QADRLI USTOZLAR KANALI
113 subscribers
10.7K photos
3.56K videos
2.89K files
9.85K links
Xalq ta'limi va MTM xodimlari, talabalar uchun maxsus kanal
💻Ta'lim yangiliklari
📔Dars ishlanmalar
📕Tadbir ishlanmalar
📹Videodarslar
📒Ish rejalar
👩‍💻Xalq ta'limi xodimlari uchun turli tanlovlar
Download Telegram
Audio
Archa qo'shig'i 2022 | Арча қўшиғи 2022

👉
ARCHA
Yozda va qishda,
Bir xil kiyimda.
Yangi yildachi,
Yashnar uyimda.
Faqat sun'iydir,
Bizning archamiz.
Seni kesmaymiz,
Dedik barchamiz.
Yog' yog'aver oppoq qor

Yog', yog'aver oppoq qor,
Yog'ishingga ko'z tikib
Oqshom-u tonglar takror,
Ko'kka boqdik entikib.

Yog', yog'aver oppoq qor,
Chang'i-chanamiz tayyor.
So'ng o'ynaymiz, qor bo'ron,
Vaqtimiz ketmas bekor.

Yog', yog'aver oppoq qor,
Eshik qoqmoqda bahor.
Butun borliq yashnasin,
Yog'aver takror-takror.

👉
QISH TO‘ZG‘ITAR MOMIQ PAR

Savab bulut to‘shagin
Qish to‘zg‘itar momiq par.
Yerga serbar oq namat
Yozilganday yaltirar .

Mahalla ko‘y - ko‘chada
Chuvurlashib qor kurar .
Esib sovuq izg‘irin :
- Tezroq yur ! -Deb buyurar .
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

– Сизни табриклайман!
– Нега?
– Сизга уйғониш бахти насиб этибди!

Тонгда уйғониш — бахт! Катта бахт! Хайрли тонг бахтлилар!

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
🌿 Салом бўлсин...

Кўнгли гўзал инсонларга...
Ичида кин сақламаганларга...
Ҳар ишни Аллоҳ учун бажарганларга...
Аллоҳ учун бирлашганларга...
Бир-бирини Аллоҳ учун севганларга...
Бир саломга мунтазирсиз...
Узоқлардан... Кимдан бўлса ҳам... Унутилмабман деб... Ана шу салом мендан сизга бўлсин! 🥰

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Яхшиямки вақт, масофалар ва қийинчиликлар бор... Айнан шулар аниқлаб олишга ёрдам беради... Ким севади, ким қадрлайди... ким учундир аслида ҳеч ким эканлигимизни...

🌿 Ёнимизда бўлмасаларда, қалбимизда бўлган қадрлиларимиз омон бўлсинлар...!

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусиқа...
Инсоннинг хотираларини қўзғовчи...
Қалбни сокинлаштирувчи...
Руҳиятни тинчлантирувчи восита...

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Ўзгалар эга бўлган нарсани истамоққа эҳтиёт бўл. Унинг ҳар доим баҳоси бўлади. Эҳтимол, Аллоҳ сен тўлай олмаслигингни билгани учун ҳам уни сенга бермаган.

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
#hayot_falsafasi

🌿 Qoʻrqyapsizmi...?

Boshqatdan ranjitilishdan, sevilmaslikdan, boshqatdan sevolmaslikdan qoʻrqayapsiz...

Bir marta ranjitilganingizda boshqatdan oldingiday boʻlolmayman deb oʻylayapsiz...

Yuragingizdagi umid chechaklarini sindirib ketgan shamollardan xafasiz...

Biri kelib, takror xafa qilishidan choʻchib, hamma insonlardan oʻzingizni olib
qochayapsiz...

Yangidan umid qilishdan qoʻrqayapsiz...

Bilasizmi, qancha qochsangiz ham, umid singan joyidan takror chechak ochadi...

Inson boshqatdan sevoladi, boshqatdan umidlar uygʻonadi va yana tabassum qila boshlaydi...

Ishoning... Tirikmisiz, nafas olayapsizmi, hali hayot davom etayapti va hammasi oldinda...

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
«ҚЎЛИНГНИ БЕР»

Гул боғимнинг кўрки бўлдинг сен гулим,
Ифорингдан ошиқ ахли мастона.
Йироқлашиб оғритмагин кел гулим,
Қўлингни бер! Қўлларимга бир бора.

Фидойингман билсайдинг ох қадримни,
Мухаббатинг яширмагин пинхона.
Синаб синаб синдирмагин сабримни,
Қўлингни бер! Қўлларимга бир бора.

Минг чиройи ойлардан хам ойим ўзинг,
Қалбинг гўзал хам мехрга бойим ўзинг,
Дил сўзларим айтсам мендан бурмай юзинг,
Қўлингни бер! Қўлларимга бир бора.

Тушса алам майли тушсин бир ўзимга,
Ёлғон дея ишонмайсан хеч сўзимга.
Алдармикин? Термулиб бир кўзларимга,
Қўлингни бер! Қўлларимга бир бора.

Бу кўзларим қувончининг сабаби сен,
Юрак зарбим тингла унинг талаби сен,
Энг покиза туйғуларим кераги сен,
Қўлингни бер! Қўлларимга бир бора.

Ишқим мени айламасдан васлинга зор,
Ахир сенсиз қалбим сира сезмас бахор.
Билсанг мени ўзинг учун муносиб ёр,
Қўлингни бер! Қўлларимга бир бора.

Абдумуталиб Эргашалиев

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА ЖУМА...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01