✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
17 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.


ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

T.me/qalb_sozim
☝️ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1. Имон билан яхши ишлар пок ҳаѐт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъѐр бузилишига йўл
қўйманг.

7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ѐки энди келадиган кунларни унутинг.

9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

10. Эътиборингизни қўрқинчли хаѐлларга, ѐмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг.
Чунки инсон умри жуда қисқа.

12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

13. Ҳаѐтингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаѐт руҳ учун азобдир.

14. Сиз ҳақингизда айтилган ѐмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиѐн етади.

15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап сўзларга эътибор бераверманг.

20. Пиѐда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ѐддан чиқарманг.

23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаѐтган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.

28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

Бахтли ҳаёт сари 📚

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

T.me/qalb_sozim
Solih do‘st sen uchun o‘zingdan ham yaxshiroqdir. Chunki nafs doim yomonlikka undab turadi. Solih do‘st esa faqatgina yaxshilikka buyuradi.

http://T.me/qalb_sozim

Hakim zotdan so‘radilar:
- Hayotingizda o‘qigan eng go‘zal hikmat nima?

Hakim zot javob berdi:
- Yetmish yildirki o‘qiyman, biroq Ibn Javziyning hikmatidan go‘zalroq hikmatni o‘qimadim:
"Ibodatning mashaqqati ketadi, ammo savobi qoladi. Gunohning lazzati ketadi, ammo jazosi qoladi".

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

“Бугунги ишни эртага қўйма”

Буюк ватандошимиз Бурхониддин Марғилоний ҳазратлари ўзларининг “Ҳидоя” асарларида шундай дейдилар: “Ўз вақтидан кечикиб қилинган инъом-эҳсон маҳкам тортилган занжир мисоли бўғувчидир”.

Бу ҳикматдан қуйидагича ибрат оламиз. Ҳар қандай яхшиликни вақтида қилиш лозим. Масалан, ота-онани борида қадрлаш керак. Аслида уларни зиёратига этишда кўп нарса талаб этилмайди. Икки оғиз ширин сўз ва бизни соғ-саломатлигимиз уларга таскин беради. Бир дона иссиқ нону, бир пиёла қаймоқ улар кўнглини тоғдек кўтаради. Лекин улар тириклигида шу каби хизматларни қилмай, оламдан ўтгандан кейин эҳсон ва хайриялар қилиш одат тусига айланган. Қанийди, бу эҳсонларнинг бир қисми ота-онамиз тириклик вақтида бўлганида, Бурҳониддин Марғилон ҳазратлари айтганларидек вақтида қилинган эҳсон бўларди.

Биз мавзуга доир биргина мисолни келтириш билан чекландик, аммо Бурхониддин Марғилоний ҳазратларининг “Ўз вақтидан кечикиб қилинган инъом-эҳсон маҳкам тортилган занжир мисоли бўғувчидир” деган ҳикматларини ҳар қадамда қўллаш мумкин. Халқимизда ҳам “Қолган ишга қор ёғар”, “Бугунги ишни эртага қўйма” каби мақоллари ҳам айни шу мазмунни қувватлайди. Шундай экан, фурсатни қўлдан бой бермай, ҳар бир савоб ишни ўз вақтида бажаришга одатланайлик.

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

“Бу иблисдир, динларингизда шак келтиришларингиз учун келди”

Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида ўтирган эдик. Шу пайт юзи хунук, кийими расво, бадбўй, кал ва қўпол бир киши келиб, одамларнинг орасидан ҳатлаб ўтди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг олдиларига ўтириб: “Сизни ким яратган?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. У: “Осмонни ким яратган?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. “Ерни ким яратган?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ”, дедилар. У: “Аллоҳни ким яратган?” деб сўради. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Субҳаналлоҳ”, дедилар-да, пешоналарини ушладилар, бошларини энгаштирдилар. Ҳалиги киши туриб кетди. Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошларини кўтариб: “Бояги одамни менга олиб келинглар”, дедилар. Биз уни қидириб топа олмадик, гўё бу ерда бўлмагандек ғойиб бўлган эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу иблисдир, динларингизда шак келтиришларингиз учун келди”, дедилар».

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#Ибрат

Солиҳлардан бири гўшт пишираётган кишининг ёнидан ўтаётиб йиғлаб юборди.

У киши:
― Нима учун йиғлаяпсиз, гўштга муҳтожмисиз?, деди.

Солиҳ киши:
―"Йўқ, Мен одам боласининг ҳолига йиғлаяпман. Ҳайвон ўтга ўлик ҳолда киряпти, одам боласи эса тирик ҳолда киради", - деб жавоб берган эканлар.

http://T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Бир куни ҳазрати Ийсо (а.с.) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар.

Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:

– Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар. Шунда Ийсо (а.с.):

– Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:

– Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.

– Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, – деб жавоб берибдилар.

"Ҳикматлар хазинаси" рисоласидан

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Поклик – иймоннинг ярмидир


🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

http://T.me/qalb_sozim
Инданезия, мактаб ўкувчиларига онани қандай хурмат қилиш кераглигини ўргатиш куни, болалар ўз оналарини оёқларини ювмоқдалар!

http://T.me/qalb_sozim
АЛЛОҲНИНГ СОЯСИ АРШНИНГ ОСТИДА ТУРУВЧИ 7 ТОИФА КИШИЛАР

Абу Ҳурайра, Абу Саид Ал-Худрий ва Салмон Ал-Форсий розийаллоҳу анҳулардан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- “Етти тоифа мўминларни Аллоҳ таоло Ўзининг (Арши) соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Ўзининг сояси ила соялантиради.

Улар қуйидагилар:

👉 1. Адолатли имом – раҳбар.

👉 2. Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит.

👉 3. Қалби доимо масжидларга талпиниб турадиган киши.

👉 4. Аллоҳ йўлида севишиб, ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббат билан жамланиб, ана шу муҳаббат устида тарқалиб яшаган кишилар.

👉 5. Мансаб ва гўзаллик соҳибаси бўлган аёл (зинога) чақирган пайт "мен Аллоҳдан қўрқаман" деб (зинодан ўзини узоқ тутган) киши.

👉 6. Ўнг қўли билан инфоқ қилганда, берган садақасини чап қўли ҳам билмай қоладиган (даражада сир сақлаган, ихлоси кучли) киши.

👉 7. Аллоҳни ёлғиз қолган пайтида зикр қилиб, кўзидан ёш оққан киши”.

(Муттафақун алайҳи)

⊱••┈•┈•┈••┈•⊰✿⊱•┈••┈•┈••⊰

س أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له» رواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангизга ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан мих қоқилиши яхшироқдир” дейилган». Табароний ва Байҳақий ривоятлари.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлимдан қочиб юрибсиз...


🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

http://T.me/qalb_sozim
🌺 МИСВОКНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ ўз
китобида зикр қилади:

МИСВОК:

1-Оғизни ёқимли қилади,
2-Милкни кучли (мустаҳкам)
қилади,
3-Балғамни тўхтатади,
4-Кўзни равшанлаштиради,
5-Тиш касалланишини кетказади,
6-Ошқозонни (яллиғланишини)
соғломлаштиради,
7-Овозни мусаффо қилади,
8-Овқатни ҳазм қилишга ёрдам беради,
9-Уйқуни йўқотади, (ҳайдайди),
10-Ўқишликга жонлантиради,
(рағбатлантиради),
11-Намозга жонлантиради,
12-Зикрга руҳлантиради,
13-Аллоҳ таолони рози қилади,
14-Фаришталарга ёқади,
15-Ажр-ҳасанотларни
кўпайтиради.!!!

Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!📲


http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
Албатта тингланг ва улашинг!!!

👤 Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳ

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болангизни ёмон сўзлар билан қарғаманг!
Чунки, ота-онанинг қарғишига ҳам ижобат бор, дейишади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Эри билан тенгма-тенг гап
талашиб, беҳурмат қилган аёллар
Албатта Ешитинг Жуда Қаттиқ Гаплар


Эрига ”Сиз жим ўтиринг деган аёл жаннатга кирмайди экан” Астағфируллоҳ одамни ларзага солувчи маъруза... аёлларимизга эшиткизайлик азизлар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасадчининг ҳасадидан паноҳ сўраш

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#кун_ояти

🔹Аллоҳ баъзингизни баъзингиздан афзал этган нарсаларни (ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касбидан насиба бор. Аёлларга ўз касбидан насиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир.
(Нисо сураси; 32-оят)
------
T.me/qalb_sozim
Инсонларга ёрдам беринг!

🔹Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
📌«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда ҳеч қачон «йўқ» демаганлар».

📝( Бухорий ва Муслим ривояти)
——————————-
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ.

Суннатни ёйинг