✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
17 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
💸💸БАХТЛИ БЎЛИШ УЧУН БОЙ БЎЛИШ ШАРТ?!

Ким сенга " Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шарт", деб айтди? Ким сенга "бойлар бахтли бўлади", деб айтди?

🌺 Аллоҳнинг берган ризқига рози бўлган кишигина ҳақиқий бахтиёрдир.

^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^
Мўмин кишининг ризқ ҳақидаги эътиқоди қуйидагича бўлиши керак:

🍀1 – Ҳар бир банданинг ризқи азалда Аллоҳ тарафидан тақдир қилиб қўйилган. Ана ўша ризқ бандага етмай қолмайди.
☘️2 – Ризқ бандани худди ажали каби қидириб юради.
☘️3 – Ризқнинг келишида касб-ҳунар бир восита саналади. Касб-ҳунарга ортиқча баҳо бериб, касбим орқасидан нон топаяпман, шу ҳунарим мени боқаяпти, деб эътиқод қилиш ширкка олиб боради. Шуни унутмаслик керакки, Аллоҳ белгилаб қўйган ризқ ана ўша касб-кор сабабли бандага етиб келади.
🍀4 – Ер ва сув ҳам бандага ризқи келишида восита қилиб қўйилган. Аммо, кўпчиликда ерда етиштирилган маҳсулотларни “табиат инъомлари”, “табиат бизни боқади” деган нотўғри фикр шаклланган. Аслида ер ҳам, сув ҳам Аллоҳнинг изни билан бандаларга ризқларини чиқаради. Бу иккиси бизлар ризқланишимиз учун бир восита эканини, ризқимиз эса Аллоҳнинг даргоҳидан нозил бўлишини яхши англаб етишимиз зарур!


http://T.me/qalb_sozim
​​Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги
барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.

Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!»
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.

Ахир билмайсанми, намоз "нажот" га яқин туради?! "Ҳаййа ъалас-солааҳ! Ҳаййа ъалал-фалааҳ!" (Намозга келинглар! Нажотга келинглар! )

Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!

🤲🏼Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
Бир улуғ зотдан сўрадилар:
-Тасаввуф нима?
У зот шундай жавоб қилди:
-Сиқилган пайтда кўнгилда фараҳнинг бўлиши тасаввуфдир!
Аллоҳ «Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам», деди. Бу бало – каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён – даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир...

✏️Мавлоно Жалолиддин Румий

http://T.me/qalb_sozim
Эътибор берсангиз инсонлар дунё ташвиши билан банд.

☘️ сиз эса охират ибодати билан машғул бўлинг;

☘️ улар ташқи дунёсини гўзал қилса сиз ички дунёингизни гўзаллаштиринг;

☘️ улар амалдорларга хизмат қилса сиз олимлар хизматида бўлинг;

☘️ улар бошқаларнинг камчилигига қизиқса сиз ўз хатоларингиз устида ишланг.

Иброҳим ибн Адҳам.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАРТИБИ

Тирноқ олиш тартиби ҳақида мазҳабимизнинг улуғ имомларидан бири Ҳусомиддин шаҳид (р.а.) бундай деганлар:
Тирноқ олишда аввал ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғидан бошлаб олиб, кичкина бармоғигача олади. Бош бармоқ қолиб туради. Кейин чап қўлининг кичкина бармоғидан бошлаб олиб, бош бармоғигача олади. Сўнгра ўнг бармоғининг қолган бош бармоғини олади. Шунда бошланиш ҳам, тугалланиш ҳам ўнг қўлда бўлган ҳисобланади.

Оёқларнинг тирноқларини олганда эса аввал ўнг оёқнинг кичкинасидан бошлаб, бош бармоққача, сўнг чап оёқнинг бош бармоғидан бошлаб кичкина бармоққача олади.
Демак, ҳаммаси ўнгдан бўлади.

Тирноқ олганда кечаси ҳам, шанба ва якшанбада ҳам олаверади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхшилик кечиктирилмайди” деганлар.

Сўфи Аллоҳёр
📚“Маслак ул-муттақин” китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ДОРИНИНГ ИНСОНГА ТАЪСИРИ

Атрофга теран назар билан боқсак, ҳар бир нарса Аллоҳнинг ягоналигига далолат қилишини кўрамиз. Масалан, дори-дармонларни олайлик. Россиялик бир йигитнинг боши оғриётгани учун "Тримол” ичади. Худди шу ишни ҳиндлар, хитойлар, испанлар, америкаликлар ҳам қилса бўлади. “Тримол” ҳатто индеец, абориген ва эскимосларга ҳам бир хил таъсир кўрсатади. Мазкур дори осиёликнинг бош оғриғини қолдириб, европаликнинг ошқозонини тузатмайди.
Демак, бир хил сифатга эга дори бутун дунёдаги одамларга бир хил таъсир кўрсатади. Чунки уларнинг Яратувчиси Бир. Организмимиз бир хил қонуният асосида ишлайди. Тана аъзоларимиз Ягона Зотга сўзсиз бўйсунади.

"Дилдаги гаплар" китобидан.
Каналга уланиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
#Долзарб

Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
+ ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
+ Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
+ МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
+ Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
+ Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
+ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
+ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

http://T.me/qalb_sozim
Барча дуоларни жамлаган зикр

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْر مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ البَلاَغُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ.

«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир, дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.)

Имом Термизий ривоятлари.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
27 йил қозилик қилдим. Эр-хотин ажралишининг аксарияти шу икки нарсада эканига амин бўлдим

1. Ғазабидан кўзлари кўр бўлган эркак
2. Ва унга жавоб берган ахмоқ хотин

Шайх Али Тантовий

Уланиш учун↙️

http://T.me/qalb_sozim
#дуо

🌿Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун бандалари орасида жорий қилган. Дуо кўплаб яхшилик ва ютуқларни қўлга киритиб, кўплаб ёмонлик ва мусибатларнинг йўқ бўлиши учун улкан сабабдир. Набий алайҳиссалом бир ҳадиси шарифда шундай деб марҳамат қилганлар: “Дуодан кўра Аллоҳ таолога карамлироқ ҳеч нарса йўқ”.
Бухорий, Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари.

🤲🏼Аллоҳ таоло барча ҳайрли ниятларингизни ижобат этсин.

♻️Каналга аъзо бўлишни унутманг.

http://T.me/qalb_sozim
Ким Аллоҳга эҳсону ҳушмуомаласида юзланмаса, Ўзига уни синов занжирларига боғлаб олиб келади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ.

Яъни инсон фаровонлик, соғлик ва неъмат ичра Аллоҳга юзланмаса, Унга тоат қилмаса, уни турли балолар, касалликлар ва муҳтожликларга дучор қилиб Ўзи томон келтиради.
Бу бахтсизлик ҳам бахтли инсонларга насиб қилади. Агар синовга учраган бўлсангиз, буям яхшиликка. Синов ҳикматини англаб етинг ва сабр қилинг.

http://T.me/qalb_sozim
​​Дунёдаги Жаннат боғлари нима?

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайл
қилинг»
, дедилар. Мен:
«Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
«Зикр ҳалқалари», дедилар».

📜Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан зикр ҳалқаларининг фазли
очиқ-ойдин кўриниб турибди. Улар жаннатнинг боғлари,
деб аталмоқда.
Демак, ким ёруғ дунёда зикр ҳалқаларига кирса,
жаннат боғига кирган бўлади.

Каналга уланиш учун👇

http://T.me/qalb_sozim
ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТ

1. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 571 йил Маккада туғилганлар.

2. Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим бўлиб қоладилар.

3. У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.

4. 9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.

5. У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.

6. 25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.

7. 40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.

8. Пайғамбарлик 23 йил давом этган.

9. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.

10. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
ОФИЯТ - БЕБАҲО НЕЪМАТ

👉 «Эй Одам фарзанди!
Агар динингиз саломат бўлса, амалингиз, гўштингиз ва қонингиз ҳам саломат бўлади. Агар динингиз фасод топса, амалингиз, гўштингиз, қонингиз ҳам бузилади. Сизлар ўзини куйдириб, одамларга зиё тарқатадиган шам каби бўлманг. Қалбингиздан дунё муҳаббатини чиқариб ташланг, чунки Мен ҳеч қачон дунё муҳаббати билан Ўзимга бўлган муҳаббатни бир қалбда жамламайман.

Ризқни тўплашда нафсингизга мулойим бўлинг. Чунки ризқ тақсимлаб бўлинган.

(Мол йиғишга) ҳирсли бўлган киши (молдан) маҳрумдир.

Бахил эса ёмонликка дучор.

(Бу дунё) неъмати бир кун поёнига етади, уни қаттиқ талаб қилиш бадбахтликдир.

Ажал маълумдир, ҳақиқат маълум.

Аллоҳ ҳикматларининг энг яхшиси хушуъдир.

Бойликнинг энг яхшиси - қаноат.

Энг яхши захира - тақво.

Қалбга амр этилган энг яхши нарса яқийн, яъни ўта кучли ишонч.

Сизларга берилган нарсанинг энг яхшиси офиятдир»
.

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ЭСЛАТИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
470. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мумсикликдан сақланинглар, чунки у сиздан олдингиларни ҳалок қилди. Улар бир-бирларининг қонларини тўкдилар ва қариндошлик алоқаларини уздилар. Зулм қиёмат кунининг зулматларидандир», дедилар».

Шарҳ:
Бу дунёда ким бировга зулм қилса, охиратда зулматлар узра зулматлар ичида қолади, қаттиқ азобларга дучор бўлади.

Шунинг учун мўмин-мусулмон инсон мумсиклик, қизғанчиқлик ва зулм каби қабиҳ сифатлардан узоқда бўлиши, бу нарсаларга мутлақо яқин йўламаслиги лозим.

Аввал ўтган қавмлар мол-дунёни талашиб, қизғанчиқлик қилиш оқибатида ҳалокатга учрадилар. Бу ҳолат кейин келганларга ўрнак бўлиши лозим.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim