QADRLI USTOZLAR KANALI
111 subscribers
10.7K photos
3.56K videos
2.89K files
9.85K links
Xalq ta'limi va MTM xodimlari, talabalar uchun maxsus kanal
💻Ta'lim yangiliklari
📔Dars ishlanmalar
📕Tadbir ishlanmalar
📹Videodarslar
📒Ish rejalar
👩‍💻Xalq ta'limi xodimlari uchun turli tanlovlar
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМНИ АСРА ҲАЁТ

Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
"Қанча тошинг бўлса, мана менга от",
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут, 
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.

Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Баъзи инсонлар олтин калит мисолидир. Ўзларининг самимий очиқ сўзлари, беғубор ишлари ва гўзал хулқлари билан қалбларни очадилар!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sadoqat va hurmat bor joyda eng chiroyli sevgi bo'ladi♥️

❤️❤️❤️🌹🌹🌹




𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
🌹Мўмин киши атиргуллар каби ёқимли хушбўй бўлиши керак. Уни кўрган кўзлар қувонсин Йўқлигида қалблар соғинсин. Суҳбатидан хушбўй ифорлар таралиб кўнгиллар ором олсин🌹

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Bir bo’sa ber kulgularingdan [www.Bisyor.net]
Yalla
Ажойиб қўшиқ. Бир бўса бер кулгуларингдан.... Кулгу билан табассум билан дунёни ўзгартириб юбориш мумкин ахир😍

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Ўйлашимча, одамлар нафратланган одамларидан кўра, севган одамларини кўпроқ ўлдиришади. Чунки севган одамларинггина ҳаётингни чинакамига чидаб бўлмайдиган даражада оғирлаштириши мумкин!

Агата Кристи

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Кейин пушаймон бўлмаслик учун:

- хурсандлигингда сўз берма;
- хафалигингда жавоб берма;
- жаҳлинг чиққанида қарор чиқарма!

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
«ҚЎЙИБ ЮБОРМАЙМАН СИЗНИ ХЕЧ ҚАЧОН»

Қарасам хар томон, сизни кўраман,
Ишқим юрагимда оловдир хамон.
Қўлларингиз тутдим билинки энди,
Қўйиб юбормайман сизни хеч қачон.

Кимлар не десалар, десинлар майли,
Сиз учун минг азоб чекайин майли,
Сизга берган озорларим туфайли,
Қўйиб юбормайман сизни хеч қачон.

Фасллар алмашиб келар галма-гал,
Сиз менинг бахор-у, ёзим хар махал,
Ақлсиз, ақлимга қилмасдан амал,
Қўйиб юбормайман сизни хеч қачон.

Кўзингизга қувонч улашиб хар дам,
Сизга суянч бўлгим, ахдимда махкам,
Ташламай ортимга заррача қадам,
Қўйиб юбормайман сизни хеч қачон.

Бахт кулиб, омадим чопгандек бу кун,
Осмон хам ўз ойин топгандек бу тун,
Сизла, Тахаджудни ўқимоқлик чун,
Қўйиб юбормайман сизни хеч қачон.

Умр поёнига етиб келгунча,
Хаста юрагимнинг зарби тингунча,
Ёлғиз қолдирмайман то, ўлгунимча,
Қўйиб юбормайман сизни хеч қачон.

Абдумуталиб Эргашалиев

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Кўргим келаяпти

Энди хижронларга етмас бардошим.
Соғинч юрагимга тиғлар ураяпти.
Бир бор йўқламаган эй бағритошим,
Мен сизни хозироқ кўргим келаяпти.

Агар гунох бўлса севиш севилиш,
Бугун гунохларим азоб бераяпти.
Насиб қилармикан бизга кўришиш,
Мен сизни хозироқ кўргим келаяпти.

Ҳолимни сўрамас на дўст на ағёр,
Орадан бешафқат йиллар ўтаяпти.
ОЛЛОХнинг олдида гунохим бисёр,
Мен сизни хозироқ кўргим келаяпти.

Армонлар сочимга қўнган оқ қорлар,
Орзулар устидан улар кулаяпти.
Нахот бу дунёда йўқ бизга висол,
Мен сизни хозироқ кўргим келаяпти.

Шунчалик қийинми бахтга етишиш,
Кўксингизга бошим қўйгим келаяпти.
Бу телба кўнглимни сўнгги хохиши,
Мен сизни хозироқ кўргим келаяпти.

Сафоева М.

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
🌿Shunday insonni qadrlangki, sizni yo‘qotish ehtimoli uni nafasini kessin!

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Мен ишқман.

Мен ишқман,келдимку сени сўроқлаб,
Тонгдаги шаббода бўлиб эсайин,
Кўнгил деразасин бир бора чертиб,
Жой бергил қалбингда кўнгил бўлайин.

Мен ишқман,қалбингдан арисин қишлар,
Кўнглингга тош қотган музни эритай,
Баҳорман ифорим таратсин гуллар,
Келгил гулзоримга, сени етаклай.

Мен ишқман, қоронғу тунни ёритиб,
Ёғду сочган юлдузни келтирдим сенга,
Қувилсин кўнгилдан ғамларни аритиб,
Чорлайин севгининг гўзал қасрига.

Мен ишқман,келтирдим сенга шу бахтни,
Келгил ёр,шу қалбдан битсин-ки,армон,
Келтирдим муҳаббат ишқ ила аҳдни,
Бўлайин парвона мен сенга ҳар он.

Дилрабо Баҳодировна

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
⸺ Кечадан бери юз йил ўтди, сездингизми?!
⸺ Мен ҳам сизни соғиндим!

👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Кун ниҳоясига етди. Сониясига қадар ўлчаб берилган кун. УМР сахифаларидан яна бир кун ортда қолди..."Эй инсон ,аслида сиз кунлардан иборатсиз, агар бир кунимиз ўтса, сизни бир бўлагингиз кетибди

Барчамизга тун хайрли келсин!Эртанги кунни тан сихатликда қарши олиш насиб айласин...
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🌙

https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Истасангиз жоҳил бўлинг, фақат сизга пок бир қалбни омонат этганларида, уни кирлатмасликка ҳаракат қилинг...
Қолгани муҳим эмас!




👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01
Бахтдан сўралди:
- Сен қаерда яшайсан?

У айтди:
- Аллоҳнинг ҳар қандай ҳукмларига рози бўлган қалбда!
❤️❤️
🌺




👉 https://t.me/qadrli_ustozlar_01