✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
Аллоҳ таоло дунё ва охиратда қалб учун берган мақомлар

Аллоҳ ва Расулининг сўзларидан олинган қуйидаги оят ва ҳадисларда шундай дейилади:

1 – Аллоҳ таоло пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом тилидан шундай деди: «Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин. У кунда молу-давлат ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)»
(Шуъаро сураси, 87—89-оятлар).
Қиёмат кунида соғлом қалб билан келганларгина нажот топадилар.

2 – Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилидан шундай деди: «Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): «Мана шу (неъматлар) сизларга – ҳар бир (Аллоҳга) қайтувчи, (ўз аҳдини) сақловчи (риоя қилувчи), Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба-тазарру қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир»
(Қоф сураси, 31—33-оятлар).
Қани тавба-тазарру қилган дил, қани унинг сифатлари?!

3 – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ва жисмларингизга қарамайди, балки қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар.
(Имом Муслим, 4/ 1987).

4 – Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Огоҳ бўлинглар, танада бир парча гўшт борки, у тузалса тананинг ҳаммаси тузалади, агар бузилса тананинг ҳаммаси бузилади. Билингларки, у – қалбдир!»
(«Фатҳул-Борий»: 1/ 126; Имом Муслим: 3/ 1219).
Ушбу ҳадис оқил инсонлар учун ваъз ва дашном бўлишга кифоядир.

Доктор Носир Сулаймон Умар.

http://T.me/qalb_sozim
ОШИҚ ДЕБ КИМГА АЙТИЛАДИ?

Айтадиларки, ҳақиқий севги-муҳаббат уч нарсадан билинади: Бирида севган суюклисининг сўзини бошқалар гапидан устун қўяди. Иккинчисида севувчи суйганининг суҳбатини бошқалар суҳбатидан аъло билади. Учинчисида севган суйганини мамнун этишни бошқаларни мамнун этишдан юқори ҳисоблайди. Бир олимдан сўрадилар: “Ошиқ деб кимга айтилади ва унинг ҳоли қандай бўлади?" Олим жавоб берди: “Инсонлар билан оз алоқада бўлади. Кўпроқ Парвардигори билан юзма-юз қолади. Кўриниши сассиз-садосиз, лекин узлуксиз тафаккур ҳолида бўлади. Қараганда кўрмайди, чақирганда эшитмайди, суҳбат чоғи ҳеч нарсани англамайди. Бошига бир фалокат тушса, эзилмайди. Оч қолса, очлигини ҳис этмайди. Кўриниши пажмурдадир. Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайди. Узлатда Аллоҳга муножот этади. Дунёлик юзасидан дунё аҳли билан олишмайди".

Абу Ҳомид Ғаззолий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг
...


🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ

💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

💫💫💫

🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм

💫💫💫

🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ

💫💫💫

🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

💫💫💫

🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад

💫💫💫

🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг


http://T.me/qalb_sozim
ЗАРАРЛИ ҲАР ҚАНДАЙ НАРСАНИ ЕБ, ИЧИШЛИК ХАРОМДИР

Ислом шариатида собит бўлган умумий бир қоида бор. Мусулмон киши еб, ичишликда заҳар ва шунга ўхшаш тез ёки аста-секин таъсир қилиб ҳалок қиладиган, руҳ ва баданга зарар берадиган моддалар мавжуд бўлган нарсалардан истеъфода этмаслиги керак, аксинча, улардан узоқ туриши ва ҳазар қилиши лозим. Чунки, мусулмон ўз ўзининг мулки эмас, балки ўз динининг ва умматининг мулки ҳисобланади. Унинг ҳаёти, саломатлиги, моли ва Аллоҳ таоло унга инъом этган бутун неъматлар бир омонатдир. Бу хусусда ҳаддан ошишлик жоиз эмас. Аллоҳ таоло шундай дейди:
"Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир" (Нисо сураси, 29-оят).
"Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!" (Бақара сураси,19-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса зарар хусусида: Исломда зарар бериш ва қарши тарафдан зарар кўриш йўқдир - деб марҳамат қилганлар (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
Юқоридаги ҳукмларга асосан айта оламизки, ўнлаб илмий ва амалий далиллар билан исботланган сигарет ҳам ҳаромдир. Хусусан бир табиб томонидан маълум бир кишига сигаретнинг зарарли эканлиги айтилиб, унга чекиш таъқиқлаб кўйилган ҳолда у кишининг чекишда давом этишлиги мутлақо ҳаром ҳисобланади. Тиббий жиҳатдан зарари исботланмаган бўлса ҳам, дин ва дунёга фойдаси бўлмаган бир нарсага маблағ сарф этишлик жоиз эмас. Имом Бухорийнинг ривоятига кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам молни фойдасиз ерга сарф қилишни таъқиқлаганлар. Хоссатан сигаретга сарфланган маблағга ўзи ва фарзандларининг эҳтиёжи бўла туриб сигарет сотиб олишлик минг чандон ножоиздир.

Шайх Юсуф Қаразовий
"Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
РЎЗАДОР ДЕБ КИМНИ АЙТИЛАДИ?

— Рўзадор — тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
— Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
— Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
— Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
— Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
— Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
— Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
— Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
— Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
— Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
— Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
— Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
— Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.


"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Отанинг дўстларига яхшилик қилишнинг фазилати

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким отасига қабрида ҳам силаи раҳм қилишни яхши кўрса, ота (вафоти)дан кейин унинг дўстлари билан алоқани тикласин», дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.

Изоҳ: Яна бошқа ҳадисда, ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Отангнинг дўстлари билан алоқани сақла, уни узиб қўйма, акс ҳолда Аллоҳ нурингни ўчириб қўяди”, дедилар.
(Имом Бухорий ривояти, “Адабул муфрад”дан).

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🎁РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹

☝️🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!

🌹🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌹🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙🌹🎁РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
═══════════════

http://T.me/qalb_sozim
ҚАЛБГА ТАЪСИР ҚИЛАДИГАН ИЛЛАТЛАР

Ушбу бир парча гўшт – юракнинг ишлари ажойиб. Баъзилар қалбни денгизга ўхшатади. Биз денгизнинг юзасинигина кўрамиз, аслида у тамомила ўзгача бир олам. Унинг қаърида олимларни ҳайратга солган турфа жониворлар ва ғаройиб ўсимликлар мавжуд. Қалб ҳам худди шундай. Фикр юритган одам қалб ҳам ўзига келган ҳолат ва таъсирлар билан ажойиб таъсирланишини, ҳар одамда бу ҳолат ва кўринишлар ҳар хил бўлишини кўради. Бу – зоҳиран митти, аслида улкан қалб олами денгизидан бир томчидир.
Қуръони Карим зикр қилган қалбга таъсир қиладиган иллат ва касалликларнинг баъзилари булардир: ғафлат, кўрлик, адашиш, беқарорлик, қулфланиш, қорайиш, лаҳв, риё, мунофиқлик, ҳасад ва бошқалар...
Субҳоналлоҳ! Наҳотки, буларнинг ҳаммаси шу митти қалбда бўлса! Ҳа, булар хамир учидан патир, холос!

Натижа: қалб мазкур касалликларга чалинса ва инсон уни даф қилишга ҳаракат қилмаса, қалб муҳрланади ва ўлади, қоп-қора қурумга айланади.

Доктор Носир Сулаймон Умар.

http://T.me/qalb_sozim
ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР (Раъд сураси, 28-оят).

Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас “Аллоҳ” исми билан нидо қил. “Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!” (Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди” (Оли Имрон сураси, 148-оят).
🌱 🌱 🌱 🌱
☘️
Тасбеҳ“Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”.

"Ўкинма" китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар:

Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан.

Иккинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан.

Учинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
📌Эй, иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда–то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча–намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сиздан бирингиз таҳоратхонадан келса ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг. Бас, юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчи Зотдир.
📌(Нисо сураси; 43-оят)

P.S. Аллоҳ таоло бу оятни туширганида ҳали маст қилувчи ичимликлар ҳаром экани тўғрисидаги оятни туширмаган эди. Кейинги оятларда Аллоҳ таоло унинг ҳаром эканлигини баён қилади!

♻️Дўстларингиз билан албатта улашинг.

http://T.me/qalb_sozim
☝️ЭСЛАТМА!
Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔻21 кеча: 2 май (якшанба)дан — 3 майга ўтар кечаси;
🔻23 кеча: 4 май (сешанба)дан — 5 майга ўтар кечаси;
🔹25 кеча: 6 май (пайшанба)дан — 7 майга ўтар кечаси;
🔷27 кеча: 8 май (шанба)дан — 9 майга ўтар кечаси;
🔹29 кеча: 10 май (душанба)дан — 11 майга ўтар кечаси.

Аллоҳ таоло дуо ва ибодатларингизни қабул этсин
ва ҳаммамизга Лайлатул Қадрни топишни насиб этсин.🤲

Сиз ҳам улашиб қўйинг👇

http://T.me/qalb_sozim
РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИДА ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
#ҳадис

180-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво ҳайъати, ҳозирда ижтимоий тармоқда, телеграмм каналларида қуйидаги ҳадис кенг тарқамоқда. Унда айтилишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в. буюрибдиларки: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади. Намоз 4 ракат суннат каби (ният қилдим Аллоҳ ризоси учун аввалги устимда қолган қазо намозларининг каффорати учун 4 ракат суннат намозини ўқишга) ҳар ракатда Фотиҳадан сўнгра 10 Оятал курси, 15 Кавсар, 3 Кафирун, 3 Ихлос ўқилади. Саломдан кейин 70 истигфор 70 саловат ўқилади”. Ушбу ривоят саҳиҳми? Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда келтирган ривоят тўқима ҳадисдир. Уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо мумкин эмас. Аллома Шавконий, Абдулҳай Лакнавий каби уламолар бир неча ракатли махсус намозни адо этиш билан кўп йиллик қазо намозларни зиммадан соқит бўлиши ҳақидаги ривоятлар шубҳасиз тўқима ҳадислар эканини таъкидлаб ўтишган (манбалар: “Ал-Фавоидул мажмуа”, “Ал-Осорул марфуа”).
Маҳаққиқ олимлардан Мулла Али Қори “Бу каби ривоятлар, ибодатлардан бирортаси йиллар (давомида) қолдирилган қазо намозларининг ўрнига ўтмаслиги борасидаги уламолар ижмоси (якдил фатвоси)га зиддир”, деган (манба: “Ал-Маснуъ фи маърифати ал-ҳадисил мавзуъ”).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Бу борада У зот шундай деганлар:

عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)

яъни: “Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда эса:

عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: " مَنْ حَدَّثَ عَنِّي حَدِيثًا وَهُوَ يَرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ " (رَوَاهُ الإِمَامُ ابْنُ مَاجَه)

«Кимки бир сўз ёлғон эканини билатуриб менинг ҳадисим сифатида ривоят қилса, унинг ўзи ёлғончилардан биридир» (Имом Ибн Можжа ривояти).

Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий ва асоссиз гапларни ҳадис, деб тарқатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
(Шуъаро сураси; 79-оят)
-------
Тафсир 👇🏼👇🏼👇🏼
Менинг ризқимни Унинг Ўзи беради. Ўша Роббул оламийннинг Ўзи мени едириб, ичиради.

📚"Тафсири Ҳилол" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
☝️🏾ЧЕТИ УЧГАН ИДИШДАН ФОЙДАЛАНМАНГ!

🔹Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар».
--------
Расулуллоҳ ﷺ изларидан!

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️ Дўстларингиз билан улашинг

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
═══════════════

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
☝️🏾Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

📖Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».

📝Термизий ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim