✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Одамлар яратилгандан буён сафардалар. Улар учун сафарда биргина бориш манзили бор: жаннат ёки дўзах».

«Фавоид», 400.

Аллоҳ таоло айтади:

"Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқади. Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайди. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
("Бақара" сураси, 148-оят)

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rosululloh ﷺ dedilar☝️

Namoz haqida judayam ajoyib maruza😍

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
Исломда иммунитет ҳимояси♻️

Куз ва қиш мавсумларида иммунитетни мустаҳкамлаш масаласи барча учун бирдек муҳим ҳисобланади. Қуйида иммунитетни оширишга хизмат қилувчи баъзи омилар ҳақида маълумот берамиз.

👉 Таҳорат – нафақат намоз калити, балки соғлиқ гарови ҳамдир. Таҳоратнинг юрак қон томирлари тизимига фойдаси исботланган. Совуқ сувда олинган таҳорат организмни чиниқтиради. Доимий оғиз бўшлиқлари ва бурунни тозалаш инфекция пайдо бўлишини олдини олади.

👉 Занжабил – антибактериал, шамоллашга қарши, антимикроб, антисептик, бактерицид хусусиятларга бой. Занжабил илдизи фойдали бўлиб, унинг таркибида витамин С ва В ҳамда инсон организмидаги шикастланган ҳужайраларни қайта тиклаш ва “даволаш” хусусиятига эга бўлган ретинол бор. Занжабилнинг шифобахшлиги асал билан янада таъсирли бўлади.

👉 Асал – организм иммунитетини оширишда тенги йўқдир. Эслатиб ўтамиз, асал ва одам организмининг кимёвий таркиби ўхшаш. Шамоллашни олдини олишда асал ва ёнғоқ муҳим воситадир. Ёнғоқнинг турли кўриниши бўлиши мумкин, фақат бунда муҳими асал ва ёнғоқ аралашмаси маълум кун туриши керак.

👉 Қора седана ёғи – ошқозон ичак фаолиятини яхшилаб, иммун тизимини оширади. Қора седана ёғи кўпгина касаллик қўзғатувчи бактерияларни йўқ қилади, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва ўт ҳайдайди. Ёғни профилактик мақсадда ёки умум мустаҳкамловчи восита сифатида қўллаш мумкин. Бир кун давомида бир чой қошиқ миқдорида қора седана ёғи ичилса, ўша бир қошиқнинг ўзи ҳам кун давомида қувват бериб, моддалар алмашинувини нормаллаштиради.

👉 Ҳилба – Табиблар: “Агар одамлар хилбанинг фойдасини билишганда эди, уни олтиннинг баҳосига сотиб олишарди”, деб айтишган. Инглиз олими Клебер: “Агар барча дориларни мезоннинг бир палласига, ҳилбани иккинчи палласига қўйсангиз, мезон тенг бўлади”, деган. Вирусли инфекциялар оқибатида иситма кўтарилишида, шамоллашда хилба уруғлари фойда беради. Хилбанинг юмшатувчи хусусияти туфайли уни шамоллаганда ва балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади. У инсон организммидаги қуюқлашиб қолган шилимшиқларни юмшатиб, кўчириб, токсинларни лимфа тизими орқали ювиб чиқаради. Шамоллаган пайтда 500 гр сувга бир ош қошиқ хилба солиб, дамлаб ичиш керак.

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
Сабр қилинг!

Агар сизни ҳаёт синаса
Орзу дард билан сийласа
Қалбингизни гумон қийнаса
Сабр қилинг бари ўтади.

Дўстларингиз алдаб кетса ҳам
Жонингиздан ўтиб кетса ғам
Тўғри бир оз қилади алам
Сабр қилинг бари ўтади.

Бошингизга тушса ташвишлар
Тухмат билан отилган тошлар
Бўғзингизга келса миш-мишлар
Сабр қилинг бари ўтади.

Ғам силаса мағрур бошингиз
Гоҳ миннатли еган ошингиз
Номардларга тушса ишингиз
Сабр қилинг бари ўтади.

Кулиб турган дўстингиз сотса
Севганингиз севгингиз сотса
Йўл тополмай бошингиз қотса
Сабр қилинг бари ўтади.

Ҳаёт синар барча инсонни
Енгармикан дея ёлғонни
Унутмайлик Парвардигорни
Сабр қилинг бари ўтади.

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар ким ўз ишини қилсин!

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬Tahorat haqida

©️Qosim qori

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃

T.me/qalb_sozim
🌹🌹ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР..

Илмий тадқиқотлар шунга ишора қилиб айтаяптики, кўп ёқимтой одамлар бошқаларга нисбатан энг кўп азият чекадиганлар тоифасига кирар эканлар.

Ҳар қанча стресс холатда бўлманг, совуқ сув билан юзингизни ювиб ташласангиз стресс холатини ва хавотирни камайтирар экан.

Табиийки, мулойим муносабатда бўлсангиз кўпчилик сиздан фойдаланиб қолишга уринар экан.

Сиз алоқа қиладиган шахслар сони озайган сари муаммолар камайиб, диққат эътиборингиз ошиб бораверар экан.

Оилада тўнғич фарзанд ўғил ёки қиз бўлишига қарамай ақл ва заковат соҳиби бўлишлари кўп кузатилган экан..

Кўпчилик ҳис-туйғуларини ифода этиб беролмайди. Улар совуққон ёки шавқатсиз бўлганликлари учун эмас, балким улар асосан яхши гапира олмасликлари туфайли экан.

Ташналик хотира элементига қаттиқ таъсир қилар экан. Танада сув етишмаслиги туфайли мия ҳужайраларининг фаолиятини заифлаштириб, оқибатда онгсизлик ва бемаъни ҳаракатларга сабаб бўлар экан.

Ҳаётингиздаги энг афзал инсон бу ушбу жумлани ўқиб бўлгач ҳаёлингизга биринчи бўлиб келган шахс экан.

Матнли хабарларга тезда жавоб берадиганлар, бир киши жавобида кечикса тезда безовталаниб кетадиган шахслар турига кирар эканлар.

Очлик - одамларга ғазаб, хавотир ва қайғу каби ҳис-туйғуларни назорат қилишда қийинлаштирар экан.

Ёшингиз неча ёшда бўлишига қарамай, ўзингизни жуда қулай ҳис қилган одамлар билан бўлганингизда, ёш болаларча ҳатти-ҳаракатлар қилар экансиз.

Доим ўзи ҳақида гапирадиган инсон бу бошқаларни кўп безовта қиладиган шахслар турига кирар экан.

Уйғонганда бўладиган юз тузилиш ҳақиқий юз шаклидир. Чунки мушаклар бўшашган пайт ҳисобланади. Сўнгра кун давомида бу мушаклар турли хил юз ифодаларига ўзгара олар экан.

Одамларнинг 90% дан ортиғи юзма-юз турганда айта олмайдиган сўзларини матинли хабарлар орқали юборар эканлар.

Кўпинча одам ёзган хатини юбориб бўлгач бемаъни эканлигини тушуниб етар экан.

Инсон етарлича ухлаб олмаса, одатдагидан кўра кўпроқ овқатланар экан.

90% одам қачонлардир ўзининг энг азиз деб билган дўсти билан гаплашмай қўяр экан.

Психологнинг айтишича, азиз инсонини йўқотиш ёки севгилисидан ажралишнинг психологик оғриғи вақт ўтгандан кейин ҳам у ички иммунитетда бўлиб, ўша аламли оғриқга қарши курашар экан. Вақт ўтган сайин эса инсон кучга тўлиб бораверар экан.

Ўз ҳаётлари ҳақида шикоят қиладиган инсонларни тинглаш тез-тез сизга ёмон руҳий таъсир кўрсатар экан.

Психология айтади, инсон ёстиқни ухлаётганда қучиб ётса у ўша одамни ҳақиқатдан ҳам йўқотганлигини билдирар экан.

Қичқириш ёки йиғлаш оғриқни 50% гача камайтирар экан.

Агар сиз тирноқларни узайтиришни ёқтирсангиз унда билиб қўйинг, шайтонлар унинг остига яшириниб ўша ерда яшар эканлар. Бу эса шариф ҳадисларда ворид бўлган.

Яхши насиҳатлар берадиган шахслар кўп муаммолар билан чамбарчас боғлиқ бўлар эканлар.

Ўлим сенинг солиҳ бўлишингни кутиб турмайди. Аксинча, сен солиҳ бўл ва ўлимни кут!

Сен кутмаган шахс сенинг қайғуйингга сабабчи бўлса, қайғуйинг икки баробар ошар экан.

Кўпчилик пул тўплаш учун ўз соғлиғини йўқотади. Кейин соғлиғини тиклаш учун пул сарфлар экан.

Кун ҳикмати

Ким Қуръон ўқиб юрса, Аллоҳ унга шундай бир қувват ато этадики, унинг қалби одамлардан етадиган жароҳатни кўтара оладиган, улардан етадиган заҳматга табиий деб қарайдиган бўлиб қолади. Улардан содир бўладиган камчиликни оддий иш деб қабул қилади. Сўнгра уларни кўрмайди, лекин Аллоҳни кўради.

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

T.me/qalb_sozim
100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН...

1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;

9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;

14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак .


«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️🍃

T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.


T.me/qalb_sozim
ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!


‼️Яхшилик қилишга шошилинг, бир чекада қолиб кетманг!
❗️Сиз ҳам бир кишининг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

T.me/qalb_sozim
Ҳикоя: Жажжи даъватчи
<unknown>
🎤Xayrulla Xamidovdan
📝Ajoyib hikoya.
👳🏻‍♀,, Jajji da'vatchi''

🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
@Qalb_sozim
🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
#кун_ояти
🔹Балки, сизлар бу дунё ҳаётини устун қўясизлар.
(Аълаа сураси; 16-ояти)
--------
Тафсир 👇🏼👇🏼👇🏼
🔸Эй одамлар, сизлар беш кунлик дунё ҳаётини охиратдан устун қўясизлар. Бу дунё ҳаёти ғамини еб, охиратни унутасизлар. Бу дунёнинг ҳою-ҳавасига ўзингизни уриб, охиратга тайёргарлик кўрмайсизлар.

📚"Тафсири Ҳилол" китобидан.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ:
-Аллоҳ таоло маҳбуб кўрган бандалар кимлар?


©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃

T.me/qalb_sozim
Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу холатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади.

▪️Субҳаналлоҳ
▪️Алҳамдулиллаҳ
▪️Ла илаҳа иллаллоҳ
▪️Аллоҳу акбар
▪️Астағфируллоҳ

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim