✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
17 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
#Аллоҳнинг_мўжизаси!
Хиллер ороли
Хиллер ороли 1802-йилда австралия чўлларидан бирида топилган – ўша вақтдан бери олимлар ҳовузнинг нега тўқ пушти рангли эканлигини тушунишга уринмоқдалар.

Хиллер – дунёдаги ягона пушти рангли орол эмас, лекин бошқа ҳолларда бу ранг орол ичидаги креветкалар ва микроорганизмлар борлиги сабаб бўлса, масалан, Aвстралиянинг ғарбида жойлашган штатидаги Пинк ороли каби, ёки Сенегалдаги Ретба оролидаги сув ости ўсимликлари билан боғлиқ бўлса, Хиллер ҳалигача ўзининг пушти рангли сувининг сири нимада эканлигини тадқиқотчиларга очиб бермоқчи эмас.

http://T.me/qalb_sozim
БЕАЙБ ПАРВАРДИГОР

Умар ибн Зарр даврида гуноҳларга ботган, ҳаддидан ошган бир киши вафот этди. Одамлар унинг жанозасидан тортиниб турганида Умар ибн Зарр ҳозир бўлиб, жанозасини ўқиди. Маййит қабрга туширилганида Умар ибн Зарр: “Эй фалончи, сени Аллоҳ раҳмат қилсин, умринг бўйи тавҳид билан ўтдинг, Аллоҳга сажда қилиб, юзингни тупроқ қилдинг, агар гуноҳкор ва хатолари кўп дейишсалар, қайси биримиз бегуноҳ ва хатосизмиз?!” дея хитоб қилди.

"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Агар киши нафсида қўрқинч ва умид аломатини билса, у ишончли ишни ушлабди. Қўрқинч аломати - Аллох таоло ман қилган нарсалардан қайтиш. Умид аломати — Аллоҳ таоло буюрганларини килиш.

Молик ибн Динор.
Кагалга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Азроилдан қўрққан одам

Бир куни Ҳазрати Сулаймон, алайҳиссалом, дўстлари билан бирга ўтирар эдилар. Ҳазрати Азроил, алайҳиссалом, кириб ўтирганлардан бирига диққат билан боқдилар. У одам Азроилнинг, алайҳиссалом, бундай боқишларидан жуда қўрқиб кетди. Сўнгра Ҳазрати Сулаймонга:
—    Эй Пайғамбарим, менга ёрдам қилинг, ҳалигина Азроил менга қаттиқ тикилиб қаради. Менинг жонимни олади чоғи, — деди. 
Сулаймон, алайҳиссалом, ундан:
— Хўш, нима қилайин? Мендан нима истайсан? — деб сўрадилар.
— Шамолга амр беринг, мени Ҳиндистонга элтиб ташласин. Шояд Азроилнинг панжасидан қутулиб қолсам... — деди. 
Сулаймон, алайҳиссалом, унинг истагини бажо келтирдилар. Шамолга буюриб, уни Ҳиндистонга жўнатдилар. Эртаси куни Азроил яна кўришмоқ учун Сулаймон, алайҳиссалом, қузурларига келди. Суҳбат давомида Ҳазрати Сулаймон:
— Кечаги одамга тикилиб қарамоқнинг боиси нима эди? —  дея сўради.
Азроил эса:
— Чунки Аллоҳ таоло менга бу одамнинг жонини Ҳиндистонда олишни амр этган эди. Уни бу ерда кўриб, жуда ҳайрон қолдим. Аллоҳнинг амрини янглиш англамадиммикан, дея ҳайратландим. Шу боис унга диққат билан боққан эдим. 
Буйруқни тўғри англаган эканман. Орадан бироз ўтиб, Ҳиндистонга бордим. Уни ўша юртдан топиб, жонини олдим.

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
62. АЛ-МУМИЙТ


🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

http://T.me/qalb_sozim
Донишмандлардан бири айтади: “Ҳавою ҳавасни паст тут, чунки у ақлга ғолиб бўлса, кишининг яхшиликларини ёмонликка айлантиради, бас, кейин ҳалимлик кек-адоватга, ибодат риёга, сахийлик исрофга, эҳтиёткорлик бахилликка дўнади.

📚"Унвонул баён" китобидан.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Ахлоқ ҳам – ризқ. Аллоҳ таоло уни ҳам бандалари орасида тақсимлаган. Кимдир ахлоқда бой, кимдир эса фақир бўлади.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мақтаганда у зотниинг шакл-у шамойили билан эмас, балки “Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз”, деб, гўзал ахлоқи билан мақтади.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#Оят

“Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур...”
(Анфол сураси, 70-оят)

Илоҳий яхшиликлар миқдори - ниятларнинг эзгулиги миқдорича бўлади



♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Банда бандани дунёда сатр қилар экан, Аллоҳ уни қиёматда албатта сатр қилади".
(Имом Муслим ривояти)

Сатр - айбини ёпиш.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
Бир адибдан сўрашди:
- «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»
- У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:
- «Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади.
Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади».

- Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Мингта ҳасанага эришишни ёки мингта ёмонликдан қутулишни истайсизми?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ҳар куни мингта ҳасанани қўлга киритишдан ожизми?» дедилар. Ўтирганлар орасидаги бир сўровчи: «Бизлардан биримиз мингта ҳасанани қандай қилиб қўлга киритади?» деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Юз марта тасбеҳ айтади. Шу сабабли унга мингта ҳасана ёзилади ёки ундан мингта ёмонлик ўчирилади» - дедилар.
Имом Муслим ривояти.


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
​​​​​​​​===========================

#биласизми ?

🌸 Ким Қуръондан бир харф ўқиса―унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

🌸 Ким бир етимни ўз қармоғига олса―жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўлади.

🌸 Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса―унга 1000 ҳасанот ёзилади.

🌸 Ким "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа―дажжол фитнасидан омонда бўлади.

🌸 Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса―Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

🌸 Ким фарз намоздан сўнг "Оятал-курси"ни ўқиса―уни жаннатга киришлигидан фақатгина ўлими тўсиб туради.

🌸 Ким қариндош-уруғликни боғласа―унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

🌸 Ким бир биродарига ғайбан дуо қилса―бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин, деб қайтариб туради.


© «Зулматлардан нурга»

✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.)

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

http://T.me/qalb_sozim
🗣ҒИЙБАТНИНГ ДАВОСИ🗣

📍Аввало ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак.

📌Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб берилишини; агар савоби бўлмаса, нариги одамнинг
гуноҳлари унга олиб берилишини ҳам билиб қўйсин.

💡Ғийбат пайти бўлиб қолса, ўзининг айбларини ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Ўзининг айблари бўла туриб, бошқаларни айблашдан уялсин. Агар ўзини айблардан холи билса, ўшанга шукр қилиш ила машғул бўлсин. Ўзини ўзи энг ёмон айб – ғийбатчилик ила ифлосламасин, Ўзини биров ғийбат қилишини истамаганидек, ўзи ҳам ўзгаларни ғийбат қилишни истамасин.
☑️Ғийбатга боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўқ қилишга ҳаракат қилсин.
Дарднинг давоси уни келтириб чиқарган сабабни йўқ қилиш ила бўлади.
​​Rosulolloh (ﷺ) haqida siz bilgan va bilmagan ma’lumotlar

1. Rosulolloh (ﷺ) Odam alayhissalom hali ruh va jasad orasida turganlarida u zot (ﷺ) nabiy edilar.

2. Rosulolloh (ﷺ)ning Odam alayhissalomgacha bo’lgan nasablaridagi kishilarga biror fahsh ish yetmagan.

3. Rosulolloh (ﷺ) Ahmad (Allohga eng ko’p hamd aytuvchi) deb nomlandilar. U zotdan oldin biror kishi bunday nom bilan nomlanmagan.

4. Rosulolloh (ﷺ) kechasi och qorinda uxlab, tongda qorinlari to’q holda uyg’onardilar. Alloh u zotni taomlantirib qo’yar edi.

5. Rosulolloh (ﷺ) old tomonni qanday ko’rsalar, orqa tomonni ham huddi shunday ko’rardilar.

6. Rosulolloh (ﷺ) kunduzi qanday ko’rsalar, qorong’u kechani ham huddi shunday ko’rardilar.

7. Rosulolloh (ﷺ)ning tupuklari sho’r suvni ham chuchuk qilar edi.

8. Rosulolloh (ﷺ) dushmanlarning qalbiga bir oylik masofadan qo’rquv solardilar.

9. Rosulolloh (ﷺ) biror marta ham esnamaganlar.

10. Rosulolloh (ﷺ) va boshqa payg’ambarlar hech qachon ehtilom bo’lishmagan.

11. Rosulolloh (ﷺ)ning terlari mushkdan ham hushbo’y bo’lgan.

12. Rosulolloh (ﷺ)ning soyalari bo’lmagan. U zot tamomila nur bo’lganlar.

13. Rosulolloh (ﷺ)ning kiyimlariga biror marta ham pashsha qo’nmagan.

14. Rosulolloh (ﷺ)ni biror marta burga va hasharot chaqib, aziyat bermagan.

15. Rosulolloh (ﷺ) mingan ulov biror marta tezak tashlamagan, bavl qilmagan.

16. Rosulolloh (ﷺ) dunyoga kelganlarida kohinlar osmondan xabar ololmay qolishgan.

17. Rosulolloh (ﷺ) Me’roj kechasi barcha payg’ambarlar va farishtalarga imom bo’lib namoz o’qiganlar.

18. Rosulolloh (ﷺ)ning ummatlariga butun yer yuzi masjid qilib berilgan.

19. Rosulolloh (ﷺ) boshqa payg’ambarlar davrida kelganlarida, boshqa payg’ambarlar u zotga ummat bo’lar edilar.

20. Rosulolloh (ﷺ)ning ummatlariga u zotni ismlari bilan chaqirish harom qilingan (Nur-63).

21. Rosulolloh (ﷺ)ning sahobalariga u zotning ovozlaridan baland ovozda gapirish harom qilingan (Hujurot 2).

22. Rosulolloh (ﷺ)ning huzurlariga farishta Isrofil alayhissalom tushganlar. Bu farishta u zotdan oldin hech qaysi payg’ambarga tushmagan edilar.

23. Rosulolloh (ﷺ)ning oldingi va keyingi gunohlari kechirilgandir (Fath 1-2).

24. Vafot etkan bandadan qabrda Rosulolloh (ﷺ) haqida so’raladi, boshqa payg’ambarlar haqida so’ralmaydi.

25. Rosulolloh (ﷺ)ni tushida ko’rgan, haqiqatdan ham ko’rgan bo’ladi. Chunki shayton u zotning su’ratiga kira olmaydi.

26. Rosulolloh (ﷺ) bir kishini chaqirsalar, o’sha inson namoz o’qiyotgan bo’lsa ham, u zotga javob berishi vojib bo’lgan.

27. Rosulolloh (ﷺ) vafot etkanlarida sahobalar imomsiz guruh-guruh bo’lib janoza o’qiganlar. Va bu namozlarda Janozadagi mashhur duo o’qilmagan.

28. Rosulolloh (ﷺ)ning muborak badanlari chirimaydi.

29. Rosulolloh (ﷺ)ning qabrlariga bir farishta muvakkal qilinib, u zotga salovot aytganlarning salovotlarini yetkazib turadi.

30. Rosulolloh (ﷺ)ning qabrlari Qiyomatda birinchi ochiladi. Oxiratda u zot yetmish ming farishtaning qurshovida bo’ladilar.

31. Rosulolloh (ﷺ) Sirotdan birinchi bo’lib o’tadilar.

32. Rosulolloh (ﷺ) Mahsharga Buroq degan otga mingan hollarida keladilar.

33. Rosulolloh (ﷺ) Mahshar kuni Arshning o’ng tomonida shunday maqomda turadilarki, u zotdan boshqa hech kim u yerda turmaydi.

34. Rosulolloh (ﷺ) Jannatga birinchi bo’lib kiradilar.

35. Rosulolloh (ﷺ)ning ummatlari Qiyomat kuni birinchi so’roq qilinadi.

Manba: "Ikki olam sarvari" - Sayyid Muhammad Hasaniy

✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.)

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

http://T.me/qalb_sozim
Кўп истиғфор айтсангиз:

ғамингиз кетади,
қарзингиз узилиши осон бўлади,
саҳв-хатоларингиз кечирилади,
барча яхшиликга муяссар бўласиз,
само эшиклари сизга очилгай,
дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:


"Астағфируллоҳ" - (Аллоҳдан мағфират сўрайман).
"Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" - (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).
"Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" - (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан).

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
🌺Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади: «Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхшидир. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (271-оят).

♻️Каналга обуна бўлинг!👇

http://T.me/qalb_sozim
ИБОДАТ РУҲИ.

Ибодатнинг руҳи ва танаси бор. Унинг руҳи ақидадир. Ибодат ақида асосида ўз мақсадини белгилайди. Ибодатнинг танаси эса инсоннинг тили, жисмоний ҳаракатлари ва бошқа аъзоларидир.
Масалан, намоз ҳаракатлар, сўзлар, туриш, ўтириш, эгилиш, сажда қилиш, тиловат, зикр ва тасбеҳлардан иборат. Лекин буларнинг барчаси намознинг жасади ҳисобланади.
Агар тўғри эътиқод, соғлом ақида бўлмаса ҳамда намоз ўқишдан мақсад Аллоҳнинг буйруғига итоат этиш ва Унинг розилигини исташ бўлмаса, намоз руҳсиз қуруқ жасадга айланиб қолади.

"Ислом динига умумий таъриф" китобидан.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim