✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
Биз елкаларимизни гуноҳлар юки билан борган сари оғирлаштиряпмиз. Aммо намоз вақти кириб, фарзни адо этгач, олдинги гуноҳларимизга каффорат бўлади.
Сўнгра яна елкамизни оғирлаштирамиз ва яна фарз намозларини адо этиш билан олдинги гуноҳларимизни кетказамиз.


Aбу Мусо Aшъарий
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Нажосат

- Нажаслар неча тоифага бўлинади?
- Икки тоифага. Бири – оғир нажаслар (нажосати ғализа), иккинчиси – енгил нажаслар (нажосати хафифа) тоифаларидир. Енгил нажасларга қарчиғай, лочин каби гўшти ҳаром паррандаларнинг тезаги; от, ҳўкиз, қўй каби ҳайвонларнинг сийдиги киради. Оғир нажасларга одамзот ахлати ва сийдиги; гўшти ҳалол ҳайвонларнинг тезаги; гўшти ҳаром ҳайвонларнинг тезаги ва сийдиги; тезаги бадбўй бўлган паррандалар тезаги; қусуқ, йиринг, ароқ, чўчқа гўшти; шариатга номувофиқ сўйилган ҳайвонларнинг гўшти ва қони киради.

- Тезаги бадбўй бўлмаган қушларнинг тезаги-чи?
- Нажас Эмас.
- Сичқоннинг сийдиги ва тезаги-чи?
- Сувга тушса, оғир эмас, либосга тегса, енгил нажас ҳисобланади.

- Балиқ, бурга қони-чи?
- Нажасга кирмайди.

- Ўлган нарсанинг териси, жуни ҳалолми?
- Чўчқадан бошқа ҳайвонларники ҳалол. Фақат у терилар ошланган бўлмоғи лозим. Шариатга мувофиқ «Бисмиллаҳ» деб сўйилган бўлса, ошланмаса ҳам, покдир.

- Чўчқа териси-чи?
- Чўчқа териси тугул, бутун бадани нажасдир. Ҳеч бир амал билан лоақал бирор аъзосини ҳам тозалаб бўлмайди.

- Одам териси-чи?
- Инсон муқаддас зотдир. Унинг тани ёки терисини емоқ, сақламоқ гуноҳ.

"Ибодати исломия"дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
📌 Каналга аъзо бўлинг!

.http://T.me/qalb_sozim
Ўрганган нарсаларингга амал қилиб Аллоҳга ибодат қил. Руҳ чиққанида ҳаммаси яратганнинг ўзига қайтади. Хато қилган ишларингиздан эмас, қасддан
қилган гуноҳларингиздан кўпроқ қўрқинг.


Робий ибн Ҳусайн.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
ҲАММА НАРСАДАН ИБРАТ ОЛ!

Ҳасад қилганлар сенга зарар етказишга ҳам, фойда келтиришга ҳам, ҳаёт беришга ҳам, савоб беришга ҳам, азоблашга ҳам қодир эмаслар.☝️☝️☝️

Олимлардан бири: "Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизнинг ўша ҳолимиздек бўлса, демак, улар яхши ҳаётда эканлар", деди.

Ва яна бирлари: “Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли, у хурсандликдан рақсга тушади”, деди.

Олимлардан бирини зиндонга ташлашганида, у Қуръони Каримдаги "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур", оятини ўқиди.
(Ҳадид сураси,13-оят).

У зиндондалик пайтида: “Душманларим нима қилишса, қилишди. Лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатим билан бирга бўлдим. Қаерга борсам, у мен билан бирга бўлди. Агар ўлсам, қалбимдаги бўстоним ва жаннатим менинг шарафим. Шунинг учун юртимдан чиқариб юборилишим мен учун саёҳат, қамаб қўйишса эса узлатдир”, деди.

Ким Аллоҳга астойдил ишонса, барча нарсани топади. Ким Аллохга ишонмаса, барча нарсани йўқотади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳни нуқсон сифатлардан холи, камол сифатлар билан улуғлайман. Ҳамду сано Аллоҳга лойиқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир), деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан афзалроқдир", дедилар.

Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларнинг қасрлари, ҳовлилари ва мол-дунёлари ҳақида гапириб: "Улар ҳам ейишади, биз ҳам еймиз. Улар ҳам ичишади, биз ҳам ичамиз. Улар ҳам қарашади, биз ҳам қараймиз. Лекин биз ҳисоб бермаймиз. улар ҳисоб беришади", - деди.

Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади:
"Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз".
(Анъом сураси, 94-оят).

Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида шубҳа-гумон бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: "Аллоҳ ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар", дея гап бошлайдилар.

Ҳаётинг қандай фикр юритишинга боғлиқдир.

Демак, фикр юритишинг натижаси, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёғинг борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтгин.


📚"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohni yaxshi ko‘rasizmi
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Kim Allohni yaxshi ko‘rsa qo‘lini ko‘tarsin
😢

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂

♻️Yaqinlarizgaham ulashing

http://T.me/qalb_sozim
Киши тирик экан, нафси билан курашишда мағлуб бўлмаслиги лозим. Киши нафсини жиловлаш учун нафсни тарбия қилган зотларга яқин юриши ва илм ўрганиб, унга амал қилмоғи зарур.

Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ўз нафсини тергаб турган кишини ақлли, ҳушёр инсон деб атаганлар:

الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَواهَا وَتَمنَّى عَلَى اللهِ

(رواه الامام الترمذي)

яъни: “Ақлли-ҳушёр киши – ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинги ҳолат учун амал қилган инсондир. Ожиз одам – нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан (кўп нарсаларни) умид қилган кишидир” (Имом Термизий ривоятлари).

http://T.me/qalb_sozim
Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришиш мумкин эмас. Улар олдида ҳижобда бўл!

http://T.me/qalb_sozim
АЁЛНИНГ НИКОҲ ОРҚАЛИ МАҲРАМЛАРИ

"Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.."

Нур сураси, 31-оят

http://T.me/qalb_sozim
Эй фарзанд! Хўроз сендан ҳушёр бўлмасин!
Луқмони Ҳакимнинг ўғлига қилган васиятларидан: «Ўғлим! Зинҳор хўроз сендан зийракроқ бўлмасин. У саҳарларда қичқирганда сен ухлаб ётган бўлмагин».

"Эй фарзанд" китобидан
http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти
Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.


Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризк ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига:
«Мени эслангиз», демокда.

(Бақара сураси, - 152 оят)

http://T.me/qalb_sozim
#кучли_ирода.

Доктор Абдурраҳмон Ҳабаннака ўзининг “Исломий ахлоқлар ва уларнинг асослари” номли китобида aйтиб ўтган тўртта нуқта бор, инсон мана шу нуқталарга қараб, ўз иродасининг қанчалик кучли ёки кучсизлигини аниқлаб олиши мумкин.

Улар:

🖍Яхшиликлар ва тоат-ибодатларга шошилиш.

🖍Ҳар доим яхшиликни умид қилиш.

🖍Ҳодисаларни сабр ва розилик билан қабул қилиш.

🖍Ғазаб пайтида ўзни кўлга олиш.

Агар инсон ўз иродасини мустаҳкам қилмоқчи бўлса, у қуйидагиларни бажариши лозим бўлади:

🖍– Аллоҳ азза ва жаллага, У Зотнинг гўзал сифатларига, казои қадарига бўлган иймонни кучайтириш,

🖍– Нафс билан курашиш орқали амалий машқ ва ибодатларни бажариш.

Замонавий руҳшунослар аклий режалаштириш илми ёки ўз-ўзига таъсир кила олиш ҳам иродани кучайтиришда катта таъсирга эга эканини таъкидлайдилар.

🖍– Казои қадарга рози бўлиш оркали аламни бахтга, меҳнатни тортиққа айлантириш.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
​​#ризқ
Ризқ Аллоҳ зиммасида бўлганидан кейин уни бировлардан тама қилишга ҳожат борми?

Ҳар бир киши кунлик озуқаси ва маоши учун астойдил саъй-
ҳаракат қилишини, ортиқча тиришишини ва бу билан шубҳага ва ҳаромга тушиб қолиб, ўзини хор қилишини, қадрини пастлатишини кўрдим.

Шунда Аллоҳ таолонинг "Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи
Аллоҳнинг зиммасидадир"
(Ҳуд сураси, 6-оят), деган сўзини ўйладим.
Билдимки, ризқим Аллоҳ таолонинг зиммасида, кафолатида экан. Шундан сўнг ибодатимга
машғул бўлдим ва У Зотдан бошқасидан тамани кесдим.

Ризқинг хақида эмас, балки ўз зиммангга юклатилган ишлар билан машғул бўлгин, Эй инсон.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг👇

http://T.me/qalb_sozim
Парвардигорни қайси калима билан танисак, ўзимизни қандай тутсак, шундайлигича бизга ойна тутади. «Аллоҳ» дейилганида энг аввало,хаёлга қўрқадиган, уялинадиган борлиқ келса, демак сиз уят ва қўрқув ичидасиз.
Агар «Аллоҳ таоло» дейилганида хаёлга ишқ марҳамат, шафқат келса,сизда бу васфлардан мўл кўл деганидир!

Шамс Табризий.


http://T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз

☝🏾Талбина(атала)ни истеъмол қилинг

🔹Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Мен Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Талбина беморнинг юрагини тинчлантиради ва ўзи билан ғамнинг бир қисмини олиб кетади” ”, деганларини эшитганман”
. (Имом Бухорий ривояти)
———————————-
❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️
Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
😢 ТАВБАНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШИ

Бир олимдан сўрадилар:
Киши тавба қилганида унинг қабул бўлган-бўлмаганини била оладими?

Бу хусусда аниқ бир фатво бера олмаймиз. Кишининг тавбаси қабул бўлганининг баъзи аломатлари эса мавжуд. Булар:

📿 Банданинг гуноҳ қилиш истагидан узоқлашиши.

📿 Қалбини хотиржамлик эгаллаши ва Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани кўриб турганини билиши.

📿 Солиҳ инсонлар билан бирга бўлиб, тажовузкор кимсалардан узоқ юриши.

📿 Дунё молининг озини кўп, охират амалларининг кўпини оз кўриши.

📿 Қалби доим Аллоҳ фарз қилган амаллар билан машғул бўлиши.

📿 Тилини беҳуда гаплардан тийиши.

📿 Муттасил мушоҳада қилиши.

📿 Аввал қилган гуноҳлари учун афсусланиши.

(Имом Ғаззолий. Мукошафатул қулуб.)
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
ПУШАЙМОНЛИК ДАРАХТИ

Абу Яхё ал-Варроқ шундай дейди:
«Киши нафсининг истакларини бажо келтириб, вужудидаги аъзоларни мамнун қиладиган бўлса, шубҳасиз, у ўз қалбига надомат дарахтини экибди.

(Ғаззолий. Ихе. 53/250)
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ

📝 Эй Одам фарзанди!
▫️Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.
▫️Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан.
Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.
▫️Агар Менга дуо қилсанг, ижобат этаман.
▫️Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
▫️Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.
▫️Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан.
▫️Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.
▫️Тинчлик танҳоликдадир.
▫️Ихлос рағбатдадир.
▫️Тавбада Аллоҳга тақво бор.
▫️Бойлик қаноатдадир.

📝 Эй Одам фарзанди!
▫️Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
▫️Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қили-шинг мумкин?!
▫️Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
▫️ Дунёга ҳирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
▫️Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?!
▫️Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
▫️Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
▫️Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!

"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
📌 Каналга аъзо бўлинг!

http://T.me/qalb_sozim