✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
Ҳақиқат шариатдан ташқари эмас. Балки шариат билимлар, ҳолатлар, азму қарорлар, ниятлар ва бошқа қалб амаллари ёрдамида қалбларни ислоҳ қилиш билан тўлиб-тошган. Ташқи амалларга тегишли ҳукмларни билиш шариатнинг кўп қисмини билишдир. Ички амалларга тегишли аҳкомларни билиш эса, шариатнинг нозик жиҳатини билишдир. Ушбу ҳукмларнинг бирон қисмини кофир ёки фожирдан бошқа ҳеч ким инкор этмайди.

Изз ибн Абдуссалом


http://T.me/qalb_sozim
ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Ануширвон бундай дейди:
"Бир воқеа менинг адолат борасида ибратланишимга сабабчи бўлди. Йигитлик вақтимда бир куни овга чиқдим. Қоним қайноқ бўлгани учун отимни ҳар томонга чоптирардим. Пиёда келаётган бир киши тош отиб, бир итнинг оёғини синдирди. У одам бир неча қадам босиб-босмай, менинг отим тепиб, унинг икки оёғини синдирди. Кейин отим бир харсанг тошга қоқилиб, икки оёғини синдириб олди. Мен кетма-кет бўлаётган бу воқеаларни кўргач, ўзимга ўзим: "Кўрдингми, улар нима қилишди ва нимани кўришди? Ким ярамас бир ишни қилса, ўзи истамаган ишни албатта кўради", дедим ва бу воқеадан ибрат олдим".

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
Каналга
аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
ЭВАЗ АЛЛОҲДАНДИР.

☝️🏼Аллоҳ сиздан бирор нарсани олиб қўйса, савоб умидида сабр қилсангиз, ўрнига бундан яхшисини беради.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: 📌"Кимнинг икки суйганини (яъни, икки кўзини) олсам, ўрнига жаннат бераман"; "Кимни бу дунёдаги дўстини олиб қуйсам, у савоб умид қилса, ўрнига жаннат бераман",
деди.
Ўғлини йўқотган киши сабр қилса, абадият диёрида унга ҳамд уйи қурилади. Бу кичик бир мисол, холос. Қолганини ўйлаб кўраверинг.
📚"Ўкинма" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига интизор бўлмоқдалар, холос.
Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан.
Фотир сураси, 43-оят / Тафсири ҳилол

T.me/qalb_sozim
Эй Одам боласи, сенинг саҳифанг очилди, икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда туриб яхшиликларингни ёзади, иккинчиси чап томонингда ёмонликларингни битади. Нимани хоҳласанг, қилавер. Вафот этганингда саҳифанг беркитилади ва қабрингда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан.

Ҳасан Басрий
.

http://T.me/qalb_sozim
Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

http://T.me/qalb_sozim
РИЗҚ

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ризқ бандани худди ажалидек қидиради”, дедилар”
(Ибн Ҳиббон, Баззор, Табароний жаййид санад билан ривоят қилган. Табароний келтирган ривоятда: “Албатта ризқ бандани ажалидан ҳам кўпроқ қидиради”, дейилган).
Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, ажали, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Дунёга келгач, пешонасига ёзилган ризқини – хоҳласа, хоҳламаса – олади. Умр паймонаси тўлгандан кейин ажал бандани қидириб топиши муқаррар. Худди шунга ўхшаб, банда ризқи ҳам уни ажалидек излаб топади. Бу нима дегани?
Эй банда, ризқинг сени ортингдан қидириб юрибди. Шунинг учун ортиқча ғам чекма, ўзингни ўтга-чўққа урма, хотиржам бўл, ҳалол йўллар билан ризқ изла, Парвардигоринг раҳматидан, фазлу карамидан ноумид бўлма, дегани.
“Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ” китобида шундай дейилган: “Эй мусулмон биродарим! Буюрилган вазифанг ҳақида қайғур, бутун диққат-эътиборингни шунга қарат, сенга кафолати берилган нарса (яъни, ризқ талаби) билан машғул бўлиб қолма. Зеро, ризқ билан ажал бир-бирига яқин. Банда ажали етмагунича ризқи тўхтовсиз келиб туради. Агар Аллоҳ сенга – Ўз ҳикматига кўра – ризқ эшикларидан бирини беркитса, сен учун ундан ҳам фойдалироқ бошқа йўлни очади. Энди ҳомила ҳақида фикр юритиб кўр: унинг ризқи фақат битта йўлдан, яъни киндик орқали келади. Чақалоқ туғилгач, бу йўл кесилади, ўрнига икки йўл очилади: аввалгисидан мазалироқ, покизароқ ризқ – тоза сут келади. Эмизиш муддати тугагач, мазкур икки йўл ҳам кесилади. Энди унинг учун тўртта йўл: икки таом, икки ичимлик йўли очилади. Икки таом ҳайвон ва ўсимликлар, икки ичимлик эса сув ва сутдир. Бундан ташқари саналган неъматларга бошқа фойдалар, тотли ноз-неъматлар қўшилади. Инсон вафот этгач, мана шу тўрт йўл кесилади, лекин Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло – агар солиҳ мўминлардан бўлса – унинг учун саккизта йўлни: жаннатнинг саккиз эшигини очади. Банда ўша эшикларнинг хоҳлаганидан киради” (Абдулмалик ибн Муҳаммад. “Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ”).

📚"Ризқ калитлари, нажот келтирувчи дуолар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига интизор бўлмоқдалар, холос.
Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан.
Фотир сураси, 43-оят / Тафсири ҳилол

http://T.me/qalb_sozim
#ибрат

☝️🏼Ўлим тириклар учун ибратдир

Сулаймон Тоий айтади: "Адулвоҳид ибн Зайдни Ҳавшабнинг жанозасида
кўрдим. Ҳавшаб дафн қилингач, у шундай деди:" Эй Абу Бишр, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен бундай кун келишидан огоҳ эдинг. Эй Абу Бишр, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен ўлимдан ташвишда эдинг. Лекин Аллоҳга қасамки қўлимдан келса, сенинг ўлимингдан кейин ишга қаттиқ киришаман". Шундан кейин Абдулвоҳид ибн Зайд илм учун астойдил ҳаракат қилди.

📚"Солиҳлар гулшани" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
📚Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌Бу киши ёш болалар ёнидан ўтиб кетаётиб, уларга салом бердилар-да, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилардилар”, деб айтдилар.

📝Муттафақун алайҳ

🗳"Риёзус солиҳийн" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
Аъробийлик

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Гуноҳи кабиралар еттитадир: Биринчиси Аллоҳга ширк келтириш; одам ўлдириш; покиза аёлларни зинода айблаш; ҳижратдан кейинги аъробийлик».

Шарҳ:
Аллоҳнинг йўлида Мадинага ҳижрат қилгандан кейин бадавий бўлиб, четга чиқиб кетиш ҳам гуноҳи кабиралардан ҳисобланган экан.
Ушбу ҳадисда еттита гуноҳи кабирадан тўрттаси келтирилибди. Биз, мўмин-мусулмонлар бундан жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Ушбу ҳадисга ўзимиз амал қилиб, уни бошқаларга ҳам етказишимиз лозим бўлади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга аъзо бўлиш: 👇

T.me/qalb_sozim
ИЧКИЛИК БАРЧА ЁМОНЛИКЛАРНИНГ АСОСИ

Ҳаббоб бин Арат (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан бундай нақл этади: "Ичкилик ичишдан сақланинг. Чунки ичкиликнинг ёмонлиги бошқа ёмонликларга манба бўлади. Худди токнинг бошқа дарахтлар устига чирмашиб чиқиб, эгаллаб олганидек".
Ҳа, бутун гуноҳларнинг ундан чиқишига далил шуки, аввало намоз ўқий олмайди, рўза тута олмайди, ҳар хил фисқу фужурга сабаб бўлади, бу эса гуноҳларнинг худди ток шохларининг кўпайиб кетганига ўхшайди.
Абдуллоҳ бин Умар Расули Акрам(с.а.в)дан нақл этадики: "Кайф берувчи ҳар қандай нарса шароб ҳисобланади ва унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Ҳар ким дунёда давомли ҳолда шароб ичиб ўлса, охират шаробларидан ича олмайди".
Охират шароблари эса маст қилмайди, кайф бермайди, инсонга илоҳий ҳузар-ҳаловат бағишлайди.
Уч кимса жаннатга кирмайди: доимий шароб ичиб юрганлар, сеҳрга ишонганлар, силаи раҳм қилмаганлар.
Яна уч кимса ҳам жаннатга кирмайди: бири даюс, иккинчиси ўзларини эркакка ўхшатган аёллар, учинчиси доим шароб ичиб юрадиганлар.
Шу сабабдан шароб ичишдан сақланинг, чунки у ҳар қандай ёмонликларнинг манбаидир.
Нақл этишадики, ҳар қанча гуноҳ, ёмон ва ифлос нарсаларнинг ҳаммасини йиғиб, тўплаб, бир хонага қамаб, қулфлаб, қўйганлар. Уларни очувчи калит эса мастликдир. Шароб ичилдими, эшиклар очилиб, ҳар турли ёмонликлар осонликча содир бўлади, шунинг учун бундан иложи борича сақланинг.

"Ичкилик иймон заволи" рисоласидан.

T.me/qalb_sozim
Чопқир от

Aбу Мусо Aшъарий розияллоҳу анҳу вафотларидан олдин ибодатга қаттиқ бел боғладилар. У кишига: “Ўзингизни бунча қийнамасангиз?”, дейишди.

Aбу Мусо Aшъарий розияллоҳу анҳу: “Чопқир от маррага яқинлашганида бор кучини сарфлаб югуради, менинг ажалим эса ундан ҳам яқинроқ”, деб жавоб бердилар.


Солиҳлар гулшани асаридан

T.me/qalb_sozim
Аллоҳ уч нарсага жон ато этди:
.
1. Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2. Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3. Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, фариштадан хам аълодир. Агар нафс ақлдан устун бўлса, ҳайвондан хам ёмондир! 👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📤Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.
══════════════

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
#Hikmat

«Albatta, sen ham o'lguvchisan, ular ham o'lguvchidirlar».

"Zumar" surasi, 30-oyat.

http://T.me/qalb_sozim
#Erkin_tarjima

Bir kishi hakim zotdan:"Fajr (bomdod namozi vaqti)ning havosi nima uchun toza va sof bo‘ladi? "- deb so‘radi.
Hakim zot:"Chunki, bu vaqt munofiqlar nafasidan holi bo‘ladi. (Chunki ular bomdodga uygʻonmaydi)"-deb javob berdi.

ЯҚИНЛАРГА ЭСЛАТИНГ👇

http://T.me/qalb_sozim
“Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара сураси, 261-оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

http://T.me/qalb_sozim