✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#суннатни_тиклаймиз

❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️
Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АЙРИМ ОЯТЛАРНИ ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳ йўлида мингта оят ўқиса, Аллоҳ уни набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар билан (бирга) ёзади”.
Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ким минг оят ўқиса, унга бир қинтор (миқдорида) савоб ёзилади. Бу қинтордан бир қийротига сизларнинг дунёингиз тенг келолмайди”, деган. Қинтор ва қийрот ўлчов бирликларидир. “Қинтор” сўзи савобга нисбатан ишлатилганда, “жуда кўп” маъносини англатади.
Ким Қуръондан минг оят ўқиса, номаи аъмолига жуда кўп ажр-савоблар ёзилади. Унинг бир қисмига дунёнинг ҳеч бир матоҳи тенг келолмайди. Дунё зийнатларининг қадрсизлиги шунда.
Миллиардлаб пуллар, ҳисобсиз мол-дунё Қуръон тиловати учун олинадиган савобнинг бир қисмигаям тенг келолмайди. Кўзимизга чиройли кўринадиган бойлик шунақа қийматсиз нарса. Аллоҳнинг мўъжиз Каломи шундай улуғ Китоб.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким кечаси ўн оят ўқиса, ғофиллар қаторида ёзилмайди. Ким тунда юз оят ўқиса, Аллоҳга итоат этувчилардан, деб ёзилади. Ким икки юз оят ўқиса, нажот топувчилардан, деб ёзилади”.
Тамим Дорий розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси юз оят ўқиса, унга тунда дуою ибодат (қилиш савоби) ёзилади”, деганлар.
Мусулмон одам озгина амални бажариб, тоғдай савобларга эришиши мумкин. Меҳрибон Аллоҳ бизга шундай имкониятни берган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким Қуръондан бир оят ўқиса, унга жаннатда бир даража, нурдан (бўлган) чироқ берилади”.
Мусулмон киши ақалли бир оят бўлса ҳам ўқиса, жаннатдаги даражаси ҳарна бир поғона кўтарилади, унга нур берилади. Қуръон ўқиган банданинг қалби чароғон, юзи мунаввар бўлади, мартабаси юксалади.

📚"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ЖАННАТ СЕН ҚАНЧАЛАР ГЎЗАЛСАН

Aъмаш Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Менинг умматимдан жаннатга биринчи кирадиган тоифа Бадр кечасидаги ой суратида киради. Кейингилари эса осмондаги энг ёрқин юлдуз суратида киради. Ундан кейин кираётганлар даражаларига қараб кираверади. Улар бавл қилмайдилар ва ҳожат чиқаришга ҳожатлари бўлмайди, тупурмайдилар, бурунларини ҳам қоқмайдилар. Тирноқлари тиллодандир, ичадиган идишлари марвариддир, терлари мушкдир. Aхлоқлари бир киши ахлоқида қурилган (яъни, ҳаммаси бир хил), узунликлари Одам алайҳиссалом бўйлари каби олтмиш газдир”.
Бухорий (3327/6) ва Муслим (2834/4).

"Танбеҳул ғофилийн" китобидан.


http://T.me/qalb_sozim
ҒУСЛ

- Ғуслнинг маъноси нима?
- Бутун баданни ювиш.

- Ғусл қай тариқа қилинади?
1. Aввало, истинжо қилинади.
2. Сўнг қўл ювилади.
3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
6. Якунда оёқ ювилади.

- Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
- Ўтади.

- Ғуслнинг фарзи нечта?
- Учта:
1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
2. Бурун ичини ювиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.

- Ғуслнинг суннатлари нечта?
- Ўнта:
1. Истинжо қилиш.
2. Нажас бор ерни ювиш.
3. Қўлни ювиш.
4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
5. Aввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
9. Сувни кераклича сарфлаш.
10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.

- Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?
- Эркакларга фарз. Aммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.

"Ибодати исломия"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат.
ИЛМНИНГ ҲАҚИ

Икрома (р.а) бир куни шундай деди:
- Илмни фақат ҳақини тўлаганларга
ўргатинг.
- Илмнинг ҳақи нима? – дея сўрадилар.
- Илмнинг ҳақи унда айтилганидек
амал қилиш, илм соҳиби илмини
фақат ўқиб ёд олганлар эмас, амал
қиладиганларга ўргатишидир.

(Шаъроний. Танбеҳ-ул Муғтаррин)дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
◾️ Алдаш – хиёнат – офат ◾️
👇👇👇
🚫 Мен алдайман.
🚫 Cен алдайсан.
🚫 У алдайди.
Қарабсанки, ҳалол билан ҳаром аралашиб, ўша ердан файзу барака кўтарилади.

... Бугун жаҳонда рўй бераётган қирғинбарот уруш, турли офат, бало-қазолар шулар оқибатидан эмасмикин?!

“Фарзанднома” китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қандай бўлганлар?!.

🌱 Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.

🌱 Доим фикрда юрардилар.

🌱 Аллоҳни неъматларини майда- увоқ бўлсада буйук санардилар.

🌱 Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам хам бермасдилар.

🌱 Бемани гапирган кимсадан юз ўгирардилар.

🌱 Бирор кимсадан суйинч хабарини беркитмасдилар.

🌱 Сўзларини лафзи оз, маноси чуқур эди.

🌱 Ҳаммани бир ҳил кўриб, уларни ажратмасдилар.

🌱 Инсон хурматини жойига қўярдилар.

🌱 Хиссиётини кўрган кимса, қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.

🌱 Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.

🌱 Бирор кимсани гапини бўлмасдилар.

🌱 Яхшилик қилишда, майин шабададан хам саҳийроқ эдилар.

🌱 Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадия берардилар.

🌱 Ёмонлик қилганга, ёмонлик жавоб қилмай, кечириб юборардилар.

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
73. АЛ-АВВАЛ.


🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
Албатта тингланг ва улашинг!!!

👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

http://T.me/qalb_sozim
Табассум ажойиб дори:

🙂 Уни дўстингизга берсангиз хурсанд бўлади.

🤨 Душманингизга берсангиз пушаймон бўлади.

👵🏼 Онангизга берсангиз умри узаяди.

🧒 Фарзандингизга берсангиз меҳри ошади.

😎 Танимаган кишингизга берсангиз сиз учун садақа ажри бўлади.

😇 Севган жуфтингизга берсангиз севгиси ортади.

☺️ Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.

😌 Салгина табассум қилсангиз бўлди, ажойиб бепул дори тайёр.

😁 Бир бирингизга табассум улашинг азизлар!


http://T.me/qalb_sozim
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ гўзал ахлоққа бундай таъриф беради: “Гўзал ахлоқ – очиқ чеҳрали бўлиш, инсонларга доимо яхшилик қилиш ва уларга азият етказадиган нарсаларни бартараф этишдир”.

Ўқиганда ёқимли ва қилиш осондек кўринган бу амаллар аслида динимизда энг улуғ савобга эришиш мумкин бўлган мақбул ибодат саналади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни тарозуда гўзал ахлоқдан ўзга оғирроқ келадиган нарса йўқ”, деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Шу нуқтаи назардан, асли фитратимизда бор бўлган, бизга олам-олам савоблар келтирадиган гўзал ахлоқни “уйғотиш” унчалик қийин иш эмас.

Гўзал ахлоқ – ширин сўз, яхши муомала, муҳаббат, табассум, марҳамат кўрсатиш, аввало, инсоннинг ўзидан бошланиши керак. Яъни, инсон ўзига яхшилик қилиб, боқий дунёда хайр ва саодатга эришиши учун ана шу яхшиликларга қўл уриши лозим. Зеро, бу амаллар ўз ўрнида уни ҳаловат ва бахт кўчасига олиб киради...

http://T.me/qalb_sozim
Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади. Зеро, "ишқ" сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, "меҳр" сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқдир!

http://T.me/qalb_sozim
Одамларни жаннат сари даъват қиладилар. Ўзлари эса бир етимни дастурхонга чорлашдан ожиздирлар.

Абу Али ибн Сино.

http://T.me/qalb_sozim
РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ ҚУЙИДАГИ УЙЛАРГА КИРМАЙДИ:

- қариндошларидан алоқасини узганлар уйи;
(Имом Бухорий ривояти)

- ота-онага оқ бўлганлар уйи; (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

- судхўрнинг уйи; (Имом Бухорий ривояти)

- ит бор уй; (Имом Бухорий, Муслим ва Ибн Можа ривояти)

- Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй; (Имом Муслим ва Аҳмад ривояти)

- саҳобалар ҳақорат қилинган уй; (Имом Бухорий ва Абу Довуд ривояти)

- сурат ва ҳайкаллар бор уй; (Имом Бухорий ривояти)

- маст қилувчи нарсалар истеъмол қилинадиган ва қимор ўйналадиган уй.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim