✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


http://T.me/qalb_sozim
Барча ғорлар зулматдир. Фақат Қуръонимиздаги ғор (Каҳф сураси) икки жума оралиғидаги нурдир.

Уни ўқишни ёки тинглашни унутманг!

T.me/qalb_sozim
Audio
Муҳаммадлоиқ қори
Каҳф сураси.МP3


🌙•АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!•🌙

T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА

🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️ 🕌☪️

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган (9-оят).

Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
"Сунан" эгалари ва Ҳоким ривоят қилишган.

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жамоат билан жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир", дедилар".
Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилишган.

Абдулҳақ Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Имом хутба қилиб турганда намоз ўқиманг", деганлар.

Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанда гапириш ҳаром бўлишига яна бир далил:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума куни имом хутба қилаётганида ўз шеригингга "Жим тур", десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".
Бешовлари ривоят қилишган.

"Кифоя" китобидан.


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалоллик энг олий фазилат...☝🏻

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

Ҳамма уни бахил дер эди, аммо...

Шайба ибн Нуъома айтади: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ бахиллик билан ном чиқарган эди. Вафот топган вақтида эса, у кишининг мадиналик аҳли байтлардан юзта оилани боққан ҳолатда топдилар".

Муҳаммад ибн Исҳоқ бундай дейди: "Мадиналик кўплаб оилалар тўқ ва фаравон яшашар, аммо бу тўқликлари қаердан келаётганини билишмас эди.

Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ вафот этгандан сўнг, тунлари уларга етказиладиган моддиётларни йўқотиб қўйишди". Абу Ҳамза Сумолий бундай деган: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ тунда нонлар тўла қопни орқалаб, Мадина аҳлига тарқатар ва "Махфий садақа Ҳақ азза ва жалла ғазабини сўндиради", дер эди".

Амр ибн Собитдан ривоят қилинади: "Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ вафот этганида у кишини ғусл қилишни бошлашди. Елкалари ва белларидаги қорайиб кетган изни кўриб "Бу қандай из?", деб сўрашди.

"Бу инсон тунда елкаларига ун тўла қопни ортиб, Мадина аҳлига тарқатар эди. Из ўшаники!", деб жавоб берилди.

http://T.me/qalb_sozim
КАФТНИ ОЧИБ ДУО ҚИЛИНГ.

"Аллоҳдан бирор нарса сўрасангизлар, кафтларингизнинг ичи билан сўранг. Устида сўраманглар ҳамда кафтингизнинг ичини юзингизга суртмагунингизча туширманглар. Ана шундай қилсангиз, Аллоҳ унда барака барпо этади".
Абу Довуд ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.

2. Ҳалолдан еб-ичиш.

3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш.

5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.

6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.

7. Аллоҳга таваккал қилиш.

8. Қаноаткор бўлиш.

9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.

10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.

11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.

12. Гуноҳларга тавба қилиш.

13. Ихлос билан ибодат этиш.

14. Шайтонни душман билиш.

15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.

16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.

17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.

18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.

19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.

20. Қариндошларни зиёрат қилиш.

21. Омонатга хиёнат этмаслик.

22. Аллоҳдан қўрқиш.

23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.

24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.

25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.

26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.

27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.

28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.

29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.

30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.

31. Ҳаромга қарамаслик.

32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.

33. Сеҳр-жоду қилмаслик.

34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.

35. Илм таҳсил этиш.

36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.

37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.

38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш.

39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.

40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.

41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.

42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.

43. Молининг закотини бериш.

44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.

45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.

46. Кибр қилмаслик.

47. Етимнинг молини сақлаш.

48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.

49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.

50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.

51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.

52. Зинодан қочиш.

53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.


http://T.me/qalb_sozim
☝️Дунё кўзингга тор бўлиб қолганида ушбу қиссани эслагин:

– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.
– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.
– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.
– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.
– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.
– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.
– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.
Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.
Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.

Бу киши ким эканларини билгандирсиз?

Жавоб: Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам😢


Изоҳ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар
.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
Сигарет таҳоратни синдириши ҳақида!!!

Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари ! Ман яқинда шу сайтда сигарет чекиш таҳоратни синдириши ҳакида уқиб ҳайрон булиб қолдим. Қайси озми-кўпми илми бор танишимдан сўрамай, "Қайси қоидага асосан синдиради?"-деган гапни эшитяпман. Сиздан минг ҳижолат билан сўраяпман Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Бизга илм булиб қолсин

ЖАВОБ:
Бу гап сигарет ҳаром деган гап асосида айтилган. Ҳаром нарсани ичига ютиб, оғзини ҳам ҳаром қилиб юрган одамни пок одам, озода одам, ораста одам дейиш мумкин бўлмаганидан айтилган. Ўша илми бор танишларингиздан, ҳаром нарсани қайси қоида асосида тушунмаётганларини сўранг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Каналга уланиш учун👇

T.me/qalb_sozim
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР.

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
☪️ АҲДГА ВАФО ҚИЛИНГ

👇 ☘️ 👇 ☘️ 👇

«Эй Одам фарзанди!
Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар. Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир. Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди. Худди шундай ибодатимга ҳам сабр қилсангизларгина, жаннатга кирасизлар. Аллоҳга нафл ибодатлар билан яқинлашинг. Менинг розилигимни ўзларингиз орангиздаги мискинлар розилигидан изланг. Уламолар мажлиси орқали раҳматимга рағбатли бўлинг. Чунки раҳматим бир лаҳза ҳам улардан ажралмайди.

Аллоҳ таоло: «Эй Мусо! Айтаётганларимни эшит. Ҳаққи ростки, ким мискинга такаббурлик қилса, Қиёмат кунида уни (зарра ёки майда чумоли) суратида тирилтираман. Кимки мискинга тавозеъли бўлса, дунё ва охиратда у(нинг даражаси)ни кўтараман. Кимки мискинни обрўсизлантириш учун сирини ёйса, Қиёмат кунида уни сири пардаланмаган ҳолда тирилтираман. Кимки қашшоқни хорласа, бас, у Мени жангга чорлабди. Ким Менга иймон келтирса, дунё ва охиратда фаришталар у билан қўл бериб сўрашади», деди».

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim