✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
Имом Шофеъий бир кун
эрталаб бомдод намозидан кейин
уйга қайтаётганларида, йўлда бир
кишини. учратдилар. У киши салом бериб,
Имом Шофеъийдан ҳол-аҳвол сўраб,
қандай тонг оттирдингиз? - деди.
Имом Шофеъий қандай тонг
оттирганларини
қуйидагича тушунтирдилар:
- Мендан саккиз нарса сўралган
ҳолда тонг оттирдим!

Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким борор нарса
сўраши мумкин? Сизнинг бировга ишингиз
тушмайдику? - деди.

- Имом Шофеъий табассум қилиб,
сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима
сўраяпти:
1- Роббим мендан фарзини
сўраяпти.
2- Росулуллоҳ соллаллоху алайхи васаллам мендан суннатларини. сўраяптилар.
3- Оила, бола-чақам кунлик
ризқларини сўраяптилар.
4- нафс унга эргашишимни
сўраяпти.
5- Шайтон орқасидан боришимни
сўраяпти.
6- Кироман котибийн малаклари
яхши нарсаларни ёздиришимни
сўраяптилар.
7- Ўтган кунлар қаришимни
сўраяпти.
8- Охирида эса, ҳазрати Азроил
тайёр туришимни сўраяпти.

Шундай қилиб мен мана шу
сўровлар билан тонг оттираяпман. Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутяпти.

Имом Шофеъийни эшитган киши
ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат
сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?
- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб
кўр.

Киши бошини қуйи солиб, давом
этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча
нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.

* - Сиз нима деб ўйлайсиз, сиздан
ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишингизга кетаётганингизда
мана шу нарсаларнинг ўйлаб кўрдингизми?
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

T.me/qalb_sozim
Xijob bilan jismini
Qur'on bilan qalbini
Taqvo bilan ruhini
Amal bilan hayosini
O‘ragan muslimalar

Sizlar dunyo go‘zali emas

Jannat go‘zallarisiz

T.me/qalb_sozim
ИЙМОН СУСТЛИГИ БЕЛГИЛАРИ...!

Гуноҳларни, айбдорликни заррача ҳис қилмасдан содир қилиш.

Қалб қотиши ва Қуръонни ўқишга хоҳиш йўқлиги.

Фарзларни бажаришга эриниш (масалан:намозга доимо кечга қолиш).

Суннатга эътиборсизлик.

Кайфиятни ўзгарувчанлиги: бекорчи нарсалардан сиқилиш, тез-тез жаҳл чиқиши ва безовталик.

Қуръоннинг сураларини, масалан: Аллоҳ бизни жазолаши ва мукофотлаши ҳақидаги жойларини эшитаётганда хеч қандай ҳиссиётни йўқлиги.

Аллоҳнинг зикри ва зикрларни ўқишда қийинчилик сезиш.

Шариатга мувофиқ бўлмаган ҳолда амал қилинганида ички норозиликни йўқлиги.

Жамиятда қандайдир даражага эга бўлиш ва бой-бадавлат бўлишни хохлаш.

Очкўзлик ва бахллик, бойлигидан ажралишни хоҳламаслик.

Бошқаларни савоб амалларга буюриш ва ўзи буни қилмаслиги.

Бировлардаги қийинчиликни кўриб роҳатланишни ҳис қилиш.

Ниманидир ҳалол, ниманидир ҳаромлигига аниқ ишониб, зарурат бўлмаса ҳам макруҳ нарсалардан четланмаслик.

Оддий савоб амалларни қилаётганлар устидан кулиш (масалан:масжидни тозаловчилар устидан).

Мусулмонларни аҳволига эътиборни йўқлиги.

Исломни ёйиш учун жавобгарлик ҳиссини йўқлиги.

Ҳеч қандай далил-исботсиз баҳслашишларни ва баҳсни ўзи учун яхши кўриш.

Дунё ишларига муккасидан кетиш, бирор моддий нарсани йўқотганидагина афсусланиш.

Ўзи билан овора бўлиб қолиш..!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Gap gapligicha qolsa nima foydasi bor
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf Rohimahulloh

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃

T.me/qalb_sozim
Чинакам инсонлар

Ибн Муборак билан Суфён Саврий ўртасида шундай савол-жавоб бўлиб ўтган экан:

Чинакам инсонлар кимлар
Уламолар.

Кимлар чинакам шарафли?
Тақводорлар.

Чинакам подшоҳлар кимлар?
Парҳезкорлар.

Чинакам омилар кимлар?
Гап билан одамларнинг пулини оладиган қиссагўйлар.

Чинакам пасткашлар кимлар?
Золимлар
.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

T.me/qalb_sozim
​​Бир киши дўстидан сўради: Уйингдан ишхонангача қанча вақт олади?
Дўсти: "Тиқилинч (издиҳом) бўлган пайтда―800 тасбиҳ, холи бўлган пайтда эса―250 тасбиҳ" деб жавоб берди.

Саҳобалардан бири:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга саҳарлик қилдик сўнг намозга турдик" деди. Шунда бир киши: Бу иккиси (яъни саҳарлик билан намоз) орасида қанча вақт бўлар эди? сўради.
-"Эллик оят миқдорича" дедилар.

Субҳаналлоҳ! Бу улуғ зотлар вақтларини оят ва зикрлар ила ҳисоблар эдилар.

🍀 СУБҲАНАЛЛОҲ
🌷 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
💐 ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ
🌺 АЛЛОҲУ АКБАР

T.me/qalb_sozim
ФОЙДАЛИ ЎҒРИЛАР

Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...

Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!

🗯Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
🗯Завқланиб туҳмат қилиш билан,
🗯Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...

Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар 🤷🏻‍♀️🤷🏻‍♂️ ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик... 🎁

📜 Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг ғийбат қилинганликлари ҳақидаги хабарларни хушхабар сифатида қабул қилар эканлар...

🗯 Сизни ғийбат қилишяптими?
🗯 Иғво қилишяптими?
☹️ Хафа бўлиб ўзизни сиқманг 😩
Балки хурсанд бўлинг...😊
Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nega ikkita quloq bitta til berilgan?
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃

T.me/qalb_sozim
​​ҚАЛБНИ ҚОТИШДАН САҚЛАШ УЧУН

✔️ Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

✔️ Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

✔️ Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

✔️ Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

✔️ Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

✔️ Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

✔️ Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

✔️ Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

✔️ Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

✔️ Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

✔️ Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

✔️ Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

✔️ Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

✔️ Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.



✔️ АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
ИЖТИМОИЙ ОДОБЛАР
96. ЎЛИМ, ЖАНОЗА, ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ
#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР

96 - ЎЛИМ, ЖАНОЗА, ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

T.me/qalb_sozim
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЙИГЛАТГАН ВОҚЕА

#ЖУДА_ТАСИРЛИ 😭

Фозил қори

T.me/qalb_sozim
#Биласизми?

Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.

- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;

- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;

- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;

- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;

- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;

- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;

- Унда дунё ва охират саодати мавжуд;

- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;

- Унда ризқни келтириш бор.

Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!


🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
Ашуро куни
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
АШУРО КУНИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Эслатиб ўтамиз: Бу йил АШУРО куни 29-август шанба кунига тўгри келади

T.me/qalb_sozim
Руҳ нима?

Руҳ мавзуси илмда ҳам, фалсафада ҳам қадим-қадимдан энг мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Бу муаммонинг энг тўғри ечимини Қуръони Каримда кўрамиз. Жумладан, Исро сурасида шундай дейилади:
“Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, деб айт” (85-оят).
Аллоҳ таолонинг “сизларга фақат озгина илм берилган” деган гапини француз академиги Шарль Ришар қуйидаги сўзлари билан изоҳлайди: “Нима учун биз очиқ-ойдин ўзимиз фахрланаётган бу илмимиз теварак-атрофдаги нарсаларнинг баъзи кўринишларини идрок қилишдан бошқа нарса эмаслигини айта олмаймиз? Аммо бу нарсаларнинг ҳақиқатлигини биз билмаймиз ҳам, ҳис қилмаймиз ҳам. Жонли ёки жонсиз нарсаларнинг ҳақиқий табиати бизнинг ақлимиздан устун туради”. Ўз сўзининг охирида у шундай ёзади: “Ҳақиқий олим камтарин ва журъатли бўлиши керак. Камтарин бўлиши – чунки илмимиз жуда кам, журъат эса – кишини ҳали кашф этилмаган кўп нарсаларга чорлайди”.

“Иймон” китобидан.

🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
Audio
Мазлумнинг дуосидан қўрқинг!!!


Одилхон қори Юнусхон ўғли

T.me/qalb_sozim
​​ИСЛОМДА НАМОЗНИНГ МАВҚЕИ.

Намоз исломдаги энг муҳим фарзлардан бири бўлиб, бу жиҳатдан икки шаҳодатдан кейин туради.

Шу боис Расулуллоҳ ﷺ Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юборар эканлар унга шундай дедилар: “Уларни дастлаб даъват қиладиган нарсанг Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик келтириш бўлсин. Агар улар бу нарсага итоат этсалар, у ҳолда уларга Аллоҳ таоло бир кеча кундузда беш маҳал намозни фарз қилганини билдиргин…”


( Бухорий (1458), Муслим (19), Абу Довуд (1584), Термизий (625), Насоий (2\5) ва Ибн Можа (1783) ривоятлари.)

Шунга биноан, кимда ким намознинг фарзлигини инкор этса кофир бўлиб, диндан чиқади. Бу борада уламолар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Фақат дангасалик қилиб намозни тарк қилган киши тўғрисида ихтилоф бор. Дангасалик ила намозни тарк қилган киши ё намозни батамом ташлаб қўйиб, то ўлгунига қадар намоз ўқимаслиги мумкин, ё гоҳида намоз ўқиб, баъзан ўқимаслиги мумкин. Биринчи ҳолат, яъни батамом намозни тарк қилган кишининг ҳукми қуйидаги ҳадисда зикр қилинган ҳукмдир:

Расулуллоҳ ﷺ: “Биз (мусулмонлар) билан улар, (яъни кофирлар) ўртасини ажратувчи нарса намоздир. Шундай экан, ким намозни тарк қилса аниқ кофир бўлибди”

( Саҳиҳ, Термизий (2621) ва Ибн Можа (1079) ривоятлари.)

Шунингдек, бундай кишига Абдуллоҳ ибн Шақиқнинг қуйидаги гапи ҳам мувофиқ келади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари намоздан бошқа бирон бир амални тарк қилишни куфр деб билмас эдилар”

(“Мажмуул фатово” 22\ 48-49)

Энди иккинчи ҳолат, яъни гоҳида намозни тарк қилиб, баъзан намоз ўқиган кишига келсак, бундай киши кофир бўлмайди. Негаки, у намозни буткул тарк қилмай, балки давомий намоз ўқимаган кишидир. Бундай кимсага кофир деб ҳукм қилинмасада, бироқ азоб-уқубат хусусидаги таҳдид оят ва ҳадислари унга тегишли бўлади.


🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
​​ИСЛОМДА НАМОЗНИНГ МАВҚЕИ.

Намоз исломдаги энг муҳим фарзлардан бири бўлиб, бу жиҳатдан икки шаҳодатдан кейин туради.

Шу боис Расулуллоҳ ﷺ Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юборар эканлар унга шундай дедилар: “Уларни дастлаб даъват қиладиган нарсанг Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик келтириш бўлсин. Агар улар бу нарсага итоат этсалар, у ҳолда уларга Аллоҳ таоло бир кеча кундузда беш маҳал намозни фарз қилганини билдиргин…”


( Бухорий (1458), Муслим (19), Абу Довуд (1584), Термизий (625), Насоий (2\5) ва Ибн Можа (1783) ривоятлари.)

Шунга биноан, кимда ким намознинг фарзлигини инкор этса кофир бўлиб, диндан чиқади. Бу борада уламолар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Фақат дангасалик қилиб намозни тарк қилган киши тўғрисида ихтилоф бор. Дангасалик ила намозни тарк қилган киши ё намозни батамом ташлаб қўйиб, то ўлгунига қадар намоз ўқимаслиги мумкин, ё гоҳида намоз ўқиб, баъзан ўқимаслиги мумкин. Биринчи ҳолат, яъни батамом намозни тарк қилган кишининг ҳукми қуйидаги ҳадисда зикр қилинган ҳукмдир:

Расулуллоҳ ﷺ: “Биз (мусулмонлар) билан улар, (яъни кофирлар) ўртасини ажратувчи нарса намоздир. Шундай экан, ким намозни тарк қилса аниқ кофир бўлибди”

( Саҳиҳ, Термизий (2621) ва Ибн Можа (1079) ривоятлари.)

Шунингдек, бундай кишига Абдуллоҳ ибн Шақиқнинг қуйидаги гапи ҳам мувофиқ келади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари намоздан бошқа бирон бир амални тарк қилишни куфр деб билмас эдилар”

(“Мажмуул фатово” 22\ 48-49)

Энди иккинчи ҳолат, яъни гоҳида намозни тарк қилиб, баъзан намоз ўқиган кишига келсак, бундай киши кофир бўлмайди. Негаки, у намозни буткул тарк қилмай, балки давомий намоз ўқимаган кишидир. Бундай кимсага кофир деб ҳукм қилинмасада, бироқ азоб-уқубат хусусидаги таҳдид оят ва ҳадислари унга тегишли бўлади.


🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
СУЛТОН СУЛАЙМОН ВАФОТИДАН ОЛДИН УЧ НАРСАНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ЭКАН:

1) Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

СУЛТОН СУЛАЙМОН ҚУЙИДАГИ ЖАВОБНИ БЕРГАН ЭКАН:

1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.

2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.

T.me/qalb_sozim
​​Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиладими?

#Биласизми

Ҳожатхонага боришга зарурат туғилганда намоз ўқилмайди. Чунки у хушуъга халал беради. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожат қистаб турганида намоз ўқимасликни, аввал эҳтиёжни қондириб, кейин ибодат қилишни тайинлаганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ савллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таом ҳозир бўлганда, (ейилган таомни) икки (чиқариш) йўли танг қилиб турганда намоз йўқ”, деб айтганларини эшитганман”
(Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ривоят қилган).

Ушбу ривоятга кўра:

1) Таом тайёр бўлганда намоз вақти кирган бўлса, аввал нафс озроқ қондириб олинади.

2) Заҳар танг қилиб ёки қазои ҳожат қистаб турганда, шунингдек, қорин дам бўлиб, ел чиқаришга зарурат туғилганда ўзини мажбурлаб, қимтиниб намоз ўқилмайди, аввал бўшаниб олинади. Кейин қайтадан таҳорат қилиб, кўнгил хотиржам ҳолда намоз ўқилади.

Ҳожатга боришга тўғри келганда қайта таҳорат қилишдан эриниб ўзини мажбурлаб ушлаб туриш нафақат намозда хаёлни чалғитади, балки соғлиқ учун ҳам кони зиёндир.

Уламолар айтишича, киши эътиборини тортадиган, хушуъсига халал берадиган нарсаларни даф қилиш ҳам мазкур ҳукм доирасига киради.

Албатта, бунда вақт бемалол бўлиши шарт. Агар бироз тамадди қилгунича ёки ҳожатхонага бориб келиб, қайта таҳорат олгунича фарз намози вақти чиқиб кетадиган бўлса, ўша ҳолда намоз ўқилаверади, ибодат кечиктирилмайди.

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Арқам розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилиш ниятида (йўлга) чиқди. У билан одамлар ҳам бор эди. Абдуллоҳ уларга имомлик қиларди. Бир куни у бомдод намозига турди. Кейин: “Биронтангиз олдинга ўтсин”, деб ҳожатхонага кетди . Сўнг: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Намоз вақти кирганида биронтангиз ҳожатхонага боришни истаса, аввал у ерга бориб келсин” , деганларини эшитганман”, деди
(Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Киши ҳатто жамоат намозидан кечикса ҳам, аввал ҳожатини чиқариб келади. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожати қистаб турган бир саҳобийни намозга қўймаганлар. Нега десангиз, бундай ҳолатда одам эмин-эркин намоз ўқий олмайди, ибодати нуқсонли бўлиб қолади. Зеро, ҳожатхонага бориш эҳтиёжи туғилганда мияга бўшаниш лозимлиги ҳақида буйруқ (сигнал) келади. Агар одам қайта таҳорат қилишдан эриниб, шу ҳолатда ибодатга кирса, мияга тўхтовсиз келаётган сигналлар уни хотиржам намоз ўқишга қўймайди. Набавий ҳадисдаги қайтариқ ҳикматларидан бири шунда.

“Намозда хушуъ” китобидан.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусиқа ва қўшиқ ҳақида!


🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

T.me/qalb_sozim
Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу холатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади.

▪️Субҳаналлоҳ
▪️Алҳамдулиллаҳ
▪️Ла илаҳа иллаллоҳ
▪️Аллоҳу акбар
▪️Астағфируллоҳ

T.me/qalb_sozim