ChatGPT сурат яратишда Gemini’дан ўтиб кетяптими?
Аввал инфографика ва расмлар учун кўпроқ Gemini (“nano banana”) дан фойдаланардим. Матн кам бўлса яхши чиқарди, лекин матн кўпайса, барибир Photoshop’да қўлда тўғрилашга тўғри келарди.
Яқинда ChatGPT’нинг янги сурат генерациясини синаб кўрдим. Ростини айтсам, натижа анча ҳайратлантирди. Матнли инфографикаларда ҳам жойлашув, ранг, иконка ва умумий кўриниш анча тоза чиқяпти.
Пастдаги расмларда солиштириш мумкин:
1️⃣ Исходник (манба)
2️⃣ Шаблон
3️⃣ Gemini натижаси
4️⃣ ChatGPT натижаси
Ҳозир маълумотни шунчаки ёзиш эмас, уни чиройли ва тушунарли кўрсатиш ҳам муҳим бўлиб қолди.
Айниқса презентация, лойиҳа ва тушунтирувчи постларда бу жуда қўл келади.

🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун
Фарзандинг Netflix ўрнига Claude га обунани сўраганда...
____
Когда твой ребёнок просит подписку на Claude вместо Netflix...
© Machine learning interview

🔥4😁3👍1
Бир танишим планнер тайёрлашда ёрдам беришимни сўради. Қўлида фақат эски қоғоз календарь бор эди.
Бир қарашда оддий ишдек: катаклар, ой номи, ҳафта кунлари, саналар. Аввал Photoshop’да ўзим ясашни бошладим. Лекин амалда майда иши кўп экан: бир ойни текис чиқариш, кейин шу форматни 2026 ва 2027 йил учун 24 марта тўғри такрорлаш керак, саналарни ҳафта кунларига тўғрилаб қўйиш керак.
Кўчада бу иш учун дизайнерлар шу танишимдан соатига 400 000 сўмдан беришни бекорга сўрамаган экан.
Шунда эксперимент сифатида ChatGPT’да топшириқ берсам ҳудди оригиналдек кўринишда ва сифатда PNG (расм), PDF (матн), XLSX (жадвал) форматларда планнер тайёрлаб берди.
Менимча одамни вақти машина қила оладиган майда ишга кетмаслиги керак.
@prompt_data

❤2🔥2👏2
SKILL (кўникма) учун ҳам сканер бор экан
Интернетдан топилган кўникмани ичини ўрнатишдан олдин NVIDIA’ни SkillSpector воситаси ёрдамида ичини текшириб кўриш мумкин экан.
Гап Codex ва Claude Code каби сунъий интеллект дастурларида ишлатиладиган кўникмалар ҳақида кетяпти. Кўникмалар, аввал айтилгандек - сунъий интеллектга ишни қандай бажаришни кўрсатиб берадиган восита. Айрим кўникмаларга ишни самарали бажаришга ёрдам берадиган қўшимча код ҳам қўшилар экан.
SkillSpector шундай шубҳали белгилардан:
- маълумотни ташқарига узатиш;
- керагидан ортиқ рухсат сўраш;
- ёрдамчини ўз қоидаларини четлаб ўтишга ундаш каби ҳолатларни топиб беради.
Компьютерингизга ўрнатилган бу "сканер" воситасига кўникмани ҳаволаси, ZIP архиви ёки папкаси кўрсатилса, у файлларни таҳлил қилиб, қайси жойи нима сабабдан шубҳали экани ҳақида ҳисобот беради.
Қизиқ жиҳати — кўникмани таърифи билан ичидаги кодни солиштириш имконияти ҳам бор.

Энди тасаввур қилиб кўринг: "Excel жадвалларини бирлаштириб, ҳисобот тайёрлайди" деган кўникма топдингиз. Агар уни ичида маълумотларни бегона манзилга жўнатиш буйруғи ҳам бўлса, буни чиройли таърифидан билиб бўлмайди.
SkillSpector шундай шубҳали белгилардан:
- маълумотни ташқарига узатиш;
- керагидан ортиқ рухсат сўраш;
- ёрдамчини ўз қоидаларини четлаб ўтишга ундаш каби ҳолатларни топиб беради.
Компьютерингизга ўрнатилган бу "сканер" воситасига кўникмани ҳаволаси, ZIP архиви ёки папкаси кўрсатилса, у файлларни таҳлил қилиб, қайси жойи нима сабабдан шубҳали экани ҳақида ҳисобот беради.
Қизиқ жиҳати — кўникмани таърифи билан ичидаги кодни солиштириш имконияти ҳам бор.
Масалан, таърифида фақат жадвалларни бирлаштириш айтилган бўлса-ю, кодида бошқа амаллар ҳам мавжуд бўлса — SkillSpector шундай номувофиқликларни аниқлашга ёрдам беради.
АҚШда суғурта компанияси даволаниш харажатини қоплашдан бош тортса, бемор рад этиш хатини суратга олиб, махсус сайтга юклаши мумкин. Сунъий интеллект хатни ўқиб, бемор номидан эътироз хатининг бир нечта вариантини ёзиб беради. Бемор ўзига маъқулини танлаб, керак жойини тузатади ва суғурта компаниясига жўнатади. Fight Health Insurance
Мени суғуртачи жавобни қандай тайёрлаши кўпроқ қизиқтирди. АҚШдаги бир суғурта компаниясида беморларнинг эътирозларини ҳамширалар кўриб чиқар экан. Сунъий интеллект аввалги шунга ўхшаш ҳолатларда қандай қарор қабул қилинганига қараб ҳамширага тавсия беради. Кейин жавоб хатига қарорнинг сабабини ҳам ёзиб беради. Indium келтирган мисол
Шуни ўқиб, иш масаласида ёзиладиган аризалар ҳақида ўйлаб қолдим. Бир киши бўш иш ўрнига ариза бермоқчи. Бошқаси эса "Мени ноҳақ бўшатишди, ишимга қайтмоқчиман", дейди. Сунъий интеллект бирига ишга кириш учун ариза ёзиб бериши, иккинчисига эса нима сабабдан ишга тиклашни сўраётганини тушунтириб ёзишда ёрдам бериши мумкин.
Эртага иш берувчининг ходими ҳам шундай аризани сунъий интеллектга ўқитиб, жавоб тайёрлатиши мумкин. Аризада фуқаронинг исми, жавобда ходимнинг имзоси турса-ю, орада уларнинг номидан иккита сунъий интеллект ёзишса-чи?