✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
#Тонг_дуоси____

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади___
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким тонг отганда...

''Аллоҳумма маа асбаҳа бий минн ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр''...
-деса, кундузнинг шукрини адо қилибди, ким кеч кирганда айтса, кечанинг шукрини адо қилибди дедилар...

#Маъноси____

"Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир.
Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ, Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин''...


http://T.me/qalb_sozim
Яхши ният (тасирли воқеа)

Қадимда бир подшоҳ ўтган
экан.
Бир куни у тунда кўрган
тушидан таъсирланиб узоқ ўй
сурибди ва вазирини чақириб:
— Тайёрлан!
Саройдан
ташқарига чиқамиз, — дебди.
Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб
борардилар.
Бир қишлоққа
етганларида подшоҳ тушида
кўрган жойни таниб қолди.
Атрофда одам кўп, ҳамма ўз
иши билан банд.
Шундоққина ерда бир
одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди.
Шунда подшоҳ одамлардан
сўради:
— Бу кимнинг жасади,
биродарлар?
Нега у бундай
хорликда ётибди?
— Э, сўраманг, меҳмон!
Бу
уятсиз бир ароқхўрнинг
жасади, — деб жавоб берди
бир одам.
У менинг қирқ
йиллик қўшним эди.
Тан олиш
керак, жуда моҳир тақачи
бўлган.
Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса ҳам сотиб оларди.
Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини...
Агар ишонмасангиз,
бошқалардан ҳам сўранг,
марҳумни бирор марта жамоат билан ҳеч ким кўрмаган...
Бир фурсатдан кейин одамлар
тарқалиб кетишди.
— Юринг, шоҳим, биз ҳам
кетайлик, — деди вазир.
— Йўқ! — деди подшоҳ.
— Мен
кўрган тушимнинг ҳикматини
ҳали тушуна олганим йўқ.
Жасадни олиб кетамиз.
Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб
кўмишни ўзм уддалайман.
Фақат ювиш учун жой топсак,
кифоя...
Икколвон жасадни кўтариб,
нариги қишлоқдаги масжид
сари йўл олдилар.
Жасадни
кафанлар экан, марҳум
юзидаги нурни, лабларидаги
маъноли табассумни кўриб
хаёлларидан:
''Бу одам
қўшнилари айтганидек ёмон
кимсага ўхшамайди-ку'' деган
ўй ўтди.
Барча ишлар битгач,
вазир:
— Шоҳим, бу одам тўғрисида
янглиш фикр
эшитмадикмикин?
Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керак шекилли, —
деди.
— Тўғри айтасан, — деди
подшоҳ.
— Сен шу ерда тур,
мен унинг уйига бориб
келаман.
Подшоҳ сўраб-суриштириб,
марҳум яшаган уйни топди.
Эшикни очган маъсумагина аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга ҳарчанд уринса-да, кўзидан оққан шашқатор ёшларини тия олмади.
— Менинг эрим ўзи бир олам
эди, — деди аёл.
Эртадан
кечгача тиним билмай ишлаб,
топган пулига уйга ароқ олиб
келарди.
Кейин буларни
ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди.
Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва ''Мен сизларнинг
вақтингизни сотиб олдим-а?''
деб сўрарди.
Улардан тасдиқ
жавобини олгач ''Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар''
дерди.
Мен эса уларга имон-
эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир
қилганича ўргатардим.
Эрим
қишлоғимиздаги масжидга
бормас, ибодат учун қўшни
қишлоқдаги масжидга
қатнарди.
Сабабини сўрасам ''Шундай
имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққагингда қаршингда Каъбани кўргин''
деган эди…
Одамлар эримнинг ишларини нотўғри
тушунишарди.
Бу ҳақда унга кўп айтганман.
Бир куни:
— Қўшнилар сиз ҳақингизда
ёмон ўйлашяпти, ишқилиб
жанозангиз ўртада қолмаса
эди, — дедим.
Шундан кейин
эрим ўзи учун қабр ковлаб
қўйди.
Мен яна эътироз
билдирдим:
— Қабр кавлаш билан иш
тугамайди, ахир сизни ким
ювиб, ким кафанлайди, ким
кўмади? — дедим.
— Хўш-хўш, у нима деди? —
шошиб сўради подшоҳ.
— У табассум қилиб,
''Ахир Худо бор-ку, хотин.
Менинг ўлигим кўчада қолмайди!
Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор'' деди...

Хулоса сиздан...



http://T.me/qalb_sozim
ТАСАВВУФ ВА РАМАЗОН

Бир газетада ёзилишича, кўчада кетаётган икки ўртоқдан бири наригисидан сўрабди: «Уч кундан кейин ўласан деб хабар беришса, нима қилардинг? Наригиси беихтиёр бундай жавоб берибди: дарҳол сўфий бўлардим».
Бугунги куннинг замонавий ёшларидан шундай жавоб кутилгач, албатта тасаввуфнинг нечоғли буюк аҳамият касб этганлиги маълум бўлади. Ўлим масаласи кўндаланг қўйилганида инсон жиддийлашади, ҳазилга ўрин қолмайди. Шу боис, инсон қалби таскин топадиган кафолатли йўлни танлаши керак бўлади.
Чунки Ислом тасаввуфи — пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яшаган ҳаёт тарзи ва шариатнинг ҳаётга татбиқ этилиши, эзгулик соғинчи, диний вазифаларнинг самимият билан адо этилиши, имон асосларининг қалбга сингдирилиши — Исломнинг асли, руҳи ва ўзагидир; ибодатда эҳсон мақоми, сўз эмас, амалдаги ҳол, ғафлат, жоҳилият ва хурофот эмас, илму маърифат ва Ҳушёрликдир. Чунки, буюк дин олимларимизнинг аксари айни вақтда ҳам авлиё, ҳам тасаввуф раҳнамолари эдилар. Тасаввуф эса тафсир, ҳадис, калом, ақоид ва фиқх илмлари каби шаръий бир илмдир. Қуръон ва ҳадисдан олинган зоҳирий фиқҳга муқобил ботиний фиқҳ илми, қалб аҳволи илми, нафсни поклаш илмидир. Тасаввуф нафсни тарбиялашдир: соғлом ирода, гўзал хулқ, солиҳ амалдир. Тасаввуф ялқовлик, лоқайдлик, мискинлик эмас, чунки Ислом оламида ўтган энг буюк йўлбошчилар, фаол, ғайратли курашчилар, мужоҳидлар мутасаввифлардан чиққан. Шу боис империалистлар ҳали-ҳануз аҳли тасаввуфдан қўрқадилар.
Аҳли суннат тасаввуфи баъзи ботил йўл ва тариқатлардаги куфр ва сафсаталардан холи, муназзаҳдир. Бу ботил йўллар Ислом оламининг илмдан йироқ бўлган ҳудудларига кейинчалик қўшни, бегона маданиятлардан суқилиб кирган. Тарих мобайнида куфр ва залолат аҳлига қарши тинимсиз кураш олиб борганлар ҳам мутасаввифлар бўлган.
Соф тасаввуф ҳаёти, зуҳд ва тақво саодат асридан бери мавжуд бўлиб, қиёматгача яшайди. Чунки тасаввуф Аллоҳнинг розилигини қозониш йўли, мутасаввиф эса энг яхши мусулмон, ҳақиқий мўмин, мухлис бандадир.
Рамазон ойи эзгулик ва ирфон бирла, басират кўзи ила боқилса, ҳақиқатда Тасаввуф ойидир. Бу онда оят ва ҳадисларга биноан бажарадиганимиз тоат-ибодатлар орқали ҳақиқий дарвешга айланамиз. Чуқур, сўфиёна ҳаёт кечира бошлаймиз. Қуръони карим ва суннати санияда очиқ айтилишича, Рамазон рўзасининг мақсад ва ғояси нафсни тарбиялаш, тақво ва гўзал хулқнинг рўёбга чиқишидир. Дарвешнинг ғояси ҳам шулар эмасми?

Мaҳмуд Acъaд Жўшoн “Тасаввуф ва нафс тарбияси” китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг гўзал таърифлар

▫️У зот фақат Арабистон яриморолига ёки Осиё қитъасига эмас, балки бутун оламларга раҳмат эдилар!

▫️У зот алайҳиссаломнинг раҳматликлари ҳатто мунофиқларгача етарди.
Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши эр, энг яхши ота, энг яхши амакивачча, энг яхши ўғил, энг яхши дўст, энг яхши биродар ва энг яхши Набий ва Расул эдилар!

▫️Икки олам сарвари соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига энг кўп қайғурган Пайғамбар эдилар!

▫️Амр ибн Осс розияллоҳу анҳунинг гаплари: «Мусулмон бўлганимдан кейин у зотнинг кўзларига, юзларига тикилиб қарай олмаганман».

▫️Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг гаплари: «Ҳаётлигингизда қандай ёқимли, гўзал бўлган бўлсангиз, вафотингиздан кейин ҳам шундай ёқимли, гўзалсиз».

▫️Илк қабр унинг устидан очиладиган, шафоат изни бериладиган ва жаннат эшиги ҳалқасини илк қимирлатадиган зот.

▫️Қуръонда мақталган барча сифатлар ила зийнатланган, Қуръонда ёмонланган барча иллатлардан энг узоқ турган зот.
У зот алайҳиссаломнинг раҳматликларини ифода этган мана бу воқеани келтирсам. Мунофиқларнинг раиси Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўлганда, у зот унинг жанозасига бормоқчи бўлганлар. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу келиб, «Мунофиқларнинг раисига жаноза ўқийсизми, эй Расулуллоҳ?» деб, йўлларини тўсганларида, севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга (мунофиқлар ҳақига истиғфор айтиш-айтмаслик борасида) ихтиёр берилди. Мен истиғфор айтишни танладим. Агар улар учун етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтсам-у, Аллоҳ уларни кечиришини билганимда, кўпроқ айтган бўлардим. Шунинг учун йўлимни бўшатиб қўй, эй Умар!» деганлар.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
Пайғамбарлар ва уларнинг ворислари – авлиёлар, яъни комил инсон бўлганлар башарият ниқоби билан ўралган қуёшлардир. Уларнинг ҳимоясида бўлки, сенга доим ёмонлик қиладиган нафсингнинг қўлидан қутуласан.

Жалолиддин Румий

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон

#Қуддус...
Аллоҳ муборак қилган шаҳар Аллоҳнинг муборак қилган ойига тайёргарлик кўрмоқда.

Кириб келаётган Рамазон сизга ҳам муборак бўлсин!

http://T.me/qalb_sozim
О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.


Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ. Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.
Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОН_ТИЛОВАТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:


«Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар

http://T.me/qalb_sozim
#ҳикмат
☝🏽
Аллоҳ билан суҳбатлашаётганингда нимани ҳикоя қилсанг ҳам хижолат чекма! Қизиғи шуки, аслида У Зот бу ҳикояларингни билади, аммо сени эшитаверади.🌸🍃🌸🍃

📚"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Куфр келтирганлар юзларидан ва сиртларидан оловни тўса олмайдиган ва ўзларига ёрдам берилмайдиган вақтни билсалар эди.
(Анбиё сураси; 39-оят)
---------
Тафсир👇🏼👇🏼👇🏼
Агар уларнинг қалбида иймони бўлса. Аллоҳ бизни азоблаши ҳақидаги ваъда қачон бўлади, деб сўрамас эдилар, улар шошилмасинлар. Ваъда қилинган азоб, албатта, келади. Ўшанда улар юзлари ва сиртларини куйдираётган оловни қайтара олмай қоладилар. Уларга бирор ёрдам ҳам берилмайди.

📚"Тафсири ҳилол" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилиши киши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».

🔖Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
-------
http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи, у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ(иш)ни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», деди.
(Аҳқоф сураси; 15-оят)
-----

http://T.me/qalb_sozim
#Ramazon_muborak

Bizlarni Ramazon oyiga yetkazgan Allohga hamd bo’lsin! Mag'firat va rahmat oyi barokatli bo'lsin. Ushbu oyda gunohlarimizni mag’firat qilib, ustimizdagi musibatni aritishini, ibodat, tilovat, xayr-u saxovatda bizlarga g’ayrat berishini O’zidan so’rab qolamiz
!

Ramazon barchangizga muborak bo’lsin! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹ХУШ КЕЛДИНГ РАМАЗОН🌹🌙

🍃🌹Иймонинг нуридан қалбингиз тўлсин
🍃🌹Кўнгил шодлигидан кўзингиз тўлсин
🍃🌹Шундай қутлуғ кунда эй биродарим
🍃🌹Рамазонойи муборак бўлсин.

🌸•Бугун барқ урар фалакда иймон.
🌸•Бугун ушалмоқда жамики армон.
🌸•Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак.
🌸•Кириб келган "РАМАЗОН" муборак.

🌙Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, жаннат бўлсин!

🕋РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК🕋


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ

http://T.me/qalb_sozim
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон муборак!

http://T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾ШИРИНЛИК ТАНОВУЛ ҚИЛИНГ

🔹 Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолва (ширинлик) ва асални ёқтирардилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг

http://T.me/qalb_sozim