Рақамли иш столи
РАҲБАРГА КИРИТИЛАДИГАН ТАҲЛИЛИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚИЁФАСИНИ ЯХШИЛАШ Кўпчилик раҳбарият учун ҳужжат тайёрлашда асосий вақтини Word дастурида матнни форматлаш, жадвалларни тўғирлаш ва визуал кўриниш беришга сарфлайди. Натижада асосий эътибор техник ишларга чалғиб…
Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни_—_Президент_мурожаати.pdf
448.8 KB
Сунъий интеллект ишлов берганидан КЕЙИН ✨
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
90% иш битай деганда панд берадиган СИ ва унга қарши энг зўр ечим
Биз муайян билимга эга бўлиб, бирор вазифа ёки лойиҳанинг 90-99% ишини ўз тажрибамиз билан қиламиз. Якунлашга бир қадам қолганда, қолган 1-10% жойида иккиланиб ёки ниманидир билмай, Сунъий Интеллектдан ёрдам сўраймиз. Ва шу ерда биз кутмаган нарса содир бўлади.
Баъзан у умуман бошқа ва нотўғри жавоб бера бошлайди. Иккиланиб текшириб кўрсак, ёлғон тўқиётгани маълум бўлади. Натижада тўғри маълумотни барибир ўзимиз интернетдан, китоблардан ёки устозлардан қидиришга мажбур бўламиз. СИ бизга ёрдам бериш ўрнига янги жумбоқ яратиб беради ва ўша 1-10% муаммомиз (сарфланадиган вақт ҳисобига) 20-40, ҳатто 90% га айланиб кетади.
Бундай пайтларда ёлғон гапирмайдиган, ишончли маълумотнинг қадри жуда баланд бўлади. Менга бундай вазиятларда энг кўп ёрдам берган ечим — Google компаниясининг NotebookLM маҳсулоти бўлди.
Функциялари жуда интуитив. Кирсангиз, сизни "Сизни қандай маълумот қизиқтиради?" деган ойна кутиб олади. Сиз унга интернетдан, YouTube'дан манзилларни, хоҳлаган форматдаги файлларни (китоб, мақола, сурат, аудио, видео, ҳатто матн нусхасини) юклашингиз мумкин. Шундан сўнг у фақатгина сиз берган манбалар билан танишиб олиб, хизмат қилишга тайёр бўлади. (Бундай аралаш форматларни юклаш имконияти ҳозирча фақат 2 та инструментда бор: NotebookLM ва Recall 2.0. Иккинчисини кейинроқ алоҳида пост қиламан).
Ойна буклетга ўхшаб 3 та устунга (қисмга) бўлинган:
📁 1-қисм: Манбалар. Юкланган ҳужжатларингиз шу ерда туради. Энг кучли томони — бу ерда "Чуқур тадқиқот" (Deep Research) режими бор. Агар сиздаги маълумот кемтиклик қилса ёки ўзи таклиф қилган саволлардан бири қизиқтириб қолса, у ўзи интернетдан янги манбаларни тортиб келиб, шу ернинг ўзида "импорт қилиш" тугмасини чиқариб беради. Жуда муҳим жиҳати: бу база фақат ўзингиз учун ёпиқ бўлади, Google уни ўз мақсадларида ишлатмайди.
💬 2-қисм: Чат. Бу ерда манбалар бўйича савол-жавоб қиласиз. Хоҳлаган тилингизда (ҳатто ўзбекча) сўрасангиз, у ўша тилдаги манбаларни топиб жавоб бераверади. Энг зўр жиҳати: у ҳар бир гапининг охирида рақам қолдиради — устига боссангиз, бу гапни манбанинг айнан қаеридан олганини кўрсатиб беради (Юристлар учун идеал фактчекинг).
🪄 3-қисм: Студия. Бу энг қизиғи. Программа сиз йиққан маълумотларни бир зумда аудио, видео, презентация, карточкалар, имтиҳон саволлари ёки инфографикага айлантириб беради. (Ишонмасангиз, шу постга илова қилинган инфографика ва пастдаги ўзбекча презентацияга қаранг — уларнинг иккиси ҳам айнан шу Студияда яратилган!).
🔗 Инвестиция ва Gemini экотизими
Сўнгги вақтларда Gemini экотизимига уланадиган шундай фойдали сервислар кўпайиб боряпти. Мен матн ва ҳужжатлар билан ишлашда ChatGPT, Claude ёки Copilot'ни бир четга суриб, айнан Gemini Advanced (Pro) версиясига ойига 20$ тўлаб ишлатяпман ва бунга умуман афсусланмайман.
Чунки бу пуллар эвазига бошқа тизимлардан кўра кўпроқ устунлик оламан: NotebookLM'да энг ақлли моделнинг хатосиз таҳлиллари, Gemini'нинг ўзида чекловисиз сифатли расмлар яратиш имконияти ва бутун Google экотизими билан тикилган хавфсиз интеграция. Бу мен учун шунчаки харажат эмас, рутинадан (бир хилда такрорланувчи ишлардан) қутулиш учун қилинган энг тўғри сармоя.
@prompt_data

🔥2👍1
ChatGPT сурат яратишда Gemini’дан ўтиб кетяптими?
Аввал инфографика ва расмлар учун кўпроқ Gemini (“nano banana”) дан фойдаланардим. Матн кам бўлса яхши чиқарди, лекин матн кўпайса, барибир Photoshop’да қўлда тўғрилашга тўғри келарди.
Яқинда ChatGPT’нинг янги сурат генерациясини синаб кўрдим. Ростини айтсам, натижа анча ҳайратлантирди. Матнли инфографикаларда ҳам жойлашув, ранг, иконка ва умумий кўриниш анча тоза чиқяпти.
Пастдаги расмларда солиштириш мумкин:
1️⃣ Исходник (манба)
2️⃣ Шаблон
3️⃣ Gemini натижаси
4️⃣ ChatGPT натижаси
Ҳозир маълумотни шунчаки ёзиш эмас, уни чиройли ва тушунарли кўрсатиш ҳам муҳим бўлиб қолди.
Айниқса презентация, лойиҳа ва тушунтирувчи постларда бу жуда қўл келади.

🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун
Фарзандинг Netflix ўрнига Claude га обунани сўраганда...
____
Когда твой ребёнок просит подписку на Claude вместо Netflix...
© Machine learning interview

🔥4😁3👍1
Бир танишим планнер тайёрлашда ёрдам беришимни сўради. Қўлида фақат эски қоғоз календарь бор эди.
Бир қарашда оддий ишдек: катаклар, ой номи, ҳафта кунлари, саналар. Аввал Photoshop’да ўзим ясашни бошладим. Лекин амалда майда иши кўп экан: бир ойни текис чиқариш, кейин шу форматни 2026 ва 2027 йил учун 24 марта тўғри такрорлаш керак, саналарни ҳафта кунларига тўғрилаб қўйиш керак.
Кўчада бу иш учун дизайнерлар шу танишимдан соатига 400 000 сўмдан беришни бекорга сўрамаган экан.
Шунда эксперимент сифатида ChatGPT’да топшириқ берсам ҳудди оригиналдек кўринишда ва сифатда PNG (расм), PDF (матн), XLSX (жадвал) форматларда планнер тайёрлаб берди.
Менимча одамни вақти машина қила оладиган майда ишга кетмаслиги керак.

❤2🔥2👏2
SKILL (кўникма) учун ҳам сканер бор экан
Интернетдан топилган кўникмани ичини ўрнатишдан олдин NVIDIA’ни SkillSpector воситаси ёрдамида ичини текшириб кўриш мумкин экан.
Гап Codex ва Claude Code каби сунъий интеллект дастурларида ишлатиладиган кўникмалар ҳақида кетяпти. Кўникмалар, аввал айтилгандек - сунъий интеллектга ишни қандай бажаришни кўрсатиб берадиган восита. Айрим кўникмаларга ишни самарали бажаришга ёрдам берадиган қўшимча код ҳам қўшилар экан.
SkillSpector шундай шубҳали белгилардан:
- маълумотни ташқарига узатиш;
- керагидан ортиқ рухсат сўраш;
- ёрдамчини ўз қоидаларини четлаб ўтишга ундаш каби ҳолатларни топиб беради.
Компьютерингизга ўрнатилган бу "сканер" воситасига кўникмани ҳаволаси, ZIP архиви ёки папкаси кўрсатилса, у файлларни таҳлил қилиб, қайси жойи нима сабабдан шубҳали экани ҳақида ҳисобот беради.
Қизиқ жиҳати — кўникмани таърифи билан ичидаги кодни солиштириш имконияти ҳам бор.

Энди тасаввур қилиб кўринг: "Excel жадвалларини бирлаштириб, ҳисобот тайёрлайди" деган кўникма топдингиз. Агар уни ичида маълумотларни бегона манзилга жўнатиш буйруғи ҳам бўлса, буни чиройли таърифидан билиб бўлмайди.
SkillSpector шундай шубҳали белгилардан:
- маълумотни ташқарига узатиш;
- керагидан ортиқ рухсат сўраш;
- ёрдамчини ўз қоидаларини четлаб ўтишга ундаш каби ҳолатларни топиб беради.
Компьютерингизга ўрнатилган бу "сканер" воситасига кўникмани ҳаволаси, ZIP архиви ёки папкаси кўрсатилса, у файлларни таҳлил қилиб, қайси жойи нима сабабдан шубҳали экани ҳақида ҳисобот беради.
Қизиқ жиҳати — кўникмани таърифи билан ичидаги кодни солиштириш имконияти ҳам бор.
Масалан, таърифида фақат жадвалларни бирлаштириш айтилган бўлса-ю, кодида бошқа амаллар ҳам мавжуд бўлса — SkillSpector шундай номувофиқликларни аниқлашга ёрдам беради.
АҚШда суғурта компанияси даволаниш харажатини қоплашдан бош тортса, бемор рад этиш хатини суратга олиб, махсус сайтга юклаши мумкин. Сунъий интеллект хатни ўқиб, бемор номидан эътироз хатининг бир нечта вариантини ёзиб беради. Бемор ўзига маъқулини танлаб, керак жойини тузатади ва суғурта компаниясига жўнатади. Fight Health Insurance
Мени суғуртачи жавобни қандай тайёрлаши кўпроқ қизиқтирди. АҚШдаги бир суғурта компаниясида беморларнинг эътирозларини ҳамширалар кўриб чиқар экан. Сунъий интеллект аввалги шунга ўхшаш ҳолатларда қандай қарор қабул қилинганига қараб ҳамширага тавсия беради. Кейин жавоб хатига қарорнинг сабабини ҳам ёзиб беради. Indium келтирган мисол
Шуни ўқиб, иш масаласида ёзиладиган аризалар ҳақида ўйлаб қолдим. Бир киши бўш иш ўрнига ариза бермоқчи. Бошқаси эса "Мени ноҳақ бўшатишди, ишимга қайтмоқчиман", дейди. Сунъий интеллект бирига ишга кириш учун ариза ёзиб бериши, иккинчисига эса нима сабабдан ишга тиклашни сўраётганини тушунтириб ёзишда ёрдам бериши мумкин.
Эртага иш берувчининг ходими ҳам шундай аризани сунъий интеллектга ўқитиб, жавоб тайёрлатиши мумкин. Аризада фуқаронинг исми, жавобда ходимнинг имзоси турса-ю, орада уларнинг номидан иккита сунъий интеллект ёзишса-чи?