор қилган ҳолда: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”ни айтсин.

Маъноси: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!» (Оли Имрон сураси, 173 оят).
Албатта у (оятдаги мана шу жумлани ўқиш) ёнғинни ўчиради, чўкаётганга нажот беради, у билан йўлни топилади, ҳамда унда мустаҳкам аҳд келишув бордир дегани.


ҚОДИРЛИК вақтида: Банда нимагадир қодир бўлдими, мағрурланишдан сақланиб «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» десин.

Маъноси: ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир, дегани. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи»ни айтиб юрган кишининг гуноҳлари ҳам ювилар экан.


http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
📚Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌Бу киши ёш болалар ёнидан ўтиб кетаётиб, уларга салом бердилар-да, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилардилар”, деб айтдилар.

📝Муттафақун алайҳ

🗳"Риёзус солиҳийн" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Қуръон эшитган пайтда, зикр мажлисларида ва холи қолган вақтларингда қалбингни қидир. Агар уни шу уч ўринда топмасанг, Аллоҳдан қалб ато қилишини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан!

📚"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.
♻️Дўстларингиз билан улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
#Кун_ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, у (Мадиналик)ларнинг икки куни бўлиб, улар ўша кунларида ўйин-кулги қилишар эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу икки кун қандоқ кун?», – деб сўрадилар. Улар:
«Биз жоҳилиятда шу кунларда ўйин-кулги қилар эдик», – дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхшироқ – Азҳо ва Фитр кунларини берди», – дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
Қуръон осмон билан ер орасидаги Аллоҳнинг арқонидир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Икковларини маҳкам ушласангиз, зинҳор залолатга кетмассиз. Булар – Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннати», дедилар».

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16591

http://T.me/qalb_sozim
Эр‑хотин орасидаги хилофни бартараф қилиш

Мусулмон мутахассислар эр‑хотин орасидаги хилофни ҳал қилиш учун ўз тавсияларини қуйидагича тақдим қиладилар:
Эр‑хотин орасидаги хилофни ҳал қилиш услубида гап кўп. Айнан ўша услуб орадаги хилофни йўққа чиқариши ҳам мумкин ёки авж олдириб юбориши ҳам мукин. Шунинг учун бу масалада эр‑хотин воқеъликдан келиб чиққан ҳолларида ёндашишлари ва уни ҳал қилиш учун муносиб услубни ишга солишлари керак.
Аччиқ сўз, қўполлик ва дўқ-пўписа дард устига чипқон бўлиши, ярани газак олдириши ҳамда ярашиб олгандан кейин ҳам қалб жароҳати шаклида туриши борлигини ҳар ким яхши англаши лозим.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16599

http://T.me/qalb_sozim
Намознинг ҳикматлари

Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.
Намознинг аҳамияти улуғлигидан, барча фиқҳий китобларимизда намоз учун керак бўлган поклик – таҳорат бобидан кейин Намоз китоби келади. Бинобарин, биз ўрганаётган китобда ҳам шундай бўлган. Келинг, намоз ҳақида ёзилган ўша матнларни ўрганишга киришайлик.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16599

http://T.me/qalb_sozim
МЎЪЖИЗАЛАР ҲАҚИДА ЭЪТИҚОДИМИЗ

Расулуллоҳ алайҳиссалом Исро кечасида Маккадан Қуддусга борганларини эшитган Қурайш аҳли бунга ишонишмади. Чунки ўша даврдаги улов воситалари ҳисобланган туя ва отларда бир кечада Маккадан Қуддусга боришни ақл бовар қилмасди. Лекин бугунга келиб, ўша даврдаги мўъжиза нарсалар оддий ҳолга айланиб қолди. Масалан, бундан бир ёки икки аср олдин яшаган олимларга: “Одамзот темир ва пўлатдан ясалган уловларда ҳавода учади ёки айтилган гапларни ёзиб олиб, уни хоҳлаган вақтида, ҳаттоки гапирган одам ўлгандан кейин ҳам унинг сўзларини эшитиб юришади”, дейилса, мазкур олимлар: “Бу бўлиши мумкин эмас”, деб жавоб беришган бўларди. Аммо ҳозирга келиб булар имконият доирасидаги оддий ишларга айланиб қолган. Шу ўринда ғайриодатий нарсалар қандай қилиб амалга ошиши мумкин, деган савол берилса, бунга жавобан ғайриодатий ишлар икки қисмдан иборат, деймиз.
Биринчиси, юқоридаги мисол каби одатда мумкин бўлмаган, яъни ғайриодатий ишлар.
Иккинчиси, ақлан мумкин бўлмаган нарсалар. Масалан, мавжудлик ва йўқлик каби. Яъни, инсон бир вақтнинг ўзида ва бир жойда ҳам мавжуд, ҳам йўқ бўла олмайди. Шунингдек, китоб бир вақтнинг ўзида ҳам китоб, ҳам қалам бўла олмайди. Яъни, нарсанинг асл моҳиятининг ўзгариши юқорида таъкидлаганимиздек, ғайриодатий нарсаларнинг иккинчи қисмига киради. Ақлан мумкин бўлмаган нарсаларни амалга ошишини тасаввур қилиш иложи йўқ. Лекин ғайриодатий нарсалар юқорида танишганимиздек, илм юксалишига қараб мумкин, яъни одатий ишларга айланиш эҳтимолидан холи эмас. Ахир, бутун борлиқни яратган Аллоҳ ғайриодатий ишларни одатий ишларга айлантиришга қодир эмасми?! Аллоҳнинг қудратига заррача шубҳа йўқ, У хоҳласа, ғайриодатий иш одатий ишга айланади. Бу ҳақдаги рост хабарларга биз мусулмонлар ишонишимиз шарт, зеро бу имоннинг бир бўлагидир.


Шайх Али Тантовий
"Ислом динига умумий таъриф" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ЖАННАТ АЛЛОҲНИНГ ВАЪДАСИ

Бандаларнинг динда етти манзили мавжудлиги ушбу «Байъ» оятида ифодаланган бўлиб, улардан бирида:
«Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига (сотиб олди)...» (Тавба сураси, 111-оят).

Бу оят мазмунидан маълумки, Аллоҳ мўминларнинг нафсини, уни кўз ўнгидаги ва тасарруфидаги молини сотиб олган. Натижада унинг қалби ўзининг паноҳкоридан ажраб қолган. Шунинг учун нафс билан бойлик қалбга маҳкам ёпишиб олган. Оқибатда қалб бирор нарса (пора) олмасдан туриб, Аллоҳнинг амрини бажармайди. Шунингдек, нафс ҳам Аллоҳдан ўзининг шаҳвоний ҳирс ва ҳою ҳавас лаззатини тарк этиш эвазига (чунки у бу лаззатга юз тутган ва ундан ажрашни истамайди) бирор нарса олмасдан туриб унинг амрига итоат этмайди. Шунинг учун Аллоҳ мазкур лаззатлар бадалига жаннатни ваъда қилди. Токи банда икки хил лаззату эҳтиросни, бири бу дунёнинг ўткинчи шаҳвоний ҳирсининг лаззат ва эҳтироси, иккинчиси абадий, боқий лаззат бўлиб, улар орасида фарқ ва тафовутни ажрата олсин ва унга етишиш умидида Аллоҳнинг амрига итоат этсин, деб Аллоҳ жаннатни ваъда қилган, уларнинг нафсини ва молларини байълашиб сотиб олган.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий
"Мўминларнинг ибодатдаги даражалари" китобидан.


http://T.me/qalb_sozim
«ҚЎШНИЧИЛИК ҲАМ СОТИЛАДИМИ?»

Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қўйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга: «Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул берасизлар?» деди. Харидорлар: «Қўшничилик ҳам сотиладими?» дейишди. Муҳаммад уларга: «Сўрасанг берадиган, сўрамасанг ўзи келиб хабар оладиган, ёмонлик қилсанг, яхшилик қайтарадиган одамга қўшни бўлиш қандай қилиб сотилмасин?» деди. Бундан хабар топган Саъид ҳовлини сотмасликни сўраб, қўшнисига юз минг дирҳам жўнатди.


«Солиҳлар гулшани» китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
🌼 Истиғфор айтинг! 🌼

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

اللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)

Имом Ҳоким ривоятлари.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн» («Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси»), деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».

Имом Ҳоким ривоятлари.

http://T.me/qalb_sozim
АЛЛОҲИМ, ҚУДРАТИНГНИ КЎРСАТ

Бир овчи ҳалол ризқ истаб, овга чиқди. Қармоғини ташлаб қўйди, аммо ҳеч нарса илинмади. Шунда овчи Аллоҳ таолога илтижо қила бошлади, чунки уйда болалари очликдан қийналаётган эди. Қуёш ботишига озгина вақт қолганда Аллоҳ таоло унга катта бир балиқни ризқ қилиб берди. Овчи Аллоҳ таолога ҳамд айтди. Балиқни олиб, хурсанд бўлиб уйига жўнади. Шу куни бир подшоҳ ҳам сайр қилишга чиққан эди. Овчини кўриб, унинг олдига келди. Овчининг қўлидаги балиқ подшоҳга ёқиб қолди. У зўрлик қилиб, балиқни тортиб олди-да, қасрига қайтиб кетди. Маликанинг олдига кириб, мақтанмоқчи эди, балиқ бирдан типирчилаб, подшоҳнинг бармоғини тишлаб олди. Подшоҳ оғриқдан туни билан ухлай олмай чиқди. Эрталаб табиб чақиришга мажбур бўлишди. Табиб келиб, бармоқни кесмаса бўлмаслигини айтди. Бармоқ кесилди, лекин оғриқ тўхтамади. Балиқнинг заҳри қўлга ўтиб кетган эди. Қўлни билаккача кесишди, лекин оғриқ тўхташ ўрнига баттар кучайди. Подшоҳ бақириб, фарёд сола бошлади. Табиблар яна маслаҳат қилиб, қўлни бутунича кесиб ташлашди. Подшоҳ оғриқдан қутулди, лекин унинг кўнгли нотинч эди. Табиблар муаммо нимада эканини тушуниб, қалб табибларининг ҳукамоларнинг олдига боришни маслаҳат беришди. Подшоҳ бир ҳаким зотнинг олдига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ҳаким: «Ўша овчи сизни кечирмагунча қалбингиз хотиржам бўлмайди», деди. Подшоҳ овчини қидириб топиб, бошидан ўтганларини айтиб, ундан кечирим сўради. Овчи уни кечирди. Шунда подшоҳ: «Балиқни олиб кетганимдан кейин нима деган эдинг?» деб сўради. Овчи: «Ҳеч нарса демадим, фақат «Аллоҳим, у менга кучини кўрсатди, Сен ҳам унга қудратингни кўрсат», деб дуо қилган эдим», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ҚИЗЛАРИНИ ТИРИК КЎМГАНЛАР

Исломдан аввал Арабистонда қиз болаларни тириклай кўмиларди. Ушбу ҳақиқатни Ҳазрат Умар шундай ҳикоя қиладилар: Мусулмонликдан аввалги икки нарсани эслайманки, бирини эслаб йиғлайман, бирин эслаб куламан. Ушбу нарсага йиғлайман: бир кун қизимни, жажжи қизчамни, жигарпора қизчамни шу ўз қўлларим билан мозор (қабр) қазиб тириклайин кўмдим. Мен қизим учун ўз қўлларим билан чуқур қазир эканман, у менинг соқолимга сачраган тупроқларни жажжи қўллари ила силаб оларди. Қачон буни хотирласам, доимо йиғлайман. Инсонийликнинг қандай қоронғу даврларида яшаганимни тушуниб, тинмай кўзёши тўкишдан ўзимни тияман. Шунинг учун куламанки, йўлга чиққанимизда, турли сафарларда бўлганимизда ҳолвадан санам (бут) ясаб олардик. Йўлда қорнимиз очса, уни ер эдик. Шуларни қачон эсласам, куламан. Бу номақулчилик, ақлсизлик шунчалик эди.

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
📌 МУҲИМ САНАЛАР

☪️ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари - ҳиржратдан аввалги 53-йил, Фил йили, 8, 9, 10 ёки 12 рабиъула аввал (милодий 571 йил апрел).

* * *
☪️ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадийжа бинт Ҳувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари - туғилганларнинг йигирма бешинчи йили.

* * *
☪️ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари - туғилганларнинг ўттиз бешинчи йили.

* * *
☪️ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлишнинг бошланиши - туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.

* * *
☪️ Ансорлар билан танишув - Пайғамбарликнинг ўн биринчи йили зулҳижжа ойи.

* * *
☪️ Оиша розияллоҳу анҳога фотиҳаланишлари - пайғамбарликнинг ўн биринчи ёки ўн иккинчи йили.

* * *
☪️ Исро ва Меърож - пайғамбарликнинг ўн учинчи йили.

* * *
☪️ Азоннинг жорий қилиниши - ҳижрий биринчи йили.

* * *
☪️ Ҳамр - маст қилувчи ичимликларнинг бутунлай ҳаром қилиниши - ҳирий учинчи йил шаввол ёки тўртинчи раббиъул аввал ойи.

* * *
☪️ Мутаъ никоҳи ва эшак гўштини ейишнинг ҳаром қилиниши - ҳижрий еттинчи йил сафар ойи, Хайбар ғазоти асносида. (давоми бор...)

«Ислом тарихи - 1» китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim