✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mehribon aka 👫

Farzandlarimizni bir biriga mehribon qilib tarbiyalaylik. Toki kelajakda ham bir birlariga suyanchiq bo’lishsin 😇

Do'stlaringizga ham ulashing
👇👇👇
@qalb_sozim 🕊🌸
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
Мўмин одамнинг нияти амалидан кўра тезкорроқдир.

Ният илоҳий даргоҳга амалдан кўра тезроқ етиб боради.

"Жавомиъул калим" китобидан.


http://T.me/qalb_sozim
АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИГА НОШУКР БЎЛМАСЛИК УЧУН

Абу Ҳурайра (р.а.)нинг ривоят қилишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат қиладилар: «Ўзингиздан устун бўлганларнинг эмас, ўзингиздан пастроқдагининг ҳолига қаранг. Бундай қилишингиз Аллоҳнинг сизга берган неъматларига ношукр бўлмаслигингиз учун зарурдир.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)”дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
ТОНГ ОТГАНДА НИМА ДЕЙИЛАДИ?
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб:

«Тонгга кирдик, жамики мулк ҳам Аллоҳники бўлиб тонгга кирди. Жамики ҳамдлар Аллоҳга бўлсин, У Зотнинг шериги йўк. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўк ва тирилиш ҳам У саридир», дер эдилар».
Кеч кирганда: «Кечга етдик, жамики мулк ҳам Аллоҳники бўлиб кечга етди. Жамики ҳамдлар Аллоҳга бўлсин, У Зотнинг шериги йўқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва қайтиш ҳам У саридир», дер эдилар».

Шарҳ:
Ушбу дуоларни ёдлаб олиб, уларни ўқиб юриш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган амаллари экан.
Бу дуоларни вақтида ўқиб туришни бизга ҳам тавсия қилганлар. Демак, уларни Ўқиш суннатга мувофиқ булади, бошланаётган кун ёки туннинг хайрли-баракали бўлишига, турли кўнгилсизликларнинг келиб чиқмаслигига сабаб бўлади.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Қалбидаги ҳиссиётларини, фикр-мулоҳазаларини ифода қилиш учун фарзандингизга имкон беринг. “Менга гап қайтаряпти”, дея жаҳлингиз чиқмасин.
Болани тушунишнинг энг маъқул йўли унга яхши ният билан, яъни, урушиб жеркиш билан эмас, мулойим муомала илинжида яқинлашишдир.
Битта суҳбат давомида бир неча муаммони ҳал қилишга чоғланманг! Ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида ҳал қилинг.
Фарзандингизга тўғри билим беринг.
Болага хатоларини айтиш билан кифояланиш ярамайди. “Қўлингни юв!", “Салом қани?”, “Бор, дарсингни қил!" дейишнинг ўзи етарли эмас. Агар фарзандга айтилганларни у билан бирга бажариб, уни олқишлаб қўйсангиз, кўзланган натижага эришишингиз мумкин.
Фарзандингизни тинглай билинг! Шу тариқа унинг муаммоларидан, ҳис-туйғуларидан хабардор бўласиз. Уни ёмон ҳолатга туширган воқеадан сўнг хулоса чиқаришга, сабоқ олишига кўмаклашинг. Ўша дамда уни койиманг, маъруза ўқиманг. Агар лозим бўлса, орадан бир оз вақт ўтиб, ҳиссиётлар совигандан кейин тушунтиришингиз мумкин.
Болангизни душманингизга айлантиришни хоҳламасангиз, бирор муваффақиятсизликдан кейин "Ана айтмаганмидим?!” деган гапдан сақланинг. Унга бақирмасдан, қизишмай ҳақсизликка қарши чиқишни ўргатинг.
Фарзандингизни тинглаётиб унинг чеҳрасига боқинг, боладан гина қилманг, фақат “Буни сендан кутмагандим”, десангиз кифоя.
Фарзандингизнинг бирон хатти-ҳаракати сизга ёққанда, буни унга билдириб қўйинг.
Унутманг: фарзандингиз сизни ўзига идеал деб билса, шундагина унга ўзингиз истаган нарсани сингдира оласиз.

ҲИКМАТ
Болаларини бахтли қилиш учун елиб-югуриб юрган меҳрибон она кўпинча ўзининг тор дунёқараши, тафаккурининг ожизлиги, ортиқча ғамхўрликлари сабаб болалари қўл-оёғини боғлаб ташлайди.
(Абдулла Авлоний).

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
79. АЛ-БАРР
.

🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

http://T.me/qalb_sozim
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди; айтдилар:
«Сизлардан кимки кечанинг охирида уйғона олмасликдан қўрқса, кечанинг аввалида (биринчи қисмида) витрни ўқиб олсин. Ва сизлардан кимки кечанинг охирида уйғонишга кўзи етса, витрни кечанинг охирида ўқисин. Чунки кечанинг
охирида Қуръон қироат қилинганида раҳмат фаришталари ҳозир бўлгайдир ва бу афзалроқдир».

Бу (ҳадис)ни бизга Ҳаннод - Абу Муовиядан, Ал-Аъмашдан, Абу Суфёндан, Жобирдан
(розияллоҳу анҳум), Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан баён қилиб берди.


http://T.me/qalb_sozim
#Биласизми?

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...

"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...

"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

http://T.me/qalb_sozim
Маҳзунлигингиз ҳақида ёзманг! Уни бошқага сездирманг! Одамларни нигоҳи ва йўловчиларнинг кўзидан ҳимоя қилинг! Шунда: "Албатта мен дард-у ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қиламан" (Юсуф сураси,86-оят) мақомини ҳис этасиз.. Шикоятингизни Аллоҳга, ҳа, якка Унинг Ўзига қилинг!

"Олим, Одам ва Олам" китобидан

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Мулк сураси, 1 - оят

Қўлида мулк бўлган У зот улуғ, муқаддас бўлди. У барча нарсага қодирдир.

Қори: Hani ar-Rifai

Садақаи Жорияга эга бўлинг!👇🏻
Набий ﷺ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрча ажр берилур», дедилар». (Муслим)


http://T.me/qalb_sozim
​​САБР ҲАҚИДА 3 ҲИКМАТ

Сабр диннинг ярми, намоз эса унинг устунидир. Кимда ким шу икки асосни маҳкам ушласа, барча яхшиликка эришишида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.

Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ: "Энг мушкул, шу билан бирга энг қадрли нарса сабрдир. Унинг икки тури мавжуд. Биринчиси Аллоҳ буюрган амални бажариш йўлида сабр. Иккинчиси Аллоҳ таоло ман қилган ва нафс истаб турган амалдан тийилишда сабр", деганлар.

Имом Раббоний раҳматуллоҳи алайҳи: "Инсон ҳаёти давомида дуч келадиган барча яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Биз ўз хоҳиш – истакларимизни Роббимизнинг иродасидан устун қўймаслигимиз лозим. Нимаки содир бўлса, барчаси Аллоҳ таолодан эканлигига иқрор бўлиш билан бандалик юзага чиқади. Ҳа, ҳақиқий қул шундай бўлади. У ўз ҳожасининг ҳохишига эътироз билдирмайди".

Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ одамларга юзланиб бундай дедилар: "Ўз ҳолингиздан нолиманг. Ҳамиша cабрли бўлинг, асло Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлманг. Зеро, ҳолис Аллоҳ таоло учун қилинган сабр ва бардош албатта мукофотсиз қолмайди. Озгина сабр қилиш, узоқ йиллар унинг роҳатини кўришга сабаб бўлади. Кимки ўзининг қатъийлиги билан машҳур бўлса, билки у қилган сабри билан машҳур бўлган".

Дарҳақиқат, сабр барча яхшиликларнинг калити, яхшиликлар эса бараканинг калитидир. Демак, кимда ким сабрли бўлса, иншааллоҳ барча яхшиликларга эришади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Садақаи Жорияга эга бўлинг!👇🏻
Набий ﷺ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрча ажр берилур», дедилар». (Муслим)

http://T.me/qalb_sozim
​​#тафсир #сура_жума

💎“Бу Аллоҳнинг фазлидир, уни Ўзи хоҳлаган кишига берадир. Аллоҳ буюк фазл эгасидир” (4-оят).

Ушбу ояти каримадаги «Бу»дан мурод икки хил бўлиши мумкин:

Биринчиси – пайғамбарлик.

Унда оятнинг маъноси: «Пайғамбарлик Аллоҳнинг фазлидир, уни хоҳлаган кишисига беради» бўлади.

Иккинчиси – Исломга ҳидоят қилиш.

Унда оятнинг маъноси: «Исломга ҳидоят қилиш Аллоҳнинг фазлидир, уни хоҳлаган кишисига беради» бўлади.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
​​​​Бир ҳаким зот шундай деган экан:
«Одамлар тўрт хил бўлади:

1️⃣ Сахий: дунёдаги насибасини охиратдаги насибаси учун туҳфа қилган одам.

2️⃣Бахил: дунёдаги насибани ҳам, охиратдаги насибани ҳам улашмаган одам.

3️⃣Исрофчи: дунё ва охиратдаги насибасини бу дунёнинг ўзида тамомлаган одам.

4️⃣Тежамкор: дунёдаги насибасини ҳам, охиратдаги насибасини ҳам ўз ўрнига қўйган одам.

Сиз бу инсонлардан қай бири сиз?

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
ЁЛҒОНЧИ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Манзилга етишингизга ярим соат вақт бор. Телефонда: "Беш дақиқада ўша ерда бўламан", деб шеригингизга ёлғон гапирасиз. Сиз йўлдасиз. Чорсуда кетяпсиз. Лекин “Фарход бозоридаман”, деб алдайсиз. Олмани 7000 сўмдан олиб, 8000-9000 сўмдан сотяпсиз. “Ўзим шу нархга олганман. Майли, сизга ўз нархида: 8000 дан бераман”, деб харидорни “кўндирмоқчи” бўласиз. Шундай ҳолат давом этаверса, Аллоҳ наздида “каззоб” деб ёзиб қўйиласиз.

"Дилдаги гаплар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ФОЛБИНЛАР — ЁЛҒОНЧИЛАР

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оишадан ривоят қилинади:
«Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. У зот уларга: «Улар ҳеч нарса эмас», дедилар. Шунда улар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Лекин бир нарсани гапирсалар, ҳақ ҳам бўлади?!» дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўғриси бир оғиз сўз бўлади. Шайтон олиб қочиб, ўз оғайниси (фолбиннинг қулоғига) товуқ қақағлагандек қилиб қақағлаб айтиб кетади. Бас, ўша битта тўғрига улар юзта ёлғонни қўшадилар», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари «Бу гапларнинг ҳечқиси йўқ», эмас, балки «Улар ҳеч нарсага арзимайдилар, улар ҳақ эмас», деган маънодадир.
Демак, баъзи фолбинларнинг бирор гапи рост чиқиб қолса, бу тасодиф бўлар экан, у ҳам бўлса, шайтон ўғирлаб келиб айтган гап бўлиб, ёнида жуда кўп ёлғони бўлар экан.
Фолбинлар эса шайтоннинг оғайнилари, малайлари экан. Шунинг учун ҳам фолбинларга ишониш эътиқод бузилишига, дунё ва охиратнинг бой берилишига сабаб бўлар экан.

📚«Ёлғон» китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim