✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🤲 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🌹

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🍀🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🍀🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🍀🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


http://T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
655. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз гуноҳ аралаштирмай ёки силаи раҳмни узмай дуо қилган бўлса ёхуд шошилмаса, ижобат бўлади. «Дуо қилдим, менга ижобат бўлишини кўрмаяпман», дейди ва дуони тарк қилади», дедилар».

Шарҳ:
Банда «Дуо қилдим-у, менимча, қабул бўлмаса керак», демасин. Ноумид бўлмасдан, дуода бардавом бўлиш керак. Дуо қилинаверса, иншааллоҳ, қабул бўлади.
Ушбу ҳадислардан дуонинг шартларини ўрганиб оляпмиз:
1. Дуога гуноҳ аралашмаслиги керак экан. Шунинг учун дуо қилишдан олдин тавба қилиб туриб, кейин дуо қилиш лозим.
2. Қариндошлик алоқаларини узган ҳолатда ҳам дуо қабул бўлмас экан. Ўзимиз Аллоҳ таолонинг амрига зид иш қилиб туриб, яна Ундан бирор нарса сўраб дуо қилишимиз ҳеч бир ақлга, мантиққа тўғри келмайди.
3. Шунингдек, дуода ноумид бўлмаслик ва унинг ижобатига шошилмаслик ҳам керак экан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР

- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
#МУАТТАР_СИЙРАТ
Ҳажарул Асвад – Қора тошга нисбатан тутган мавқелари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 35 ёшга кирганларида, яъни милодий 606 йили Каъбада даҳшатли ёнғин юз берди, ортидан сел қуйди ва натижада Каъба хароб ҳолга келди. Қурайш қабиласи Каъбани таг-туги билан бузиб, ўрнида янгидан барпо этишни хоҳлади.Шу мақсадда Қоратошни ўз ўрнидан қўзғатишга мажбур бўлишди. “Янги бино пойдевори табаррук Қора тош ўрнатиладиган баландликкача кўтарилганда уни ким қўли билан кўтариш шарафига муяссар бўлади?”, деган масалада Қурайш қабиласи улуғлари тортишиб қолишди ва бу баҳс тўрт кеча-кундуз давом этди. Охир-оқибат Қурайш қабиласининг энг кексаси, Холид ибн Валиднинг амакиси Абу Умайя ибн Муғийра шундай таклиф берди: “Каъбанинг Шайба (ҳозирги Бобус Салом) эшигидан кириб келган биринчи одамга бу иш ечимини ҳавола қиламиз”. Ҳамма бу таклифга рози бўлди. Кўп ўтмай Шайба дарвозасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Ҳаммалари бир овоздан: “Бу одам ишончли, бировнинг ҳақига хиёнат қилмайдиган амин”, дея у зотга воқеани айтиб беришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир оз ўйлаб олдилар ва сўнг эгниларидаги ридони ечиб, одамлар ўртасига ёздилар. Қўллари билан Қора тошни кўтариб, унинг ўртасига қўйдилар. Кейин: “Ҳар бир қабила бошлиғи бу ридони кўтарсин”, дедилар. Қабила бошлиқлари Қора тошни ридо билан кўтариб, уни қўядиган жойга келтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Қора тошни кўтариб, ўз ўрнига жойлаштирдилар. Шу тариқа, низо бартараф этилди, араблар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик барҳам топди.
Қора тош билан боғлиқ бу воқеа Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг обрўсига обрў қўшилишида, Қурайш қабилалари назарида янада ҳурмат ва салобат касб этишларида муҳим ўрин тутди.

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Аллоҳни йўқотган одам нимани топади?! Аксинча, Аллоҳни топган одам нимани йўқотади?”

Ибн Атоуллоҳ Искандарий

http://T.me/qalb_sozim
Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етимни қарамоғига олган мен билан жаннатда мана бундайдир» деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан, уларнинг орасини озгина очиб ишора қилдилар».
Муттафақун алайҳ.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
ЭНГ ЯХШИСИ ДИЁНАТЛИСИ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
«Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар»,
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилишган.

Ҳақиқатан ҳам, мол, насаб ва чирой каби сифатлар ўткинчидир. Молу давлат бир кун келиб поёнига етади, насл-насаби ҳам қиз томоннинг уйида қолади, гўзал чирой вақтинчаликдир. Аммо булар ичида энг аълоси борки, у ҳеч ҳам тугамайди. Аксинча, қанчалик дин-диёнатли бўлса, оила шунчалик мустаҳкам бўлади. Бу борада динимизнинг муқаддас манбаларида кўплаб кўрсатма ва тавсиялар келган. Қуйида келтирилажак ҳикоя ҳам ана шундай ибратли ҳаётий воқеъликдир.

Ҳикоя. Йигит очиқ-сочиқ юрадиган, «ўта замонавий» қизга кўнгил қўйди. Онаси қанча қайтармасин қайсарлиги ортаверди. Оналар ўз фарзандларини яхши кўришади. Уларни бахтига рахна соладиган ҳар қандай тўсиқни олиб ташлашга тайёр. Кунлардан бир куни она бир тадбир қилди. Йигитни қанд-қурслар билан безатилган дастурхонга таклиф қилди. Дастурхонга қўйилган қандларнинг кўпчилиги қоғозли, кўпчилиги қоғозсиз, ўралмаган эди. Йигит ликопчадаги қандларни қоғози очилиб қолганларини олмасдан, ўрамдаги қандлардан олиб еярди. Буни кузатиб турган онаси: «Нима учун мана бу очилиб қолган қандлардан олмай ўралганларидан еяпсан»? — деб сўраб қолди. Йигит: «Бу қандлар очиқда қолиб чанг босгандир, балки, кимдир мазасини тотиб кўргандир, пашшами бошқа хашоротлар теккандир» деди-ю ўйланиб қолди. Онасини қилган тадбирини тушунди...!!!

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
🔸Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.

Имом Бухорий Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

«Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг Мен сени фаришталар ичида эслайман», деган.
————————————-
СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ
СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗ'ИЙМ

♻️Сиз ҳам кимнингдир Аллоҳни зикр қилишига сабабчи бўлинг

http://T.me/qalb_sozim
Бомдод намози - юрак-қон томирлари касалликларига шифо

Бир неча юз йиллардан бери олимлар инсон саломатлиги учун неча соатлик уйқу фойдалиги борасида бош қотириб келадилар ва ҳамон бу йўналишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бир гуруҳ мутахассислар инсон саломатлиги учун 8 соатлик уйқу фойдали десалар, айримлари 4-5 соатлик уйқу етарли эканини таъкидлайдилар. Иордания кардиология илмий-тадқиқот маркази олимларининг тадқиқотларга кўра, инсон саломатлиги учун 5-6 соат ухлаш меъёр ҳисобланар экан. Марказ олимлари узлуксиз узоқ вақт ухлаш юрак-қон томирлари учун зарарлигини, хусусан, қон қуюқлашиши, инфаркт, миокард касалликларига олиб келишини маълум қилдилар.
Шунингдек, кардиологлар юрак, юрак-қон томирлари касалликларини олдини олишда уйқудан туриб, ўқилган бомдод намози энг самарали шифо эканлигини тавсия этдилар. Боиси, узлуксиз уйқуни олдини олиш учун ҳар куни ўн беш дақиқа уйқудан туриш юрак-қон томирларини турли касалликлардан сақлашга сабаб бўлади.

Субҳаналлоҳ....

http://T.me/qalb_sozim
Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш, иймоннинг қуввати ва Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни билишлик учун йўлларнинг энг яқинидир. Зеро, киши бировга муҳаббат қўйса уни кўп эслайди. Акс ҳолда, уни муҳаббати сохта, ёки қуруқ даъво бўлади.

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Хатолари айтилмаган киши хатоларини тўғри
деб ўйлайди.

Саъдий Шерозий

http://T.me/qalb_sozim