✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
#Ҳикмат

🌙Рамазонда ютуққа эришганлар шундай кимсаларки, улар кундузи рўза, тунда сажда узра йиғлаган ва хушуъ қилган ҳолда бўладилар. Қуёш чиқишидан олдин ҳам қуёш ботганида ҳам тасбеҳ, таҳлил, зикр ва истиғфорга машғул бўладилар. Қўйингки, ҳар қандай яхшилик бўлса уни амалга оширадилар. Лекин шу билан бирга ўша амаллари қабул бўлмоқдами ёки йўқми, амаллари холис Аллоҳ учунми ёки йўқми, мана шу ҳолатдан хавф ражода бўладилар.

http://T.me/qalb_sozim
Бу Муборак ойда аллақачон рўзадорлигимиз сабабидан кунимизнинг аксарият қисмида ёмон одатларимиздан омондамиз. Келинг ушбу имкониятни қўлдан бой бермайлик ва рамазондан кейин ҳам бу одатларимизни тарк этишга ҳаракат қилайлик.

Муҳими, Аллоҳга умид ила кўпроқ дуо қилишимиз керак.

Зеро бу онлар - ғанимат онлар, кейинги рамазон чиптаси ҳеч кимга кафолатланмаган, жумладан сизга ҳам!

♻️Ва буни дўстарингизга, яқинларингизга, манфаат олиши мумкин бўлган ҳаммага улашинг.
«Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур». { Қуръон 51:55 }.

http://T.me/qalb_sozim
ХУРМОНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мия фаолияти учун фойдали. Сабаби, 2.2% оқсиллардан ташкил топган.

Юрак, жигар ва буюрак
фаолиятини яхшилайди.

А, В1, В6, В9, Е, К сингари витаминлардан таркиб топган.

Кун бўйи ишламаган ошқозонни таом истеъмоли учун тайёрлайди.

Чарчоқни чиқаради, кайфиятни кўтариб, жисмни тетиклаштиради.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🍃РАМАЗОНИНГ 14-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН🍃🌹🌙

🌸Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸Юрагингиз МЕҲРни,
🌸Жигарингиз ОҚИБАТни
🌸ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃


T.me/qalb_sozim
ЗИЙНАТЛАНГАН ЖАННАТ

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “Аллоҳ таолодан унаштиришни сўровчи борми, уни жуфтлаб қўяди”, – дея нидо қиладилар. Сўнгра оҳу кўз ҳурлар: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – дейдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”. Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
9/9-хадис

* وروينا في "صحيحيهما" عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: " من قال: لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك، وله الحمد، وهو على كل شئ قدير في يوم مائة مرة كانت له عدل عشر رقاب، وكتبت له مائة حسنة، ومحيت عنه مائة سيئة، وكانت له حرزا من الشيطان يومه ذلك حتى يمسي، ولم يأت أحد بأفضل مما جاء به إلا رجل عمل أكثر منه" وقال: "ومن قال سبحان الله وبحمده في اليوم مائة مرة، حطت خطاياه وإن كانت مثل زبد البحر".
 
9/9. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
 
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр»,

деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар.

Ва яна Расулуллоҳ: «Ким: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.📜

«Ал-Азкор» – дуо ва зикрлар китоби📚



@qalb_sozim
Ким гуноҳ ишни кам қилади

Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидост нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...

Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.

Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...

Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...

***
Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...

***
Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.

***
Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...

***
Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.

“Фарзанднома” китобидан

http://T.me/qalb_sozim
Рўзангизни авайлаб асранг!

Тингланг мени азиз биродар,
Ҳар нарсанинг кушандаси бор.
Шубҳаларга йўл қўймай зинҳор,
Рўзангизни авайлаб асранг!

Ойлар шоҳи эрур Рамазон,
Нозил бўлган шу ойда Қуръон.
Ўттиз кунлик берилган имкон,
Рўзангизни авайлаб асранг!

Рўза тутмоқ осондир, аммо
Уни сақлаш катта муоммо.
Доим айтар бобо-ю момо,
Рўзангизни авайлаб асранг!

Ғийбат, тухмат, ёлғон сўзламанг,
Зулм билан фойда кўзламанг.
Гуноҳ қилиб савоб изламанг,
Рўзангизни авайлаб асранг!

Ҳимояланг жидду – жаҳд билан,
Уни безанг пок вужуд билан.
Кечалари таҳажжуд билан,
Рўзангизни авайлаб асранг!

Жаннатда бор Райён эшиги,
Ундан кирар рўзадор киши.
Йўлдан урмоқ шайтоннинг иши,
Рўзангизни авайлаб асранг!

Боқоний дер, қилинг саховат,
Бўлса ҳамки бир бўлак новвот.
Тақво билан қаватма-қават,
Рўзангизни авайлаб асранг!



@qalb_sozim
РАМАЗОНДА КЎПРОҚ СОЛИҲ АМАЛЛАР ҚИЛИНГ!

Ҳадиси қудсийда шундай дейилади: Эртага рўзи маҳшарда Аллоҳ таоло бандасига шундай дер экан:
«Бандам! Мен касал бўлдим, мени зиёрат қилмадинг!»
«Субҳаналлоҳ! Эй Раббим, сен оламларнинг Раббисисан, қандай қилиб сен касал бўласан?
Бу нима дегани?»
«Фалончи қулим касал бўлганда уни зиёрат қилганингда эди, Мени зиёрат қилгандек савоб топар эдинг».
«Эй бандам! Мен оч қолдим, мени тўйдирмадинг!»
«Фасубҳаналлоҳ! Эй Раббим, сен оламларнинг Раббисисан, сен оч қолмайсан, сен бу сифатлардан поксан!»
Бу нима дегани?
«Фалончи қулим оч қолган эди. Сен уни тўйдирганингда мени тўйдирган бўлар эдинг» — деган ҳадиси шарифлар бор.
Аллоҳ таоло қулларининг бир-бирларига меҳру мурувватли, марҳаматли бўлишларини яхши кўради ва рози бўлади.

«Сизга зулм қилганни ҳеч кечирдингизми?»
Кечиримлилик инсонга жуда катта мукофотлар келтиради. Бу фазилат ҳам ояти каримада шундай мадҳ қилинмоқда:
«Ғазабларини ичларига ютадиган, одамларни (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир».
Бу – тақво аҳлининг сифати.
Ҳозир биз рамазонда тақвони ўрганяпмиз, бир ойлик тақво курсида таълим оляпмиз.
«Тақволи кишилар бўлишингиз учун», деб буюрилмоқда.
Хўп, тақво аҳлининг сифати нималардан иборат экан?
«(У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларида инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир», жўмарддир – фақирлар учун омборининг, қопининг оғзини очади.

«Ғазаби келса, ўзига ҳоким бўлиб, ғазабини ютади. Инсонларни эса кечиради».
Мутасаввиф Юнус Эмро буни шеърий йўлда чиройли қилиб баён этган:

Яратилганни хуш кўр,
Яратувчи туфайли.

Инсонлар хом сут эмган, вафосиз, қусурли, яхшиликни унутувчи бўлсалар ҳам, уларни Аллоҳ учун яхши кўргин.
Нима ҳам қилардик бошқа?
Зулм қилганни кечирасан, шундагина жароҳатлар битади, жамоалар гўзаллашади, ёмонлар қилган ишларидан пушаймон бўлади. Ишлар шундагина тузалади. Акс ҳолда жамиятда ишнинг тўғри кетиши қийин...

"Рамазон ва тақво" рисоласидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
УЛКАН САВОБЛИ ИШ

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

Изоҳ: Ушбу ҳадиси шарифда рўзадор кишига ифторлиги учун таом бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифторлик ҳозирлаб берган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки ўзига алоҳида савоб берилади.
Лекин бу ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифторлик қилиб берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўзига фарз қилинган рўзани ўзи тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса фақат хайр-эҳсон ҳисобланади. Бу ишни қилган одам шунга яраша савоб олади.


"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#Қуръонга_кўра_дуо
МУСО АЛАЙҲИС САЛОМНИНГ ДУОСИ

أَنتَ وَلِيُّنَا فَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَاۖ وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلۡغَٰفِرِين

“Анта валийюнаа фағфир ланаа варҳамнаа ва анта хойрул ғоофирийн”

“Сен валиййимизсан, бас, бизни мағфират қил ва раҳм эт. Сенинг Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан”
(Аъроф сураси 155 – оят).

http://T.me/qalb_sozim
СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

— Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини
чекламанг;
— Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
— Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
— Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
— Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
— Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
— Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
— Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

ҲИКМАТ
Ҳамма билан яхши муносабатда бўл, лекин барчага бирдек кўнгил қўяверма.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким дунё ғамида бўлса, Аллоҳ унинг хотиржамлигини пароканда қилади ва кўз ўнгига камбағалликни келтириб қўяди. Унга дунёда ўзига тақдир қилинганидан бошқаси келмайди.
Ким охират ғамида бўлса, Аллоҳ унинг хотирини жам ва қалбини беҳожат қилиб қўяди. У хоҳламаса ҳам, мол-дунё унга ўз-ўзидан келади».

(Ибн Можа ривоят қилган)

http://T.me/qalb_sozim
🌹 Ассаламу алайкум.
🌹 Аллоҳ таолонинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 16 - КУНИ

🌹МУБОРАК БЎЛСИН!🌹

🌹 ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ
🌹 ТАБРИКЛАШНИ
🌹 УНУТМАНГ!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ

1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадр да туширдик..

وَمَا أَدْرَاكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِ

2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?.

لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ

3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир..

تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِمْ مِنْ كُلِّ أَمْرٍ

4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир..

سَلَامٌ هِيَ حَتَّىٰ مَطْلَعِ الْفَجْرِ

5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир..

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
Ҳасан Басрий айтдилар:
Халойиқ тоат-ибодатда мусобақа ўйнаши учун Рамазон ойини Аллоҳ таоло мусобақа майдони қилди. Бир қавм у мусобақада ғалаба қозонди, бошқа бир қавм ортда қолиб, енгилди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
​​#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 📌“Уч кишининг дуоси рад этилмайди. (Булар): одил имом (раҳбар, етакчи), оғзини очиш арафасида турган рўзадор ва мазлумнинг дуоси. Аллоҳ таоло мазлумнинг дуосини булутлар тепасига кўтаради, унга осмон эшиклари очилади ва Робб азза ва жалла “Иззатимга қасамки, сенга кейинчалик бўлса ҳам ёрдам бераман” дейди”.
📝Имом Термизий ривоят қилган.
-----------------

️Азизлар, ифторни теливизор тагида кутиб олманг. Имкон қадар ифтор киришидан 10 дақиқа олдин оилангизни йиғиб дуо қилиш ила шу иш билан машғул бўлинг.

http://T.me/qalb_sozim
🔸«Ўша Қиёмат кунида тақводор бўлган дўстлардан бошқа дўстлар бир-бирига душмандир»

«Зухруф Сураси 67-Оят»
---------------
Тафсир👇🏼

🔹Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда ўзаро ақин дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланиб, дўстлар дўстини ёқтирмай қўяди. Дўстлар душманга айланади. Бир-бирига маломат қилиб, сени деб шундай бўлди, дейишга ўтади.

🔹Фақат тақводор дўстларнинг оқибати хайрлидир. Чунки уларнинг дўстлиги Аллоҳ учун, тақво асосига қурилган эди. У дўстлар доимо яхши амалларни қилган бўладилар, шунинг учун қиёмат куни бирга жаннатга тушадилар ва дўстликлари яна ҳам ортади.

📚 "Тафсири ҳилол" китобидан

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу #қизиқ #албатта_кўринг

Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси.

♻️Яқинларингиз билан улашинг.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

🌹•Роббимиз - Аллоҳ
🌹•Динимиз - Ислом
🌹•Қибламиз - Каъба
🌹•Айёмимиз - Жума
🌹•Фарзимиз - Намоз
🌹•Қарзимиз - Закот
🌹•Орзуимиз - Ҳаж
🌹•Амалимиз - Савоб
🌹•Тилимиз - Тақво
🌹•Нафратимиз - Зино
🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹•Бугун сокин осмону фалак,
🌹•Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹•Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹•Диндошларим РАМАЗОН ОЙИ муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim