✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хутба қилган хурмо дарахти

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахти тўнкасида хутба қилар эдилар. У зот минбар тутганларида, тўнка йиғлади. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, уни қучган эдилар, у (йиғидан) тўхтади"

Термизий ва Бухорий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ўта содда бўлганлиги ва у зотнинг мўъжизалари ҳақида сўз бормоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг энг афзал Пайғамбари бўлишларига қарамай, хурмо дарахтининг тўнкасига чиқиб, хутба қилишлари у зотнинг ўта камтар ва содда ҳаёт кечирганликларидан дарак беради. Кейинчалик бир саҳобия аёл хизматкорига айтиб, уч поғонали минбар ясатиб берган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга чиқиб, хутба қилаётганларида ҳалиги тўнка у зотнинг фироқларига чидай олмай, ёш болага ўхшаб йиғлаган. Бу йиғини Жума намозига келганларнинг барчалари эшитганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлаб турган тўнкани қучганларида, бошқа бир ривоятда келишича, муборак қўлларини қўйганларида, у йиғидан тўхтаган. Бу воқеа ҳам пайғамбарлик мўъжизаси эди. Жонсиз тўнка ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга оёқларини қўйиб туришларидан фахрланар экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тарк қилиб, минбарга ўтганларига надомат қилиб, йиғлаган экан.
Ҳа, Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати бўлиш бахтига муяссар бўлганлар ҳар қанча хурсанд бўлсалар, фахрлансалар арзийди.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
БУЙРУҚ ВА ҚАЙТАРИҚ

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни еттита нарсага буюриб еттитадан қайтардилар: Жанозада қатнашиш, беморни бориб кўриш, чақирилган жойга бориш, мазлумга ёрдам бериш, қасамни оқлаш (бажариш), саломга алик олиш ва акса урувчига (акса уриб Алҳамду лиллаҳи деса ярҳамукаллоҳ, деб) жавоб қайтаришга буюрдилар. Ҳамда кумуш идиш, тилла узук, ипак ва (унинг бошқача тури бўлмиш) дийбож, қосий ва истаброқни эркаклар фойдаланишидан қайтардилар”, дедилар.

Шарҳ: Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ушбу ҳадисда етти хислатга буюриб, еттитасидан ман қилмоқдалар. Агар сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амр қилаётган ушбу кўрсатмаларига назар солсанг жамият билан якка шахсларнинг орасини қай даражада улфат, муҳаббат ва биродарликка чақираётганларини кўрасан.
Демак мусулмоннинг бошига ўлим мусибати тушса ўлишидан олдин уни бориб кўриш ёки золим зулм қилиб турса унга ёрдам қўлини чўзиш. Нафақат ёрдам қийинчилик пайтларида балки осончилик ва хурсандчилик пайтларида ҳам алоқаларни тиклаш, агар тўй ва маросимларга ўхшаш ҳар-хил муносабат билан чақирса, лаббай деб хурсандчилигига шерик бўлиш, акса уриб “Алҳамдулиллаҳи”, деса, “Ярҳамукаллоҳ”, деб жавоб қайтариш, қасам ичса уни устидан чиқиш ёки биродари насиҳат қилишини сўраса холис насиҳат қилиш, салом берса саломидан ҳам яхши қилиб жавоб қайтариш агар мусулмонлар пайғамбарларини мана шу кўрсатмаларига амал қилишса уларнинг жамиятлари худди бир жасадга ўхшаши, бирор аъзо оғриб қолса жасаддаги бошқа аъзолар ҳам иситма ва оғриқни ҳис қилишини билардилар.
Энди сен ман этилган нарсаларни тадаббур қилсанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу умматдаги одамларни буюк инсон, нозик ва юмшоқликдан йироқ, ипакойим ва мулойимликни билмайдиган, қасди қаттиқ ва азийматли, матонатли қавм бўлишларини хоҳлардилар. Чунки ипак ва тиллодан ишланган нарсаларни кийган эркаклар одатда мулойим бўлиб қолишади.
Ундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гердайиш ва кибр рамзи бўлган тилла-кумуш идишларда овқатланиш, ипак тўшалган уловларни миниш, хашаматли гиламларни тўшаш каби нарсалардан ислом пайғамбари ва Аллоҳнинг динида ман этилган.

"Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Пайғамбарларнинг мўъжизалари қай тариқа бўлган?
Баъзи пайғамбарлар дуонинг кучи билан тош ичидан туя чиқарган. Баъзи пайғамбарлар оловга тушганда ҳам зарар кўрмаганлар. Баъзилари тушларни тўғри таъбир қилганлар. Баъзиларининг қўлидаги асо аждарҳога айланган. Баъзилари ўликларни тирилтирганлар. Баъзилари оз таомни бир неча юз кишига етарли баракали қилганлар. Баъзилари билан ҳайвонлар тилга кириб сўзлашган. Баъзиларининг қўл ишораси билан ой икки бўлакка бўлинган. Буларнинг бари ҳақида китобларда батафсил баён қилинган.

"Ибодати Исломия" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
🌻 Нақадар гўзал бу Ислом

Муҳаддислар султони Имом Бухорийни охиратдаги ҳисоб-китобда масъул бўлмаслик учун барча молмулк ва бойликлардан воз кечишга, фақат қотган нон ва сув билан қаноатланишга чорлаган нарса Ислом эди.

http://T.me/qalb_sozim
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бутун ҳаётлари давомида умматларини ўйладилар, уларни дунё-ю оҳиратдаги азоблардан огоҳлантирдилар. У зот алайҳиссалом сўнги нафасларида ҳам биз умматларини эсладилар...

Ҳазрати Али (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг охирги нафасларида лабларини икки марта қимирлатиб қўйдилар, қулоғимни тутдим, ул зот: "Умматим, умматим", деб
айтаётган эканлар.

Сизчи...?😢

Сизга дунё-охират яхшиликларини кўрсатиб, ёмонликлардан қайтарган зотни бир кунда қанча эслайсиз?😢😢😢

http://T.me/qalb_sozim
Forwarded from Deleted Account
@Xasan_Albasriy
Holis tavsiyam🍃
🌿Эҳсоннинг мукофоти

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасида

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (92-оят).

http://T.me/qalb_sozim
#Араб_ҳикмати

Алдаб қўймасин!

Зоҳиднинг кўз ёшларига алданиб қолманг! Унинг кўз ёши дунё қўлидан кетгани учун бўлиши мумкин.

Золимнинг табассумига алданиб қолманг! Бу табассум бўйнингизга кишан солиши учун ҳийла бўлиши
ҳам мумкин.

Босқинчининг сулҳига ишониб қолманг! Балки бу уйқуда эканлигингизда устингизга ташланиш учундир.

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Илмдан яхшироқ

Илм ўз соҳибини тўғри йўлга бошлай олмаса, бадавийнинг (саҳройи илмсиз киши) жоҳиллиги ундан яхшироқдир.

http://T.me/qalb_sozim
​​#Таъсирли

Ҳали улгураман... кейинроқ бажараман....

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида донғи Ямандан Дамашққача кетган Аъшо исмли шоир яшаган. У Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида эшитиб, Қуръондан баъзи оятларини тинглагач, “Бориб унинг динига кирай”, деб Маккага йўл олди. Кун ботай деганда дўсти Утба ибн Робианинг уйига етиб келди. Шу кеча унинг меҳмони бўлди. Мақсадини айтди ва чарчагани сабабли қолди. Утба ибн Робиа Аъшонинг мақсадини Абу Жаҳлга етказди. Абу Жаҳл ўша кеча мижжа қоқмай чиқди. Шундай улуғ шоир ислом динига кирса, мусулмонларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшилишидан қўрқди. Тонгдан Аъшо билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, шоир мусулмон бўлмоқчилигини яна таъкидлади. Абу Жаҳл сўради:

- У ҳолда Муҳаммад алайҳиссалом зинони тақиқлаганини биласанми?

- Ёшим улғайиб, зино ҳам хуш ёқмай қолган. Мен учун ундан сақланиш қийин бўлмайди.

- Майли-ку, лекин ичкилик ҳам тақиқланган у динда...

Ичкиликни яхши кўрадиган Аъшога бу муаммо эди. Ўйлаб туриб: “Унда яхшиси ҳозир уйга қайтиб, бир йил тўйиб-тўйиб шароб ичиб, кейин келаман”, деди ва хайрлашиб кетди. Сўнг буткул ичкиликка берилди. Аммо тутган жойидан кесадиган, олмасдан кетмайдиган ажал ўз ишини қилди. Аъшо бир йил ўтмай ҳаётдан кўз юмди. (Ибн Ҳишом “Сийра”)

Шундай истеъдодли шоир нафсининг кўйига кирди ва Расули акрамга саҳоба бўлишдек абадий саодатни қўлдан бой берди. Ҳозирги кунимизда ҳам алданган аъшолар йўқ эмас. Гўё ҳавои нафсимиз ёки шайтон васвасаси Аъшони алдаган Абу жаҳл каби ҳали улгуришимизни айтиб, бизни доим яхши амал қилишдан қайтармоқчи бўлади.

Ҳали улгураман....😢😢😢

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
12.03.2021 й.


http://T.me/qalb_sozim
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

http://T
.me/qalb_sozim
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан).
Ибн Сунний ривоятлари.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🤲 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🌹

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🍀🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🍀🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🍀🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


http://T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim